Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг
Қарори
Зомин туманининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги 991-II-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СҚ-453-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2014 й., 50-сон, 590-модда) ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги «Жиззах вилоятининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида»ги 297-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
2. 2015 йил учун:
Зомин туманининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Зомин туманининг маҳаллий бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, вилоят бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
туманлар маҳаллий бюджетининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага* мувофиқ;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қароридаги тегишли иловалар билан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;
ягона солиқ тўлови ставкалари;
республикада ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари;
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
ягона ер солиғи ставкалари;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорда;
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари;
белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур ПҚ-2270-сонли қарорининг 25-иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
юридик шахслар учун — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун — мазкур қарорнинг 10-иловасига* мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши;
қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 11-иловасига* мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:
«Ўзтрансгаз» АК томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (балансида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахсларни ўз ичига олган ҳолда) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига солиққа тортилмайдиган махсус инвестициявий қўшимча ҳақи бир кубометрига 400 сўм миқдорида;
мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур (ПҚ-2270) қарорининг 27-иловасига мувофиқ тақсимланган ҳолда, ойига 750,0 сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Туманнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
6-иловада* назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
7-иловада* назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
туманда ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;
чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;
12-иловага* мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда туманнинг маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Шунингдек, мобиль алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахсларнинг (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда Давлат солиқ инспекциясига вилоят Иқтисодиёт, Молия ва Давлат солиқ бошқармалари билан келишилган ҳолда:
икки ҳафта муддатда ҳудуднинг субвенция олиш даражасини пасайтириш Дастурини ишлаб чиқиш ва туман ҳокимлигига киритиш;
2015 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш, тушумларнинг қўшимча резервларини топиш ва тегишли ҳудудларда солиққа тортиладиган базани кенгайтириш бўйича туман ҳокимлигига таклифлар киритиш;
субвенция олиш даражасини қисқартириш дастурини амалга оширишнинг бориши ва маҳаллий бюджетнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш чора-тадбирларининг натижалари тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
Белгилансинки, маҳаллий бюджетларнинг даромадига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилиши мумкин эмас.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг туман (шаҳар) марказий шифохоналарида хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, касалликлар йўналиши бўйича профиль ўринлар диапазонини белгилашни назарда тутувчи ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги ва бу тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бир ой муддатда ишлаб чиқилиши маълумот учун қабул қилинсин.
10. Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими туман молия бўлими билан биргаликда республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг намунавий штатларини янада такомиллаштириш ишларини давом эттирсин, унда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика хонаси мудирлиги учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришни кучайтиришни ҳамда дастурчи муҳандис лавозимини мақбуллаштиришни назарда тутсин.
11. Ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича белгилансин:
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов миқдори 13-иловага* мувофиқ;
болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун тўлов миқдорлари 14-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
13. Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган доимий муассасаларни ташкил этиб, фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тузилган шартномаларни амалга ошириш доирасида товарлар олиб кириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
14. Туман ҳокимлиги молия бўлимининг 2015 йилги маҳаллий бюджетнинг асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Туман молия ва ғазначилик бўлимлари туман тижорат банклари билан биргаликда 2015 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2014 йилги маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2014 йилги маҳаллий бюджет ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур (ПҚ-2270) қарори 36-иловасига мувофиқ 2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
16. Тегишли мутасадди корхона ва ташкилотлар бир ҳафта муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
17. Ушбу қарор «Шарқ тонги» газетасида эълон қилинсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Жўраев зиммасига юклатилсин.
19. Ушбу қарор 2015 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Ҳоким Б. САФАРОВ
Зомин ш.,
2014 йил 22 декабрь,
1253-сон