08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2648
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2648
Date of entry into force
12.01.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2648]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 20-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом талаблари давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирмайдиган, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кохлеар имплантация операциялари икки томонлама сенсоневрал эшитиш пастлигининг III-IV даражалари қайд этилган ёки кар бўлган шахсларнинг (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) эшитиш қобилиятини кўп каналли электрод ёрдамида ички қулоққа стимул бериш орқали тиклаш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кохлеар имплантация операцияси бемор бола 5 ёшга тўлганга қадар ўтказилганда ижобий натижа беришини ҳисобга олиб, бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантатлардан самарали фойдаланиш учун улар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 ёшга тўлмаган бемор болаларнинг ота-оналари, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлари бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантат ҳисобига амалга ошириладиган кохлеар имплантация операциясини ўтказиш бўйича навбатни кутишни истамаган тақдирда, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 ёшга тўлган ва ундан ошган бемор болаларда кохлеар имплантация операцияси ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийларнинг истагига кўра ва улар томонидан имплантант сотиб олинган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшидан қатъи назар, менингит касаллиги натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган бемор болаларда олти ой ичида кохлеар имплантация операцияси ўтказилади ва уларга имплантат бепул асосда тақдим этилади. Бемор бола менингит касаллиги натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган вақт унинг касаллик тарихидан кўчирмага асосан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Имплантат фақат битта қулоқ учун бепул тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилада икки ёки ундан ортиқ 5 ёшга тўлмаган бемор бола бўлганда, кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида, имплантат бир календарь йилда улардан фақат биттасига бепул тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилмаган фуқаролар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда кохлеар имплантация операцияси ва ундан кейинги реабилитация тадбирлари Марказ томонидан пулли асосда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бемор болаларнинг ёши улар мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ кўрикдан ўтказилган сана бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни қабул қилиш ва текширувдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган бемор болаларни кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун Марказга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган беморларни кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун Марказга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун Марказга қабул қилинган барча беморлар Марказда аудиологик, нур диагностикаси, сурдопедогогик, логопедик, психоневрологик, умумий ва махсус клиник текширувлардан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кохлеар имплантация операциясини ўтказишга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолатлар кохлеар имплантация операциясини ўтказишга кўрсатмалар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола илк ёшидан эшитиш аппаратидан доимий равишда фойдаланган ва самараси паст бўлганлигига қарамасдан оғзаки кўникмалар шаклланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитиш аппарати қўлланилганда кўп бўғинли сўзларни 40 фоиздан, бир бўғинли сўзларни 20 фоиздан кам бўлмаган даражада англаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат паст, ўрта частотали товушларни, 1-2 метр масофадан шартли рефлектор реакциялари ёрдамида юқори частотали товушларни қабул қила олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст, ўрта ва юқори частотали нонутқий товушларга 3 метрдан кам бўлмаган масофадан беихтиёр ва ихтиёрий реакциялар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баланд товуш ва овозларни эшитиш реакцияларининг ривожланишида ижобий ўзгаришлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имо-ишорадан фойдаланмаган ҳолда сўзловчининг юзидан унинг сўзлаётганлигини тушуниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овоз фаоллигининг ошиши, ундош ҳарфларга артикуляция товушларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитиш аппаратидан уч ой мобайнида мунтазам фойдаланиш ижобий натижа бермаган ва нутқли аудиометрия маълумотларига кўра, очиқ танланган кўп бўғинли сўзларни англаш даражаси 30 фоиздан кам бўлган ҳолда фақат сўзсиз товушларга реакциянинг ижобий томонга ривожланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акустик рефлексометрияда акустик рефлексларнинг қайд этилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушланилган чақирилувчи отоакустик эмиссиясида эшитиш потенциалларининг қайд этилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитишнинг чақирилувчи қисқа частотали потенциаллари текширувида V даражали чўққи 30 — 80 децибелда эшитиш потенциаллари йўқлигининг қайд этганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
модулланган оҳангда стационар чақирилувчи эшитиш потенциаллари қайд этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
промонториал тест маълумотларига кўра, берилган электр таъсири натижасида эшитиш ҳиссиётининг пайдо бўлганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин товушлар майдонида товуш қабул қилиш даражаси 2000 ва 4000 Гц частоталарда 55 децибелдан юқорилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нур диагностикаси маълумотларига кўра, кохлеовестибуляр патологияси, чиғаноқ ички юзасининг сезиларли облитерацияси ҳамда ретрокохлеар патологияларнинг йўқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидаги ҳолатлар кохлеар имплантация операциясини ўтказишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компьютер томографияси ва магнит резонанс томографияси натижаларига кўра, чиғаноқнинг электрод занжирини киритишга имкон бермайдиган даражада қисман ёки тўлиқ оссификацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режали жарроҳлик муолажаларига мутлоқ қарши кўрсатма бўлувчи соматик касалликларнинг (юрак-қон томирлари, буйрак ва жигарнинг оғир касалликлари, қон касалликлари, қандли диабет, сил, захм, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми ва бошқалар) мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нутқнинг имо-ишора ва дактил нутқ асосида тўлиқ шаклланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беморлар, бемор болаларнинг улар билан биргаликда яшовчи ота-оналарида кохлеар имплантация оперциясидан кейинги реабилитация тадбирларини ўтказиш ва кохлеар имплантатдан фойдаланишни қийинлаштирувчи руҳий ва чуқур неврологик бузилишлар (аутизм, шизофрения, психопатия, аутоагрессия, эпилепсия, тутқаноқ синдроми, электроэнцефалограммада аниқланган тутқаноққа мойиллик) мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ретрокохлеар касалликлар мавжудлиги, аудитор нейропатиядан (чиғаноқ ёки эшитув нерви йўқлиги, эшитув тизимининг юқори сатҳларидаги шикастланишлар) ташқари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беморларда, бемор болаларнинг ота-оналари, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийларида, кохлеар имплантация оперциясидан кейинги реабилитация тадбирларини ўтказиш имконияти ва истаги йўқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Низомнинг 12-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар кохлеар имплантация операцияларини ўтказишга мутлоқ қарши кўрсатмалар ҳисобланади ва ушбу кўрсатмалар мавжуд бўлган беморлар қайта текширувдан ўтказилмайди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электроэнцефалограммада тутқаноққа мойиллик аниқланган болалар камида олти ой давомида ўз яшаш жойида невропатолог мутахассисида даволанганидан кейин қайта электроэнцефалограмма текширувидан ўтишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Кохлеар имплантация операциясини ўтказиш учун навбатни шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кохлеар имплантация операциясини ўтказиш учун текширувдан ўтказилган бемор болалар кохлеар имплантация бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия раис, раис ўринбосари ҳамда беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия мажлиси заруратга кўра ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бемор болалар Марказга қабул қилинган сана бўйича, мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган текширувлар хулосалари ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида Комиссия томонидан кўрикдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган бемор бола оиласининг мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бемор боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бемор боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт) ва нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бемор боланинг охирги бир ой ичида олинган 3х4 см ҳажмдаги фотосурати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Менингит касаллиги натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган бемор болалар Комиссия кўригидан ўтказиш учун навбатдан ташқари қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кўрикдан ўтказиш вақтида Комиссия томонидан бемор болада мавжуд бўлган кохлеар имплантация операциясини ўтказишга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларнинг ҳар бири таҳлил қилинади. Кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, Комиссия томонидан кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақида асослантирилган хулоса қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия йиғилишига Комиссия раиси, Комиссия раиси бўлмаганда унинг ўринбосари раислик қилади. Комиссия хулосаси унда иштирок этган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кохлеар имплантация операцияси Комиссиянинг кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ҳақидаги ижобий хулосасига асосан навбатма-навбат ўтказилади. Бунда имплантатлар бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган ёки ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва ҳомийлар томонидан сотиб олинганлигига кўра алоҳида навбат шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бемор болалар Комиссия кўригидан ўтказилган сана бўйича, Комиссиянинг бир мажлиси давомида кўрикдан ўтказилган бемор болалар Марказга қабул қилинган сана бўйича навбатга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу боб талаблари мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган беморларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу беморларда кохлеар имплантация операцияси улар Марказга мурожаат қилган сана бўйича навбатма-навбат амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кохлеар имплантация операцияси ўтказилган уч ёшгача бемор болаларда уч йил, уч ва ундан катта ёшдаги беморларда камида беш йил давомида Марказ томонидан кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари ўтказилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бемор, бемор болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари ҳақида Комиссия кўригидан ўтиш вақтида хабардор қилинишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Беморларнинг кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларида иштирок этишларини мониторинг қилиш мақсадида беморда кохлеар имплантация операцияси ўтказилганлиги ҳақида икки ҳафта ичида Марказ томонидан беморнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига хабар берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Беморлар кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бошлаб тўрт ҳафта ичида нутқ процессорини ишга тушириш учун Марказга келишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Нутқ процессори Марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан ишга туширилади. Нутқ процессорининг кафолати ва эҳтиёт қисмлари бемор, бемор боланинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ёзма равишда топширилади ҳамда уларга нутқ процессоридан фойдаланиш шартлари тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Нутқ процессори Марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан қуйидаги муддатларда созлаб турилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи созлаш — нутқ процессори ишга туширилган пайтда, яъни кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бошлаб тўрт ҳафтадан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи созлаш — биринчи созлаш ўтказилган кундан ўн саккиз — йигирма кундан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи созлаш — иккинчи созлаш ўтказилган кундан тўрт ҳафтадан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи созлашдан кейинги созлашлар — кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бир йил давомида ҳар ойда, иккинчи йил давомида ҳар чоракда, учинчи йил давомида ҳар олти ойда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан уч йил ўтгач, нутқ процессори Марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан ҳар йили бир марта профилактик кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кохлеар имплантация операцияси ўтказилишига муҳтож бўлган беморларни аниқлаш, уларни Марказга юборилишини таъминлаш ҳамда беморларнинг кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларида иштирок этишини мониторинг қилиш бўйича масъулият туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Бемор болаларни Марказга қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига мувофиқ юборилишини таъминлаш бўйича масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Беморлар, бемор болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар нутқ процессори ва унинг эҳтиёт қисмларидан эҳтиёткорона фойдаланилиши учун масъулдирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 12-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)