15.06.2015 йилдаги 158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.2015 йилдаги 158-сон
Date of entry into force
22.06.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортда соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ–4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 130-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар йили соғломлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Нуроний» жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги «1-гуруҳ уруш ногирони» сўзлари «1-гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни «Нуроний» жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимланган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, «Нуроний» жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўлланмалар асосан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга, уларда ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 28 ва 29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28. Санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш учун календарь йилдаги харажатларнинг чекланган миқдори ҳар йили 10 ноябргача бўлган муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 октябргача бўлган муддатда — келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига талабнома юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 ноябргача бўлган муддатда — олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 37-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Санаторийлар раҳбарлари Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«38. Йўлланмалар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 314-модда)