Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017 26.03.2015 йилдаги 69-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.03.2015 йилдаги 69-сон
Date of entry into force
30.03.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шуниннгдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2015 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси 2015 йил 1 июнгача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун алоҳида савдо майдончасининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали, тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдоларда қатнашиш қоидаларини тадбиркорлик субъектлари, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар эътиборига етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2015 йил 1 июндан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 69-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда биржа деб аталади) махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон каталог — биржанинг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини таъминловчи дастурий-техник мажмуа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар — бюджет тизими бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар — электрон каталогда ўзининг офертасини жойлаштирган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан биржа томонидан белгиланган тартибда Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини кафолатловчи етказиб берувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар — харид қилиниши буюртмачиларда шошилинч ва/ёки олдиндан кўрилмаган зарурият туфайли юзага келган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электрон каталогда битта шартнома бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаганга тенг бўлган, уларга шошилинч ва/ёки олдиндан кўрилмаган зарурият юзага келган товарлар харид қилинади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон каталогда харид қилинадиган товарлар рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарларни харид қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар, қарзлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан махфий тусдаги товарларни харид қилишга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Таклифларни электрон каталогда жойлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни танлаш ва контрактларни рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон каталогда товарларнинг давлат харидларини амалга ошириш жараёнида биржа томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Электрон каталог товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг таклифларидан шакллантирилади. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг электрон каталогга қўйилган таклифи буюртмачиларга йўналтирилган оммавий оферта ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржанинг махсус ахборот порталида қуйидаги маълумотларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган товарнинг номини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш нархини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг энг кўп ва энг кам партиясини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг маркаси ва техник параметрларини (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг расмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни етказиб бериш ҳудудини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг ишлаб чиқарувчиси ва товар ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ишлаб чиқарилган йилни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг яроқлилик муддатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат ёки сертификат (агар фаолият давлат харидлари предмети ҳисобланган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни ва мувофиқлик сертификатини олишни талаб этса) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни мажбурий тартибда жойлаштирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи электрон каталогда жойлаштирилган ахборотнинг ишончлилиги учун тўлиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар (товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилишини кафолатловчи етказиб берувчилар бундан мустасно) электрон каталогда харидларни амалга ошириш жараёнида иштирок этишдан олдин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида ўзининг шахсий ҳисоб рақамида Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда закалатни жойлаштиради. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг закалати у томонидан контракт имзолангунига ва у биржанинг филиали ёки савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилгунига қадар блокировка қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржанинг воситачилик йиғими суммаси миқдорида аванс тўловларини киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертаси у электрон каталогга қўйилган пайтдан бошлаб ўн беш кун мобайнида амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи офертани у буюртмачи томонидан қабул қилингунига қадар хоҳлаган муддатда олиб ташлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Буюртмачи электрон каталогда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзига зарур бўлган товарни танлаб олади ва товарни танлаганидан сўнг нархларни сўраш механизмидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Нархларни сўраш механизми ўзида буюртмачига товарни офертадагига қараганда пастроқ, ўхшаш товарларни етказиб берувчиларнинг нархлари бўйича сўраш имконини берадиган дастурий мажмуа функциясини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Биржа электрон каталогда ўхшаш товарларни таклиф қилувчи барча етказиб берувчиларга нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф жўнатилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржа томонидан нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф юборилган пайтдан бошлаб 48 соат мобайнида ўз таклифларини беришга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар манзилига юбориладиган нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф буюртмачи томонидан танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертасига ҳаволани ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисида таклиф олинган пайтдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар буюртмачи томонидан танланган товарнинг таклифида баён қилинган шартларда товарни етказиб бериш тўғрисида ўзининг нархга доир таклифларини тақдим этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисида таклиф олган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи оферта нархидан паст нарх бўйича таклиф киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар нархларни сўрашда иштирок этиш давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 15 % ва ундан ортиқ фоиз паст бўлган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи савдо предметининг ҳар бир бирлиги учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан таклиф қилинган нарх билан буюртмачи томонидан танланган оферта нархи ўртасидаги тафовут миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай таклифлар электрон тизим томонидан ўз-ўзидан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг қўшимча закалати у томонидан контракт имзоланиши ва у биржанинг филиали ёки савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилиши пайтигача биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида унинг шахсий ҳисоб рақамида блокировка қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нархларни сўраш иштирокчилари томонидан берилган нархга доир таклифларни таққослаш электрон тизимнинг дастурий мажмуаси томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Электрон тизим буюртмачи билан энг паст нархни таклиф қилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади ҳамда буюртмачилар ва электрон тизим томонидан ғолиблар сифатида аниқланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг шахсий ҳисоб рақамларидан битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида биржанинг воситачилик йиғимини ечиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Нархларни сўраш жараёнида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар якунлар чиқариш пайтигача буюртмачи ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларга маълум бўлмайди. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг номи ғолибни аниқлаш пайтида электрон тизимда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Электрон тизим буюртмачи томонидан танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертасида баён қилинган шартларга ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар томонидан таклиф қилинган энг паст нархларга мувофиқ контрактни шакллантиради. Контрактнинг электрон шакли буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи — ғолибнинг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий контракт биржа ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи — ғолиб ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида контрактни икки нусхада имзолаши ва уни рўйхатдан ўтказиш учун ўзларининг ҳудудий жойлашиш жойи бўйича биржанинг филиали ёки савдо майдончасига тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Контрактни рўйхатдан ўтказиш биржа томонидан уни тузилган контрактларнинг электрон реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Контракт биржанинг филиали ёки савдо майдончаси томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин бир иш куни мобайнида томонлар почта, телеграф, телетайп ёки бошқа алоқа воситаси орқали контракт бўйича тегишли ҳужжатларни айирбошлашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тузилган контрактлар реестри биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржанинг маълумотлар базалари электрон ўзаро ҳамкорлиги йўли билан автоматик режимда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Буюртмачи тегишли ҳужжатлар билан биргаликда контракт айирбошлангандан кейин икки иш куни мобайнида уни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қабул қилиш) учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бўлинмасига тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлинмаси буюртмачилардан олинган контрактлар асосида нархлар мониторингини ўтказмасдан контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади (ҳисобга қабул қилади). Рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга қабул қилинган) контрактлар реестри Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан маълумотлар базаларининг электрон ўзаро ҳамкорлиги йўли билан автоматик режимда биржага юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи — савдолар ғолиби контрактни имзолашни рад этган тақдирда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги унинг закалати ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли ғазначилик ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи — савдолар ғолиби контрактни имзолашни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контрактни имзолашдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Контрактни имзолашни рад этган ёки бошқача тарзда имзолашдан бош тортган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи — савдолар ғолиби биржа томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келиши муносабати билан рад этиш ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Буюрмачи контрактни имзолашни рад этган ёки ундан бошқача тарзда бош тортган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи — савдолар ғолиби шартномани имзолашни рад этса ёки ундан бошқача тарзда бош тортган тақдирда, биржа бир иш куни мобайнида буюртмачи билан нархларни сўраш бошлангунига қадар буюртмачи томонидан офертаси танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ўртасидаги контрактни тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан контракт мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачи товарни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда электрон каталогда харид қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан товарларнинг давлат хариди амалга оширилишида ушбу Низомнинг ижроси мониторинги учун Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига ишончли ахборот тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган контракт шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолаш рад этилиши ёки уни имзолашдан бош тортиш ва ҳужжатларни ўз вақтида айирбошлаш учун жавоб беради.

32. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг давлат харидида иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензия, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат ёки сертификатда маълумотларнинг мавжудлиги ва уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради (агар фаолият давлат харидлари предмети ҳисобланган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни, сертификатни олишни талаб этса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган контракт шартлари бажарилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолаш рад этилиши ёки уни имзолашдан бош тортиш ва ҳужжатларни ўз вақтида айирбошлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Биржа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни белгиланган тартибда аккредитация қилиш асоссиз рад этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ғолибни аниқлаш тартиботларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон каталог ва махсус ахборот портали узлуксиз ишлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо натижалари бўйича томонлар томонидан тузилган контракт рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Контракт мажбуриятларини зарур тарзда ижро этиш масалалари бўйича низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 69-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2015 йил 1 июндан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги «54-бандида» сўзи «54 ва 55-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 51-банднинг «3» кичик бандига «рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, давлат харидлари Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан амалга ошириладиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 54-банддаги «ушбу Низомнинг 51 банди 1, 3 — 10-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар» сўзлари «ушбу Низомнинг 51 ва 55-бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолларда харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 55-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«55. Битта контракт бўйича қиймати эквивалентда 100 минг АҚШ долларигача бўлган рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан харид қилинади, ушбу Низомнинг 51-банди 1-2, 4 — 10-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолларда товарлар харид қилиш бундан мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«битта контракт бўйича қиймати эквивалентда 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган, энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 139-модда)