27.10.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар белгиларига доир қонунлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Қисқартирилган иборалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Шартнома мақсадлари учун ва махсус алоҳида шартлар бўлмаганида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) «идора» Аҳдлашувчи томон белгиларни рўйхатдан ўтказишни топширган идорани англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) «рўйхатдан ўтказиш» идора томонидан белгини рўйхатдан ўтказишни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) «талабнома» рўйхатдан ўтказишга талабномани англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) «шахс» га ҳаволалар жисмоний ва/ёки юридик шахсга ҳаволаларни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) «эгаси» белгилар реестрида рўйхатдан ўтказиш эгаси сифатида кўрсатилган шахсни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) «белгилар реестри» идора шакллантирадиган маълумотлар мажмуини англатади. Реестр барча рўйхатдан ўтказилганларнинг таркиби ва барча рўйхатдан ўтказилганларга нисбатан киритилган барча маълумотлардан иборат, улар сақланадиган шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) «Париж конвенцияси» қайта кўришлар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 1883 йил 20 мартда имзоланган Саноат мулки муҳофазаси бўйича Париж конвенциясини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) «Ницца таснифи» қайта кўришлар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 1957 йил 15 июнда Ниццада имзоланган Белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товар ва хизматларнинг халқаро таснифи тўғрисидаги Ницца битимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iх) «Аҳдлашувчи томон» мазкур Шартномага иштирокчи — ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилотни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(х) «ратификация ёрлиғига» ҳаволалар қабул қилиш ва маъқуллаш тўғрисидаги ҳужжатга ҳаволани англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хi) «Ташкилот» Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилотини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хii) «Бош директор» Ташкилотнинг Бош директорини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хiii) «Йўрқинома» 17-моддада айтиб ўтилган мазкур Шартномага Йўриқномани англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Шартнома қўлланадиган белгилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Белгиларнинг тавсифи] (а) Мазкур Шартнома визуал белгилардан иборат белгиларга нисбатан қўлланади, шу шарт билан-ки, Аҳдлашувчи томонлардан қайси бири ҳажмли белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилса мазкур Шартноманинг амал қилишини бундай белгиларга нисбатан қўллашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Мазкур Шартнома голография белгилар ва визуал белгилардан иборат бўлмаган, хусусан, товушли ва ҳидли, белгиларга нисбатан қўлланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Белгиларнинг турлари] (а) Мазкур Шартнома товарлар (товар белгилари) ёки хизматлар (хизмат кўрсатиш белгилари ёки товарлар ва хизматларга тааллуқли белгиларга нисбатан қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Мазкур Шартнома жамоавий, сетификация ва кафолат белгиларига нисбатан қўлланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Талабнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Талабномада таркибидаги ёки унга илова қилинган кўрсаткичлар ёки элементлар. Божлар] (а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабнома қуйидаги кўрсаткичлар ёки элементларнинг барчаси ёки айримларидан иборат бўлишини талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) талабнома берувчининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) талабнома берувчи фуқароси бўлган давлатнинг номланиши, агар у бирон бир давлат фуқароси бўлса; у яшайдиган давлатнинг номланиши, агар мавжуд бўлса; талабнома берувчининг ҳақиқий ва номавҳум саноат ёки савдо корхонасига эга давлат номланиши, агар мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва давлат номланиши, зарур бўлганда эса, кўрсатилган шахс таъсис этилган қонунчиликка мувофиқ бундай давлат таркибидаги ҳудудий бирлик, — агар талабнома берувчи юридик шахс бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) вакилнинг исми ва манзили, агар талабнома берувчида бундай шахс бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) ёзишмалар учун манзил, агар 4(2)(b) моддага мувофиқ талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) агар талабнома берувчи устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳласа — олдинги топширилган талабнома бўйича устуворликни сўраш тўғрисидаги ариза, бундай аризани, Париж конвенциясининг 4-моддасига мувофиқ талаб этилиши мумкин бўлган, қўлловчи кўрсатмалар ва далиллар билан тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) кўргазмаларда товар ва/ёки хизматларни намойиш этиш натижасида вужудга келадиган муҳофаза сўралаётган ариза, Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ талаб этиладиган бундай аризани қўлловчи кўрсаткичлар, агар талабнома берувчи бундай муҳофаза устунликларидан фойдаланишни хоҳласа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iх) стандарт белгилардан (ҳарф ва рақам) фойдаланиш тўғрисидаги ариза, агар талабнома берувчи стандарт белгилардан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказилиши ва нашр қилинишини хоҳласа, — агар Аҳдлашувчи томон идораси бундай белгилардан фойдаланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(х) белгининг фарқловчи элементи сифатида рангни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ариза ҳамда муҳофаза сўралаётган ранг ва рангларнинг номлари ва ҳар бир ранг муносабати билан ушбу рангда бажарилган белгининг асосий қисмларининг кўрсатилиши, — агар талабнома берувчи бундай муҳофаза сўрашни хоҳласа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хi) ариза, агар белги ҳажмли бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хii) белгининг битта ёки бир нечта тасвири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хiii) белги ёки унинг алоҳида қисмларининг транслитерацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хiv) белги ёки унинг алоҳида қисмларининг таржимаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хv) рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ницца таснифи бўйича гуруҳлаштирилган товар ва/ёки хизматлар номлари, бунда ҳар бир гуруҳ олдига ушбу товар ёки хизматлар тааллуқли бўлган ушбу Таснифлашнинг синф рақами Таснифлашда келтирилган тартибда кўрсатилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хvi) (4) бандда кўрсатилган шахснинг имзоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хvii) Аҳдлашувчи томон қонунчилиги талабларига мувофиқ белгидан фойдаланиш нияти тўғрисидаги ариза.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а)(хvii) кичик бандда айтиб ўтилган белгидан фойдаланиш нияти тўғрисидаги ариза ўрнига ёки унга қўшимча тарзда талабнома берувчи белгидан ҳақиқатда фойдаланаётганлиги тўғрисидаги ариза бериши мумкин ва бу талаб Аҳдлашувчи томон қонунчилиги талабларига мувофиқ далилларни тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига ариза берилаётганда бож тўланишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Талабномани тақдим этиш] Талабномани тақдим этиш талабига нисбатан ҳеч бир Аҳдлашувчи томон уни рад қилиши мумкин эмас,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у қоғозда ёзма равишда тақдим этилса, шу шарт билан-ки, (3) бандни ҳисобга олган ҳолда у Йўриқномада кўзда тутилган талабнома Бланкига мос бланкда тақдим этилган бўлса,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига билдиришномаларни телефакс орқали узатишга рухсат берса ва ариза шу тарзда топширилса, шу шарт билан-ки, (3) бандни ҳисобга олган ҳолда бундай узатиш орқали олинган қоғозли нусха (i) кичик бандда айтиб ўтилган Бланкка мос келса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Тил] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабнома унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилганлигини талаб қилиши мумкин. Агар унинг идорасида бир нечта тиллар қабул қилинган бўлса талабнома берувчидан тилга алоқадор бошқа талаблар бажарилишини талаб қилиш мумкин, бунда талабнома биттадан ортиқ бўлган тилда тузилишини талаб қилиш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Имзо] (а) (1)(а)(хvi) бандда айтиб ўтилган имзо талабнома берувчи ёки унинг вакилининг имзоси бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а) кичик бандни ҳисобга олмаган ҳолда ҳар қандай Аҳдлашувчи томон (1)(а)(хvii) ва (b) бандларида айтиб ўтилган ариза талабнома берувчи томонидан шахсан имзоланган бўлишини, вакил мавжудлигига қарамасдан, талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Бир нечта синфларга тааллуқли товар ва/ёки хизматлар учун битта талабнома] Битта талабнома бир нечта товарлар ва/ёки хизматларга тааллуқли бўлиши мумкин, уларнинг Ницца таснифланишининг битта ёки бир нечта синфларга тааллуқлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) [Ҳақиқий фойдаланиш] Агар белгидан фойдаланиш нияти тўғрисидаги ариза (1)(а)(хvii) бандга мувофиқ берилган бўлса ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабнома берувчи миллий қонунчиликда белгиланган муддат давомида ва Йўриқномада белгиланган минимал муддатни ҳисобга олган ҳолда унинг идорасига кўрсатилган қонунчилик талабларига мувофиқ белгидан ҳақиқатда фойдаланаётганлиги далилларини тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) [Бошқа шартларни бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Аҳдлашувчи томонларнинг ҳеч бири (1) — (4) ва (6) бандларда белгиланган шартлардан фарқланадиган шартларни талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, талабнома нисбатан уни кўриб чиқишнинг бутун даврида қуйидаги шартларни бажаришни талаб қилиш мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ҳар қандай гувоҳнома ва савдо реестридан кўчирмани тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) талабнома берувчи саноат ва савдо фаолиятини амалга ошираётганлигини кўрсатиш, ҳамда тегишли далилларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) талабнома берувчи талабномада келтирилган товарлар ва/ёки хизматларга мос фаолиятини амалга ошираётганини кўрсатиш, ҳамда тегишли далилларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) белги бошқа Аҳдлашувчи томон ёки Аҳдлашувчи томон бўлмаган Париж конвенцияси иштирокчи-давлатнинг белгилар реестрида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш, талабнома берувчи Париж конвенциясининг 6 quinquiеѕ моддасини қўллашни сўраган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабнома бўйича экспертиза боришида унинг идорасига далиллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин, агар талабномадаги кўрсаткич ёки элемент ҳақиқийлигига нисбатан унинг идорасида асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Вакиллик. Ёзишмалар учун манзил
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Амалиётни амалга оширишга рухсат берилган вакиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идораси амалга оширадиган ҳар қандай жараён мақсади учун вакил сифатида тайинланган шахсни ва бу шахсга идора билан амалиётни олиб боришга рухсат берил бўлишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Мажбурий вакиллик. Ёзишмалар учун манзил]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а) кичик банди маъносида вакилликни талаб қилмайдиган ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг ҳудудида яшамайдиган ва ҳақиқий ва номавхум саноат ёки савдо корхонасига эга бўлмаган шахс унинг идораси амалга оширадиган ҳар қандай жараён мақсади учун унинг ҳудудида ёзишмалар учун манзилга эга бўлиш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг ҳудудида доимий яшамайдиган шахс ва унинг ҳудудида ҳақиқий ва номавҳум саноат ёки савдо корхонасига эга бўлмаган шахс унинг идораси амалга оширадиган ҳар қандай жараён мақсади учун вакил тайинланишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Ишончнома] (а) Аҳдлашувчи томон талабнома берувчи, эгаси ёки бошқа манфаатдор шахсга унинг идорасида иш юритишни вакил орқали амалга оширишга рухсат берганда ёки талаб қилганда бундай вакил алоҳида ҳужжат (кейинчалик «ишончнома») билан тайинланишини ва ҳолатдан келиб чиққан ҳолда бундай ҳужжат талабнома берувчи, эгаси ва бошқа шахснинг исми ва имзосидан иборат бўлишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ишончнома унда кўрсатилган бир нечта талабнома ва/ёки рўйхатдан ўтказилган белгиларга, ёки вакилни тайинлаётган шахс кўрсатган ҳар қандай истисноларни ҳисобга олган ҳолда ушбу шахснинг барча мавжуд ва келажакдаги талабнома ва рўйхатдан ўтказилган белгиларга тааллуқли бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ишончнома вакилнинг ваколатларини аниқ ҳуқуқий ҳаракатлар билан чеклаши мумкин. Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ишончнома билан талабномани чақириб олиш ёки рўйхатдан ўтказишдан воз кечиш тўғрисидаги ишончномада бу ҳаракатлар аниқ кўрсатилиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Агар билдиришномани идорага унда вакил сифатида кўрсатилган шахс тақдим этса, лекин бундай билдиришномани олиш вақтида зарур ишончнома идорада мавжуд бўлмаса Аҳдлашувчи томон бундай ишончнома Йўриқномада кўзда тутилган энг кам муддатни ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи томон белгилаган муддатда тақдим этиши кераклигини талаб қилиши мумкин. Агар ишончнома Аҳдлашувчи томон белгилаган муддатда идорага тақдим этилмаса Аҳдлашувчи томон кўрсатилган шахснинг билдиришномаси кучга эга эмаслигини кўзда тутиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Ишончномани тақдим этиш ва унинг мазмунига талабларга нисбатан ҳеч бир Аҳдлашувчи томон бундай ишончноманинг амал қилишини тан олмаслиги мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ёзма равишда қоғозда тақдим этилса, шу шарт билан-ки, (4) бандни ҳисобга олган ҳолда Йўриқномада кўзда тутилган ишончнома Бланкасига мос бўлган бланкада тақдим этилганда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар Аҳдлашувчи томон билдиришномаларнинг унинг идорасига телефакс орқали узатишга рухсат берса ва ишончнома шу усулда топширилган бўлса, шу шарт билан-ки, бундай узатиш орқали берилганнинг қоғоздаги нусха (4) бандни ҳисобга олган ҳолда (i) кичик бандда айтиб ўтилган ишончнома Бланкасига мос келганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Тил] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ишончнома унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Ишончномага ҳавола] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасида вакил томонидан жараён мақсадлари учун қилинган билдиришномада вакил ўз ҳаракатларини амалга ошираётган ишончнома ҳавола қилиш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) [Бошқа шартларни бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч қандай Аҳдлашувчи томон (3) — (5) бандларда кўрилаётган масалаларга нисбатан ушбу бандларда кўзда тутилгандан фарқланадиган шартларни бажаришни талаб қилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига далиллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин, агар (2) — (5) бандаларда айтиб ўтилган билдиришноманинг бирон-биридаги кўрсатмага нисбатан идорада асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Топшириш санаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Йўл қўйиладиган талаблар] (а) Аҳдлашувчи томон (b) кичик банди в (2) бандни ҳисобга олган ҳолда талабномани топшириш санаси сифатида унинг идораси томонидан қуйидаги кўрсатмалар ва элементларнинг 3(3) моддада кўрсатилган тилда олинган санасини белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) белгини рўйхатдан ўтказишни аниқ ёки кўзда тутилаётганлиги кўрсатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) талабнома берувчини идентификация қилиш имкони берувчи кўрсатмалар мавжудлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) талабнома берувчи ёки унинг вакили билан, агар у мавжудлигида, почта орқали алоқа ўрнатиш учун етарли бўлган кўрсатмалар мавжудлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) талабномада рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белгининг етарли даражадаги тиниқ тавсифи мавжудлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товар ва/ёки хизматларнинг рўйхати мавжудлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) Аҳдлашувчи томон қонунчилиги талабларига мувофиқ 3(1)(а) (хvii) моддада айтиб ўтилган ариза ёки 3(1)(b) моддада айтиб ўтилган ариза ва далиллар мавжудлигида, бунда, агар бу кўрсатилган қонунчиликнинг талаби бўлса, бундай аризалар талабнома берувчи томонидан имзоланган бўлиши керак, унинг вакили борлигига қарамасдан — 3(1)(а) (хvii) ёки (b) модда қўлланилган ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабномани топшириш санаси сифатида унинг идораси томонидан барча эмас, балки бир нечта (а) кичик бандида айтиб ўтилган кўрсатмалар ва элементлар, ёки 3(3) моддада белгиланган тилдан фарқланадиган тилда олинган санасини белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Йўл қўйиладиган қўшимча талаблар] (а) Аҳдлашувчи томон талабнома санаси белгиланган божлар тўлангунга қадар белгиланмаслигини кўзда тутиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Аҳдлашувчи томон (а) кичик бандда кўрсатилган талабни қўйидаги ҳолда қўллаши мумкин, агар мазкур Шартномага қўшилаётган санага бундай талабни қўллаётган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Тўғрилашлар ва муддатлар] (1) ва (2) бандларга мувофиқ тўғрилашларни киритиш шартлари ва муддатлари Йўриқномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Бошқа шартларни бажаришни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон топшириш санасига нисбатан (1) ва (2) бандларда айтиб ўтилганларидан фарқланадиган шартларни бажаришни талаб қилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Бир нечта синфларга тааллуқли товар ва/ёки хизматлар учун битта рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ницца таснифининг бир нечта синфларига тааллуқли товарлар ва/ёки хизматлар битта талабномага киритилса, ушбу талабнома бўйича битта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Талабнома ва рўйхатдан ўтказишни ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Талабномани ажратиш] (а) Бир нечта товар ва/ёки хизматлар санаб ўтилган ҳар қандай талабнома (кейинчалик «дастлабки талабнома»),
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) идора томонидан белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан олдин,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) идоранинг белгини рўйхатдан ўтказишга қарши қарорини кўриб чиқиш билан боғлиқ жараён қатида,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят аризаси билан боғлиқ жараён вақтида, Талабнома берувчи ёки унинг илтимоси бўйича иккита ёки бир нечта талабномага (кейинчалик «ажратилган талабнома») дастлабки талабномада санаб ўтилган товар ва/ёки хизматларни ушбу талабномалар ўртасида тақсимлаш йўли билан ажратилиши мумкин. Ажратилган талабномалар дастлабки талабнома топширилган санасини ва мавжуд бўлганида унинг устуворлигини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон (а) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда талабномани ажратишга нисбатан талабларни белгилашда эркиндир, шу ҳисобда бож тўланишида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Рўйхатдан ўтказишни ажратиш] Тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (1) банд рўйхатдан ўтказишни ажратишга нисбатан қўлланилади. Бундай ажратиш қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) учинчи шахсларнинг рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш талаби билан боғлиқ идора олдидаги жараёнлар вақтида,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) олдинги жараён боришида идора томонидан қабул қилинган қарор устидан шикоят жараёни вақтида, шу шарт биланки, Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни ажратишни кўзда тутмаса, агар унинг қонунчилиги учинчи шахсларга белгини рўйхатдан ўтказиш ҳолатидан олдин белгининг рўйхатдан ўтказилишига қарши чиқишига рухсат берса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Имзо
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Қоғоздаги билдиришнома] Агар Аҳдлашувчи томоннинг идорасига йўлланган билдиришнома қоғозда тақдим этилиб имзони талаб қилса, Аҳдлашувчи томон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) (iii) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда қўлда қўйилган асл имзони қабул қилади,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қўлда қўйилган асл имзо ўрнига имзонинг бошқа шакллари, босма имзо ёки имзоли штемпель, ёки муҳр ишлатишга рухсат бериши мумкин,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) қўлда қўйилган асл имзо ўрнига муҳр ишлатилиши талаб қилиши мумкин, агар билдиришномани имзолаган жисмоний шахс унинг фуқароси ва бундай шахснинг манзили унинг ҳудудида жойлашган бўлиши керак,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) муҳр жисмоний шахснинг ҳарфларда кўрсатилган исми билан биргаликда бўлиши кераклигини талаб қилиши мумкин, агар бундай шахснинг муҳри ишлатилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Телефакс бўйича хабардор қилиш] (а) Агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига хабарларни телефакс орқали жўнатишга рухсат берса, бунда телефаксда олинган босмада имзо тасвири бўлган ёки (1)(iv) бандга мувофиқ зарур бўлган жойда муҳр тасвири муҳри ишлатилаётган жисмоний шахснинг исми ҳарфлар билан кўрсатилганда хабарнома имзоланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а) кичик бандда айтиб ўтилган Аҳдлашувчи томон тасвири телефакс бўйича жўнатилган ҳужжат Йўриқномада белгиланган минимал муддатни ҳисобга олган ҳолда идорага аниқ муддат давомида тақдим этилиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Электрон алоқа воситалари орқали хабардор қилиш] Агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига электрон алоқа воситалари орқали хабарномаларни юборишга рухсат берса, Аҳдлашувчи томон кўзда тутганидек, хабарномани электрон алоқа воситаси орқали жўнатган шахс кўрсатилса у имзоланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Гувоҳномани талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч қандай Аҳдлашувчи томон юқоридаги бандларда келтирилган ҳар қандай имзо ёки шахсни тасдиқловчи бошқа воситалари тасдиқланиши, нотариал тасдиқланиши, имзо тасдиқланиши, легализация қилиниши ёки ҳар қандай имзонинг бошқа усулда тасдиқланишини талаб қилиши мумкин эмас, Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигида рўйхатдан ўтказишдан воз кечишда имзони тасдиқлашни кўзда тутиши ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Товар ва/ёки хизматларни таснифлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Товар ва/ёки хизматларни кўрсатиш] Товар ва/ёки хизматлардан иборат талабнома ёки рўйхатдан ўтказишга нисбатан идора томонидан амалга ошириладиган ҳар бир рўйхатдан ўтказиш ёки нашр қилиш ушбу товар ва/ёки хизматларнинг Ницца таснифи синфлари бўйича гуруҳлаштирилган товар ва/ёки хизматларнинг номларини Таснифдаги тартибда кўрсатилади, бунда ҳар бир гуруҳ олдидан ушбу товар ёки хизматларнинг гуруҳи тааллуқли синф рақами келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Битта синф ёки турли синфларга тааллуқли товар ёки хизматлар] (а) Товарлар ёки хизматлар идора амалга оширишган ҳар қандай рўйхатдан ўтказиш ёки нашр қилишда Ницца таснифининг битта синфида кўрсатилганлиги асосида ўхшаш деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Товарлар ёки хизматлар идора амалга оширишган ҳар қандай рўйхатдан ўтказиш ёки нашр қилишда Ницца таснифининг турли синфларида кўрсатилганлиги асосида ўхшаш эмас деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Исмлар ёки манзилларни ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Эгасининг исми ёки манзилини ўзгартириш] (а) Агар рўйхатдан ўтказиш эгаси ўзгармаса, лекин унинг исми ва/ёки манзили ўзгарса ҳар бир Аҳдлашувчи томон идоранинг эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланган бундай ўзгаришнинг киритиш тўғрисидаги аризани тан олади, бундай хабарнома эгаси ёки вакил томонидан имзоланади ва унда белгилар реестрига киритилиши керак бўлган тегишли рўйхат ўтказиш рақами ва ўзгартириш кўрсатилади. Бундай аризани тақдим этиш талабларига нисбатан ҳеч қандай Аҳдлашувчи томон аризани рад этмайди,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ёзма равишда қоғозда тақдим этилган бўлса, шу шарт билан-ки, (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда, у Йўриқномада кўзда тутилган ариза Бланкасига мос бланкда тақдим этилганда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига хабарни телефакс орқали узатишга рухсат берса ва ариза шу усулда топширилган бўлса, шу шарт билан-ки, (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда бундай усулда топширилган қоғоздаги нусха (i) кичик бандда айтиб ўтилган ариза Бланкасига мос келганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аризада қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) эгасининг исми ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) вакилнинг исми ва манзили, агар рўйхатдан ўтказиш эгасининг бундай вакили бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ёзишмалар учун манзил, агар рўйхатдан ўтказишнинг эгасининг бундай манзили бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ариза унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилиш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ариза топширилганда унинг идорасига бож тўланиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Агар ўзгартиришлар бир нечта талабномага тааллуқли бўлса ҳам унда тегишли рўйхатдан ўтказишларнинг барча рақамлари кўрсатилганда битта аризани тақдим этиш етарлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Талабнома берувчининг исми ёки манзилини ўзгартириш] Тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (1) банд ўзгартиришлар талабномага ёки талабномаларга рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишларга тааллуқли бўлганда қўлланилади, шу шарт билан-ки, агар тегишли талабноманинг бирон бирига рақам берилмаган бўлса ёки бундай рақам талабнома берувчи ёки вакилга номаълум бўлса, Йўриқномада белгиланганидек, ариза бундай талабномани идентификация қилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Вакилнинг исми ёки манзилини ўзгартириш ёки ёзишмалар учун манзилни ўзгартириш] Тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (1) банд вакилнинг (агар бўлса) исми ёки манзилининг ўзгаришига ва ёзишмалар (агар бўлса) учун манзилнинг ўзгаришига қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Бошқа шартларни бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон ушбу моддада айтиб ўтилган аризага нисбатан (1) — (3) бандларда айтиб ўтилгандан фарқли шартларнинг бажарилиши талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, бундай ўзгартиришни тасдиқловчи бирон ҳужжатни тақдим этишни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин, агар аризадаги ҳар қандай кўрсатмаларга нисбатан идорада асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Эгасини ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Рўйхатдан ўтказиш эгасини ўзгартириш] (а) Рўйхатдан ўтказиш эгаси ўзгарганда ҳар бир Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишнинг олдинги эгаси ёки унинг вакили, рўйхатдан ўтказишнинг энди эгаси бўлган (кейинчалик «янги эгаси») шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланган хабарда идора томонидан ўз реестрига ўзгартириш киритиши тўғрисидаги аризани агар унда тегишли рўйхатдан ўтказишнинг рақами ва реестрга киритилиши керак бўлган ўзгартириш кўрсатилганда тан олади. Аризаларни тақдим этишга талабларга нисбатан ҳеч қандай Аҳдлашувчи томон аризани рад қилиши мумкин эмас,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ёзма равишда қоғозда тақдим қилинган, шу шарт билан-ки, (2) (а) бандни ҳисобга олган ҳолда у Йўриқномада кўзда тутилган ариза Бланкасига мос келадиган бланкда тақдим этилган бўлса,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига хабарни телефакс орқали узатишга рухсат берса ва ариза шу усулда топширилган бўлса, шу шарт билан-ки, (2)(а) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда бундай усулда топширилган қоғоздаги нусха (i) кичик бандда айтиб ўтилган ариза Бланкасига мос келса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Агар эгасини ўзгартириш шартнома имзолаш натижасида бўлса ҳар қандай Аҳдлашувчи томон бу аризада кўрсатилиши талаб қилиши мумкин. Бунда сўраётган томоннинг танлови бўйича қуйидаги ҳужжатларнинг биттаси илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) шартнома нусхаси, бунда ушбу нусха давлат нотариуси ёки бошқа ваколатланган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) рўйхатдан ўтказиш эгасининг ўзгариши акс этган шартномадан кўчирма, бунда ушбу кўчирма давлат нотариуси ёки бошқа ваколатланган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши кераклиги талаб қилиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Йўриқномада белгиланган шакл ва мазмунга мувофиқ тузилган ва олдинги ва янги эгалари томонидан имзоланган белгига ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги тасдиқланмаган гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) Йўриқномада белгиланган шакл ва мазмунга мувофиқ тузилган ва олдинги ва янги эгалари томонидан имзоланган белгига ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги тасдиқланмаган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Агар эгасини ўзгартириш бирлаштириш натижаси бўлса ҳар қандай Аҳдлашувчи томон бу аризада кўрсатилиши кераклигини талаб қилиши мумкин, бунда ушбу аризага бундай бирлашишни исботловчи ва ваколатланган орган томонидан тузилган ҳужжат, масалан, савдо реестридан кўчирма, илова қилинади, бундан ташқари ушбу нусха ушбу ҳужжатни берган орган ёки давлат нотариуси ёки бошқа ваколатланган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши кераклиги талаб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Шартнома тузиш ёки бирлаштириш натижасида битта ёки бир нечта эгалар ўзгарганда, лекин барча эгалар эмас, Аҳдлашувчи томон ҳар қандай ўзгармаётган эгаси бошқа эгасини ўзгартиришга махсус рухсатини имзоланган ҳужжат орқали бериш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Агар ўзгартириш шартнома имзолаш ёки бирлаштириш натижа бўлмаса, балки бошқа сабаблар орқали вужудга келганда, масалан, қонунни қўллаш натижасида ёки суд қарори билан, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон буни аризада кўрсатиши кераклиги ва ушбу нусха ушбу ҳужжатни берган орган ёки давлат нотариуси ёки бошқа ваколатланган давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши кераклиги талаб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(f) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аризада қуйидагилар кўрсатилиши кераклигини талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) олдинги эгасининг исми ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) янги эгасининг исми ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) янги эгасининг фуқаролиги, агар у бирон давлат фуқароси бўлса; янги эгаси яшайдиган давлат номи, агар бўлса; янги эгаси ҳақиқий ва номавҳум саноат ёки савдо ташкилоти жойлашган давлат номи, агар бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) агар янги эгаси ҳуқуқий шахс бўлса, ҳуқуқий шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва давлат номи, зарур бўлганда ушбу юридик шахс қонунчилигига мувофиқ таъсис қилинган ушбу давлатнинг ҳудудий бирлигининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) вакилнинг исми ва манзили, агар олдинги эгасида бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) ёзишмалар учун манзил, агар олдинги эгасида бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) вакилнинг исми ва манзили, агар янги эгасида бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) янги эгасининг ёзишмалар учун манзили, агар бу 4(2)(b) моддага мувофиқ талаб қилинса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(g) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига топширилган ариза муносабати билан бож тўланишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(h) эгасини ўзгартириш бир нечта рўйхатдан ўтказишга алоқадор бўлса битта ариза етарлидир, агар олдинги ва янги эгаси ҳар бир рўйхатдан ўтказиш учун айнан шу шахслар бўлса ва аризада рўйхатдан ўтказиш рақамлари кўрсатилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Агар эгасини ўзгартириш олдинги эгасининг рўйхатдан ўтказишларида келтирилган барча товар ва/ёки хизматларга тааллуқли бўлмаса ва қонунчилик бундай ўзгартиришлар тўғрисида ёзувни киритишга рухсат берса идора эгасини ўзгартириш тааллуқли бўлган товар ва/ёки хизматларга алоқадор алоҳида рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Тил. Таржима] (а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон (1) бандда айтиб ўтилган ариза, белгига ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки бундай ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Агар (1)(b)(i) ва (ҳҳ), (с) ва (е) бандларда айтиб ўтилган ҳужжатлар Аҳдлашувчи томоннинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тақдим этилмаган бўлса Аҳдлашувчи томон аризага талаб қилинган ҳужжатнинг унинг идорасида қабул қилинган тилдаги ёки тилларнинг биридаги тасдиқланган таржимаси илова қилини кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Талабнома эгасини ўзгартириш] Тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (1) ва (2) бандлар эгасини ўзгартириш талабнома ёки талабномаларга ёки рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишларга тааллуқли бўлган ҳолатларда қўлланилади, шу шарт билан-ки, талабномаларнинг бирон бирига ҳали рақам берилмаганда ёки ушбу рақам талабнома берувчи ёки унинг вакилига маълум бўлмаганда, аризада, шунга қарамасдан, Йўриқномада белгиланганидек талабнома идентификация қилинганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Бошқа шартларни бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Аҳдлашувчи томонларнинг ҳеч бири мазкур моддада айтиб ўтилган аризага нисбатан (1) — (3) бандларда кўрсатилганидан бошқа шартларни бажаришни талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, қуйидаги шартларни бажаришни талаб қилиш мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) (1) (с) банд қоидаларини ҳисобга олиб савдо реестридан кўчирма ёки бошқа ҳужжатни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) янги эгаси саноат ёки савдо фаолиятини амалга ошираётганини, ҳамда тегишли далилларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) янги эгасини ўзгартириш товар ва/ёки хизматларга тегишли фаолиятни амалга ошираётганлиги кўрсатиш, ҳамда тегишли далилларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) олдинги эгаси ўз корхонаси ёки номмоддий активларни янги эгасига тўлиқ ёки қисман берганлигини кўрсатиш, ҳамда тегишли далилларни тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига далилларни ёки (1)(с) ёки (е) бандлардаги қоидаларга тааллуқли ҳолатларда қўшимча далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин, агар идорада аризадаги ва/ёки мазкур Моддадаги ҳар қандай ҳужжатдаги ҳар қандай кўрсаткичнинг ҳақиқийлигига нисбатан унинг идорасида асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Хатоларни тўғрилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Рўйхатдан ўтказишга тааллуқли хатони тўғрилаш] (а) Ҳар бир Аҳдлашувчи томон унинг идорасига топширилган талабнома ёки бошқа аризадаги ва идоранинг белгилар реестри ва/ёки бошқа нашридаги хатони тўғрилаш тўғрисидаги аризани тан олади, бунда ушбу хато рўйхатдан ўтказиш эгаси ёки унинг вакилининг хабарида кўрсатилади, хабарда тегишли рўйхатдан ўтказиш рақами, тўғриланиши керак бўлган хато ва реестрга киритилиши керак бўлган тўғрилашлар келтирилади. Бундай аризани тақдим этиш талабларига нисбатан Аҳдлашувчи томоннинг ҳеч бири аризани рад этиши мумкин эмас,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ёзма равишда қоғозда тақдим этилган бўлса, шу шарт билан-ки, (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда у Йўриқномада кўзда тутилган ариза Бланкасига мос бланкда тақдим этилса,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар Аҳдлашувчи томон унинг идорасига хабарни телефакс орқали узатишга рухсат берса ва ариза шу усулда топширилган бўлса, шу шарт билан-ки, (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда бундай усулда топширилган қоғоздаги нусха (i) кичик бандда айтиб ўтилган ариза Бланкасига мос келса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аризада қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) эгасининг исми ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) вакилнинг исми ва манзили, агар рўйхатдан ўтказиш эгасининг бундай вакили бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ёзишмалар учун манзил, агар рўйхатдан ўтказишнинг эгасининг бундай манзили бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ариза унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилиш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ариза топширилганда унинг идорасига бож тўланиши кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Агар ўзгартиришлар битта шахснинг бир нечта рўйхатдан ўтказишларга тааллуқли бўлса ҳам унда хато ва керакли тўғрилаш ҳар бир рўйхатдан ўтказишга бир хил бўлганида, ва ушбу рўйхатдан ўтказишларнинг барчасининг рақамлари кўрсатилганда битта аризани тақдим этиш етарлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Талабнома тааллуқли хатони тўғрилаш] Тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (1) банд хато талабнома ёки талабномаларга ёки рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишларга тааллуқли бўлган ҳолатларда қўлланилади, шу шарт билан-ки, талабномаларнинг бирон бирига ҳали рақам берилмаганда ёки ушбу рақам талабнома берувчи ёки унинг вакилига маълум бўлмаганда, аризада, шунга қарамасдан, Йўриқномада белгиланганидек талабнома идентификация қилинганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Бошқа шартларини бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон мазкур Моддада айтиб ўтилган аризага нисбатан (1) ва (2) бандларда айтиб ўтилгандан фарқли шартларнинг бажарилиши талаб қилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон унинг идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин, агар хато ҳақиқатдан хато эканлигига нисбатан идорада асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Идоранинг хатолари] Аҳдлашувчи томон идораси ўзининг ех-оffiсiо барча хатоларини ёки мурожаат бўйича бирон бир бож тўламасдан тўғрилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) [Тўғриланмайдиган хатолар] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон (1), (2) ва (5) бандларнинг қоидаларини унинг қонунчилигига мувофиқ тўғрилаб бўлмайдиган ҳар қандай хатога нисбатан қўллашга мажбур эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиши ва уни узайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги аризадаги кўрсаткич ёки элементлар ва ёки иловалар. Божлар] (а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш ариза топшириш орқали ва ариза қуйидаги кўрсаткичларнинг барчаси ёки айримларидан иборат бўлиши кераклигини талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) рўйхатдан ўтказиш эгасининг исми ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) тегишли рўйхатдан ўтказишнинг рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) Аҳдлашувчи томоннинг танловига кўра рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган талабноманинг топшириш санаси ёки тегишли рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) вакилнинг исми ва манзили, агар рўйхатдан ўтказиш эгасининг бундай вакили бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) ёзишмалар учун манзил, агар рўйхатдан ўтказишнинг эгасининг бундай манзили бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) рўйхатдан ўтказишни узайтириш сўралаётган товар ва/ёки хизматларнинг реестрга киритилган ва Ницца таснифи бўйича гуруҳлаштирилган номларини ёки рўйхатдан ўтказишни узайтириш сўралмаётган товар ва/ёки хизматларнинг реестрга киритилган номларини, бунда товар ва/ёки хизматлар тааллуқли бўлган ҳар бир гуруҳ олдидан ушбу Таснифлашнинг синфи рақами тартиблаштирилган ҳолда келтирилиши керак, — агар Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни белгиларнинг реестрига киритилган айрим товар ва/ёки хизматларга нисбатан узайтиришни амалга оширишга рухсат берса ва бундай узайтириш сўралаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) эгаси ёки унинг вакилидан ташқари бошқа шахснинг исми ва манзили, агар Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги бундай шахс томонидан топширилишига рухсат берса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iх) эгаси ёки вакилнинг имзоси, ёки (viii) кичик банд қўлланилганда ушбу кичик бандда айтиб ўтилган шахснинг имзоси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги ариза муносабати билан унинг идорасига бож тўланиши талаб қилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказишнинг дастлабки даври ёки рўйхатдан ўтказишни узайтиришнинг ҳар қандай даври учун бож тўлангандан кейин ушбу давр давомида рўйхатдан ўтказишни кучда сақлаб туриш учун ҳеч қандай бож тўланиши талаб қилиниши мумкин эмас. Мазкур кичик банд мақсадлари учун белгидан фойдаланишга нисбатан ариза ва/ёки далилларни тақдим этиш билан боғлиқ божлар рўйхатдан ўтказишни кучда сақлаб туриш учун бож деб кўриб чиқилмайди ва уларга нисбатан мазкур кичик банднинг қоидаларига қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги ариза ва (b) кичик бандда айтиб ўтилган тегишли бож Йўриқномадаги минимал муддатларни ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатда тақдим этилиши ва тўланишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Аризани тақдим этиш] Аризани тақдим этиш талабларига нисбатан бирон бир Аҳдлашувчи томон аризани рад этиши мумкин эмас,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ёзма равишда қоғозда тақдим этилган бўлса, шу шарт билан-ки, (3) бандни ҳисобга олган ҳолда у Йўриқномада кўзда тутилган ариза Бланкасига мос бланкда тақдим этилган бўлса,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Агар Аҳдлашувчи томон хабарларни унинг идорасига телефакс орқали юборишни рухсат берса ва ариза шу усулда юборилса, шу шарт билан-ки, (3) бандни ҳисобга олган ҳолда бундай юбориш натижасида олинган қоғозли нусхаси (i) кичик бандда айтиб ўтилган ариза Бланкасига мос келса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Тил] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги ариза унинг идорасида қабул қилинган тилда ёки тилларнинг бирида тузилган бўлиш кераклигини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Бошқа шартларни бажаришни талаб қилишни тақиқлаш] Аҳдлашувчи томонларнинг ҳеч бири (1) — (3) бандларда рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги аризага нисбатан белгиланган шартлардан фарқланадиган шартларни талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, қуйидаги шартларни бажаришни талаб қилиш мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) белгининг тасвири ёки белгини идентификация қилувчи бошқа маълумотларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи томоннинг реестрида белги рўйхатдан ўтказилганлиги ёки белгини рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлигини исботловчи далилларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) белгидан фойдаланилаётганлигини исботловчи далиллар ва/ёки аризани тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда унинг идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин, агар рўйхатдан ўтказишни узайтириш тўғрисидаги аризадаги кўрсаткич ёки элементга нисбатан идорада асосланган шубҳа пайдо бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) [Моҳияти бўйича экспертизани ўтказишни тақиқлаш] Ҳеч қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни узайтириш мақсадлари учун рўйхатдан ўтказилган белгининг моҳиятан бўйича экспертизасини амалга ошириши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) [Рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати] Дастлабки рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш даври ўн йилни ташкил қилади ва кейинчалик ўн йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда
Таҳминий рад этишдаги изоҳлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идора 10 — 13 моддаларга мувофиқ ариза ёки талабномани, ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, рад этиш эҳтимоли муносабати билан белгиланган муддатда талабнома берувчи ёки ариза берган томонга изоҳ бериш имконисиз тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда
Париж конвенциясига риоя қилиш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон белгиларга нисбатан Париж конвенциясининг қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда
Хизмат кўрсатиш белгилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон хизмат кўрсатиш белгиларига Париж конвенциясининг товар белгиларига нисбатан қоидаларини қўллайди ва уларни рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда
Йўриқнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Мазмуни] (а) мазкур Шартномага илова қилинадиган Йўриқнома қуйидагиларга нисбатан қоидаларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) мазкур Шартномада Йўриқномага махсус ҳавола қилинган талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) мазкур Шартноманинг қоидаларини қўллаш учун фойдали бўлган ҳар қандай қўшимча аниқликларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ҳар қандай маъмурий талаблар, масалалар ёки жараёнларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Йўриқномада Намунавий халқаро бланкалар келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Шартнома ва Йўриқнома ўртасидаги фарқлар] мазкур Шартнома ва Йўриқнома қоидалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганида Шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда
Қайта кўришлар. Баённомалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Қайта кўриш] Мазкур Шартнома дипломатик анжуман томонидан қайта кўрилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Баённомалар] Белгиларга оид қонунчиликни уйғунлаштиришни янада ривожлантириш мақсади учун дипломатик анжуман баённомалар қабул қилиши мумкин, агар ушбу баённомалар мазкур Шартнома қоидаларига зид бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда
Шартномада иштирок этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Шартномада иштирок этиш ҳуқуқи] Халқаро муносабатларнинг қуйидаги субъектлари Шартномани имзолаши ва (2) ва (3) бандларни ҳамда 20 (1) ва (3) моддаларни ҳисобга олган ҳолда унинг томони бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўз идораси томонидан белгилар рўйхатга олиниши мумкин бўлган Ташкилотга аъзо-давлат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ҳукуматлараро ташкилотни таъсис этувчи шартнома қўлланадиган ҳудудда амал қилувчи белгилар рўйхатга олиниши мумкин бўлган идорага эга ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот, унга аъзо-давлатларнинг ҳар бирида ёки бундай мақсад учун тегишли аризада кўрсатилган аъзо-давлатларда, шу шарт билан-ки, ушбу ҳукуматлараро ташкилотга барча аъзо-давлатлар Ташкилот аъзоси бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Ташкилотга аъзо бўлган бошқа давлатнинг идораси орқали белгилар рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган Ташкилотнинг ҳар қандай аъзо-давлати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) фақат ҳукуматлараро ташкилотнинг идораси орқали белгилар рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ва унга аъзо бўлган Ташкилотнинг аъзо-давлати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) Ташкилотга аъзо-давлатлар гуруҳининг умумий идораси орқали белгилар рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган Ташкилотнинг аъзо-давлати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Ратификация ёки қўшилиш] (1) бандда айтиб ўтилган халқаро муносабатларнинг ҳар қандай субъекти сақлаш учун қуйидагиларни топшириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ратификация ёрлиғини, агар у мазкур Шартномани имзоласа,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қўшилиш тўғрисидаги акт, агар у мазкур Шартномани имзоламаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Сақлаш учун топшириш санаси] (а) (b) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда ратификация ёрлиғини ёки қўшилиш тўғрисидаги актни сақлаш учун топшириш санаси деб қуйидаги ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) давлатнинг тегишли ҳужжати сақлаш учун топшириш санаси — (1)(i) бандда кўрсатилган давлат бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ҳукуматлараро ташкилотнинг тегишли ҳужжати сақлаш учун топшириш санаси — ҳукуматлараро ташкилот бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) қуйидаги талаб бажарилган сана: ушбу давлатнинг тегишли ҳужжати топширилган бўлса ва бошқа кўрсатилган давлатнинг тегишли ҳужжати топширилган бўлса — (1) (iii) бандда кўрсатилган давлат бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) юқорида келтирилган (ii) кичик бандга мувофиқ қўлланадиган сана — (1) (iv) бандда кўрсатилган давлат бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) гуруҳнинг барча аъзо-давлатларининг ҳужжатлари сақлаш учун топширилган сана -(1) (v) бандда кўрсатилган давлатлар гуруҳига аъзо-давлат бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Давлатнинг ҳар қандай ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги акти (ушбу кичик бандда «ҳужжат» деб номланувчи) сақлаш учун топширилган деб ҳисобланадиган ариза билан бирга бўлиши мумкин, шу шарт билан-ки, мазкур Шартнома томони бўлиш ҳуқуқига эга ва уларнинг номлари кўрсатилган ҳолда, сақлаш учун бошқа битта давлатнинг ёки битта ҳукуматлараро ташкилотнинг ҳужжати топширилса, ёки бошқа иккита давлатнинг ёки битта бошқа давлат ва битта ҳукуматлараро давлатнинг ҳужжати топширилса, ёки сақлаш учун иккита бошқа давлат, ёки битта бошқа давлат ва битта ҳукуматлараро ташкилотнинг ҳужжати топширилса. Бундай аризага эга ҳужжатни топшириш санаси деб аризада кўрсатилган шарт бажарилган сана ҳисобланади. Аммо, аризада кўрсатилган ҳужжатни сақлаш учун топшириш, ўз навбатида, бу турдаги ариза билан бирга бўлса, бундай ҳужжат сақлаш санаси деб охирги аризада кўрсатилган шарт бажарилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с)(b) кичик бандига мувофиқ ариза ҳар қандай вақтда тўлиқ ёки қисман чақириб олиниши мумкин. Ҳар қандай бундай чақириб олиш Бош директор томонидан тегишли хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда
Ратификация ва қўшилишларнинг кучга кириш санаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Инобатга олинадиган ҳужжатлар] Мазкур модда мақсадлари учун 19(1) моддада айтиб ўтилган ва 19(3) моддага мувофиқ кучга кириш санасига эга халқаро муносабатлар субъектлари сақлаш учун топширилган ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги актлар инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Шартноманинг дастлабки кучга кириши] Мазкур Шартнома бешта давлат ўз ратификация ёрлиқлари ва қўшилиш тўғрисидаги актларини сақлаш учун топширгандан сўнг уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Мазкур Шартнома кучга киргандан кейин ратификациялар ва қўшилишларнинг кучга кириши] (2) банд қоидалари тааллуқли бўлмаган халқаро муносабатларнинг ҳар қандай субъектига нисбатан мазкур Шартнома у ўз ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги актини сақлаш учун топширгандан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда
Алоҳида шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Белгиларнинг алоҳида турлари] 2(1)(а) моддага қарамасдан ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот алоҳида шартлар кўринишидаги ариза орқали 3(1) ва (2), 5, 7, 11 ва 13 моддалар қоидаларини фикран боғланган (ассоциация қилинадиган), тақиқловчи ёки ҳосила белгиларига нисбатан қўлламаслик билдириши мумкин. Бундай аризада аризага тааллуқли юқоридаги қоидалар келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Мажбурий шартлар] (1) бандга мувофиқ ҳар қандай алоҳида шарт тегишли давлат ёки ҳукуматлараро ташкилотнинг мазкур Шартномани ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги актга илова қилинадиган аризада келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Алоҳида шартларни чиқариб ташлаш] (1) бандга мувофиқ қилинган ҳар қандай алоҳида шарт исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Бошқа алоҳида шартларни тақиқлаш] (1) бандда назарда тутилганидан бошқа алоҳида шартлар мазкур Шартномага йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда
Ўтиш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Бир нечта синфларга тааллуқли товар ва хизматлар учун битта талабнома. Талабномани ажратиш] (а) ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 3(5) моддага қарамасдан унинг идорасига талабнома Ницца таснифининг битта синфга тааллуқли товарлар ёки хизматларга нисбатан топширилиши мумкинлигини тўғрисида ариза бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 6- моддага қарамасдан агар товарлар ва/ёки хизматлар Ницца таснифининг бир нечта синфларига тааллуқли бўлиб битта талабномага киритилса, бундай талабнома бўйича белгиларнинг реестрида бир нечта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилиши мумкин, шу шарт биланки, бундай рўйхатга ўтказишларнинг ҳар бири кўрсатилган талабнома асосида амалга оширилган бошқа шундай рўйхатдан ўтказишларга ҳавола қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (а) кичик бандга мувофиқ ариза берган ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 7(1) моддага қарамасдан талабномани ажратиш мумкин эмаслиги тўғрисида ариза бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Бир нечта талабнома ва/ёки рўйхатдан ўтказишга битта ишончнома] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 4(3)(b) моддага қарамасдан ишончнома битта талабнома ёки битта рўйхатдан ўтказишга тааллуқли бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) [Ишончнома ва талабномадаги имзо тасдиқланишини талаб қилишни тақиқлаш] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 8(4) моддага қарамасдан ҳар қандай ишончномадаги имзо ёки ҳар қандай талабномадаги талабнома берувчининг имзоси тасдиқланган, легализация қилинган ёки бошқа усулда тасдиқланган бўлишини талаб қилинишини аризада кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) [Исм ва/ёки манзил, эгасининг ўзгариши ёки хатони тўғрилашга нисбатан бир нечта талабномалар ва/ёки рўйхатдан ўтказишлар учун битта ариза] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 10(1)(е), (2) ва (3) модда, 11(1)(h) ва (3) моддава12(1)(е) ва (2) моддаларга қарамасдан исм ва/ёки манзилга нисбатан ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза, эгасига нисбатан ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза ва хатони тўғрилашга нисбатан ариза битта талабнома ёки битта рўйхатдан ўтказишга тааллуқли бўлиши кераклигини аризада кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) [Рўйхатдан ўтказишни узайтириш муносабати билан фойдаланишга тааллуқли далиллар ва аризани тақдим этиш] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 13(4)(iii) моддага қарамасдан рўйхатдан ўтказишни узайтириш муносабати билан фойдаланишга тааллуқли далиллар ва ариза тақдим этилишини аризада кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) [Рўйхатдан ўтказишни узайтириш муносабати билан моҳияти бўйича экспертиза] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот 13(6) моддага қарамасдан, хизматларга доир рўйхатдан ўтказишни биринчи бор узайтирганда моҳияти бўйича экспертизани амалга ошириш тўғрисида ариза кўрсатиши мумкин, шу шарт билан-ки, бундай экспертиза кўп марта рўйхатдан ўтказишларни бекор қилиш билан чекланган, бунда бундай талабномалар ушбу давлат ёки ташкилотнинг қонунчилиги кучга киргандан сўнг олти ой ичида топширилган талабномалар асосидаги рўйхатдан ўтказишларга тааллуқли бўлиб мазкур Шартнома кучга киришидан олдин уларда хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш имконияти бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) [Умумий қоидалар] (а) Давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот (1) — (6) бандларга мувофиқ аризани фақат қуйидаги ҳолатда қилиши мумкин, агар мазкур Шартномага ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги актни топшириш санасига унинг қонунчилигини бундай аризасиз бўйича қўллаш мазкур Шартнома қоидаларига зид бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (1) — (6) бандларга мувофиқ қилинган ҳар қандай ариза ариза берувчи давлат ёки ҳукуматлараро ташкилотнинг мазкур Шартномага ратификация ёрлиги ёки қўшилиш тўғрисидаги актига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (1) — (6) бандларга мувофиқ қилинган ҳар қандай ариза исталган вақтда чақириб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) [Аризанинг амал қилишининг тугаши] (а) (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда (1) — (5) бандларга мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг ўрнатилган амалиётига биноан ривожланаётган давлат ёки аъзоларининг ҳар бири ривожланаётган давлат ҳисобланадиган ҳукуматлараро ташкилотдан берилган ариза мазкур Шартнома кучга киргандан сўнг 8 йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (с) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда (1) — (5) бандларга мувофиқ (а) кичик бандида кўрсатилган давлатдан ташқари ёки (а) кичик бандида кўрсатилган ҳукуматлараро ташкилотдан ташқари бошқа ҳукуматлараро ташкилот томонидан берилган ариза мазкур Шартнома кучга киргандан сўнг 6 йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Агар 2004 йил 28 октябрга қадар (1) — (5) бандларга мувофиқ қилинган ариза (7) (с) бандга биноан чақириб олинмаган бўлса ёки (а) ёки (b) кичик бандларга биноан ўз кучини йўқотмаган бўлса у 2004 йил 28 октябр куни ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(9) [Шартномада иштирок этиш] 1999 йил 31 декабргача ҳар қандай давлат мазкур Шартномани қабул қилиш санасига Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига аъзо бўлса, лекин Ташкилот аъзоси бўлмаса 19(1)(2) моддага қарамасдан агар унинг белгилари ўз идораси томонидан рўйхатдан ўтказилса мазкур Шартнома иштирокчи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда
Шартномани денонсация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Хабарнома] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон Бош директорга йўллаган хабарнома орқали мазкур Шартномани денонсация қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Кучга кириш санаси] Денонсация Бош директор билдиришномани олгандан сўнг бир йилдан сўнг кучга киради. Денонсация мазкур Шартномани кўриб чиқилаётган ҳар қандай белгига, ёки денонсация қилувчи Аҳдлашувчи томонга нисбатан кўрсатилган давр тугаши санасигача рўйхатдан ўтказилган ҳар қандай белгини қўллашга алоқадор эмас, шу шарт билан-ки, кўрсатилган давр тугагандан сўнг денонсация қилувчи Аҳдлашувчи томон мазкур Шартномани узайтирилиши керак бўлган рўйхатдан ўтказиш санасидан ҳар қандай рўйхатдан ўтказишга нисбатан қўллашни тўхтатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда
Шартнома тиллари. Имзолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) [Ҳақиқий матнлар. Расмий матнлар] (а) Мазкур Шартнома битта нусхада рус, инглиз, араб, испан, хитой ва француз тилларида имзоланади, барча матнлар бир хил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а) кичик бандда айтиб ўтилган тиллардан ташқари Аҳдлашувчи томоннинг илтимоси бўйича ва у ва бошқа ҳар қандай Аҳдлашувчи томон билан маслаҳатлардан сўнг, расмий тил Бош директор томонидан кўрсатилган Аҳдлашувчи томоннинг расмий тили бўлган бошқа тилда ишлаб чиқилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) [Имзолаш учун муддат] Мазкур Шартнома имзолаш учун уни қабул қилгандан сўнг бир йил давомида Ташкилотнинг бош қароргоҳида очиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда
Депозитарий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Шартнома сақлаш учун Бош директорга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(имзолар)