ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1136-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон) билан тасдиқланган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 апрель,
10-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 8 аперлдаги 10-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «Иккинчи жаҳон уруши» деган сўзлар «1941 — 1945 йиллардаги уруш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иккинчи жаҳон урушининг» деган сўзлар «1941 — 1945 йиллардаги уруш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иккинчи жаҳон уруши» деган сўзлар «1941 — 1945 йиллардаги уруш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2015 йил 8 апрель
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 8 апрель
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 8 апрель
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2015 йил 8 апрель
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2015 йил 8 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 189-модда)