Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2130-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 августдаги 319-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2130-2, 05.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ–1621-сон «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 11 майдаги 7 ва 42-сон қарори (рўйхат рақами 2130, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 апрель,
12-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 апрель,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 30 апрелдаги 12, 35-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Дон етиштирувчи хўжаликларни рағбатлантириш Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) мувофиқ амалга оширилади.».
2. 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси билан келишилган.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2015 йил 24 апрель
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
2015 йил 17 апрель
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Б. СУЛАЙМОНОВ
2015 йил 15 апрель
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғи З. АБИДОВ
2015 йил 21 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 240-модда)