Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023 23.12.2014 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2014 йилдаги 357-сон
Date of entry into force
29.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сонли «Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 23 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
357-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг 14-моддасига (ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш) асосан тайинланган пенсияларни тўлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) маблағларини қоплаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) томонидан пенсияларни тўлашга харажатларни қоплашга тўлов ушбу Низомда назарда тутилган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича 2016 йил 1 январдан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг 12-моддаси «в» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича 2016 йил 1 январгача амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги 939-XII-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ташкилотлар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича пенсиялар тўловига харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг харажатлари бўйича қарздорлиги суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ходим меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини ҳар хил иш берувчиларда йўқотган тақдирда ҳар бир иш берувчи маблағларни солидар тартибда қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини бирламчи аниқлашда (биринчи иш берувчида) ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлиб, кейинчалик эса янги олинган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ногиронлик гуруҳини белгилаш билан бирга оширилган бўлса, пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш ногиронлик гуруҳи қайси иш берувчи даврида белгиланган бўлса, шу иш берувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги учун жавобгар ташкилот тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи) ташкилотнинг тугатиш кунига тайинланган пенсия миқдорида капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ажратмаларни мажбурий равишда қуйидаги тартибда амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича пенсияларни тўлашга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ногиронлик муайян даврга белгиланган бўлса, ногиронликнинг амал қилиш муддатига, бироқ камида беш йил учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса, ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш санасида ходимлар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган умр кўриш ёшига етгунгача бўлган муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккиз ёшга етмаган оила аъзоларига — улар ушбу ёшга етгунларига қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини боқиш билан машғул бўлган оила аъзоларига — боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набиралари, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эрга — агар улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар, шунингдек бува ва бувига — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса, ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш санасида улар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган умр кўриш ёшига етгунга қадар бўлган муддатга.
(8-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган умр кўриш ёши ва меҳнат вазифаларини бажаришда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиясига ҳуқуқи бўлган фуқаро ёши ўртасидаги фарқ 5 йилдан кам бўлса, шунингдек, агар фуқаронинг ёши Ўзбекистон Республикасида кутилаётган умр кўриш ёшидан кўп бўлса, у ҳолда маблағлар камида 5 йил учун тўланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотлар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» кичик бандига мувофиқ тайинланган, бироқ ушбу низомнинг 11-бандига мувофиқ белгиланадиган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган пенсияларни тўлашга ўтган йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини ҳар йили 1 февралгача тўлиқ қоплайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатувчи банкларида очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромадлар транзит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун 12-моддасининг «б» бандида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган ташкилотлар ана шундай иш ўринларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, мазкур иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу иш жойларидан мазкур йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи миқдорида қабул қилинади. Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳажмининг 60 фоизига тенг бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Пенсия жамғармасининг пенсионер ҳисобда турган жойдаги туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 15 январга қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олувчилар — 60 ёшгача эркаклар ва 55 ёшгача аёллар рўйхатини олдинги йил учун амалга оширилган харажатлар миқдорини ва ташкилотлар номини ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда ташкилот бошқа минтақада жойлашган тақдирда — Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармасига ва туман (шаҳар) бўлимига етказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг, шу жумладан Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда умумий тўпламини чиқаради ва 20 январгача уни тегишли ташкилотга етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими ҳар йили 1 февралгача ҳар бир ташкилот бўйича (солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган ҳолда) ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига еткунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойидаги давлат солиқ хизмати органига етказади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилот тугатилаётганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) мажбурий тартибда Қонуннинг 12-моддаси «б» бандида назарда тутилган иш ўринлари бўйича энг камида минимал талаб қилинган махсус иш стажига эга бўлган шахсларга улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунга қадар бўлган муддатга пенсиялар тўлаш учун кетадиган маблағларни, ажратмани амалга ошириш кунида белгиланган пенсия миқдорида капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ажратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия миқдори Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ аниқланган ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизига тенг бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ишсиз мақомига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсиялар тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсиялар тайинланган шахсларнинг рўйхатини, амалга оширилган харажатларни кўрсатган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик Бош бошқармаларининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш тегишли туман (шаҳар) марказларига (кейинги ўринларда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари деб аталади) етказадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими амалга оширган харажатлар бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг қарздорлиги суммалари ҳақидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органига ҳар ойда ойнинг 15-санасигача тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундиришлари мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар

19. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва давлат солиқ хизмати органлари харажатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назоратни мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқлилигини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ва давлат солиқ хизмати органлари ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширадилар.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг давлат экспертизаси асосида тегишли ташкилотлар ҳисоби юритилишини таъминлайди ва шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда ахборот айирбошлаш бўйича Пенсия жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки етишмаганлиги туфайли қондирилмаган қарздорлиги суммаси умидсиз солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариш учун назарда тутилган тартибда ҳисобдан чиқарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу ташкилот бўйича харажатларни қоплаш суммасини бундан кейин ҳисоблаш умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб тўхтатилади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Харажатларни тўлаш тўғрисидаги барча талаблар (даъволар) ҳам унга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда) илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 5-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 622-модда; 2016 й., 24-сон, 281-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)