Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.02.1999 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.02.1999 йилдаги 84-сон
Date of entry into force
25.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИМПОРТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурига мувофиқ республикада қишлоқ хўжалигини замонавий юқори унумли техника билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режали амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машина-трактор паркларига 1550 та кучли «Магнум» ҳайдов тракторлари плуглар билан биргаликда ва 800 дан ортиқ «Кейс» ғалла ўриш комбайнлари етказиб берилди. «ЎзКейсмаш» қўшма корхонасида горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини, Тошкент трактор заводида эса Американинг «Камминз» фирмаси двигатели ўрнатилган пахтачилик ва универсал ҳайдов тракторларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга ўтказилган текширишлар кўплаб машина-трактор паркларида ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида қимматбаҳо импорт техникадан самарали фойдаланиш таъминланмаётганлигини кўрсатмоқда, техника хизмати кўрсатиш даврийлиги ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилмоқда, сервис пунктлари ва тузатиш базаси тармоғи секин ривожланмоқда, тракторларга тиркаладиган машиналар тўпламини тайёрлаш масалалари ҳал этилмаган. Махсус мойлар ва сифатли дизель ёқилғиси етказиб беришда узилишларга йўл қўйилмоқда, бу тракторларнинг бекор туриб қолишига ва муддатидан олдин эскиришига олиб келмоқда. Кўпинча янги мураккаб техника малакаси паст ва етарли иш тажрибасига эга бўлмаган механизаторларга берилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги импорт машиналардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни сақлашнинг ҳолати устидан давлат назоратини ташкил этиш, машина-трактор парклари учун зарур норматив ва техник ҳужжатларни давлат тилида нашр этиш, янги техникада ишлаш учун мутахассислар ва операторлар тайёрлаш масалалари билан ўз фаолиятларида шуғулланмаяптилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мураккаб импорт техникадан самарали фойдаланишни таъминлаш, унинг учун зарур сервис ва тузатиш базаси ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қимматбаҳо импорт техникадан, айниқса «Магнум» ҳайдов тракторларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Агромашсервис» Қорақалпоғистон ва вилоятлар бирлашмалари, машина-трактор парклари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўздавтехназорат» инспекцияси раҳбарлари импорт машина ва механизмлардан тежаб ва юқори унумли фойдаланишни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ҳолати учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 5-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари импорт техниканинг узоқ ишлаши ва иш қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 кун муддатда «Магнум» ҳайдов агрегатлари, «Кейс» фирмасининг ғалла ва шоли ўриш комбайнлари ва горизонтал шпинделли пахта териш машиналари ишлаши учун далаларни тайёрлаш бўйича агротехника талабларини ишлаб чиқсинлар ва барча хўжаликларга етказсинлар, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999-2000 йилларда ҳар бир машина-трактор паркида импорт техникага техник хизмат кўрсатиш пунктлари ташкил этсинлар. Ҳар бир трактор ва машинага хизмат кўрсатиш жадвалини ишлаб чиқилсин ва унга қатъий риоя қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тажриба тузатиш-механика заводини «Камминз» фирмасининг норматив-техник ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ ҳолда «Камминз» двигателларини тузатишга ихтисослаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Магнум» тракторларига норматив-техник ҳужжатларсиз тайёрланган қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари ва мосламалари уланишини тақиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус тайёргарликдан ўтмаган шахслар импорт машина ва механизмларда ишлашга қўйилмасин. Бир ой муддатда 1999-2000 йиллар даврида импорт техника операторлари, унга сервис хизмати кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашнинг биргаликдаги комплекс дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзбекнефтмаҳсулот» компаниялари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда зарур ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш ва улар билан импорт техникани таъминлаш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина-трактор парклари ва хўжаликларга ёнилғи-мойлаш материаллари, шу жумладан импорт машиналари учун дизель ёқилғисини 1999 йилдан бошлаб 1-иловага* мувофиқ ҳажмда устун даражада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан етказиб берсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мотор, гидравлик ва трансмиссия мойларининг етишмаётган миқдори улар республикада ишлаб чиқарилгунга қадар импорт бўйича харид қилинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи юқори сифатли ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилинаётганлиги ва 2000 йилда фойдаланишга топширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Магнум» ҳайдов тракторлари ва СХ-100 ва МХ-135 универсал шудгорлаш тракторларининг иш билан таъминланганлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу тракторларга 2-иловага* мувофиқ қишлоқ хўжалиги машиналари тўпламини ишлаб чиқишни ва ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг саноат корхоналарида хорижий фирмаларнинг техник ҳужжатларига мувофиқ импорт тракторлар ва машиналарга эҳтиёт қисмлар тайёрланишини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тажриба-конструкторлик ва амалий ишларни жадаллаштириш мақсадида «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси корхоналарига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархларни белгилашда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлашга харажатларни назарда тутишга рухсат берилсин, улар сотилган маҳсулот таннархининг бир фоизи миқдорида холдинг компаниясини барқарорлаштириш ва ривожлантириш фондига ва Қўмитанинг янги техникани жорий этиш фондига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўздавтехназорат» инспекцияси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 5-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кейс» фирмаси ва бошқа хорижий фирмаларнинг тракторларига ва ўрим-йиғим машиналарига техник ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу машиналардан фойдаланиш, тузатиш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши, уларнинг малакали механизаторлар (операторлар) билан таъминланиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт техникага жинояткорона-эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлишнинг ҳар бир факти бўйича материалларни айбдорларни жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 5-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Прокуратура органлари билан биргаликда импорт техникадан фойдаланишнинг ҳолати устидан назоратни кучайтирсин, бундай машиналардан фойдаланишни ташкил этишда масъулиятсизлик ва хўжасизликка йўл қўяётган раҳбарларга нисбатан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган қатъий таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда банклар билан биргаликда ҳосилни йиғиштириш мавсумигача ғалла ўриш ва шоли ўриш комбайнларини импорт бўйича келтириш масалаларини бир ой муддатда хорижий фирмалар билан ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 25 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84-сон