08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1911-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи, 08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1911-3
Date of entry into force
12.04.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1911-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 16 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014-32-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 16 декабрдаги 2014-32-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестрини шакллантириш тартибини ўрнатади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«реестрни шакллантириш тўғрисида топшириқнома — белгиланган санага қимматли қоғозлар эгалари реестрини шакллантириш ва бериш тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи эмитентнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорларнинг ёзма мурожаати;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«201. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилаётган бўлса, жамият акциялари эгаларининг реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан Марказий депозитарийда расмийлаштирилади. Бунда Марказий депозитарийга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган акциядор (акциядорлар) томонидан имзоланган топшириқнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома тақдим этилган сана ҳолатига акциядорнинг (акциядорларнинг) жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилишини тасдиқловчи акциядор (акциядорлар) депо ҳисобварағидан кўчирма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядор (акциядорлар) — жисмоний шахснинг паспорт нусхаси, унинг вакили мурожаат қилган тақдирда вакилнинг паспорт нусхаси, нотариал тасдиқланган ишончномани ёки вакилликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни илова қилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядор (акциядорлар) — юридик шахс вакилининг паспорт нусхаси, мазкур юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган ишончномани, раҳбарга нисбатан эса — лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорни илова қилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув кенгашига (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органига) юборилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги ёзма талабноманинг нусхаси, унинг қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи белги билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги кузатув кенгаши (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органи) қарори ёхуд хати нусхаси, агар мавжуд бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган икки ва ундан ортиқ акциядор томонидан имзоланса, топшириқномада шакллантирилган реестр бериладиган акциядорнинг ёки уни вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241. Овоз берувчи акцияларнинг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномага илова қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 201–бандига мувофиқлигини, шунингдек акциядорда (акциядорларда) керакли миқдорда овоз берувчи акциялар мавжудлигини Марказий депозитарий текширади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур Низомнинг 201-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, шунингдек навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақираётган акциядор (акциядорлар) эмитент овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилмаганда;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 28-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган санага, йиғилиш акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилган ҳолларда Марказий депозитарийга реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома тақдим этилган санага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини беришга акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санасидан уч иш куни олдин;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида Марказий депозитарий топшириқнома келиб тушган санадан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги сўровномани шакллантиради ва тегишли номинал сақловчиларга юборади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«451. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарий томонидан эмитентнинг барча қимматли қоғозлар номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг бир иш куни давомида бажарилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш ва унда иштирок этиш учун реестрлар Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон почта орқали электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ташувчи қурилмада электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 51-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«59. Акциядорлар умумий йиғилишини чақираётган шахслар томонидан олинган Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган реестр акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилганидан сўнг ўн кун ичида, агар умумий йиғилиш ўтказилмаган бўлса реестр Марказий депозитарийдан олинган санадан ўттиз кундан кечикмасдан эмитентга сақлаш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эмитент реестрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда сақлаши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 62-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«номинал сақловчилардан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатларини, шунингдек акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган акциядорнинг (акциядорларнинг) етарли миқдорда овоз берувчи акцияларга эгалик қилиш тасдиғини талаб этиш ва олишга;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«73. Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчилар жамият акциядорлари реестридаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун солидар жавобгар бўлади ҳамда ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли акциядорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчи ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 16 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 13-модда)