Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 24.03.2000 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.2000 йилдаги 104-сон
Date of entry into force
24.03.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ–2564-сон Фармонига мувофиқ ва банк тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, бўш маблағларни банк муомаласига жалб қилиш ва банкларнинг иқтисодиётнинг аниқ секторида ишлаётган корхоналарни кредитлаш бўйича имкониятларини кенгайтириш, банкларнинг мустақиллигини таъминлаш ва аҳолининг молия-банк тизимига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишга, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларни, фермер ва деҳқон хўжаликларини, кичик ва ўрта бизнеснинг бошқа субъектларига кредит ва микрокредит беришда, инвестиция лойиҳаларини, эркин муомаладаги валютада маблағ билан таъминлашда тижорат банкларига кўпроқ мустақиллик беришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар туркуми, шунингдек банкларда корпоратив бошқаришга доир тавсиялар ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тижорат банклари Кенгашлари билан биргаликда банкларнинг капиталлашуви даражасига қараб 2000—2004 йиллар мобайнида ҳар йили солиқлар тўлангандан кейин фойданинг 10 фоизидан 30 фоизгачасини тижорат банкларининг ўз сармояларини кўпайтиришга йўллашини назарда тутувчи меъёрий талабларни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва жорий этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер ва деҳқон хўжаликларига, микрофирмаларга, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, ишлаб чиқариш корхоналарига берилаётган инвестиция кредитлари миқдорини кенгайтиришни назарда тутиш тавсия қилинсин. Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларига кредит беришнинг энг кам муддати, қоидага кўра, камида 2 йил бўлиши белгилаб қўйилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун синдикатлаштирилган кредитларни амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўриш тавсия қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари томонидан бундай кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги тавсияларни ишлаб чиқсин, кредитлашда қатнашувчи банкларнинг жавобгарлиги ва ваколатларининг аниқ доираларини белгилашни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатларнинг ҳар хил турлари бўйича банк томонидан белгиланган фоиз ставкаларини, шунингдек берилаётган кредитлар бўйича ўртача ставкаларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига аҳолининг муддатли депозитлари ўсишига қараб тижорат банклари даромадларига имтиёзли солиқ солишни жорий этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Банк тизимини ислоҳ қилиш республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2000 — 2003 йилларда банк тизимини янада ислоҳ қилиш дастури ва унинг бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тижорат банкларининг Кенгашлари ва бошқарувларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш, акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таъсирчан шарт-шароитлар яратиш ва банкларнинг капиталлашувини мустаҳкамлаш учун банкларнинг ижро этувчи органлари ва ички аудит хизматлари раҳбарларининг кредит, инвестиция ва операция сиёсатини амалга оширишга доир ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалари ўсишини, таваккалчиликларнинг оқилона диверсификациясини, қисқа муддатли кредит ресурслари бозорида операциялардан юқори даромадлар олинишини рағбатлантирувчи банк кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ҳар йили ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар бериш шартларини, шунингдек банк кредит портфелининг ҳолатини банклар акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мунтазам равишда кўриб бориш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг рейтинглари олингандан кейин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил халқаро аудит натижаларига кўра, Жаҳон банкининг молиявий секторни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон банклар уюшмасининг «Ахбор Рейтинг» компанияси билан биргаликда халқаро рейтинглар олиш учун тавсия қилинаётган тижорат банкларини аниқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки иштирокида 2000 йил 1 июлгача рейтингдан олдин ўрганиш учун «Tompson Financial Bank Watch» агентлигини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар ва тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир банк бўйича рейтинг олиш тадбирларининг аниқлаштирилган жадвалларини ишлаб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2000-2001 йилларда стратегик хорижий инвесторларни тижорат банкларининг акциядорлик сармоясига жалб қилиш мақсадида чет элларда тақдимотлар ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирлик тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларнинг устав сармояларидаги давлат улушини бошқариш бўйича, штатдаги ходимлари сони 3 кишидан иборат бўлим ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг кредит сиёсати, шу жумладан, устувор давлат дастурларини маблағ билан таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқилишида қатнашиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда, хусусийлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланишини ва уларнинг белгиланган тартибда йўналтирилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банклар кенгашлари шахсий таркибини бир ой муддатда ўрганиб чиқсин ва улар бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 24 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000—2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги ПФ—2084-сон Фармонини, Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорини ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги 296-сон қарорларини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк тизимини ислоҳ қилиш дастури Ўзбекистон Республикасида бозор ислоҳотлари сиёсатини амалга оширишнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИНГ МАҚСАДЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи банк тизимини шакллантириш, банкларнинг молия бозоридаги воситачилик ролини фаоллаштириш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, фаолиятини жаҳон банк амалиётига яқинлаштириш, ва, пировард натижада, банкларнинг ички ва халқаро молиявий бозорларда рақобатбардошлигининг юқори даражасига эришиш Дастурнинг стратегик мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш учун қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, тижорат банкларини янада акциялаштириш, банкларга раҳбарлик қилишда акциядорларнинг ролини ошириш йўли билан корпоратив бошқариш тизимини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тизимини институционал ривожлантириш, банкларнинг активлари, шу жумладан валюта активлари сифатини яхшилаш ҳисобига уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг инвестиция жараёнларидаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурслари, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари линияси бўйича кредит ресурслари олиши механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар фаолиятининг тезкорлигини ошириш, халқаро молия бозорлари билан интеграциялаш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида замонавий халқаро стандартларга мувофиқ маълумотларни узатиш банклараро тармоғининг ахборот-компьютер инфратузилмасини янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқариш принципларига асосланган банклар менежментининг бозор тизимини шакллантириш, банкларни бозор шароитларида ишлашга тайёр бўлган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, банк кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш усулларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг банк тизимига бўлган юксак ишончини таъминлаш, омонатчилар, инвесторлар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини янада ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда республика ҳудудида 34 та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда, уларнинг жойларда 800 тадан ортиқ филиаллари бор. 5 та банк устав сармоясида давлат улуши 25 фоиздан ортиқдир. Акцияларнинг асосий назорат пакети давлатга қарашли бўлган корхоналар, уюшмалар, корпорациялар ва концернлар йирик акциядорлик-тижорат банкларининг асосий муассислари ҳисобланадилар. Шу муносабат билан аҳолининг, хусусий тадбиркорларнинг, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, шунингдек хорижий инвесторларнинг тижорат банклари сармоясида қатнашишини кенгайтириш фавқулодда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу банкларни бошқаришда бозор иқтисодиёти учун муҳим бўлган хусусий мулкдорнинг манфаатини ишга тушириш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000-2001 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини акциялаштириш ва акцияларининг 40 фоизини ҳамда «Асака» банки акцияларининг 50 фоизини хорижий инвесторларга сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000—2003 йилларда мамлакатимиз инвесторларини ва чет эллик инвесторларни жалб қилиш ҳисобига «Ўзуйжойжамғармабанк», «Ўзтадбиркорбанк» ва «Замин» банки устав сармояларида давлат улушини камайтириш йўли билан банкларни босқичма-босқич хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк соҳасида хусусийлаштириш жараёнини фаоллаштириш, тижорат банклари акциялари сотилишини ва уларнинг харидоргирлигини оширишни таъминлаш учун дастур фонд биржалари, шу жумладан хорижий фонд биржалари орқали қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорларида банкларнинг акцияларини сотиш механизмини такомиллаштиришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. БАНК ТИЗИМИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БАНК ИШИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда банк тизими активларининг 80 фоиздан ортиғи давлат ва ихтисослаштирилган (тармоқ) банклар улушига тўғри келмоқда. Банклар активларининг иқтисодиётнинг айрим тармоқларида нотекис жамланиши кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига, молия бозорида банклар ўртасида рақобатнинг кучайишига, банклар таваккалчилик активларининг диверсификациясига, шунингдек банк фаолиятининг монополиядан чиқарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларнинг таваккалчилик активларини диверсификациялаш, банк фаолиятини амалга оширишда уларнинг мустақиллигини таъминлаш, молия бозорида рақобатни кучайтириш, банк томонидан молиялаштиришнинг бозор принципларини ривожлантириш, шунингдек, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган банклар томонидан хизмат кўрсатилаётган тармоқлар сонини, хўжалик юритувчи субъектлар турларини ва содир этилаётган операциялар сонини кенгайтириш йўли билан ишлаб турган ихтисослаштирилган (тармоқ) тижорат банкларини универсаллаштириш ва тижоратлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядорларининг ҳуқуқларини бошқа хўжалик жамиятлари акциядорларининг ҳуқуқлари билан тенглаштиришни таъминлаш мақсадида тижорат банкларига солиқ солиш тартибини такомиллаштириш (банкларни фойдадан солиқ олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар фаолиятини жаҳон банк амалиётига яқинлаштиришни таъминловчи чора-тадбирлар кўриш. 2000—2002 йиллар мобайнида банклар томонидан бажарилаётган назорат функциялари тегишли давлат органларига босқичма-босқич берилади, шунингдек, банкларнинг мижозлари томонидан содир этилаётган операциялар учун уларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар активлари таркибини ўзгартириш агентлиги кўмагида 2000-2001 йиллар мобайнида банкларнинг муаммоли активлар тоифасидаги мавжуд активларининг таркиби ўзгартирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йилда Ўзбекистон банклар уюшмаси ҳузурида банкларни потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун Кредит-ахборот бюроси ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаров сифатидаги кредит таваккалчилигини таъминлашнинг амалий бозор воситасидан самарали фойдаланиш мақсадида Адлия вазирлиги, Марказий банк ва Банклар уюшмаси томонидан 2000 йилда гаров тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланади ва тегишли органларнинг кўриб чиқиши учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда банк муомаласига қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш ва банк секторига ишончни ошириш мақсадида, нақд ва нақдинасиз шакллардан фойдаланиш соҳасини бирхиллаштирган ҳолда, ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг амалга оширилиши тижорат банкларида жамғарма ишини ривожлантириш, талаб ва таклиф асосида депозитлар бўйича ўзгарувчан фоиз сиёсатини жорий этиш, шунингдек банкларнинг депозит базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг бўш маблағларини амалий муомалага жалб қилиш мақсадида мижозларнинг пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва мол-мулкини сақлашга оид сейф операцияларини жорий этиш билан боғлиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йилдан бошлаб тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини ва капиталлашуви даражасини ошириш мақсадида ипотека облигациялари, депозит, жамғарма сертификатлар ва бошқа қимматли қоғозлар сингари банкларнинг узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг замонавий бозор воситалари жорий этилади. Бунга қўшимча равишда 2000—2004 йиллар мобайнида фойданинг 10 фоизидан 30 фоизгачаси, солиқлар тўлангандан кейин, банкларнинг капиталлашуви даражасига қараб тижорат банкларининг устав сармояларини кўпайтиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000—2005 йиллар мобайнида Халқ банкининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва унинг устав сармояси миқдорини мазкур банкнинг майда омонатчилари манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун 10 млрд сўмгача етказиш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли омонатлари бўйича банклар жавобгарлигининг зарур суғурта ҳимояси Жамоа суғурта жамғармаси маблағларини ишончли юқори ликвидли давлат ва корпоратив қимматли қоғозларга ва банк депозитларига инвестиция қилишнинг мақбул стратегиясини амалга ошириш ҳисобига таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ФАОЛ ҚАТНАШЧИЛАРИ СИФАТИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда йирик тижорат банклари инвестиция жараёнларининг асосий қатнашчилари бўлиб қолмоқда. Бу кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун халқаро молиявий ташкилотларнинг кредит линияларини ўзлаштиришга ҳам тўлиқ даражада тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг инвестиция дастурини муваффақиятли амалга оширишда барча банкларнинг воситачилик ролини ошириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун хорижий кредит линияларни ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш мақсадида мазкур Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун инвестиция жараёнларида айниқса халқаро молиявий ташкилотлар линияси бўйича молиявий воситачиликни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йилдан бошлаб йирик инвестиция лойиҳаларини комбинацияли (синдикатлаштирилган) молиялаштириш ва кредитлаш механизми ва воситаларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар фойдасининг 25 фоизгачасини тижорат банкларида ташкил этилаётган кичик ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналарини, юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, деҳқон ва фермер хўжаликларини Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағларига ажратиш ҳисобига кичик ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналарини, юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, деҳқон ва фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлашдан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ВА АҲОЛИНИ МИКРОКРЕДИТЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда хусусий тадбиркорларни, кичик ва микрокорхоналарни микрокредитлаш бозори тўлиқ банкларга тегишлидир, бу ушбу бозорда рақобатнинг даражаси етарли эмаслигига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур микрокредитлаш бозорида рақобатни кучайтириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молиявий муассасаларнинг кўмагида кредит кооперативлари (уюшмалар) ташкил этиш йўли билан кичик ва ўрта тадбиркорликни маблағ билан таъминлашнинг банк кредитлашига муқобил шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тадбиркорлар, кичик ва микрокорхоналарни микрокредитлаш механизмини доимий равишда такомиллаштириш мақсадида кредит кооперативлари уюшмаларнинг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга банк тизимида кичик ва ўрта бизнес субъектларини, хусусий тадбиркорликни микрокредитлашнинг воситаларидан кенг фойдаланилади, шу жумладан қарз олувчи томонидан учинчи шахслар, маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролари йиғини органларининг кафиллигини беришдан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. БАНК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика мустақиллиги йилларида банк тизимида мижозларнинг пул маблағларини ўз вақтида ўтказишни таъминловчи электрон тўлов тизими шакллантирилди. Бироқ банк тизими олдида яқин йилларда турган вазифалар уни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда банклараро ахборот-компьютер инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида қуйидагилар назарда тутилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк маълумотларни узатиш банклараро тармоғининг ахборот-компьютер инфратузилмасини ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришнинг илғор йўналишларига мувофиқ такомиллаштириш. Бунинг учун 2000 йил мобайнида Жаҳон банки лойиҳаси доирасида тўлов тизимининг концептуал дизайни ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк маълумотларни узатиш банклараро тармоғини 2000-2001 йиллар мобайнида банк тузилмалари ва бошқа молиявий тузилмаларнинг ахборот борасида ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи телекоммуникацияларнинг глобал республика тармоғига айлантириш йўли билан ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни узатиш тармоғида стандартларни ва ахборот айирбошлаш тартиботини такомиллаштириш йўли билан электрон почта ишини янада яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пластик карточкалар негизида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар миллий тизимини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. БАНК МЕНЕЖМЕНТИНИ ВА БАНК КАДРЛАРИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур банк менежментини ва банк кадрлари тайёрлаш усулларини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолияти натижалари, кредитларнинг қайтарилиши учун банклар Кенгашлари ва Бошқарувларининг жавобгарлигини ошириш йўли билан банкларни корпоратив бошқаришни мустаҳкамлаш бўйича 1999 йилда бошланган чора-тадбирларни 2000 йилда давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларида ички аудит хизматларининг ролини кучайтириш, уларнинг ижро этувчи органдан мустақиллигини таъминлаш ва банклар ижро этувчи органлари томонидан ички аудит хизматларини улар фаолиятидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш учун банкнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ишончли ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг рейтингларини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи банк кадрлари тайёрлаш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 2000 йилда ва ундан кейинги йилларда замонавий компьютер техникаси, банк иши бўйича мамлакатимиз адабиёти ва хорижий адабиёт билан таъминлаш йўли билан банк таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва кутубхона фондини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ана шу мақсадда банк мутахассисларини илғор жаҳон банк амалиётига мувофиқ ўқитиш мақсадида олий ўқув юртлари, банк коллежлари ва синфлари учун: дарсликлар, қўлланмалар ва услубий адабиётнинг янги авлодини, шунингдек, бирхиллаштирилган ўқув дастурларини яратиш жараёнига 2000—2002 йилларда алоҳида эътибор берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал ўсишни рағбатлантириш ва таъминлаш, банкларнинг ижтимоий инфратузилмасини, шунингдек рағбатлантиришнинг номоддий шаклллари тизимини ривожлантириш йўли билан банк ходимлари меҳнати асосланишининг бозор усуллари тизимини янада такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан конференцияларда чиқишлар қилиш, оммавий ахборот воситаларидан, босма маҳсулотлардан, «Интернет» тармоғидан, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан чет элда тақдимотлар ташкил этиш амалиёти қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. БАНК НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ ВА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк фаолиятини тартибга солувчи қабул қилинган қонунларга мувофиқ Марказий банкда тижорат банклари фаолиятини назорат қилишнинг халқаро стандартларга ва Банк назорати бўйича Базель қўмитаси талабларига жавоб берувчи таъсирчан тузилмаси яратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари ҳисоб рақамларининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ бўлган ва банклар фаолияти очиқлигини таъминловчи янги режаси амалга жорий этилган. Шунингдек тижорат банкларида халқаро эътироф этилган аудит компаниялар томонидан ташқи аудиторлик текширишлари ўтказиш амалиёти жорий этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш, жадал ривожланаётган бозор шароитларида банк назоратининг таъсирчанлигини қўллаб-қувватлаш бўйича Марказий банкнинг ролини янада кучайтириш мақсадида Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан тижорат банклари фаолияти устидан назоратни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ такомиллаштириш йўли билан тижорат банкларининг ахборотни ташқи фойдаланувчилар учун ошкор қилиш стандартларини янада ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурининг асосий йўналишлари миллий молия-кредит тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини очиб беради ва Дастурнинг мамлакатда амалга оширилаётган умумий иқтисодий қайта ўзгартиришлар, банк тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, миллий молия тизимининг барқарорлигини, молия бозорларида эркин рақобатни қўллаб-қувватлаш билан мувофиқлиги принципларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк тизимини ислоҳ қилиш дастури асосий йўналишларининг амалга оширилиши қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат банк муассасалари фаолият кўрсатишининг баланслилигига эришиш мақсадида банк тизими мол-мулки тузилмасини мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тизимини ривожлантиришни рақобатбардошлик даражасини оширишга йўналтирган ҳолда банк секторини монополиядан чиқаришни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор ва кредит таваккалчиликларини ҳисобга олган ҳолда активлар ва пассивларни самарали бошқаришни таъминловчи банклар кредит сиёсатини такомиллаштириш; тижорат банкларида ички кредит назорати тизимини ривожлантириш; кредит ресурсларини истеъмол ва инвестиция талабини рағбатлантиришга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг банк воситаларининг харидоргирлигини жорий этиш ва такомиллаштириш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини (шу жумладан валюта маблағларини) омонатларга жалб қилиш ишлари фаоллашувини таъминлайдиган уларнинг депозит сиёсатини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг инвестиция воситачилари сифатида тижорат банкларининг ролини оширишга; реал секторнинг устувор тармоқларини кредитлаш кўламларини кенгайтиришга; иқтисодиётнинг хусусий секторини, шунингдек кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг молиявий имкониятларини ривожлантиришга; банкларнинг инвестиция лойиҳалари ва дастурларини маблағ билан таъминлашда қатнашишининг янги шакллари ва усулларини жорий этишга қаратилган инвестиция сиёсатини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк хизматларини кенгайтириш ва диверсификациялаш, банк мижозларига хизмат кўрсатишнинг замонавий банк маҳсулотлари ва технологияларини жорий этиш асосида тижорат банклари билан уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг барқарорлиги ва фаолият кўрсатиши ишончлилиги ошишига кўмаклашувчи банкнинг жорий ва стратегик фаолиятини бошқаришда сифат ва самарадорлик ошишини таъминловчи замонавий халқаро стандартлар ва ҳуқуқий нормаларга жавоб берувчи тижорат банкларида корпоратив бошқаришни институционал мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк хизматлари бозорининг, шунингдек тижорат банклари фаолиятининг уларнинг мижозлари, инвесторлар ва ҳамкорлар учун очиқ бўлишини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монетар сиёсат, давлат кредити, фискал сиёсат, ички назорат ва аудитлаш, ташқи аудитни ўз ичига олувчи банклар фаолиятини давлат томонидан ва ички иқтисодий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви шароитларида мамлакат молия тизими учун салбий тизимли таваккалчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминловчи мамлакатимиз тижорат банкларининг жаҳон банк тизимига изчил интеграциялашувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий секторнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкдан ташқари молия муассасаларининг, айниқса ички инвестиция ресурсларини жамлаш масаласидаги фаолиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлақонли банк назорати остида бўлган яхши бошқариладиган кредит муассасаси бўлиши мумкин бўлган банкларнинг миллий тармоғини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк секторининг таъминловчи кичик тизимларини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурининг амалга оширилиши иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари учун анча ривожланган молиявий муҳитни таъминлаш, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг амалий фаоллигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз корхоналарининг рақобатбардошлиги ошишига ижобий таъсир кўрсатиш, мамлакат иқтисодиётига қўйилаётган жамғармалар ва инвестициялар даражаси жиддий равишда ўсишига кўмаклашиш, макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш тенденцияларини мустаҳкамлаш йўли билан иқтисодиётда бир қанча ижобий натижаларга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурини амалга ошириш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎

Дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари‎

Амалга ошириш шакли‎

Бажариш муддати‎

Бажариш учун масъул‎

Изоҳ‎

1. Тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасаррувтидан чиқариш

1.‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш бўйича агентлик ташкил этиш‎ Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг , II чораги‎ Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Молия секторини ривожлантириш агентлиги‎ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида‎
2.‎ Банклар акцияларининг бозор қийматини белгилаш учун тижорат банклари активларини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш‎ Тартиб лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Молия вазирлиги, Марказий банк, Тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш агентлиги‎ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида‎
3.‎ 2000-2001 йиллар давомида «Асака» банки акцияларининг 50 фоизини хорижий инвесторларга сотиш‎ Чора-тадбирлар жадвали‎ 2000 йилнинг II чораги‎ «Асака» банки, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш агентлиги‎
4.‎ 2001 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини акциялаштириш ва 40 фоизини хорижий инвесторларга сотиш‎ Чора-тадбирлар жадвали‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш агентлиги‎
5.‎ Ўз инвесторларимиз ва хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳисобига 2000 — 2003 йилларда «Ўзуйжойжамғармабанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Замин» банки устав сармоясидаги давлат улушини камайтиришга доир тадбирлар ишлаб чиқиш‎ Чора-тадбирлар жадвали‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Тегишли банклар, тижорат банкларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк‎
6.‎ Банклар акцияларини минтақавий филиаллар орқали сотишни фаоллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш‎ Тадбирлар ишлаб чиқиш‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Тижорат банклари‎
7.‎ Банкларнинг қийматли қоғозларини бирламчи ва иккиламчи бозорда сотиш механизмини такомиллаштириш мақсадида реклама фаолиятини фаоллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш‎ Тадбирлар ишлаб чиқиш‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Тижорат банклари‎

‎‎2. Банк тизимини институционал ривожлантириш ва банк ишини янада такомиллаштириш

1.‎ Ихтисослаштирилган тижорат банклари фаолиятини универсаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларига ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритиш‎ Вазирлар Махкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II ярми‎ Адлия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари‎
2.‎ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг банкларни фойдадан солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиш қисмига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш‎ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш бўйича Қонун лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II ярми‎ Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, тижорат банклари‎
3.‎ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига банклар томонидан тўловлар ўтказишни амалга оширишда солиқ органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга хос бўлган функцияларни уларга босқичма-босқич бериш бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш‎ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш бўйича Қонун лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари‎
4.‎ Молия вазирлиги ҳузурида Банклар активлари таркибини ўзгартириш агентлигини ташкил этиш‎ Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Молия вазирлиги, Марказий банк, Молия секторини ривожлантириш агентлиги‎ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида‎
5.‎ 2001 йилда Ўзбекистон банклар уюшмаси ҳузурида Кредит-ахборот бюросини ташкил этиш ва бюро иш тартибини ишлаб чиқиш‎ Ташкилий-техникавий тадбирлар‎ 2001 йил давомида‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари‎ Банкларнинг кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни диверсификациялаш ва пасайтириш ҳамда банкларни салоҳиятли қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш‎
6.‎ Тижорат банклари кредитлари ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун гаровни сотиш механизмини такомиллаштириш мақсадида «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритиш‎ Қонун лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси‎
7.‎ 2000-2001 йилларда ҳисоб-кит?бларнинг нақд пулли ва нақд пулсиз шаклларини босқичма-босқич бирхиллаштиришни назарда тутувчи тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш‎ Вазирлар Махкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси‎ Қўшимча молия ресурсларини банк оборотига жалб қилиш ва банк тизимига бўлган ишончни ошириш‎
8.‎ Банклар томонидан сейф операцияларини, шу жумладан, мижозларнинг ҳужжатлари ва бойликларини сақлаш, омонатга қўйиш ишларини ривожлантириш мақсадида сейфлар ва ихтисослаштирилган хоналарни ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатишни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш‎ Тартиб лойиҳаси‎ 2000 йилнинг III чораги‎ Халқ банки, тижорат банклари, Марказий банк‎
9.‎ Аҳоли жамғармаларини жамоа тартибида суғурталаш жамғармасининг фаолият кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш‎ Тартиб лойиҳаси‎ 2000 йил, апрель‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари, Марказий банк‎
10.‎ «Марказий банкда мажбурий захираларни тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан депонентлаштириш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш‎ Янги тартиб лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Марказий банк‎
11.‎ 2000 — 2005 йиллар давомида устав сармоясини 10 млрд сўмгача кўпайтирган ҳолда Халқ банкининг ресурс базасини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш‎ Фармон лойиҳаси‎ 2000 йилнинг III чораги‎ Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки‎ Майда омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва Халқ банкининг барқарор сармоя базасини таъминлаш‎

3. Инвестиция жараёнларининг фаол қатнашчилари сифатида тижорат банкларининг ролини ошириш

1.‎ Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун инвестиция жараёнларида, айниқса халқаро молия ташкилотлари линияси бўйича молиявий воситачиликни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш‎ Фармон лойиҳаси‎ 2000 йилнинг III чораги‎ Марказий банк, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги‎ «КфВ» (Германия) банкининг техникавий кўмаги доирасида‎
2.‎ Кичик .ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналарини, юқори технологик инновация лойиҳаларини, деҳқон ва фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси тартибини ишлаб чиқиш‎ Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I чораги‎ Марказий банк, тижорат банклари‎
3.‎ Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини синдикатлаштирилган маблағ билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш‎ Тартиб лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Марказий банк, тижорат банклари‎

4. Хусусий тадбиркорларни ва аҳолини микрокредитлаш тизимини ривожлантириш

1.‎ Кредит ширкатлари (уюшмалари)нинг меъёрий-ҳуқуқий базаларини шакллантириш‎ Қонун ва меъёрий ҳужжатлар‎ 2000 йилнинг II чорагидан бошлаб‎ Марказий банк, Адлия вазирлиги‎ Осиё тараққиёт банкининг ёрдами доирасида‎
2.‎ Кредит ширкатлари (уюшмалари)нинг тижорат банклари билан ўзаро фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш‎ Меъёрий ҳужжатлар‎ 2000 йилнинг II чорагидан бошлаб‎ Марказий банк, маҳаллий ҳокимият органлари‎ Осиё тараққиёт баикининг техникавий ёрдами доирасида‎

5. Банк ахборот тизимлари ва технологияларини ривожлантириш

1.‎ Банклараро ахборот-компьютер инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида: 2000 — 2003 йиллар даврида тўлов тизимини такомиллаштириш мақсадида мавжуд рақамли банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш бўйича техник лойиҳани ишлаб чиқиш; банклараро маълумотларни узатиш тармоғини халқаро банклар тармоқларига улаш бўйича техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 2001-2002 йилларда маълумотларни узатиш банклараро тармоғига Республика молия тузилмаларини улаш бўйича техникавий ҳужжатларни тайёрлаш; 2000-2002 йиллар даврида Марказий банкнинг электрон почта тизимини замонавийлаштириш тадбирлар комплексини амалга ошириш‎ Техник лойиҳа- Техникавий ҳужжатлар Техникавий ҳужжатлар Тадбирлар‎ 2000 йилнинг II ярми 2001 йилнинг II чораги 2001 йилнинг I ярми 2000 йилнинг II ярми‎ Марказий банк, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, тижорат банклари Марказий банк, тижорат банклари, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, .Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк‎
2.‎ Иккита тижорат банкида бошқарув ахборот тизими (БАТ) пилот лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар комплексини ўтказиш‎ БАТ лойиҳасини тайёрлаш ва техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш‎ 2001 йилнинг III чораги‎ Марказий банк, тижорат банклари‎ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки‎
3.‎ Пластик карталар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг миллий тизимини жорий этиш мақсадида: пластик карталар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими фаолият кўрсатишининг меъёрий ҳуқуқий ва услубий базасини шакллантириш; тижорат банклари иштирокида алоҳида олинган минтақада пилот лойиҳасини жорий этиш чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш‎ Меъёрий ҳужжатлар Техникавий лойиҳани тайёрлаш‎ 2000 йилнинг III чораги 2000 йилнинг III чораги‎ Марказий банк, Банклар уюшмаси, тижорат банклари Банклар уюшмаси, тижорат банклари, Марказий банк‎

6. Банк менежменти ва банк кадрлари тайёрлаш усулларини такомиллаштириш

1.‎ Акциядорлар, Банклар кенгашлари, ички аудит хизматлари, кредит қўмиталари, харидоргирлик бошқармалари ролини кучайтиришни назарда тутадиган тижорат банкларида корпоратив бошқариш ва кредитлар берилиши ва кредитлар қайтарилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни ишлаб‎ чиқариш Низом лойиҳаси‎ 2000 йилнинг II чораги‎ Марказий банк, Адлия вазирлиги техникавий вазирлиги, тижорат банклари кўмагида‎ «USAID» техникавий кўмагида‎
2.‎ Қуйидагилар: 2000-2002 йилларда Банкларнинг марказлаштирилган фонди маблағлари ҳисобига олий ўқув юртлари, банк коллежлари ва синфлари учун дарсликлар, қўлланмалар ва услубий адабиётларнинг янги авлодини, шунингдек бирхиллаштирилган ўқув дастурларини шакллантириш бўйича;‎ Банклар уюшмаси съезди қарори ва ишлаб чиқиш дастури Дастурлар лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми 2000 йилнинг II чораги‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, Банк-молия академияси, Республика банк ўқув маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тижорат банклари‎
АҚШ, Япония Германия, Буюк Британия, Швейцария ва бошқа хорижий етакчи банклар билан биргаликда банк мутахассисларини тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, Банк молия академияси, Республика банк ўқув маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги‎
узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш бўйича; банклар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, профессионал ўсишини рағбатлантириш ва таъминлашни, шунингдек рағбатлантиришнинг номоддий услублари тизимини назарда тутадиган банк ходимлари меҳнатини асослаш бозор усуллари тизимини янада тақомиллаштириш бўйича тадбирлар комплексини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, Марказий банк, тижорат банклари‎
3.‎ Халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўқув банкини ташкил этиш‎ Ташкилий-техникавий тадбирлар‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Ўзбекистон банклар уюшмаси, Банк-молия академияси, Республика банк ўқув маркази‎

7. Банк назоратини янада ривожлантириш

1.‎ Тижорат банклари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича Марказий банк ролини такомиллаштириш мақсадида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш‎ Қонун лойиҳаси‎ 2000 йилнинг I ярми‎ Марказий банк, Адлия вазирлиги‎
2.‎ Тижорат банкларининг банк акциядорларини салоҳиятли инвесторлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун очиқлигини таъминлаш мақсадида уларнинг эълон қилинадиган ҳисоботлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш‎ Низом лойиҳаси‎ 2000 йилнинг III чораги‎ Марказий банк‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, банк уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низом «__________» акциядорлик-тижорат банки кенгаши мақомини белгилайди ва ишини тартибга солади, Кенгаш аъзоларини сайлаш тартибини, шунингдек Банк кенгаши аъзосининг ҳуқуқлари ва вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «_________» акциядорлик-тижорат банки кенгаши (кейинги ўринларда Банк кенгаши деб аталади) банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Акциядорлар умумий мажлисининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. БАНК КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Банк кенгаши қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда мутлақ ҳуқуққа эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, шу жумладан, унинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик ҳисоботни, фойда ва зарарлар ҳисоб рақамларини кўриб чиқиш ва уларни Акциядорлар умумий мажлисига тасдиқлаш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда уларни Акциядорлар умумий мажлисига тасдиқлаш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия йили учун даромад ва харажатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
облигациялар чиқариш ва банкнинг бошқа қарз мажбуриятлари тўғрисида, уларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда сотиб олиш тартиби тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги бўлимлар, филиаллар, чет элларда ваколатхоналар ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат, шуъба ва алоқадор корхоналар ташкил этишни назарда тутувчи инвестициялар тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув аъзоларига бериладиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларини тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Банк бошқарув Банк кенгаши билан келишган ҳолда қуйидагилар тўғрисида қарорлар қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий мажлисларини чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик битишувлар тузиш, шу жумладан, ўз ваколати доирасида корхоналарга (битишувлар ёки умумий қиймати қарор қабул қилинган санада банк сармоясининг 15 фоизидан кўпроғини ташкил қиладиган бир нечта ўзаро боғлиқ битишувлар) мол-мулк сотиб олиш ва уларни бегоналаштириш билан боғлиқ кредитлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар илгари берилган кредитлар қайтарилмаган бўлса, битта қарз олувчига янги кредитлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк уставида Кенгашга берилган ваколатларга оид бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Банк кенгаши вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларини банк акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкка ваколатли раҳбарликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолияти, кредитнинг тўғри берилиши ва маблағларнинг инвестицияланиши устидан жорий назоратни амалга ошириш (омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг тенг равишда капиталлашувини сақлаб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолияти стратегиясини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни ривожлантиришга оид қабул қилинган бизнес-режаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк даромадлари устидан мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати фаолият кўрсатишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда банк фаолияти натижаларини эшитиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. БАНК КЕНГАШИНИ САЙЛАШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Акциядорларнинг умумий Мажлиси, Банк кенгаши ҳамда Банк бошқаруви банкни бошқариш органлари ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий Мажлиси бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Банк кенгаши таркибида аъзоларнинг вакиллиги акциядорлар улушларига мутаносиб бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Банк бошқаруви аъзолари ҳамда Бошқарув раиси Банк кенгашига сайланишлари мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Банк кенгаши таркибига сайланган шахслар унинг таркибига чекланмаган марта сайланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни Банк кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига тўлиқ ёки бир неча номзодга тақсимлаб беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Банк кенгаши раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажлисларда протокол юритилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорларнинг умумий мажлисини очади ва унинг ҳайъати таркибига киради, банк номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк уставида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Банк кенгаши раиси жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини қонун ҳужжатларида ва банк уставида белгиланган тартибда тайинланадиган Кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Банк кенгаши Мажлиси Кенгаш раисининг ўз ташаббусига кўра ёки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк устав сармоясидаги давлат улушини бошқариш ваколати берилган орган сифатидаги Молия вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг икки ва ундан ортиқ аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ички аудит хизмати раҳбари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ташқи аудиторининг талабига кўра чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Банк кенгаши мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби уставда белгиланади (Банк кенгаши мажлислари, қоидага кўра, Кенгашнинг тасдиқланган иш режасига мувофиқ чақирилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Банк кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум банк уставида белгиланади, лекин у Банк кенгашининг сайланган аъзоларининг 2/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак. Кенгашнинг айрим аъзолари келолмаган тақдирда уларнинг овозлари ёзма равишда сўров йўли билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кенгаш аъзоларининг сони уставда назарда тутилган аъзолар сонининг 2/3 қисмидан кам бўлиб қолган тақдирда банк Банк кенгашининг янги таркибини сайлаш учун Акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий мажлисини чақиришга мажбур. Банк кенгашининг қолган аъзолари фақат Акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Банк кенгаши мажлисида қарорлар қатнашаётганларнинг кўпчилик, камида 2/3 қисмининг овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Банк кенгаши бир аъзоси овозининг Кенгашнинг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банк кенгаши мажлисида протокол юритилади, у Кенгаш Мажлиси ўтказилгандан кейин 10 кундан кечикмай тузилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мажлис протоколида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажлис ўтказилган жой ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажлисда қатнашган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажлис кун тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овозга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Банк кенгаши мажлисининг протоколи мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади, у протоколнинг тўғрилиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Банк кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Банк кенгаши раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Банк кенгаши қарорлари билан банк акциядорлари таништирилиши мумкин (тижорат сири бўлган қарорлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. БАНК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Банк кенгаши аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, иш тартибига мувофиқ ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинаётган масала бўйича сўзга чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг муайян давр мобайнидаги фаолияти натижалари, банкни ривожлантириш режалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган функцияларни бажарган ҳолда Банк кенгашида ишлаганлиги учун муайян миқдорда мукофот олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ функциялар Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Кенгаш аъзосининг ҳар бири учун мукофотлар ва компенсациялар миқдори Акциядорларнинг умумий Мажлиси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Битишув томонларидан бири банк бўлган битишувдан Кенгаш аъзоси молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, шунингдек Кенгаш аъзоси ва банк манфаатлари ўртасида бошқа низо пайдо бўлганда Кенгаш аъзоси битишув содир этилгунга қадар олдиндан Кенгашни ўз манфаатдорлиги тўғрисида хабардор қилиши керак, битишув тўғрисидаги қарор эса бундай манфаатдорликка эга бўлмаган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан ёхуд акциядорларнинг умумий мажлисида кўпчилик овоз билан қабул қилиниши керак. Бунда Кенгашнинг манфаатдор аъзолари бундай битишув бўйича муҳокамада ҳам, қарор қабул қилишда ҳам қатнашмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кенгаш аъзолари Кенгаш томонидан у ёки бу тусдаги қарор қабул қилишга таъсир ўтказганликлари учун бевосита ёки билвосита мукофот олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кенгаш аъзолари банкнинг имкониятлари (банкнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлари, фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборотлар)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. БАНК АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Банк акциядорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Кенгаш томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолиятини акциядорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлар умумий мажлисларининг тайёрланиши ва ўтказилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овоз бериш, овозларни ҳисоблаш ва қарорлар қабул қилиш тартиботлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондини кўпайтириш ёҳуд камайтириш, қўшимча қимматли қоғозлар чиқариш ва бошқалар билан устав сармояси улушлари ўзгартирилганда акциядорлар ҳуқуқлари чекланишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг самарали дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядорларининг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарувнинг ноқонуний ва асосланмаган хатти-ҳаракатлари устидан акциядорларнинг таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. БАНК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Банк кенгаши Бошқарувдан вақти-вақти билан (камида ҳар чоракда бир марта) банкнинг молиявий аҳволи ва фаолияти, шу жумладан уларни яхшилаш бўйича тавсиялар тўғрисида қисқача маълумотлар ва ёзма ҳисоботлар олади, шунингдек, Бошқарув раиси ва ички аудит хизмати раҳбарининг ахборотларини эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари бу ҳисоботларнинг тўғрилигини ва тавсияларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш мақсадида уларни синчиклаб текширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Хусусан, қуйидаги молиявий коэффициентлар Кенгаш томонидан мунтазам назорат қилинадиган кўрсаткичлар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларга нисбатан даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий акциялар бўйича даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фоиз маржаси миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг активларга нисбатан фоизлар тўлаш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча кредитларга нисбатан шубҳали ва ишончсиз кредитлар улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча кредитларга нисбатан ҳисобдан чиқарилган кредитлар улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик кредитлар суммаси ва банк билан боғлиқ шахсларга берилган кредитлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. КАДРЛАР СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Банк кенгаши банкнинг кадрлар сиёсатини, юқори малакали банк раҳбарлари ва ходимларини жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кадрлар сиёсати қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ходимларини мукофотлаш, рағбатлантириш ва жазолаш тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитиш ва қайта ўқитиш дастурини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ўринлар пайдо бўлганда раҳбарликка кўтариш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк раҳбарияти ишдан бўшатилиши мажбурий бўлган ҳолатларни белгилашни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Банк кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк бошқаруви аъзолари ҳамда асосий хизматлар раҳбарлари ишини баҳолаш мезонларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахлоқ кодексини ва манфаатлар қарама-қаршиликларини бартараф этиш чора-тадбирларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омилкор бўлмаганлиги, виждонан ишламаганлиги, манфаатлар қарама-қаршилиги туфайли банкнинг мансабдор шахслари юкланган вазифалардан четлатиладиган шарт-шароитлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. БАНКНИНГ ТЕНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ САҚЛАБ ТУРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Банк капиталини сақлаш ва унинг операциялар кўлами таваккалчилик даражасига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Банк кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан вужудга келиши мумкин бўлган бой беришга қарши Марказий банк белгилаган миқдорларда махсус захиралар яратилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк бошқарувидан банк таваккалчиликлари даражаси Марказий банк белгилаганидан юқори бўлмаслигини таъминлашни талаб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акцияларини жойлаштириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг капитал ва умумий захиралари етарли даражада сақлаб турилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. БАНКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БИЗНЕС-РЕЖАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Банк кенгаши банкни ривожлантириш бизнес-режасини (ҳам мустақил равишда, ҳам четдан маслаҳатчилар ва экспертларни жалб қилган ҳолда) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бизнес-режа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиш сиёсатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитларни назорат қилиш тартиботини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активлар ва пассивларни бошқариш тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялаш тартибини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Кенгаш банкни ривожлантириш бизнес-режаси унинг Бошқаруви томонидан амалга оширилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Банкни ривожлантириш бизнес-режаси, қоидага кўра, унга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мақсадида, йилига камида бир марта қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. БАНК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Банк кенгаши аъзолари банк ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва банк уставига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Кенгаш йиғилишида овоз беришда қатнашмаган ёки банкка зарар етказишга олиб келган қарор учун қарши овоз берган Банк кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада касса аъмолларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 24 июлдаги 346-сон қарорининг 9-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича янги фоиз ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 16 январдаги 36-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарорининг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика банк тизими бошқаруви тузилмасини ва унинг амалий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 3 майдаги 234-сон қарорининг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан пул тушуми тушиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 июндаги 331-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бюджетининг ижросини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 379-сон қарорининг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорининг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 йил, 3-сон, 16-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)