12.08.1949 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Халқаро Женева Конвенцияси
Date of entry into force
08.04.1994
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро Женева Конвенцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракатдаги армиялардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1929 йилнинг 27 июлида қабул қилинган Женева Конвенциясини қайта кўриб чиқиш мақсадида Женевада 1949 йил 21 апрелдан 12 августгача ўтказилган Дипломатия конференциясида Ҳукуматлар вакиллари сифатида иштирок этганлар ва қуйида имзо чекувчилар шундай битимни туздилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I БОБ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар қандай ҳолатда мазкур конвенцияга амал қилиш ва амал қилишга мажбурлаш масъулиятини ўз зиммасига оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тинчлик давридаёқ кучга кириши лозим бўлган қарорлардан ташқари, иккита ёки бир нечта Олий Аҳдлашувчи Томон ўртасида уруш эълон қилинган ёхуд турли қуролли можаролар юз берган ҳар қандай ҳолларда, ҳаттоки, томонлардан бири уруш ҳолатини тан олмаса ҳам, мазкур Конвенция қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция, шунингдек, Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари тўлалигича ёки қисман истило этилган ҳар қандай ҳолларда, ҳаттоки, бундай босқинчилик ҳеч бир қуролли қаршиликка учрамаса ҳам, қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар низолашаётган Давлатларнинг бири мазкур Конвенция иштирокчиси бўлмаса, иштирокчи саналган Давлатлар, барибир, у билан ўзаро муносабатларини сақлаб қолаверадилар Бундан ташқари, агар юқорида кўрсатилган Давлат Конвенция қоидаларини қабул қилса ва амалда қўлласа, иштирокчи Давлатлар унга нисбатан Конвенция билан боғланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида халқаро бўлмаган қуролли можаро содир этилаётган ҳолда, ўзаро низода бўлган томонларнинг ҳар бири энг камида қуйидаги қоидаларни қўллашга мажбур ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаётган шахслар, жумладан, қуролли кучлар таркибида бўлган-у қуролини топширган, бундан ташқари, беморлиги, ярадорлиги, қўлга олинганлиги ёхуд бошқа ҳар хил сабабларга кўра ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаётган шахслар ирқи, тана ранги, дини ёки эътиқоди, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва шунга ўхшаш бошқа жиҳатлар сабабли ҳеч бир камситишларга йўл қўйилмаган ҳолда ҳар қандай шарт-шароитда инсоний муомаладан фойдаланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадда юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан қуйидаги хатти-ҳаракатлар ҳар доим ҳар қандай жойда тақиқланган ва тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) ҳаётига ва жисмоний дахлсизлигига таҳдид солиш, хусусан, ҳар хил йўллар билан ҳаётига тажовуз қилиш, жароҳат етказиш, шафқатсизларча муносабатда бўлиш, қийнаш ва азоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) гаровга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) инсоний қадр-қимматига, ор-номусига тажовуз қилиш, хусусан, таҳқиромуз ва қадр-қимматини хўрлайдиган муносабатда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) тегишли тартибда таъсис этилган ва тараққий этган халқлар томонидан зарур деб эътироф этилган судлов кафолатларига тўла эга бўлган суд томонидан қарор чиқарилмасдан ҳукм этиш ва жазо чорасини қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ярадорлар ва беморлар йиғиб олиниши ҳамда уларга ёрдам кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беғараз инсонпарварлик ташкилоти, масалан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, низолашаётган томонларга ўз хизматини таклиф этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, низолашаётган томонлар мазкур Конвенциянинг барча ёхуд айрим қоидаларини махсус битимлар орқали кучга киритишга интиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги қоидаларнинг қўлланилиши низолашаётган томонларнинг юридик мақомига таъсир қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бетараф давлатлар низолашаётган томонлар қуролли кучларига мансуб бўлган ва бетараф давлатлар ҳудудида қабул қилинган ёхуд ушлаб қолинган ва қуролсизлантирилган ярадорлар ҳамда беморларга, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимларига, бундан ташқари, йиғиб олинган мурдаларга нисбатан мазкур Конвенция қоидаларини аналогия бўйича қўллайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция душман томоннинг қўлига тушиб қолган ўз ҳимоясидаги шахсларга нисбатан улар ўз ватанларига тугал қайтишларига қадар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10, 15, 23, 28, 31, 36, 37 ва 52-моддаларда махсус кўзда тутилган битимлардан ташқари, Олий Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида тартибга солиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳар қандай масала бўйича бошқа махсус битимлар тузиши мумкин. Ҳеч қандай махсус битим ярадорлар ва беморлар, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимларининг мазкур Конвенцияда белгилаб қўйилган мавқеига зиён етказмаслиги, уларнинг мазкур ҳужжатда кўзда тутилган ҳуқуқларини чекламаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ярадорлар ва беморлар, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимлари уларга нисбатан мазкур Конвенция қўлланилаётган вақт мобайнида ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланишда давом этадилар. Юқорида тилга олинган ёки кейинчалик тузиладиган битимларга махсус қарама-қарши мазмундаги шартларнинг киритилиши ёхуд низолашаётган томонлардан бирининг уларга нисбатан қулайроқ бўлган тадбирларни қўллаш ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ярадорлар ва беморлар, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимлари мазкур Конвенцияда ҳамда олдинги моддада тилга олинган махсус битимларда, агар шундай битимлар мавжуд бўлса, кўзда тутилган ўз ҳуқуқларидан қисман ёхуд тўлалигича воз кечишлари мутлақо мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция низолашаётган томонлар манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган Ҳомий Давлатларнинг бевосита кўмаги ва назорати остида қўлланилади. Шу мақсадда Ҳомий Давлатлар ўзларининг дипломатик ва консуллик хизматлари ходимларидан ташқари, ўз фуқаролари ёхуд бошқа бетараф Давлатлар фуқаролари орасидан делегатлар тайинлашлари мумкин. Ушбу делегатлар тайинланиши учун улар ўз вазифаларини бажаришга киришадиган ҳудуд эгаси бўлган Давлатнинг розилиги олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар Ҳомий Давлатлар вакиллари ёки делегатлари ишини енгиллаштириш учун барча имкониятларни ишга соладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомий Давлатлар вакиллари ёки делегатлари мазкур Конвенцияда белгиланган ўз вазифалари доирасидан четга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Хусусан, улар ўз вазифаларини бажаришга киришган ҳудуд эгаси бўлган Давлат хавфсизлигининг ўта муҳим эҳтиёжларини эътиборга олишлари зарур. Фақат ўта долзарб ҳарбий эҳтиёжлар тақозо этгандагина уларнинг фаолияти вақтинча ва истисно тариқасида чеклаб турилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция қоидалари Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки бошқа ҳар қандай беғараз инсонпарварлик ташкилотининг низолашаётган томонларнинг розилиги асосида, ярадорлар ва беморлар, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимларини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун қаратилган инсонпарварлик фаолиятига тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Конвенция орқали Ҳомий Давлатларга юкланган мажбуриятларни бажаришни беғараз ва таъсирчан фаолият кўрсатиш учун тўла кафолат бера оладиган муайян ташкилотга топшириш борасида ҳар қандай пайтда ўзаро битим тузишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, қандайдир сабабларга кўра ярадорлар ва беморлар ёхуд тиббий ва диний хизмат ходимларига нисбатан муайян Ҳомий Давлат ёки биринчи хатбошида кўзда тутилган ташкилотнинг фаолияти қўлланилмаётган ёхуд қўлланилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, ҳимоядаги шахсларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат низолашаётган томонлар мазкур Конвенция асосида тайинлаган Ҳомий Давлат бажариши лозим бўлган вазифаларни ўз зиммасига олишини сўраб, бетараф Давлатга ёки шундай ташкилотга илтимос билан мурожаат қилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, ҳомийликни юқорида кўрсатилган тарзда амалга оширишнинг иложи бўлмаса, ҳимоядаги шахсларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат муайян инсонпарварлик ташкилотига, масалан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига илтимос билан мурожаат қилиши ёхуд ушбу модда қоидаларини ҳисобга олган холда, бундай ташкилотнинг мазкур Конвенцияга мувофиқ Ҳомий Давлатлар томонидан бажариладиган инсонпарварлик вазифаларини адо этишни ўз зиммасига олиши борасидаги таклифларини қабул қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор Давлат томонидан таклиф этилган ёхуд ушбу мақсадлар йўлида ўзини тавсия этаётган ҳар қандай бетараф давлат ёки ҳар қандай ташкилот мазкур Конвенция ҳимоясидан фойдаланувчи шахслар мансуб бўлган низолашаётган томонга нисбатан масъулият туйғуси билан ёндашмоғи, шунингдек, ўз зиммасига тегишли вазифаларни олишга ва уларни беғараз адо этишга қодирлиги тўғрисида етарлича кафолат бермоғи зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатлардан бири ҳарбий шароит сабабли, айниқса, мазкур Давлат ҳудудининг тўлалигича ёхуд катта қисми истило этилганлиги туфайли у бошқа бир Давлат ёки унинг иттифоқчилари билан эркин музокаралар ўтказиш имкониятидан вақтинча бўлса-да маҳрум бўлса, Давлатлар ўзаро махсус битимлар тузиш орқали илгариги қоидалардан чекинишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар гал мазкур Конвенцияда Ҳомий Давлат атамаси қайд этилганда, бу атама, шунингдек, ушбу моддага мувофиқ ҳолда унинг вазифасини бажарувчи муайян ташкилотни ҳам назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомий Давлатлар ҳимоядаги шахслар манфаати йўлида фойдали деб ҳисоблаган барча ҳолларда, хусусан, мазкур Конвенция қоидаларини қўллаш ёки изоҳлаш борасида низолашаётган томонлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, бундай келишмовчиликларга барҳам бериш мақсадида ўзларининг хайрли ёрдамларини кўрсатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадда Ҳомий Давлатларнинг ҳар бири томонлардан бирининг илтимоси ёки бевосита ўзининг ташаббуси асосида, низолашаётган томонлар учун уларнинг вакиллари, хусусан, зиммасига ярадорлар ва беморлар, шунингдек, тиббий ва диний хизмат ходимлари қисматига ғамхўрлик қилиш масъулияти юкланган маъмуриятлар иштирокида, имкониятга қараб бетараф, тегишли талаблардан келиб чиқиб танланган муайян ҳудудда кенгаш ташкил қилишни таклиф этиши мумкин. Низолашаётган томонлар бу борада ўзларига тушган таклифларга йўл очишлари шарт. Ҳомий Давлатлар, зарурият туғилган тақдирда, ушбу кенгашда иштирок этиш учун таклиф қилинадиган бетараф Давлатга мансуб шахсни ёхуд Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг вакили бўлган шахсни маъқуллаш учун низолашаётган томонларга тавсия этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II БОБ
ЯРАДОРЛАР ВА БЕМОРЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли кучларнинг шахсий таркиби ва кейинги моддада кўрсатилган бошқа шахслар яраланган ёки касалликка чалинган бўлса, ҳар қандай шарт-шароитларда ҳомийлик ва ҳимоядан фойдаланишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларни ўз ҳукми остида сақлаб турган низолашаётган томон жинси, ирқи, миллати, диний эътиқоди, сиёсий маслаги ва шунга ўхшаш бошқа жиҳатларни сабаб қилиб ҳеч бир камситишга йўл қўймасдан, уларга нисбатан инсоний муомала ва парвариш кўрсатилишини таъминлайди Уларнинг ҳаёти ва шахсиятига нисбатан ҳар қандай тажовуз, хусусан,уларни ўлдириб юбориш, қирғин қилиш, қийноқларга солиш, улар устида биологик тажрибалар ўтказиш, уларни атайлаб тиббий ёрдамсиз ва қаровсиз қолдириш, уларнинг юқумли касалликларга чалинишлари учун қасддан шарт-шароитлар яратиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбат билан тиббий ёрдам кўрсатишда фақат шошилинч тиббий ёрдамга муҳтожлик сабаблигина имтиёзли ёндашувга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аёлларга муносабатда уларнинг жинси нуқтайи назаридан зарур бўлган алоҳида эътибор кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томон ярадорлар ва беморларни душман томон ихтиёрига қолдириб кетишга мажбур бўлган ҳолларда, ҳарбий вазият тақозосидан келиб чиқиб, улар билан бирга уларни парваришлаш учун зарур бўладиган ўз тиббий хизматчиларининг муайян қисмини ва асбоб-анжомларни қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция қуйидаги тоифага мансуб ярадорлар ва беморлар учун қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Низолашаётган томон қуролли кучларининг шахсий таркиби, шунингдек, ушбу қуролли кучлар қаторига кирувчи ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар отрядларининг шахсий таркиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бошқа ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар отрядларининг шахсий таркиби, шу жумладан, низолашаётган томонга тегишли бўлган ва унинг ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида, гарчанд бу ҳудудлар душман томонидан истило этилган бўлса ҳам, фаолият юритувчи уюшган қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг шахсий таркиби, бунда ушбу ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар отрядлари, шунингдек, уюшган қаршилик кўрсатиш ҳаракатлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) ўз қўл остидагилар учун масъулиятни зиммасига олган бош раҳбарга эга бўлишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) аниқ ва узоқдан кўринадиган фарқловчи белгига эга бўлишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) очиқ-ойдин қурол олиб юришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ўз хатти-ҳаракатларида уруш даврининг қонун-қоидалари ва одатларига амал қилишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Асирликда сақлаб турган Давлат томонидан тан олинмаган ҳукумат ёки маъмурият ихтиёрида ҳисобланувчи мунтазам қуролли кучларнинг шахсий таркиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуролли кучлар билан изма-из бораётган, лекин бевосита уларнинг таркибига мансуб бўлмаган шахслар, масалан, ҳарбий самолётлар экипажи таркибидаги фуқаро шахслар, ҳарбий мухбирлар, таъминотчилар, шунингдек, қуролли кучларга маиший хизмат кўрсатувчи ишчи команда ва хизматларнинг шахсий таркиби. Бу ҳолатда улар қуролли кучлардан рухсат олган бўлсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Савдо флоти кемалари экипажларининг аъзолари, жумладан, капитанлар, лоцманлар ва юнгалар ҳамда низолашаётган томонларнинг фуқаро авиацияси экипажлари, агар улар муайян халқаро ҳуқуқ қоидаларига кўра бошқа нисбатан имтиёзли имкониятлардан фойдаланмаётган бўлсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Истило этилмаган ҳудудларда яшаб турган ва душманнинг яқинлашиб келиши муносабати билан тартибсиз равишда босқинчилар армиясига қарши курашиш учун қўлига қурол олган, лекин мунтазам қўшин тарзида шаклланишга улгурмаган аҳоли, агар улар очиқ-ойдин қурол олиб юрсалар ҳамда ўз хатти-ҳаракатларида уруш даврининг қонун-қоидалари ва одатларига амал қилсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда қоидаларини инобатга олган ҳолда, низолашаётган томонларнинг душман қўл остига ўтиб қолган ярадорлари ва беморлари ҳарбий асир ҳисобланади ҳамда уларга нисбатан халқаро ҳуқуқнинг ҳарбий асирларга оид қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қандай пайтда, айниқса жангдан кейин низолашаётган томонлар тезкорлик билан ярадорлар ва беморларни излаб топиш ва олиб кетиш, уларни талон-торождан ва ножўя муносабатлардан муҳофаза қилиш, уларга зарурий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мурдаларни қидириб топиш ва уларнинг талон-торож этилишига йўл қўймаслик учун имкониятларидаги барча чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар гал, шунга шарт-шароит имкон берган ҳолларда, ярашув ёки ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битимлар ёхуд жанг майдонида қолган ярадорларни олиб чиқиш, ташиб кетиш, шунингдек, уларни ўзаро айирбошлаш юзасидан маҳаллий битимлар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, низолашаётган томонлар ўртасида истило этилган ёки қамал қилинган ҳудудлардан ярадорлар ва беморларни кўчириш, уларни ўзаро айирбошлаш, тиббий ва диний хизмат ходимлари ҳамда тегишли мол-мулкнинг ушбу ҳудудларга киритилиши учун рухсат бериш юзасидан маҳаллий битимлар тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар имкон туғилиши биланоқ ўз қўлларига тушган душман томонга мансуб ярадорлар, беморлар ва мурдаларнинг шахсини аниқлашга кўмаклашадиган барча маълумотларни қайд этиб боришлари зарур бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу маълумотлар, имкон бўлса, қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) ушбу шахс мансуб бўлган Давлатнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ҳарбий қисми ёки шахсий рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) фамилияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) исми ёки исмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) туғилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатида ёки танитувчи медалонидаги жами маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) асирга олинган ёхуд вафот этган санаси ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) ярадорлиги, беморлиги ёки ўлими сабабларига доир маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида саналган маълумотлар имкон қадар тезлик билан Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 122-моддасида кўзда тутилган Маълумотлар Бюроси эътиборига ҳавола этилиши керак. Бюро, ўз навбатида, Ҳомий Давлатлар ва Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик кўмагида ушбу маълумотларни тегишли шахслар мансуб бўлган Давлат эътиборига ҳавола этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни ёки вафот этганларнинг тегишли тартибда тасдиқланган рўйхатларини тайёрлашлари ва ушбу Бюро орқали бир-бирларига юборишлари зарур. Улар, шунга ўхшаб, икки бўлакли танитувчи медальоннинг бир бўлагини ёки агар танитувчи медальон яхлит бир бутун бўлса, унинг ўзини, васиятнома ва марҳумнинг оиласи учун аҳамиятга молик бўлган бошқа ҳужжатларни, пулларни, марҳумнинг ёнидан топилган ва объектив ёки субъектив жиҳатдан муайян қийматга эга бўлган барча буюмларни тўплайди ҳамда ушбу Бюро орқали бир-бирига юборадилар Бу буюмлар, шунингдек, эгаси аниқланмаган буюмлар муҳрланган пакетларга солиб жўнатилади, бундай пакетларга буюм эгаси бўлган марҳумларнинг шахсини аниқлашда ёрдам берадиган барча маълумотларни жамлаган аризалар ва буюмларнинг номма-ном рўйхати илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар марҳумларни дафн этиш ёки ўтда куйдириш маросимлари, имконият бўлса, якка тартибда амалга оширилиши ва бундай маросимдан олдин ўлим ҳолатини қайд этиш, мурданинг шахсини аниқлаш ҳамда бу хусусда ҳисобот тайёрлаш имконини берадиган жиддий текширув, агар иложи топилса, тиббий кўрик уюштириш учун барча чораларни кўради. Икки бўлакли танитувчи медальоннинг бир бўлаги ёки танитувчи медальон оддий бўлса, унинг ўзи мурда танасида қолдирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурдалар тиббий тартиб тақозоси ёхуд марҳумнинг диний эътиқоди билан боғлиқ тушунчалар нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳоллардагина ўтда куйдирилади. Ўтда куйдириш ҳолларида бунинг сабаблари тўла тафсилотлари билан биргаликда ўлим ҳақидаги маълумотномада ёки вафот этганларнинг тегишли тартибда тасдиқланган рўйхатида қайд этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, низолашаётган томонлар марҳумларнинг иззат-икром билан ва, агар иложи бўлса, улар мансуб бўлган дин удумларига биноан дафн этилишини, қабрларга иззат-ҳурмат кўрсатилишини, марҳумларнинг фуқаролигидан келиб чиққан ҳолда, имкон даражасида, уларнинг қабрлари ёнма-ён бўлишини, қабрларга мунтазам қараб турилишини ҳамда зарур бўлганда уларни топиб олишни осонлаштирадиган тегишли белгилар қўйилишини таъминлашлари шарт. Шу мақсадда улар ҳарбий ҳаракатларнинг бошланишидаёқ расмий қабристон хизматини ташкил этадилар. Бу хизматлар қабристонлар қайси ҳудудда жойлашганлигидан қатъи-назар, келгусида қабрларни очиш, марҳумларнинг шахсини аниқлаш ва ватанига юбориш имкониятини берадиган тегишли шарт-шароитларни таъминлаш билан шуғулланади. Бу қоидалар марҳумлар ватанлари томонидан бирор-бир хоҳиш-ирода изҳор этилгунга қадар қабристон хизмати ихтиёрида сақлаб туриладиган хоклар учун ҳам тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур хизматлар, шароит тақозо этган пайтда ёки энг кечи билан ҳарбий ҳаракатлар барҳам топган вақтдан эътиборан 16-модданинг иккинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган Маълумотлар Бюроси кўмаги орқали қабрлар жойлашган аниқ манзиллар, уларни танитувчи белгилари, шунингдек, дафн этилган марҳумлар тўғрисида маълумотлар қайд этилган рўйхатларни ўзаро алмашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий маъмурлар маҳаллий аҳолини инсонпарварликка даъват этишлари ҳамда ярадорлар ва беморларни ихтиёрий равишда олиб кетиб, ҳарбийларнинг назорати остида уларни парваришлашлари тўғрисида мурожаат қилишлари, бундай мурожаатларга жавоб қайтарган шахсларга эса тегишли ҳомийлик кўмаги кўрсатишлари ва имтиёзлар беришлари мумкин. Мабодо, душман томон мазкур ҳудудда ўз назоратини ўрнатса ёки уни қайтадан тикласа, у ҳам бундай шахсларга тегишли ҳомийлик кўмаги кўрсатиб, ўша имтиёзларни бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий маъмурлар, ҳаттоки, душман ҳужум қилаётган ҳудудлар ёхуд истило этилган ҳудудлардаги ярадор ва беморларни фуқаролигидан қатъи назар олиб кетиш ва парваришлаш борасидаги аҳоли ва хайрия жамиятларининг ташаббусларига рухсат бериши керак. Фуқаро аҳоли бу бемор ва ярадорларга ҳурмат-иззат билан ёндашиши, хусусан, уларга нисбатан бирон-бир зўравонлик ҳаракатлари қилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ярадорлар ёки беморларни парваришлагани учун ҳеч ким таъқиб остига олинмаслиги ёки жазоланмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур модда қоидалари босиб олувчи Давлатни ярадорлар ва беморларга тиббий ва маънавий ёрдам масалалари борасида унинг зиммасига юкланган мажбуриятларидан халос этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III БОБ
САНИТАРИЯ ТУЗИЛМАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт хизматининг мунтазам санитария муассасалари ва кўчма санитария тузилмаларига ҳар қандай шароитда ҳам ҳужум қилинмаслиги керак ва, аксинча, улар ҳар доим низолашаётган томонларнинг ҳомийлиги ва ҳимоясидан фойдаланадилар. Улар душман томоннинг қўлига тушиб қолганларида ҳам, уларни қўлга олган Давлат томонидан ана шу муассаса ва тузилмалардаги ярадорлар ҳамда беморларни парваришлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратилмагунга қадар ўз фаолиятини давом эттиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли маъмурлар ҳарбий объектларга уюштирилган ҳужумлар чоғида юқорида кўрсатилган тузилмалар ва муассасалар хавф-хатар остида қолмайдиган тарзда жойлаштирилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Денгиз қуролли кучлари таркибидаги ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслар қисматини яхшилаш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенцияси ҳомийлигида бўлган госпитал кемаларига қарата қуруқликда ҳужум қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт хизматининг мунтазам санитария муассасалари ва кўчма санитария тузилмалари инсонпарварлик бурчларидан ташқари душман томонга қарши қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланилган ҳоллардагина ўзлари фойдаланадиган ҳомийлик тўхтатиб қўйилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳомийлик фақат зарур огоҳлантириш, тўғри келган холларда эса оқилона муддатлар белгиланган огоҳлантириш берилиб, натижасиз қолгач, тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария тузилмалари ёки муассасалари учун қуйидаги шарт-шароитлар уларни 19-моддада кўзда тутилган ҳомийлик имкониятларидан маҳрум этувчи ҳолатлар деб ҳисобланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Агар санитария тузилмалари ёки муассасалари шахсий таркиби қуролланган бўлса ва бу қуролидан ўзини муҳофаза қилиш ёхуд ўз қарамоғидаги ярадорлар ва беморларни ҳимоялаш мақсадларида фойдаланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Агар санитария тузилмалари ёки муассасалари қуролли санитарлар бўлмаганлиги туфайли кичик соқчилар отряди, қоровуллар ёки қўриқчилар (конвойлар) томонидан қўриқланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Агар санитария тузилмалари ёки муассасаларида ярадорлар ва беморлардан олинган ва тегишли тартибда топшириб улгурилмаган қўлда олиб юрилувчи қуроллар ҳамда ўқ-дорилар топиб олинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Агар санитария тузилмалари ёки муассасаларида бу хизматнинг ажралмас қисми бўлмаган ветеринария хизматининг шахсий таркиби ва унинг мол-мулки жойлашган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Агар санитария тузилмалари ёки муассасалари ёхуд улар ходимларининг инсонпарварлик фаолияти фуқаро шахслардан иборат ярадорлар ва беморларга нисбатан қўлланса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тинчлик даврида Олий Аҳдлашувчи Томонлар, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин эса низолашаётган томонлар ўз ҳудудларида, зарурат туғилган ҳолларда, истило этилган ҳудудларда ярадорлар ва беморларни уруш ҳаракатларидан муҳофаза этишга хизмат қилувчи санитар зоналар ва жойлар ташкил этишлари мумкин. Шунингдек, бу зоналарда ва жойларда уларни ташкил қилиш ва бошқариш ҳамда ярадор ва беморларни парваришлаш вазифаси юклатилган ходимлар сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий ҳаракатлар бошланишида ва унинг давомида манфаатдор томонлар ўзлари ташкил этган санитария зоналари ва махсус жойларни ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузиши мумкин. Улар ушбу мақсад йўлида мазкур Конвенцияга илова қилинган битим лойиҳасида кўзда тутилган қоидаларни, бу қоидаларга ўзлари зарур деб ҳисоблаган ўзгартиришларни киритган ҳолда, қўллашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомий Давлатларга ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига ушбу санитария зоналари ва махсус жойларнинг ташкил этилиши ва эътироф этилишини осонлаштириш учун хайрли хизматларини кўрсатиш таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV БОБ
ШАХСИЙ ТАРКИБ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария муассасалари ва тузилмалари маъмуриятигагина қарашли бўлганлар ҳамда фақат ярадорлар ва беморларни қидириб топиш ва йиғиб олиш, ташиш ё даволаш, ёки касалликнинг олдини олиш билан шуғулланувчи санитария шахсий таркиби, шунингдек, қуролли кучлар таркибидаги диний ходимлар ҳар қандай шароитда ҳурмат ва ҳомийликдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, қуролли кучларнинг зарурият туғилган ҳолларда ёрдамчи санитарлар ва санитар аёллар ёки ташувчилар сифатида ярадорлар ва беморларни қидириб топиш, йиғиб олиш, ташиш ё даволашда фойдаланиш учун махсус ўргатилган шахсий таркиби, мабодо душман билан юзма-юз келган ёхуд унинг ҳукмига тушиб қолган пайтда ана шу вазифаларини бажараётган бўлса, улар ҳурмат ва ҳомийликдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизил Хочнинг миллий жамиятлари ва 24-моддада кўрсатилган шахсий таркиб вазифаларини бажарувчилар сифатида ўз ҳукуматлари томонидан эътироф этилган ҳамда ваколат олган бошқа кўнгилли ёрдам кўрсатувчи жамиятлар ўша моддада қайд этилган шахсий таркибга тенглаштириладилар. Бу ҳолда мазкур жамиятларнинг шахсий таркиби ҳарбий қонун ва фармойишларга бўйсуниши шарт қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тинчлик даврида ёхуд ҳарбий ҳаракатларнинг бошланишида ёки давомида, ҳар ҳолда, юқоридаги жамиятлар ўз фаолиятига киришмасларидан олдин, Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқасига ўзининг қуролли кучлари қошидаги расмий санитария хизматларига кўмаклашиш учун ўз масъулияти остида ваколат берган тегишли жамиятларнинг номларини маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бетараф мамлакатнинг эътироф этилган жамияти ўз ҳукуматини олдиндан розилиги ҳамда низолашаётган томоннинг ижозатини олган тақдирдагина, ўзининг шахсий таркиби ва санитария тузилмалари орқали низолашаётган томонга ёрдам кўрсатиши мумкин. Мазкур шахсий таркиб ва санитария тузилмалари низолашаётган томоннинг назорати остига олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бетараф ҳукумат бундай розилик ҳақида ана шу кўмакдан фойдаланувчи Давлатнинг рақиби бўлган томонга маълум қилади. Кўмакни қабул қилувчи низолашаётган томон ушбу кўмакдан фойдаланишга киришмасидан олдин, бу ҳақда душман томонни хабардор этишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу кўмакка ҳар қандай вазиятда ҳам можарога аралашиш сифатида қаралмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи хатбошида қайд этилган шахсий таркиб ўзи мансуб бўлган бетараф мамлакатни тарк этишидан олдин 40-моддада кўзда тутилган шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар билан тегишли тартибда таъминланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24 ва 26-моддаларда санаб ўтилган ходимлар душман томоннинг ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, улар санитария билан боғлиқ вазият, ҳарбий асирларнинг маънавий эҳтиёжи талабларидан келиб чиқадиган даражада сақлаб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолда асирликда сақлаб турилган ходимлар сирасига кирувчи шахслар ҳарбий асир ҳисобланмайди. Шунга қарамасдан, улар ҳеч бўлмаганда, Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг барча қоидаларидаги имтиёзлардан фойдаланади. Улар ўзларини асирликда сақлаб турган Давлатнинг ҳарбий қонунлари ва фармойишлари доирасида ҳамда шу Давлат ваколатли хизматларининг раҳбарлиги остида, шунингдек, касб одоби тақозосига кўра ҳарбий хизматчиларга, аксарият ҳолларда, ўзлари мансуб бўлган қуролли кучлар таркибига тегишли шахсларга ёрдам бериш учун ўзларининг тиббий ва маънавий вазифаларини бажаришда давом этадилар. Улар ўзларининг тиббий ва маънавий вазифаларини бажаришларида, бундан ташқари, қуйидаги имтиёзлардан фойдаланадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) уларга ишчи гуруҳлардаги (командалардаги) ёхуд лагерлардан ташқарида жойлашган госпиталлардаги ҳарбий асирларни мунтазам равишда кўришга бориш учун рухсат этилади. Асирликда сақлаб турган Давлат ана шу мақсадлар учун уларнинг ихтиёрига тегишли транспорт воситаларини ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ҳар қайси лагерда унвони ва стажи юқори бўлган ҳарбий шифокор асирликда сақлаб турилган санитария ходимларининг касбий фаолиятига алоқадор барча масалалар бўйича лагер ҳарбий маъмурияти олдида масъул ҳисобланади. Шу мақсадда, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатларнинг бошиданоқ ўз санитария ходимлари, жумладан, 26-моддада қайд этилган жамиятлар ходимларининг унвонлари ўртасидаги нисбатлар бўйича ўзаро келишиб оладилар Мазкур шифокор ва у билан тенгма-тенг равишда, диний ходимлар бевосита ўз вазифасига дахлдор барча масалалар юзасидан лагернинг ҳарбий ҳамда тиббий маъмуриятларига тўғридан тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўз навбатида, тегишли маъмуриятлар уларга ушбу масалалар бўйича ёзишмалар олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) гарчи асирликда сақлаб турилган ходимлар ўзлари жойлашган лагернинг ички тартиб-интизомига бўйсунсалар ҳам, уларни ўзларининг тиббий ва диний вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга ундаш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий ҳаракатлар мобайнида низолашаётган томонлар асирликда сақлаб турилган ходимларни айирбошлаш имкониятлари масаласини ўзаро келишиб оладилар ва бу айирбошлашнинг тартиб қоидаларини белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган қоидаларнинг биронтаси асирликда сақлаб турган Давлатни ҳарбий асирларнинг тиббий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш борасида зиммасига юкланган мажбуриятларидан халос этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-моддада қайд этилган ходимлар таркибига кирувчи шахслар душман томон ҳукми остига тушиб қолган тақдирда, ҳарбий асирлар ҳисобланадилар, аммо зарурат туғилган ҳолларда, улардан санитарлик вазифасини бажаришда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда қоидалари талабига кўра асирликда сақлаб турилиши зарур бўлмаган хизматлар ходимлари, уларни қайтариш учун йўл очилиши биланоқ ва ҳарбий вазият буни тақозо этган дамдаёқ, ўзлари тегишли бўлган низолашаётган томон ихтиёрига қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзларининг қайтишларини кутиб турган мазкур шахслар ҳарбий асир ҳисобланмайдилар, аммо шунга қарамасдан, улар Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг барча қоидаларидаги имтиёзлардан фойдаланадилар. Улар душман томон раҳбарлиги остида ўзларининг вазифаларини бажаришда давом этадилар ва аксарият ҳолларда, ўзлари мансуб бўлган низолашаётган томоннинг ярадорлари ва беморларини парваришлаш учун жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жўнаб кетаётганда улар ўзларига тегишли бўлган ашёларни, шахсий буюмларни, қимматбаҳо нарсалар ва асбоб-анжомларни ўзлари билан бирга олиб кетадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асирликда сақлаб турилган ходимларни 30-моддага биноан қайтариш мақсадида саралаш жараёни ирқи, дини ёки сиёсий маслаги билан боғлиқ бўлган қандайдир фикр-мулоҳазалардан мутлақо холи равишда, асосан, уларнинг асирликда сақланиш муддати ва соғлиғини эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий ҳаракатларнинг бошланишидаёқ низолашаётган томонлар махсус битимлар асосида ҳарбий асирларнинг сони ва уларнинг лагерларга тақсимланишига қараб, асирликда сақлаб турилиши лозим бўлган ходимларнинг фоиз нисбатини ўзаро белгилаб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-моддада кўрсатилган шахслар душман қўлига тушиб қолган тақдирда, ушлаб қолинишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқача мазмундаги битимлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, қайтариш учун йўл очилиши биланоқ ва ҳарбий вазият буни тақозо этган дамдаёқ, уларнинг ўз мамлакатларига, мабодо бунинг иложи бўлмаса, ўзлари хизмат юзасидан мансуб бўлган низолашаётган томон ихтиёрига қайтиб боришлари учун рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзларининг қайтишларини кутиб турган мазкур шахслар душман томон қўл остида вазифаларини бажаришда давом этадилар; улар, аксарият ҳолларда, ўзлари хизмат юзасидан мансуб бўлган низолашаётган томоннинг ярадорлари ва беморларини парваришлаш учун жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жўнаб кетаётганда улар ўзларига тегишли бўлган ашёларни, шахсий буюмлар ва қимматбаҳо нарсаларни, асбоб-анжомларни, қурол-яроғ ва, имконият бўлса, ўзларига тегишли ҳаракат воситаларини ўзлари билан бирга олиб кетадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар ушбу ходимлар ўз ҳукмлари остида бўлган даврда, уларни ўзларининг қуролли кучларидаги тегишли ходимларга белгиланган таъминот, яшаш шароити, нафақа ва маош билан бир хилда таъминлайдилар. Берилаётган овқатнинг миқдори, сифати ва хилма-хиллиги, ҳар ҳолда, мазкур ходимлар соғлиғини яхши ҳолатда сақлаш учун етарли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V БОБ
БИНОЛАР ВА МОЛ-МУЛК
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли кучларнинг ҳаракатдаги санитария тузилмаларига тегишли мол-мулк душман қўлига тушган тақдирда, улар ярадорлар ва беморларни парваришлаш мақсадида олиб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли кучларнинг мунтазам санитария муассасаларига тегишли бинолар, мол-мулк ва омборхоналар уруш қонунларининг таъсир доирасида қолади, айни чоғда, ярадорлар ва беморларнинг эҳтиёжини кўндириб турган вақт давомида улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилмаслиги керак. Аммо ҳаракатдаги қуролли кучлар қисмларининг командирлари ўта долзарб ҳарбий зарурат тақозосидан келиб чиқиб, улардан муайян мақсадда фойдаланишлари мумкин ва бундай ҳолда бу ерда даволанаётган ярадорлар ва беморлар шароитини олдиндан таъминлаш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур моддада кўрсатилган мол-мулк ва омборхоналар атайлаб яксон қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўмак жамиятларининг мазкур Конвенцияда белгиланган имтиёзлар дахлдор бўлган кўчар ва кўчмас мол-мулкларига хусусий мулк сифатида ёндашилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш қонунлари ва одатларида эътироф этилган низолашаётган томонларнинг реквизиция (мол-мулкни, унинг қийматини тўлаш шарти билан, мажбурий равишда давлат ихтиёрига олиш) ҳуқуқи ўта муҳим зарурат тақозосидан келиб чиқиб, ярадорлар ва беморлар қисматини таъминлаш чораларининг олдиндан кўрилиши шарти билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI БОБ
САНИТАРИЯ ТРАНСПОРТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ярадорлар ва беморлар ёки санитария мол-мулки ортилган транспортлар ҳаракатдаги санитария тузилмалари учун кўзда тутилган асослар бўйича ҳомийлик ва ҳимоядан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу транспортлар ва ташиш воситалари душман қўлига тушиб қолса, низолашаётган томон ҳар қандай вазиятда ҳам улардаги ярадорлар ва беморларга ғамхўрлик кўрсатиши шарти билан уруш қонунларининг таъсир доирасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реквизиция йўли билан эгалланган фуқаролар шахсий таркиби ва транспорт воситаларининг барчаси халқаро ҳуқуқнинг умумий қоидаларига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар учиш аппаратлари, яъни фақатгина ярадорлар ва беморларни кўчириш учун ҳамда санитарлар ва шахсий таркиб ва мол-мулкни ташиш учун фойдаланиладиган аппаратларга ҳужум қилинмайди, аммо улар манфаатдор низолашаётган томонлар ўртасида тузилган битимда махсус кўзда тутилган муайян вақт, баландлик ва йўналиш бўйича учсагина низолашаётган томонлар уларни ҳурмат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар миллий ранглар билан биргаликда, остки қисми, усти ва ён томонларида аниқ кўзга ташланиб турадиган 38-моддада кўзда тутилган фарқловчи эмблемага эга бўлади. Улар ҳарбий ҳаракатлар бошида ёки давомида низолашаётган томонлар ўртасида ўзаро келишилган бошқа ҳар қандай сигналлар берадиган танитиш мосламаси ёхуд белгиларига эга бўлиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқача мазмундаги битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, душман ҳудуди ёки у эгаллаб олган ҳудуд устидан учиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар учиш аппаратлари қўниш тўғрисидаги ҳар қандай талабга бўйсунишлари шарт. Учиш аппарати талабга биноан йўловчилари билан бирга ерга қўндирилган ҳолларда, агар муайян текширув бўлса, текширувдан сўнг у ўз парвозини давом эттириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Душман ҳудуди ёки душман томонидан эгаллаб олинган ҳудудда мажбурий қўниш ҳолатларида, ярадорлар ва беморлар, шунингдек, учиш аппаратининг экипажи ҳарбий асирларга айланадилар. Санитария хизмати ходимларига нисбатан 24-модда ва ундан кейинги моддаларга мувофиқ ҳолда муомала қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонларнинг санитар учиш аппаратлари, мазкур модданинг иккинчи хатбошида қайд этилган шартлар асосида, бетараф давлатлар ҳудуди устидан учиши ва у ерга зарурият туғилганда ёки оралиқ тўхташ жойи сифатида қўниши мумкин. Улар бетараф Давлатларни уларнинг ҳудуди устидан учиб ўтишлари ҳақида олдиндан хабардор қилишлари ҳамда ерга ёки сувга қўниш тўғрисидаги ҳар қандай талабга бўйсунишлари шарт. Улар низолашаётган томонлар ва манфаатдор бетараф Давлатлар ўртасида тузилган битимда махсус кўзда тутилган муайян йўналиш, баландлик ва вақт бўйича учсагина ҳужумдан ҳоли бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лекин бетараф Давлатлар санитар учиш аппаратларининг ўз ҳудудлари устидан учиши ёки у ерга қўнишига нисбатан шартлар ёхуд чеклашлар белгилашлари мумкин. Белгиланиши мумкин бўлган бундай талаблар ёхуд чеклашлар низолашаётган барча томонлар учун бир хил қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бетараф Давлатлар билан низолашаётган томонлар ўртасида бошқача мазмундаги келишув мавжуд бўлмаса, маҳаллий маъмуриятнинг розилиги асосида санитар учиш аппаратидан бетараф ҳудудга туширилган ярадорлар ва беморлар бетараф Давлат томонидан шундай тартибда сақлаб турилиши керакки, токи улар халқаро ҳуқуқ талаб этган ҳолларда ҳарбий ҳаракатларда қайтадан иштирок эта олмасинлар. Мазкур ярадорлар ва беморлар мансуб бўлган Давлат уларни госпиталларга жойлаштириш ҳамда қуролсизлантириб ушлаб туриш билан боғлиқ сарф-харажатларни ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII БОБ
ФАРҚЛОВЧИ ЭМБЛЕМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Швейцарияга ҳурмат билдириш маъносида, федерал рангларнинг ўзаро ўрин алмашиши натижасида олинган оқ рангли асосга туширилган қизил хочнинг гералдика мазмунидаги белгиси қуролли кучлар санитар хизматларининг эмблемаси ва фарқловчи белгиси сифатида сақланиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо, ҳозир оқ рангли асосдаги қизил хоч ўрнига оқ рангли асосдаги қизил ярим ой ёки қизил шер ва қуёш тасвирини ишлатаётган мамлакатлар ҳолатида, ушбу эмблемалар тенг асосларда мазкур Конвенция мазмунида эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли ҳарбий маъмуриятларнинг назорати остида байроқларга, енгдаги боғичларга ва санитария хизматига алоқадор барча буюмларга эмблема тасвири туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24, 26 ва 27-моддаларда қайд этилган шахсий таркиб чап енгига бириктирилган намгарчиликдан яроқсиз ҳолга келмайдиган, фарқловчи белгига эга бўлган ва ҳарбий маъмурият томонидан бериладиган ва муҳрланадиган боғич тақиб юради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу шахсий таркиб 16-моддада кўрсатилган танитувчи медалонга қўшимча сифатида фарқловчи белги билан жиҳозланган, шахсни тасдиқловчи махсус гувоҳномага ҳам эга бўлади. Бу гувоҳнома намгарчиликдан яроқсиз ҳолга келмайдиган ва чўнтакка сиғадиган ўлчамда бўлмоғи керак. У тегишли давлатнинг тилида тўлдирилган бўлиши, унда камида ҳужжат эгасининг исми, фамилияси, туғилган санаси, унвони ва ҳарбий рақами, бундан ташқари, мазкур Конвенция ҳомийлигидан ким сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга экани ҳақидаги маълумотлар қайд этилиши керак. Гувоҳномада унинг эгасининг расми, шунингдек, имзоси ва бармоқ изи ёхуд иккисидан бири бўлиши зарур. Унда ҳарбий маъмурларнинг аниқ билиниб турадиган қабариқ муҳри бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар Олий Аҳдлашувчи Томоннинг қуролли кучлари учун бир хил андазада ҳамда, имкон қадар, барча Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг қуролли кучлари учун бир турда бўлиши керак. Низолашаётган томонлар мисол сифатида мазкур Конвенцияга илова қилинган гувоҳнома намунасига асосланишлари мумкин. Ҳарбий ҳаракатлар бошланишида улар бир-бирларини ўзлари қабул қилган намуна тўғрисида хабардор қиладилар. Ҳар бир гувоҳнома иложи бўлса камида икки нусхада тайёрланиши керак ва улардан бири ушбу шахс тегишли бўлган Давлат ихтиёрида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган шахсий таркиб ўз фарқловчи белгиларидан ёки гувоҳномасидан ва енгида боғич боғлаб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилиши қатъиян мумкин эмас. Улар йўқотиб қўйилган тақдирда, йўқотган шахс гувоҳнома ва боғич дубликатларини олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-моддада кўрсатиб ўтилган ходимлар ўзларининг санитарлик вазифаларини бажараётган пайтдагина енгларида ўрта қисмида кичик фарқловчи белги тасвири туширилган оқ рангли боғичлар тақиб юрадилар. Бу боғич ҳарбий маъмурлар томонидан берилиши ҳамда улар томонидан муҳрланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ходимларнинг ҳарбий гувоҳномаларида унинг эгаси ўрганган санитария тайёргарлиги, бу вазифанинг вақтинча аҳамият касб этиши, шунингдек, унинг боғич тақиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конвенциянинг фарқловчи байроғи фақатгина унинг ҳомийлиги билан таъминланадиган санитария тузилмалари ва муассасалари тепасида ҳарбий маъмуриятнинг розилиги билангина осиб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма тузилмаларда, мунтазам муассасаларда бўлгани каби, у билан ёнма-ён ушбу тузилма ёки муассаса тегишли бўлган низолашаётган томоннинг миллий байроғи ҳам осиб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо душман ҳукми остига тушиб қолган санитария тузилмалари фақат Конвенция байроғини осиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлар ҳар қандай тажовузкорона ҳаракатлар эҳтимолининг олдини олиш мақсадида санитария тузилмалари ва муассасаларини белгилаб турадиган фарқловчи эмблемалар душманнинг қуруқликдаги, ҳаводаги ва денгиздаги кучларига аниқ кўриниб туриши учун ҳарбий талаблар тақозо этган даражада зарурий чораларни кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-моддада кўзда тутилган шартлар асосида низолашаётган томонлардан бирига хизмат кўрсатиш учун рухсат берилган бетараф мамлакат санитария тузилмалари Конвенция байроғи билан бирга ана шу низолашаётган томоннинг, агар у 42-моддада қайд этилган ҳуқуқлардан фойдаланса, миллий байроғини ҳам осиб қўйиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ҳарбий маъмуриятнинг мутлақо бошқа мазмундаги буйруғи мавжуд бўлган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда, улар ҳатто душман томон ҳукми остига тушиб қолсалар ҳам, ўз миллий байроқларини осиб қўйишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг охирги учта хатбошида қайд этилган ҳолатлардан ташқари барча холларда оқ рангли асосдаги қизил хоч эмблемаси ва «Қизил Хоч» ёки «Женева Хочи» сўзларидан тинчлик вақтида ҳам, уруш вақтида ҳам мазкур Конвенция ёки худди шу мазмундаги масалаларга дахлдор бошқа конвенциялар ҳимоясида бўлган санитария тузилмалари ва муассасалари, ходимлар ва моддий қисмларни муҳофаза қилиш ёхуд белгилашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Худди шу ҳолат 38-модданинг иккинчи хатбошида қайд этилган эмблемалар ва улардан фойдаланадиган мамлакатларга нисбатан ҳам тегишлидир 26-моддада кўрсатилган Қизил Хоч миллий жамиятлари ва бошқа жамиятлар Конвенция ҳомийлигини берадиган фарқловчи эмблемалардан фақат ушбу хатбошидаги қоида доирасидагина фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятлари тинчлик вақтида ўз миллий қонунларига мувофиқ ўзларининг Қизил Хоч конвенциялари принципларига мос бошқа фаолият турларини бажаришда ҳам Қизил Хоч номи ва эмблемасидан фойдаланиши мумкин. Ана шу бошқа фаолият турлари уруш вақтида амалга оширилаётганда эмблемани қўллаш шарти шундай бўлмоғи керакки, ундан Конвенция ҳомийлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилаётгани ҳақида тахмин этиш мумкин бўлмасин; эмблеманинг ўлчами кичикроқ бўлиши ва ундан енг боғичларида ҳамда бинолар томида фойдаланилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизил Хочнинг халқаро органларига ва уларнинг тегишли тартибда вакил қилинган ходимларига оқ рангли асосдаги қизил хоч белгисидан ҳар доим фойдаланиш учун рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истисно тариқасида, миллий қонунларга мувофиқ ва Қизил Хоч (Қизил Ярим Ой, Қизил Шер ва Қуёш) миллий жамиятларидан бирининг махсус рухсатига кўра, Конвенция эмблемаси тинчлик вақтида санитария транспорти сифатида ишлатиладиган ташиш воситаларини ҳамда ярадорлар ва беморларга фақат бепул ёрдам кўрсатадиган кўмак пунктлари жойлашган ерларни белгилаш учун қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII БОБ
КОНВЕНЦИЯНИ БАЖАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонларнинг ҳар бири ўзининг бош қўмондони орқали юқоридаги моддаларнинг батафсил бажарилишини таъминлаши билан бир қаторда, мазкур Конвенциянинг умумий принципларидан келиб чиқиб назарда тутилмаган ҳолатлар ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конвенция ҳимояси остида бўлган ярадорлар, беморлар, шахсий таркиб, бинолар ва мол-мулкка нисбатан репрессалий қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар тинчлик ва уруш вақтида ҳам мазкур Конвенция матнини ўз мамлакатлари ичида имкон қадар кенгроқ тарқатиш, хусусан, уни ўрганиш учун ҳарбий, мумкин бўлса, фуқаровий таълим соҳасининг ўқув дастурларига киритиш мажбуриятини зиммаларига оладилар, токи унинг принципларидан бутун аҳоли, шу жумладан, можаролашаётган қуролли кучлар, санитар ва диний ходимлар хабардор бўлсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Швейцария Федерал Кенгаши ёрдамида, ҳарбий ҳаракатлар вақтида эса Ҳомий Давлатлар орқали мазкур Конвенция расмий таржималарининг матнларини, шунингдек, унинг қўлланилишини таъминлаш йўлида қабул қилинган қонунлар ва қарорларни бир-бирларига етказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX БОБ
СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИКЛАР ВА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар кейинги моддада кўрсатилган мазкур Конвенция қоидаларининг у ёки бу жиддий бузилишини содир этган ёки бу ҳақда буйруқ берган шахслар учун самарали жиноий жавобгарликни таъминлаш мақсадида зарур бўлган қонунчиликни кучга киритиш юзасидан ўз зиммасига тегишли мажбурият оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири қоидаларнинг у ёки бу жиддий бузилишини содир этганликда ёхуд бу ҳақда буйруқ берганликда айбланаётган шахсларни қидириб топиш ва қайси мамлакат фуқароси эканидан қатъи назар, уларни ўз судига топширишни зиммасига оладилар. Тегишли томон агар хоҳласа, ўз қонунчилигига мувофиқ уларни суд қилиш учун бошқа манфаатдор Олий Аҳдлашувчи Томон ихтиёрига бериши ҳам мумкин. Бунинг учун ушбу манфаатдор Олий Аҳдлашувчи Томон ана шу шахсларни айблаш учун асос бўла оладиган далилларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири кейинги моддада санаб ўтилган жиддий қоидабузарликлар билан бир қаторда, мазкур Конвенция қоидаларига зид бўлган бошқа ҳар қандай хатти-ҳаракатларга барҳам бериш учун зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қандай шароитда айбланувчи шахслар тегишли суд процедураси ва ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатларидан фойдаланадилар. Бу кафолатларнинг фойдаси Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг 105-моддасида ва ундан кейинги моддаларида кўзда тутилган кафолатларникидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги моддада қайд этилган жиддий қоидабузарликлар қаторига мазкур Конвенция ҳомийлигидан фойдаланаётган шахслар ёки мол-мулкка қарши қаратилган қуйидаги қоидабузарлик ҳаракатлари киради: қасддан ўлдириш, қийноққа солиш ва ғайриинсоний муносабатда бўлиш, шу жумладан, биологик тажрибалар ўтказиш, атайлаб оғир азоблар ёки жиддий шикаст етказиш, соғлиққа зиён келтириш, ҳарбий зарурият тақозо қилмаган ноқонунийлик ва ўзбошимчалик билан кенг кўламда мол-мулкни вайрон этиш ёки уни шу тарзда эгаллаб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг биронтасига ўзини ёки бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонни юқоридаги моддада кўзда тутилган қоидабузарликлар бўйича ўзининг ёхуд бирон-бир Аҳдлашувчи Томоннинг зиммасига юкланадиган жавобгарликдан халос этиши учун рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашаётган томонлардан бирининг илтимосига биноан, Конвенция қоидабузарликларининг ҳар қандай тасдиғини тегишлича аниқлаштириш юзасидан манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро келишилган тартибдаги аниқлаш процедураси бошланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқлаш процедураси масаласи бўйича муайян бир битимга келишилмаган тақдирда, томонлар ўзаро келишган ҳолда бу масалани ҳал этадиган арбитрни танлаб оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидабузарлик аниқланиши биланоқ низолашаётган томонлар унга барҳам берадилар ва имкон қадар қисқа фурсатда айбдорни жазолаш чораларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шахслар, жамиятлар, ҳам хусусий ва ҳам жамоатчилик асосидаги фирмалар ёки компанияларнинг «Қизил Хоч» ёки «Женева Хочи» номлари, ёхуд эмблемалари, ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа ҳар қандай белги ва номларни қўллаши, қайси мақсадларда бўлмасин ва қачондан бошлаб фойдаланаётганидан қатъи назар, ҳар қандай пайтда тақиқланади. Мазкур Конвенция асосида ушбу эмблема ва номлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Швейцарияга унинг акс тартибда жойлаштирилган федерал ранглари белги учун қабул қилинганлиги учун ҳурмат нуқтайи назаридан ҳамда Швейцария герби билан Конвенциянинг танитувчи белгисини аралаштириб юбормаслик учун хусусий шахсларга, жамиятлар ёки фирмаларга Швейцария Конфедерацияси герби ва шу гербга ўхшаб кетадиган фабрика ёхуд маҳсулот белгилари, ё бу белгиларнинг таркибий қисмлари сифатидаги ҳар қандай белгилар тижорий ҳалолликка зидлиги нуқтайи назаридан, шунингдек, швейцарияликларнинг миллий туйғусига тегиб кетмаслиги мақсадида, улардан фойдаланиш ҳар қандай пайтда тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, 1929 йил 27 июлдаги Женева Конвенциясига аъзо бўлмаган Олий Аҳдлашувчи Томонлар биринчи хатбошида кўрсатилган эмблемалар, номлар ёки белгиларни аввалдан қўллаб келганларга улардан фойдаланишни тўхтатишлари учун мазкур Конвенция кучга кирган вақтдан эътиборан кўпи билан уч йиллик муддат беришлари мумкин. Шунга қарамай, белгиланган муддат давомида бу эмблемалардан шундай фойдаланилиши керакки, ундан уруш вақтидагидек Конвенция ҳомийлиги берилиши кўзда тутилгани каби тушунча ҳосил бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур модданинг биринчи хатбошида белгиланган тақиқлар 38-модданинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган эмблемалар ва номларга нисбатан ҳам, улардан илгари фойдаланганлиги туфайли орттирилган ҳар қандай ҳуқуқларга дахл қилмаган ҳолда, тенг асосларда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, ўзларининг амалдаги қонунчилиги етарли бўлмаган ҳолларда, 53-моддада кўрсатиб ўтилган қоидабузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун ҳар қандай пайтда зарур чораларни кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция француз ва инглиз тилларида тайёрланган. Ҳар икки тилдаги матн бир хил кучга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Швейцария Федерал Кенгаши Конвенциянинг рус ва испан тилларига расмий таржималарини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги сана қўйилган мазкур Конвенция 1949 йил 21 апрелда Женевада очилган конференцияга вакил юборган барча Давлатлар, шунингдек, ушбу конференцияга вакил юбормаган бўлса-да, лекин Ҳаракатдаги армиялардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисидаги 1864, 1906 ёки 1929 йиллардаги Женева Конвенцияларида иштирок этган Давлатлар томонидан 1950 йилнинг 12 февралигача имзоланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция имкон қадар тезроқ ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари сақлаш учун Бернга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ратификация ёрлиғини топшириш ҳақида протокол тузилади ва унинг тасдиқланган нусхаси Конвенцияни имзолаган ёки унга қўшилиш тўғрисида баёнот берган барча Давлатларга Швейцария Федерал Кенгаши томонидан топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция камида иккита ратификация ёрлиғи сақлаш учун топширилгандан сўнг орадан олти ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келгусида у ҳар қайси Олий Аҳдлашувчи Томон учун мазкур томоннинг ратификация ёрлиғи сақлашга топширилган вақтдан эътиборан орадан олти ой ўтиб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда 1864 йил 22 августдаги, 1906 йил 6 июлдаги ва 1929 йил 27 июлдаги Конвенцияларнинг ўрнини босади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция кучга кирган кунидан эътиборан ушбу Конвенцияни имзоламаган ҳар қандай давлатнинг унга қўшилиши учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир қўшилиш тўғрисида Швейцария Федерал Кенгашига ёзма равишда баёнот берилади ва ушбу баёнот, келиб тушган кунидан бошлаб олти ой вақт ўтгач, кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Швейцария Федерал Кенгаши Конвенцияни имзолаган ёки унга қўшилиш тўғрисида баёнот берган барча давлатларни қўшилиш тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ва 3-моддаларда кўзда тутилган ҳолатлар сақлашга топширилган ратификацияларни, шунингдек, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатлардан ёки истилодан олдин ё кейин қўшилиш тўғрисида берган баёнотларни дарҳол кучга киришини таъминлайди. Швейцария Федерал Кенгаши ратификация ёки низолашаётган томонларнинг қўшилиши ҳақида олинган баёнотлар тўғрисида энг тезкор йўллар билан хабар етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Конвенцияни денонсация қилиш имкониятига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Денонсация қилиш тўғрисида баёнот Швейцария Федерал Кенгашига ёзма равишда берилади ва у денонсация қилиш тўғрисида барча Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳукуматларини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Денонсация у ҳақда Швейцария Федерал Кенгашига ёзма баёнот берилгандан бир йил ўтгачгина кучга киради. Шу билан бирга, Давлат можарода иштирок этган вақтда денонсация тўғрисида баёнот берган бўлса, у тинчлик битимига келишилмагунча ва ҳар ҳолда, мазкур Конвенция ҳомийлигидан фойдаланаётган шахсларни озод этиш ва ўз ватанларига қайтариш бўйича ишлар тугалланмагунгача кучга кирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Денонсация бу ҳақда баёнот берган Давлатга нисбатангина кучга эгадир. У низолашаётган томонлар зиммасига халқаро ҳуқуқ принципларидан келиб чиқиб юкланадиган мажбуриятларга ҳеч қандай таъсир этмайди. Чунки бу мажбуриятлар маънавий-маданий тараққий этган халқлар ўртасидаги одатлар, инсонийлик қонун-қоидалари ва жамоатчиликнинг виждон амридан келиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Швейцария Федерал Кенгаши мазкур Конвенцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятида рўйхатдан ўтказади Швейцария Федерал Кенгаши, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятига ушбу Конвенция юзасидан олинган барча ратификациялар, қўшилишлар ва денонсация қилишлар тўғрисида хабар бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбуни тасдиқлаш учун қуйида имзо чекувчилар тегишли ваколатларни тақдим этган ҳолда мазкур Конвенцияни имзоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Женевада, 1949 йил 12 августда француз ва инглиз тилларида тузилди; мазкур Конвенциянинг асл нусхаси Швейцария Конфедерацияси архивларида сақланади, Конвенциянинг тасдиқланган нусхалари эса Швейцария Федерал Кенгаши томонидан уни имзолаган ёки унга қўшилган ҳар бир Давлатга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I Илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналар ва ҳудудлар тўғрисидаги битим лойиҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналар фақат Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенциясининг 23-моддасида қайд этилган шахслар, шунингдек, зиммасига ушбу зоналар ва ҳудудларни ташкиллаштириш, уларни бошқариш ва у ерда қўним топган шахсларни парваришлаш масъулияти юкланган ходимлар учунгина мўлжалланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо, бундай зоналар ҳудудида доимий истиқомат этувчи шахслар бу зоналарда бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қандай асос бўйича эканидан қатъи назар, санитар зоналардан биронтасида жойлашган ҳар қандай шахс на зона ичкарисида ва на ташқарида ҳарбий операциялар ва ҳарбий материаллар ишлаб чиқаришга бевосита алоқадор бўлган бирон-бир фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зона ташкил этаётган Давлат ушбу зонани келиб кўриш ёки унда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган барча шахсларнинг бу зона ҳудудига киришини тақиқлашга қаратилган барча зарурий чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналар қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бу зоналар уларни ташкил этган Давлат назоратидаги ҳудуднинг атиги кичик бир қисмидан иборат бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) уларда сиғиши мумкин бўлган аҳоли сонига нисбатан камроқ киши жойлаштирилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) улар ҳар қандай ҳарбий объектлар ва ҳар қанақа йирик саноат корхоналари ёки маъмурий муассасалардан олисда жойлаштирилиши, шунингдек, бундай иншоотларга эга бўлмаслиги шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) улар уруш олиб бориш учун аҳамият касб этиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудудларда жойлаштирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналарга қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бу зоналарда мавжуд бўлиши мумкин бўлган қатнов йўлларидан ва транспорт воситаларидан қўшинларни ёки ҳарбий материалларни ташиш, ҳаттоки транзит ташиш учун ҳам фойдаланилмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) бу зоналар ҳар қандай вазиятда ҳам ҳарбий воситалар билан ҳимоя қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналар уларнинг олд томонида ва қурилиш иншоотларида ўрнатиладиган оқ тусли сатҳдаги қизил хоч (қизил ярим ой, қизил шер ва қуёш) билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоронғи пайтларда улар худди шу тахлитда тегишли ёритгичлар ёрдамида белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тинчлик даврида ёки уруш ҳаракатларининг бошланишида ҳар қайси Давлат барча Олий Аҳдлашувчи Томонларга ўз назоратидаги ҳудудларда таъсис этилган санитар зоналар рўйхатини маълум қилади. Давлатлар, шунингдек, томонларга можаро даврида ташкил этилган ҳар бир янги зона тўғрисида маълумот бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарши томон юқорида қайд этилган маълумотларни олган пайтдан эътиборан зона ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо, агар қарши томон мазкур битимнинг қайсидир шарти яққол бажарилмаган деб ҳисобласа, у ҳолда зонани эътироф этишдан воз кечиши ва бу ҳақда ушбу зона қарамоғида бўлган томонга зудлик билан маълум қилиши ёхуд унга ўз эътирофи 8-моддада кўзда тутилган назоратнинг ўрнатилишига боғлиқ эканини билдириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қайси томон, қарши томон таъсис этган бир ёки бир нечта санитар зонани тан олган ҳолда, битта ёхуд бир нечта махсус комиссия ушбу зоналар мазкур битимда баён этилган талаб ва шартларга нечоғлик жавоб беришини текширишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунинг учун махсус комиссиялар аъзолари ҳар қандай пайтда ҳар қандай зонага эркин кира олиш ва ҳатто у ерда доимий яшаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Уларга назорат бўйича ўз ваколатларини амалга оширишлари учун барча шароит яратиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссиялар ўз фикрига кўра мазкур битим шартларига зид келадиган фактларни қайд этган тақдирда, улар бу ҳақда ушбу зона қарамоғида бўлган Давлатга зудлик билан маълум қилиши ва унга ушбу зиддиятларни бартараф этиш учун кўпи билан беш кунлик муддат бериши керак; улар бу ҳақда зонани эътироф этган Давлатни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бу муддат тугаши асносида ушбу зона қарамоғида бўлган Давлат ўзига йўлланган огоҳлантириш юзасидан тегишли чора кўрмаган бўлса, у ҳолда қарши томон бундан кейин ушбу зонага мазкур битим асосида боғлиқ эмаслиги тўғрисида маълум қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир ёки бир нечта санитар зоналар ва ҳудудлар ташкил этган Давлат, шунингдек, бундай зоналар мавжудлиги тўғрисида хабардор этилган қарши томонлар 8 ва 9-моддаларда қайд этилган махсус комиссиялар тартибига кириши мумкин бўлган шахсларни тайинлайди ёхуд бетараф Давлатлардан бундай тайинлашни амалга оширишни сўрайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитар зоналарга ҳеч қачон ҳужум уюштирилиши мумкин эмас, улар ҳар доим низолашаётган томонларнинг ҳомийлиги ва ҳимоясидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирон-бир ҳудуд истило этилгани ҳолларда, бу ерда жойлашган санитар зоналар одатдагидай ҳурмат этилиши ва одатдаги мақсад учун фойдаланилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо, истилочи Давлат бу ерга жойлаштирилган шахсларнинг тақдирини олдиндан таъминлаган ҳолда, зоналарнинг белгиланган мақсадини ўзгартириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур битим, шунингдек, Давлатлар томонидан санитар зоналарга тегишли мақсадлар учун фойдаланиладиган ҳудудларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II Илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий гувоҳнома шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Юза томони

(гувоҳномани берган мамлакат ва ҳарбий маъмурият номи учун қолдирилган жой)

Қуролли кучларга мансуб санитар ва диний ходимлар учун

ШАХСИЙ ГУВОҲНОМА

Фамилияси ___________________________________________________________

Исми ва отасининг исми __________________________________________________

Туғилган санаси _______________________________________________________

Унвони ______________________________________________________________

Ҳарбий рақами ________________________________________________________

Ушбу гувоҳнома эгаси ________________________________________________

сифатида Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси ҳимоясидадир.

Берилган сана __________________ ________ Гувоҳнома №__________________

_____________________________ ________ _____________________________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Сирт томони

Гувоҳнома эгасининг сурати

Гувоҳнома эгасининг имзоси ва бош бармоғи изи ёхуд иккисидан бири

Гувоҳнома берган

ҳарбий маъмуриятнинг

қабариқ муҳри

Бўй

Кўз

Соч

Бошқа алоҳида белгилари