Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2013 14.06.2002 йилдаги 209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 14.06.2002 йилдаги 209-сон
Date of entry into force
14.06.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2013
Ҳужжат 14.06.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг тузилмаси ва 125 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган штатдаги ходимларининг чекланган сони 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар тарзида идоранинг ҳисоб рақамига тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳисоб рақамларига миллий ва хорижий валютада тушадиган патент пошлиналари маблағлари ҳамда бошқа солиқ бўлмаган тўловлар қуйидаги тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75 фоизи — Давлат бюджети даромадига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 фоизи — Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига — унинг ходимларини моддий рағбатлантиришда (маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи), идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ташкилотларда қатнашишда фойдаланиш учун тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат патент идораси тушадиган маблағларнинг ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасининг махсус валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси саноат мулки объектларига, селекция ютуқларига, электрон-ҳисоблаш техникаси учун дастурларга, маълумотлар базаларига ва интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларнинг амалга оширилганлиги учун ундириладиган патент пошлиналари миқдорлари юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси буюртманомаларига биноан ҳукумат алоқаси телефонлари ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Тошкент шаҳар, Тўйтепа кўчаси, 2а-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

2. Патент идораси саноат мулкини, шу жумладан ихтироларга, саноат намуналарига, фойдали моделларга, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига ва товарлар келиб чиқиши жойларининг номларига (кейинги ўринларда — саноат мулки объектларига) ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек селекция ютуқларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни (кейинги ўринларда — ЭҲМ учун дастурлар деб аталади), маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш борасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда иштирок этувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Патент идораси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро шартномаларга (битимларга), шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Патент идораси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Патент идораси ўз фаолиятини давлат органлари, ихтирочилар ва рационализаторларнинг жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, фаолияти интеллектуал мулк муҳофазаси билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Патент идораси ходимларига фан соҳаси ва илмий муассасалар ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II.Патент идорасининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Патент идорасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари , интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза хизмати кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияларига оид патент ҳужжатларининг давлат фондини ва маълумотлар банкини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида илмий-техника, бадиий-конструкторлик ва бошқа ижодиётларнинг ривожланиши учун шароитлар яратишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Патент идораси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматга саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар киритади ва уни рўёбга чиқаришда бевосита иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини тайёрлашда қатнашади, шунингдек ўз ваколатлари доирасида зарур норматив ҳужжатлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектлари, селекция ютуқларига оид муҳофаза ҳужжатларини бериш юзасидан буюртманомаларни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини расмий рўйхатдан ўтказиш юзасидан буюртманомаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, ихтироларнинг давлат илмий-техника экспертизасини, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарлар келиб чиқиши жойларининг номлари давлат экспертизасини амалга оширади, аризадаги объектларнинг устуворлигини белгилайди, селекция ютуқларига оид буюртманомаларни расмий экспертизадан ўтказади, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга оид буюртманомаларни давлат экспертизасидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризадаги саноат мулки объектларининг патентга лойиқлик шартларига мувофиқлигини аниқлаш натижалари бўйича муҳофаза қилиш ҳужжатларини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ихтисослаштирилган ташкилотлари хулосалари асосида селекция ютуқларига патентлар ва гувоҳномалар бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини берилган буюртманомаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш натижаларига кўра расмий рўйхатдан ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади, шунингдек муҳофаза қилиш ҳужжатларини беради, тегишли давлат реестрларини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза қилиш ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат илмий-техника экспертизасини ўтказишда қатнашиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларидан, селекция ютуқларидан, ЭҲМ учун дастурлардан, маълумотлар базаларидан, интеграл микросхемалар топологияларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек уларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги ёки уларнинг кафолати тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказилган шартномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар банкини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг бюллетенларини ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни чоп этишни ташкил қилади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида манфаатдор шахсларга методик ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент ҳужжатларининг давлат фондини бутлаш ишларини ташкил этади ва амалга оширади, унинг сақланишини таъминлайди ва унинг асосида манфаатдор ташкилотларга, мансабдор шахсларга ва фуқароларга кутубхона-библиография, маълумотнома-ахборот ва илмий-методик хизмат кўрсатишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни чоп этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади, давлат патент тизимини ривожлантиришнинг муҳим истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш ва ҳал этиш учун вақтинчалик ижодий илмий жамоаларни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент бўйича ваколатли вакилларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширади, патент бўйича ваколатли вакилларнинг давлат реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги шикоятлар ва низоларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги кадрларни тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва интеллектуал мулкнинг ҳамда уни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимининг роли ва уларнинг давлатни иқтисодий, маданий ва ижтимоий ривожлантиришга таъсирини тарғиб қилиш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг вазифаларига мувофиқ бўлган ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Патент идорасининг халқаро фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Патент идораси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади ҳамда ушбу ҳамкорлик доирасида саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари (битимлари)дан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади, тегишли халқаро ташкилотлар, патент идоралари ва чет мамлакатларнинг бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш тўғрисида музокаралар олиб боради ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан мазкур шартномаларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий патент идоралари, халқаро ташкилотлар ва чет эл ахборот фирмалари билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларни халқаро алмашишни амалга оширади, интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Патент идорасининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат патент идораси ўзига юкланган функцияларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачилардан саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари юзасидан буюртманомаларга қўшимча материалларни, буюртманомаларни кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материалларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари юзасидан буюртманомаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни оғзаки муҳокама қилишни ташкил этиш ва ўтказиш, аризачиларни ва уларнинг вакилларини кўрсатиб ўтилган масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш учун таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ишларнинг аҳволини тавсифловчи статистик ва бошқа маълумотларни, шунингдек Патент идорасига юкланган вазифаларни рўёбга чиқариш ва унга ўз функцияларини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларни амалга ошириш учун патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларнинг турлари, миқдорлари, тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент-ахборот ва бошқа маҳсулотларга, шунингдек саноат объектларини ва бошқа интеллектуал мулк турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги материаллар ва хизматларга белгиланган тартибда нархлар ва тарифлар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, интеллектуал объектларни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-методик ва ахборот материалларини, даврий нашрларни, аудиовизуал ва бошқа матбаа маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни, шунингдек турли хизматлар кўрсатганлик учун тушумлар ва материалларни ўтказиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш учун ҳисоб рақамлари, шу жумладан валюта ҳисоб рақамлари очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идораси томонидан таъсис этилган таркибий бўлинмаларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтирочилик ва ижоднинг бошқа турлари соҳасидаги улкан ютуқлар учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвонларини бериш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш учун мамлакатимиз ва чет эл мутахассисларини шартномавий асосда жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар жамғармаларини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Патент идорасининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Патент идораси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат объектлари ва интеллектуал мулкнинг бошқа турлари юзасидан буюртманомаларнинг давлат экспертизасини ўз вақтида ўтказиш, унинг сифати ва махфийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушган тушумлар белгиланган қисмининг давлат бюджетига ва Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига ўз вақтида ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ва молиявий ҳисоботнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларининг ва патент пошлиналарини ҳамда солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушган маблағларнинг идора ихтиёрида қолган қисмидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Патент идораси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Патент идорасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Директор бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Патент идорасининг Директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Патент идорасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг штат жадвалини, уларни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган тузилмага белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идораси ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идораси ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Патент идораси ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва чет элларда Патент идораси манфаатларини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Патент идораси фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджет маблағлари ҳамда патент пошлиналари маблағларининг ва юридик жиҳатдан аҳамиятли бўлган ишларни амалга оширганлик учун ундириладиган бошқа солиқ бўлмаган тўловларнинг бир қисми ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Патент идорасида ҳайъат тузилади, унинг таркибига Директор (ҳайъат раиси) ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Патент идорасининг бошқа раҳбар ходимлари киради. Ҳайъат 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат маслаҳатлашув органи ҳисобланади, у ўзининг мунтазам равишда ўтказиладиган мажлисларида Патент идораси ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг муҳим масалаларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат раиси ва унинг аъзолари ўртасида келишмовчиликлар бўлган тақдирда қарор раис томонидан қабул қилинади, у келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади ва Патент идораси Директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Патент идорасида Патент идорасининг аризадаги саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари, муҳофаза қилиш ҳужжатларини беришга қаршилик юзасидан Патент идораси қарорларига манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган апелляцияларни ва бошқа турдаги апелляцияларни кўриб чиқиш учун Апелляция кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгаши таркибига Патент идораси Директори, унинг ўринбосарлари ва бош экспертлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муаммоларни илмий таҳлил қилиш, саноат мулки объектларини муҳофаза қилиш, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш учун Патент идорасида унинг юқори малакали ходимларидан, шунингдек патентлаш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлар вакилларидан, етакчи олимлар ва мутахассислардан Илмий-техника кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техника кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Патент идораси Директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Патент идорасини тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади) патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ундиришдан тушадиган миллий ва хорижий валюталардаги маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар ундиришдан тушган сўмдаги ва валютадаги маблағлардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш мақсадида Патент идораси тижорат банкида (кейинги ўринларда банк деб аталади) сўмда ва валютадаги ҳисоб рақамларининг қуйидаги турларини очади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган валюта маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун хорижий валюталардаги (АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Россия рубли ва бошқалар) блок-ҳисоб рақамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушадиган сўм маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун миллий валютадаги блок-ҳисоб рақамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идора ихтиёрида қоладиган валюта маблағларидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун хорижий валюталардаги жорий ҳисоб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни миллий валютада ундиришдан тушган, шунингдек валюта маблағларини белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирган ҳолда ўтказиш учун миллий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Патент идорасининг кўрсатиб ўтилган валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига фақат патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган маблағлар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу ҳисоб рақамлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот Патент идорасининг бошқа банк ҳисоб рақамларидан алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Патент идораси томонидан патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан хорижий ва миллий валютада тушадиган маблағлар идоранинг тегишли блок-ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳисобот даврида тушган валюта ва сўмдаги маблағлар ҳар ўн кунда, ҳар бир ойнинг 10, 20 ва 30-кунидан кечикмай валюта ва сўмдаги блок-ҳисоб рақамларидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта (валюталарнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида) ва сўмдаги ҳисоб рақамларига — тушган маблағлар умумий ҳажмининг 75 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига — тушган маблағлар умумий ҳажмининг 15 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларига (валюталарнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида) ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига — тушган маблағлар умумий ҳажмининг 10 фоизи миқдорида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда патент идорасининг блок-ҳисоб рақамларидаги валюта ва сўмдаги маблағларидан бошқа йўналишларда фойдаланиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўпи билан 25 фоизидан идора ходимларини моддий рағбатлантиришда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлардан — идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафари харажатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашда фойдаланиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига автотранспорт воситалари, алоқа воситалари ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар (офис техникаси, аудио-видео техника, офисни жиҳозлаш учун юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар ва шу кабилар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Патент идорасининг жорий ҳисоб рақамларидаги маблағлар биржадан ташқари валюта бозорида сотилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларидаги валюта маблағларининг бир қисми сотилган тақдирда унинг сўмга тенг қиймати Патент идорасининг талаб қилиб олинадиган сўмдаги депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий ҳисоб рақами ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлардан фақат мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидан тушган маблағлар умумий ҳажмининг кўпи билан 25 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, патент иши нуфузини оширишга, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасига ёш истиқболли мутахассисларни жалб қилишга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Патент идораси ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рағбатлантирувчи тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир галлик мукофотлар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантирувчи тўлов ва мукофот белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Патент идораси раҳбари томонидан идора таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Патент идораси раҳбарига рағбатлантирувчи тўловлар ва мукофот белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва харажатларни компенсация қилиш тўғрисидаги қарор Патент идорасининг камида 5 кишидан иборат таркибдаги махсус комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига идора раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси вакили кириши шарт. Комиссия ишининг иш тартиби идора раҳбари томонидан тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган низом билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Рағбатлантирувчи тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Рағбатлантирувчи тўловлар ходимларнинг юқори малакаси учун Патент идораси таркибий бўлинмалари раҳбариятининг тақдимномасига кўра ходим лавозим маоши миқдорининг 75 фоизи миқдорида лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар сифатида белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ходимларнинг лавозим маошларига устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, иш сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган тақдирда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлаш ва бир галлик мукофотлар тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Патент идораси ходимлари йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофотланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофот топшириқлар ортиғи билан бажарилган, ходимларга юкланган лавозим мажбуриятлари зарур даражада бажарилган тақдирда амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи ҳисобланадиган вақт) учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Йил чораги якунлари бўйича ҳар бир ходимни мукофотлашнинг аниқ миқдори ходимнинг иккита лавозим маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ишда нуқсонларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишдаги нуқсонлар ва меҳнат интизоми бузилишлари рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Идоранинг бир йилдаги иш якунлари бўйича Патент идорасининг рўйхатдаги таркибида турувчи ходимларга қўшимча мукофот тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йилдаги иш якунлари бўйича ходимларни мукофотлашнинг умумий суммаси ҳисобот йилида шаклланган ўртача иш ҳақининг олти бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш бутун календарь йил давомида ишлаган ходимларга тўлиқ миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бутун календарь йил мобайнида ишлаган, бироқ мазкур мукофотлаш тўланишигача Патент идорасидан бўшаган ходимларга ушбу мукофот тўлиқ миқдорда ва ушбу мукофотни тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Календарь йил тамом бўлишигача ишдан бўшаган ходимларга, ишдан бўшаш сабабларидан қатъи назар, бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофот тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иш ҳақи ҳисоблаш тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ходимларга бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Патент идораси ходимларига аниқ алоҳида муҳим вазифалар юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир галлик мукофотлар тўланиши мумкин. Ушбу мукофот миқдори бир йилда иккита лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ходим меҳнат таътилига чиққан тақдирда унга битта лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Иш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда (дафн этиш, касал бўлганда ва бахтсиз ҳодисаларда) ходимга иккита лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ходимларга овқатланиш учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик лавозим маошининг 0,5 гача миқдорида белгиланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ходимларнинг жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик йўлкира карточкалари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Моддий рағбатлантириш фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва унинг учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Патент идораси йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чораги тамом бўлгандан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига сўмдаги ва валютадаги блок-ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тақсимланиши, шунингдек идоранинг жорий валюта ҳисоб рақамлари ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мазкур Низомда кўрсатилган идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари ўрнатилиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланиши тўғрилиги учун жавобгарлик Патент идорасининг раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси икки йилда камида бир марта Патент идорасининг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда тафтиш қилади, идоранинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидаги маблағлар тўғри тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармасининг ҳисоб рақамига» сўзлари «давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармаси ҳисоб рақамига» сўзлари «давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг VIII бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бўйича»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида» сўзлари «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш жадвалида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика валюта жамғармаси» устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат бюджети»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлик, идора жамғармаси» устунидаги «100» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат бюджети» устуни «75%/15%*» рақамлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги устундаги «Фан ва техника давлат қўмитасининг Патент идораси» сўзлари «Давлат патент идораси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жадвал қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«*изоҳ:

— 75% Давлат бюджети даромадига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— 15% Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори «Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2002 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи 15% миқдоридаги валюта ва сўмдаги маблағлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи валюта ва сўмдаги маблағлар ҳар ўн кунда ҳисобот даврида амалда тушган маблағларнинг 15 фоизи миқдорида Жамғарманинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 93-модда; 2004 й., 43-сон, 456-модда; 2008 й., 19-сон, 160-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда, 23-сон, 183-модда; 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)