30.04.2015 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.2015 йилдаги 107-сон
Date of entry into force
04.05.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 156-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ, шунингдек корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва мазмунини тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 30 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 172-моддасига мувофиқ корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилайди ҳамда юридик шахсларга, шу жумладан устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарга нисбатан қўлланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарни ташкил этувчи корхона ва унга тенглаштирилган корхона — ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига қуйидаги мезонлардан биттасига жавоб берадиган юридик шахслар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг ходимлари сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ходимларининг сони камида уч минг кишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона табиий монополия субъекти ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Агентликка:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан — корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишини тасдиқлайдиган маълумот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан — давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан — корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини, шунингдек стратегик аҳамиятга эгалигини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот иқтисодий судлар ва бошқа давлат органлари сўрови бўйича тақдим этилади);
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан — корхонанинг табиий монополия субъекти эканлигини тасдиқлайдиган маълумот тақдим этилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумот (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумот бундан мустасно) Агентликка ҳар йили 1 февралдан кечикмай, шунингдек ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан биттасига жавоб берадиган янги корхоналар ташкил қилинган тақдирда тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тақдим этилган маълумотни кўриб чиқиш ва корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларни Реестрдан чиқариш учун Агентлик томонидан тегишли Комиссия тузилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ Агентликка тақдим этилган маълумотни ва унга илова қилинган материалларни бир ой муддатда кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик Реестрга киритилган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар мониторингини доимий равишда амалга оширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Корхоналар мониторинги натижаларига кўра ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирортасига ҳам жавоб бермайдиган корхона аниқланган тақдирда Агентлик томонидан Комиссия билан биргаликда уни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Реестрдан кўчирма Агентлик томонидан иқтисодий судлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан, сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш бўйича қабул қилинган қарорлар муносабати билан пайдо бўладиган баҳслар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Миллий статистика қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Агентликнинг ҳудудий органлари

Агентликка:

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан — корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишни тасдиқлайдиган маълумот;

Миллий статистика қўмитаси томонидан — давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;

Мудофаа вазирлиги томонидан — корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот иқтисодий судлар ва бошқа давлат органларининг сўрови бўйича тақдим этилади);

Қўмита томонидан — корхонанинг табиий монополия субъекти эканлигини тасдиқлайдиган маълумот тақдим этилади.

1) ҳар йили

1 февралдан кечикмай;

2) тегишли мезонларга жавоб берадиган янги корхоналар ташкил этилганда

2-босқич

Агентлик, Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш комиссияси

Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва тегишли корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

бир ой муддатда

3-босқич

Агентлик, Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш комиссияси

1. Реестрга киритилган корхоналар мониторингини амалга ошириш.

2. Реестрга ўзгартиришлар киритиш (Реестрга киритилган корхоналарнинг белгиланган мезонларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолларда).

доимий

4-босқич

Агентлик

Реестрдан кўчирма тақдим этиш (иқтисодий судлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан).

сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 210-модда, 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)