Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.05.2015 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.05.2015 йилдаги 142-сон
Date of entry into force
08.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда таркибий қайта ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонини изчил амалга ошириш, шунингдек янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш асосида Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада жадал ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, асосан юқори қўшилган қийматли, ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада барқарор кўпайтириш ва диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноатининг, шу жумладан мева-сабзавот, қандолатчилик ва гўшт-сут саноатининг янги, замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, уларни истиқболли ривожлантириш учун зарур хом ашё базасини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий, талаб барқарор равишда катта бўлган енгил саноат товарлари ҳамда бошқа ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш учун хом ашё базасини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реал иқтисодиёт тармоқлари бўйича Сурхондарё вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурлар 2 — 5-иловаларга* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан масъулият Сурхондарё вилояти (Т.Н. Мамараимов), акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Ш.М. Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхоналар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ва инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан фаолияти мувофиқлаштирилишини ва назорат қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда Дастурга зарурат бўлганда тузатишлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзфармсаноат» ДАК, «Ўзэлтехсаноат АК, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг ТИА тайёрласинлар ҳамда объектларнинг 2 — 5-иловаларда белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 132-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига улар ишлаб чиқараётган саноат маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этишда кўмаклашсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, бошқа ваколатли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларининг ўз вақтида берилишини ҳамда объектларни қуришга рухсатномаларнинг «бир ойна» тамойили бўйича берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан зарур даражада давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Дастур параметрлари вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларига, шунингдек манфаатдор ташкилотларга манзилли етказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 29 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 288-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда; 2016 й.,14-сон,132-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда)