02.03.2015 йилдаги 39-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2015 йилдаги 39-сон
Date of entry into force
09.03.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини яхшилаш ишларини изчил амалга ошириш, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиладиган жойлари, муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ҳамда уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг фойдаланилмаётган айрим давлат мулки объектларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда оммавий савдолар орқали сотиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериладиган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ савдоларда сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган объектларнинг балансда сақловчилари ушбу объектларни тегишли ҳудудлари билан биргаликда бепул топширсинлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини очиқ савдоларга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Уларни сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган, шунингдек баҳоловчи ташкилот ва савдо ташкилотчиси хизматлари учун харажатларни чегирган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар кўп квартирали уйларнинг ҳудудларини ободонлаштиришга, уларнинг муҳандислик тармоқларини, томларини, фасадларини, лифт хўжалигини таъмирлашга, мавзелар ҳудудидаги ёритиш тизимларини тиклашга, болалар майдончаларини ташкил этишга, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларга хизмат кўрсатиш учун энергияни тежайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналарни қуришга, кўп квартирали уйлар учун умумий иссиқлик энергиясини ҳисоблаш асбобларини сотиб олиш ва ўрнатишга, шунингдек коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлардан белгиланган йўналишлар учун мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат молиявий назорати инспекциясига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамидан молиялаштириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ҳар чоракда текшириб бориш вазифаси юклатилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 2 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериладиган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Манзили

Балансда сақловчи

1.

Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 9 қаватли ётоқхона биноси

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

2.

Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 3-тор кўчаси, 92-уй манзилида жойлашган бинолар

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

3.

Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинонинг бир қисми

«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

4.

Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган собиқ «Нур» мажмуаси

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

6.

Миробод тумани, Отатурк кўчаси, 24б-уй манзилидаги 2 қаватли бинонинг бир қисми

7.

Сергели тумани, Қўйлиқ-5, Янги Қўйлиқ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарорига
2-ИЛОВА

Очиқ савдоларда сотиладиган давлат мулки объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

№‎

Объектнинг номи‎

Манзили‎

Умумий майдони 1)

Балансда сақловчи‎

1.‎

Омборхона бино ва иншоотлари‎

Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси, 37-уй‎

253 кв. м.‎

Бинолардан фойдаланиш департаменти‎

2.‎

Қурилиши тугалланмаган поликлиника биноси ‎

Мирзо Улуғбек тумани, Феруза мавзеси‎

7128 кв. м.‎

Тошкент шаҳар Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси‎

5.‎

Қурилиши тугалланмаган савдо уйи биноси 4)

Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси ‎

2101 кв. м.‎

Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти‎

6.‎

Қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш биноси‎

Олмазор тумани, Шимолий Олмазор ва Мискин кўчалари кесишуви‎

13986 кв. м.‎

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

7.‎

Маъмурий бино‎

Олмазор тумани, Жомий кўчаси, 5-уй‎

1459 кв. м.‎

Бинолардан фойдаланиш департаменти‎

8.‎

Омборхона биноси‎

Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 57 в-уй‎

86 кв. м.‎

Бинолардан фойдаланиш департаменти‎

10.‎

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси‎

Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси‎

389 кв. м.‎

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

11.‎

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси‎

Сергели тумани, Сергели — 5 мавзеси‎

361 кв. м.‎

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

12.‎

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси‎

Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, Хонобод кўчаси‎

476 кв. м.‎

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

13.‎

Мактабгача таълим муассасаси биноси 3)

Учтепа тумани, Чилонзор — 24 мавзеси ‎

2127 кв. м.‎

Бинолардан фойдаланиш департаменти‎

15.‎

Кўп қаватли турар жой биноси биринчи қаватининг қисми (офис)‎

Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 3/1-уй‎

137 кв. м.‎

Бинолардан фойдаланиш департаменти‎

19.‎

Қурилиши тугалланмаган маъмурий бино 2)

Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси ‎

2438 кв. м.‎

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси‎

21.‎

Бир қаватли бинонинг ертўла қисми (хизмат кўрсатиш)‎

Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уй ‎

154 кв. м.‎

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги‎

22.‎

Собиқ мактабгача таълим муассасаси биноси 2)

Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси ‎

856 кв. м.‎

Яккасарой тумани Халқ таълими бўлими‎

23.‎

Маъмурий бино‎

Яккасарой тумани, А. Қаҳҳор кўчаси, 47-уй‎

579 кв. м.‎

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси‎

24.‎

Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари‎

‎‎Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ ҳудуди

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

25.‎

Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари‎

‎‎Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудуди

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Кадастр хизмати ўлчови натижаларига кўра аниқлаштириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Объектлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига топширилади ва сўнг савдога қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Истисно тариқасида ижарачига тўғридан-тўғри (оммавий савдолар ўтказмасдан), ижара фаолияти даврида киритилган инвестициялар миқдорини чегирган ҳолда сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Сотишдан тушган маблағларнинг бир қисми Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти томонидан объект қурилишига сарфланган 3 047 523 142 сўм миқдоридаги жалб қилинган кредит ва ўз маблағларини қоплаш учун йўналтирилади (харажатлар миқдори пул маблағларининг Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига тушиши санасига қараб, бинони сақлаш харажатлари ва кредит фоизлари ҳисобига ўзгариши мумкин).
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 730-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 февралдаги 48-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг 19-сатри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илованинг 4 ва 7-сатрлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 2 майдаги 111-сон қарорига 2-илованинг 5-сатри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиши тугалланмаган объектни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 27 октябрдаги 296-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 99-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)