ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684]
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 5 июндаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684-4, 23.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/2684-4/0421-сон)
1. Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 июнь,
13-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 5 июндаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684-4, 23.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/2684-4/0421-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
синфдан синфга ўтказиш — ўқувчини бир синфдан бошқа параллел синфга ўтказиш;
бир мактабдан бошқасига ўтказиш — ўқувчини бир мактабдан бошқа бир мактабнинг тегишли синфига ўтказиш.
2. Мазкур Низом талаблари:
барча вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларга;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудларда ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 5 июндаги 2-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2684-4, 23.06.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/2684-4/0421-сон)
3. Ўқувчиларни нодавлат таълим муассасаларидан мактабларга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда, мактаблардан нодавлат таълим муассасаларига ўтказиш мазкур Низом ва нодавлат таълим муассасаларининг уставларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Мазкур Низом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Мактаб ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
6. Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш бепул амалга оширилади.
2-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш
7. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
8. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
9. Мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.
10. Мактаб директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
3-боб. Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш
11. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
12. Ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
13. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактабдан кетиш талони берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 17-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684-1, 29.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 10/19/2684-1/2548-сон)
15. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.
16. Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда таълим олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табелини тақдим этади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2020 йил 27 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2684-2, 10.02.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/2684-2/0162-сон)
17. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
18. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
19. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Мактаб директори мазкур буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактабга маълумот учун юборади.
20. Ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 октябрдаги 31-mh-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684-3, 06.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2021 й., 10/21/2684-3/1031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 17 августдаги 44-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2684-6, 28.08.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2026 й., 10/26/2684-6/0882-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 8 августдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2684-5, 20.08.2025 й.) асосан 5-бобнинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/2684-5/0755-сон)
6-боб. Якуний қоидалар
32. Ўқувчини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфга ёки айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабга ўтказиш, шунингдек уларни ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун ушбу синфлардан (мактаблардан) бошқа синфларга (мактабларга) ўтказиш Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) мувофиқ амалга оширилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
Ота-оналарнинг истагига кўра ўқувчини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфдан бошқа синфга ёки айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабдан бошқа мактабга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг розилиги билан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 октябрдаги 31-mh-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684-3, 06.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2021 й., 10/21/2684-3/1031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2015 йил 2 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 2 июнь
Давлат тест маркази директори Ж. ИСМОИЛОВ
2015 йил 2 июнь
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
______________________________________________ |
|||
| Ушбу талон 20 __ йил ____ _______________ да ________________ тумани (шаҳри)даги ____ -сонли мактабнинг ____ -синф ўқувчиси __________________________________ | |||
| | |
(ўқувчининг Ф.И.О.) |
|
| бошқа мактабга ўтказилаётганлигини тасдиқлаш учун берилди. | |||
| | | | |
|
_________ |
|
________________________ |
|
|
(имзо) |
|
(мактаб директорининг Ф.И.О.) |
|
| |
М.Ў. |
| |
| | | Мактаб директорининг телефон рақами: _______________ |
|
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
______________________________________________ |
|||
| Ушбу талон 20 __ йил ____ _______________ да ________________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактабнинг ___ -синф ўқувчиси ___________________________________га | |||
| | |
(ўқувчининг Ф.И.О.) |
|
|
у ___________________ тумани (шаҳри)даги ____ -сонли мактабга кетиш талонини топширганлигини тасдиқлаш учун берилди. |
|||
| | | | |
|
_________ |
|
________________________ |
|
|
(имзо) |
|
(мактаб директорининг Ф.И.О.) |
|
| |
М.Ў. |
| |
| | | Мактаб директорининг телефон рақами: _______________ |
|
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 10/19/2684-1/2548-сон; 10.02.2020 й., 10/20/2684-2/0162-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 06.11.2021 й., 10/21/2684-3/1031-сон; 23.06.2023 й., 10/23/2684-4/0421-сон; 21.08.2025 й., 10/25/2684-5/0755-сон; 02.09.2026 й., 10/26/2684-6/0882-сон)