17.12.2014 йилдаги 346-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.12.2014 йилдаги 346-сон
Date of entry into force
22.12.2014
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 85-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПФ-2003-сон «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда ўзининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 17 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
346-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 декабрдаги 346-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш давлат дастури (кейинги ўринларда — Дастур) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси талаблари ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (кейинги ўринларда — ИКАО) стандартлари ва тавсия этилган амалиёти, жумладан, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг (кейинги ўринларда — Конвенция) «Парвозлар хавфсизлигини бошқариш»19-иловасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш шарт-шароитлари ва тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Дастурнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигининг қабул қилиниши мумкин бўлган даражасини таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастур қоидалари ҳаво кемаларини эксплуатация қилувчилар (авиакомпаниялар) ва сертификатланган аэродромлар, сертификатланган ўқув муассасалари, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш билан шуғулланувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда — хизмат кўрсатувчи ташкилотлар) татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авиация ҳодисаси — одамларнинг ҳалок бўлишига, ҳаво кемасининг жиддий шикастланишига, вайрон бўлишига ёки йўқолишига олиб келмаган ҳолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари — Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш муносабатларини ва авиация соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган, мажбурий тарзда бажарилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авиация ҳалокати — парвозни амалга ошириш мақсадида ҳаво кемасидан фойдаланиш давомида юз берган, ушбу кема, унинг экипажи, бошқа авиация ходимлари ёки ташқи омилларнинг таъсири билан боғлиқ ҳолат бўлиб, одамларнинг ҳалок бўлишига, ҳаво кемасининг жиддий шикастланишига, вайрон бўлишига ёки йўқолишига олиб келган ҳодиса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлиги — ҳаво кемалари эксплуатациясига тааллуқли бўлган ёки бундай эксплуатацияни бевосита таъминлайдиган авиация фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар мақбул даражагача камайтирилган ва назорат қилинадиган ҳолат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш давлат дастури — парвозлар хавфсизлигини оширишга қаратилган қоидалар ва фаолият турларининг комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси — давлат авиацияси ва экспериментал авиация таркибига кирмайдиган авиация;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатар (таҳдид) — ходимларга жароҳат етказилиши, жиҳозлар ёки иншоотларга шикаст етказилиши, моддий йўқотишлар ёки белгиланган функцияларни бажариш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолат, объект ёки фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигининг мақбул даражаси — Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларининг парвоз хавфсизлигини таъминлашнинг Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурида белгиланган минимал даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
превентивлик — бу хавфсизликка таъсир қилувчи ҳодисалар содир бўлишидан олдин хавфли вазиятни аниқлаш, хавф-хатарни бошқариш ва камайтириш чора-тадбирлари орқали тизимни ҳимоя қилишни назарда тутувчи ёндашувдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф — хавф оқибатлари ёки натижаларининг тахминий эҳтимоли ва жиддийлиги даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэронавигация маълумотлари тўплами (кейинги ўринларда — АИР) —, аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўз ичига олган, давлат томонидан тасдиқланган ёки чоп этилган нашр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатланган аэродром — аэродром сертификатига эга бўлган аэродром эксплуатанти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэродром сертификати — белгиланган қоидалар асосида ваколатли орган томонидан аэродромни эксплуатация қилиш учун бериладиган сертификат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатланган ўқув муассасаси — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун сертификатланган ўқув муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИКАО стандартлари — Конвенцияга мувофиқ Аҳдлашувчи давлатлар риоя қиладиган, бир хил қўлланилиши аэронавигация хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш учун зарур деб топилган жисмоний хусусиятлар, конфигурация, моддий қисм, техник хусусиятлар, ходимлар ёки қоидаларга қўйиладиган ҳар қандай талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими — хавфсизликни бошқаришга қаратилган тизимли ёндашув бўлиб, зарур ташкилий тузилма, масъулият иерархияси, бошқарув қоидалари ва тартиб-таомилларини ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэродром эксплуатанти — Ўзбекистон Республикасининг ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатнинг юридик шахси ёки фуқароси бўлиб, муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси сифатида), ижара шартномаси бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда эгалик қиладиган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво кемаси эксплуатанти — ҳаво кемаси эксплуатациясини амалга ошириш имконияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ҳаво кемасига эгалик қиладиган юридик ёки жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсати ва мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Давлатнинг парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари ва Халқаро фуқаро авиация ташкилоти (ИКАО) стандартлари ва тавсия этилган амалиётлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидаларини ишлаб чиқиш, нашр этиш ва такомиллаштириш бўйича масъул ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидаларини ишлаб чиқиш парвозлар хавфсизлигининг қабул қилинган даражасини таъминлаш бўйича давлат тадбирларининг таркибий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос бўлиши ва ИКАО стандартлари ҳамда тавсия этиладиган амалиётларига (Конвенциянинг тегишли иловаларига) асосланиши шарт. ИКАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётлари талабларидан фарқлар мавжуд бўлган ҳолатда, Агентлик Конвенциянинг 38-моддасига мувофиқ бу ҳақда ИКАОни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидаларига ўз вақтида ўзгартиш ва қўшимчалар киритади. Бу қоидаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ИКАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётларга мослигини таъминлаш мақсадида талабларни мунтазам қайта кўриб чиқиш ва янгилаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисида 1991 йил 30 декабрдаги Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ишлаб чиқилган ва амалга киритилган Давлатлараро авиация қўмитасининг (бундан кейин — ДАҚ) авиация қоидалари Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳужжатлари сифатида фойдаланилади ва Агентлик директорининг буйруғи билан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАҚ Кенгаши томонидан тасдиқланган ДАҚнинг Авиация қоидаларига киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Агентлик директорининг буйруғи билан амалга киритилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ИКАО иловалари ва қўлланмалари, авиация техникаси ишлаб чиқувчиларининг парвоз ва техник эксплуатация ҳужжатлари, шунингдек, ушбу ҳужжатларга киритилган кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида тўлиқ ёки қисман Агентлик директори буйруғи билан кучга киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси ИКАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётига мувофиқ, «Аэронавигация ахбороти хизмати» 15-иловасида баён этилганидек, аэронавигацияни таъминлаш учун зарур бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини халқаро миқёсда алмашиш эҳтиёжларини қондириш мақсадида АИР нашр этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва халқаро аэронавигациянинг метеорологик таъминоти давлат томонидан ваколат берилган метеорология органи томонидан амалга оширилади. Бу жараён ИКАОнинг «Халқаро аэронавигациянинг метеорологик таъминоти» номли 3-иловасида келтирилган стандартлар ва тавсия этилган амалиёт талабларига ҳамда Жаҳон метеорология ташкилотининг Техник регламентига мувофиқ равишда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор назоратни амалга ошириш мақсадида Агентлик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар ва талабномалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз ҳужжатларини ишлаб чиқади ва амалга татбиқ қилади, бунда уларнинг талаб даражаси Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талаблар даражасидан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар маҳаллий мақомга эга бўлиб, фақат ушбу ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига риоя қилиш мажбурийдир. Бироқ, фавқулодда ҳолларда, бартараф этиб бўлмайдиган географик ёки бошқа сабабларга кўра, айрим талаблар бажарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу чекинишлар парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражасини таъминлайдиган чоралар жорий этилиши шарти билан рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда манфаатдор хизмат кўрсатувчи ташкилотлар парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражасини таъминлаш бўйича хулоса тайёрлаб, уни Агентлик билан келишиши ва парвозлар хавфсизлигини таъминлашга оид ҳужжатларда эълон қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уни расмий веб-сайтида (www.uzcaa.uz) эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Давлатнинг парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Парвозлар хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятининг энг устувор йўналиши бўлиб, мамлакатнинг миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади давлат ҳокимияти органлари, Агентлик, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва бошқа авиация ходимлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган, фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, давлат мулки ва атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахслар мулкига зарар етказилишининг олдини олишга қаратилган фаолиятни қамраб олади. Шунингдек, ушбу фаолият халқаро аэронавигацияда парвозлар хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агентлик Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаводаги ҳаракатни тартибга солиш соҳасидаги авиация маъмурияти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агентлик парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими стратегиясини ишлаб чиқади, жорий этади ва такомиллаштиради ҳамда унинг авиация фаолиятида миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ қабул қилиниши мумкин бўлган даражада сақланишини кафолатловчи жараёнларни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агентлик парвозлар хавфсизлигини бошқариш бўйича низомларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятига жорий этади. Агентликнинг инспектор ходимларига парвозлар хавфсизлиги стратегиясини ривожлантириш ва ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш бўйича муайян масъулият ва мажбуриятлар юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ҳаво кемаси билан содир бўлган ҳар бир авиация ҳалокати ёки инциденти текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлигига Конвенциянинг 13-иловаси «Авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш»га мувофиқ текширувларни амалга оширишда мустақиллик берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини ташкил қилиш ва текшириш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш қоидалари»га (кейинги ўринларда — АҲИТҚ) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Авиация ҳодисаларини текширишнинг асосий мақсади келгусида авиация ҳодисалар ва инцидентларининг олдини олишдан иборат. Текширув натижаларидан келиб чиқиб, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Ҳодисалар ва инцидентларини текширишда асосий эътибор хавф-хатар омилларини самарали назорат қилишга қаратилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авиация ҳодисалар ва инцидентларни текшириш натижалари бўйича ҳисоботлар манфаатдор хизмат кўрсатувчи ташкилотларга, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идораларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Конвенциянинг 13-иловаси «Авиация ҳодисалар ва инцидентларни текшириш» қоидаларига мувофиқ Транспорт вазирлиги максимал учиш массаси 2250 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисалар ҳамда 5700 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемалари билан боғлиқ авиация инцидентлари ҳақидаги маълумотларни ИКАОга тақдим этади. Ушбу маълумотлар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва авиацион ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида муҳим аҳамиятга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Транспорт вазирлиги АҲИТҚ талабларига мувофиқ авиация ҳодисалари ва инцидентларни текшириш натижалари асосида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимини жорий қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар АҲИТҚ талабларига мувофиқ мажбурий текширувдан ўтказилиши талаб этилмайдиган хавфли омиллар бўйича ички текширувларни ўтказишлари мумкин. Бундай хавфли омилларни текшириш тартиби хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Авиация ҳодисалар ва инцидентларни текшириш махсус тайёргарликдан ўтган Транспорт вазирлигининг мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авиация ҳодисалар ва инцидентларни текшириш бўйича мутахассисларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: бошланғич тайёргарлик, иш жойидаги тайёргарлик, авиацион ҳодисаларни текшириш бўйича базавий ва илғор курслар, шунингдек, махсус ихтисослаштирилган курслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларда авиация ҳодисаларни текшириш бўйича мутахассисларни тайёрлаш Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқув муассасаларида ёки Транспорт вазирлиги қошида ташкил этилган махсус курсларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Олинган маълумотларни самарали таҳлил қилиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар авиацион ҳодисалар, инцидентлар ва хавфли омиллар ҳақидаги маълумотларни сақлаш тизимини маълумотлар базаси шаклида яратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Ҳуқуқни қўллаш сиёсати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Фуқаро авиациясининг ҳар бир фаолият йўналиши Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учувчилар таркиби, шунингдек, ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда ҳаво кемаларини техник хизмат кўрсатишни амалга оширадиган шахслар Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси мутахассислари учун амал қилувчи гувоҳномаларга эга бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво кемалари эксплуатантлари (авиакомпаниялар), аэродромлар, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва ўқув муассасалари белгиланган талабларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт, ҳаво кемалари эса учишга яроқлилик сертификатига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган сертификатлар ва гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ёки тугатиш ваколатига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Парвозлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик талабларига риоя қилиш мажбурийдир. Ушбу талабларни бузганлик учун ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат даражасида парвозлар хавфсизлиги учун хавф-хатарларни бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§1. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хавфсизликни бошқариш тизимига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ПХБТ) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилган ва тизимли ёндашувни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, парвозлар жараёнида қабул қилинадиган хавфсизлик даражасига эришишни кўзлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар камида қуйидагиларни таъминловчи ПХБТни жорий этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) парвозлар хавфсизлиги учун хавф-хатарларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) парвозлар хавфсизлигининг қабул қилинган даражасини сақлаш мақсадида камчиликларни бартараф этиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) парвозлар хавфсизлигининг таъминланган даражасини доимий назорат қилиш ва мунтазам баҳолаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) парвозлар хавфсизлигининг умумий даражасини доимий равишда оширишга интилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. ПХБТ доирасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бутун ташкилот бўйлаб парвозлар хавфсизлиги масалаларида масъулият иерархияси аниқланади. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг юқори турувчи раҳбарияти парвозлар хавфсизлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. ПХБТ доирасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар эксплуатация ходимлари учун раҳбарлик ва фойдаланиш мақсадида парвозлар хавфсизлигига доир ҳужжатлар тизимини яратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари ўз ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини бошқаришни амалга оширадилар. Парвозлар хавфсизлигини муваффақиятли бошқариш барча даражадаги раҳбарларнинг функционал вазифаси бўлиб, доимий назоратни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ПХБТ яратилиши қуйидаги тўрт таркибий элементга асосланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) парвозлар хавфсизлиги сиёсати ва унинг мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) парвозлар хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва хавф-хатарларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ПХБТ жорий этилиши бошқарув қадамларининг изчиллигини аниқлаш ва уни жорий этишда иш ҳажмини самарали бошқариш мақсадида босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. ПХБТ жорий этиш тўрт босқични ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқич
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПХБТ талабларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятига жорий этиш ва интеграция қилиш режаси ҳамда уни амалга ошириш учун масъулият схемасини ишлаб чиқиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Парвозлар хавфсизлиги учун масъул ижрочи шахсни аниқлаш ва унинг хавфсизлик бўйича масъулият даражасини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ташкилот ичида ПХБТни жорий этиш учун масъул шахсни (ёки режалаштирувчи гуруҳни) аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ПХБТни тасвирлаб бериш ва унинг мазмунини тушунтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ташкилотнинг мавжуд ресурсларини таҳлил қилиш ва уларнинг ПХБТни жорий этиш бўйича миллий ва халқаро талабларга мослигини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ПХБТни жорий этиш режасини ишлаб чиқиш. Режада миллий талаблар, халқаро стандартлар ва тавсия этилган амалиётлар асосида ПХБТ жорий этиш жараёнининг босқичлари ҳамда аниқланган номутаносибликларни таҳлил қилиш натижалари акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Парвозлар хавфсизлигини бошқариш сиёсати ва унинг мақсадларига оид зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Авиацияда хавфсизликни бошқариш тизими доирасида ахборот алмашиш учун воситаларни ишлаб чиқиш ва аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Миллий талаблар, халқаро стандартлар ва тавсия этилган амалиётга, шунингдек, белгиланган талаблардан аниқланган номутаносибликлар таҳлили натижаларига асосланган ҳолда ПХБТни жорий этиш режасини ишлаб чиқиш. Бу режада ПХБТни жорий этиш жараёнининг босқичлари акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Парвозлар хавфсизлигини бошқариш сиёсати ва унинг мақсадларига оид зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) Авиация хавфсизлигини бошқариш тизимида ахборот алмашинувини таъминловчи воситаларни ишлаб чиқиш ва белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқич
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПХБТни жорий этиш режасига оид қуйидаги элементларни амалиётда татбиқ этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) парвозлар хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва хавф-хатарларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ПХБТ элементларини жорий этиш, шунингдек, парвозлар хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва хавф-хатарларни бошқариш бўйича авиация ходимларини тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-босқич
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПХБТни жорий этиш режасининг қуйидаги элементларини амалиётда татбиқ этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) парвозлар хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва хавф-хатарларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) профилактик чора-тадбирларни қўллаш бўйича тайёргарлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) профилактик чора-тадбирларга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни расмийлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-босқич қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Парвозлар хавфсизлигини эксплуатация жараёнида таъминлаш, бунинг учун хавфсизликнинг қабул қилинган даражасини (даражаларини) ишлаб чиқиш, унинг мақсадлари ва мезонларини белгилаш, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини доимий равишда такомиллаштиришни назарда тутади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Фавқулодда вазият юзага келган ҳолларда кўриладиган чора-тадбирларни режалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эксплуатация жараёнида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда жавоб чора-тадбирларини режалаштириш учун зарур бўлган тайёргарликни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Эксплуатация жараёнида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларда кўриладиган чора-тадбирларни режалаштиришга оид тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва танлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш самарадорлик кўрсаткичларини мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий этиш ва унинг фаолияти устидан назоратни Агентлик амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими (ПХБТ) Агентлик билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигининг қабул қилинган даражаси ўрнатилади, бу даража календарь йил давомида қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳаво кемалари эксплуатантлари учун 100 000 соатлик парвоз вақти ҳисоби бўйича: одамлар ҳалок бўлишига олиб келган авиация ҳодисалари сони 0,5 тадан ошмаслиги, одамлар ҳалок бўлишисиз содир бўлган авиация ҳодисалари сони 1 (бир) тадан ошмаслиги, ҳаво кемаларида содир бўладиган авиация инцидентлари сони 50 тадан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳаво кемаларининг техник хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун: 100 000 соатлик парвоз вақти ҳисобида ҳаво кемаларида содир бўладиган авиация инцидентлари сони 50 тадан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аэродромларни эксплуатация қилувчилар учун: 1000 ҳаво кемаси операцияси ҳисобида қушлар билан тўқнашув ҳолатлари сони 1 (бир) тадан ошмаслиги, 40 000 ҳаво кемаси операцияси ҳисобида учиш-қўниш йўлагига рухсатсиз чиқиш ҳолатлари сони 1 (бир) тадан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш хизматини кўрсатувчи ташкилотлар учун ҳаводаги ҳаракат хизмати кўрсатилган 100 000 ҳаво кемаси ҳисобида ҳаво бўшлиғида содир бўладиган авиация инцидентлари сони 40 тадан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат даражасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Парвозлар хавфсизлигининг ҳолати устидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Парвозлар хавфсизлигини самарали бошқаришнинг асосий элементи хизмат кўрсатувчилар фаолиятининг тегишли жиҳатлари устидан доимий назоратни амалга оширишни назарда тутувчи парвозлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат тизими ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан давлат томонидан белгиланган қоидалар, норматив талаблар, стандартлар ва тартибларга риоя этилишини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат назорати Агентлик томонидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) авиация тизими фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича реал кўрсаткичларни танлаб текшириш мақсадида олдиндан хабар бермасдан инспекцияларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) режали инспекцияларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳаво кемаларини эксплуатация қилиш сертификати, авиация ходимларининг гувоҳномаси, аэродромнинг мувофиқлик сертификати, ҳаво кемаларини техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ўқув марказларини тасдиқлаш (маъқуллаш), тиббий парвоз-эксперт комиссияларини тайинлаш, ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати ва бошқа шу каби ҳужжатларни беришга оид тартибларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тармоқнинг турли секторларида парвозлар хавфсизлиги кўрсаткичлари устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) парвозлар хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатларга (масалан, жиддий меҳнат низолари, авиакомпанияларнинг тўлов қобилиятсизлиги, иш ҳажмларининг кескин кўпайиши ёки қисқариши) хизмат кўрсатувчи ташкилотларда муносабат билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) авиакомпанияларда, ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш органларида, техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларда, ўқув муассасаларида, аэродромларда ва аэропортларда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш даражасини текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Агентлик парвозлар хавфсизлигини таъминлашнинг барча функционал соҳаларида миллий қоидалар, тартиблар ва амалий тажрибаларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун типик назорат дастурларини ва Агентлик инспекторлари учун техник йўриқномаларни ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни самарали амалга ошириш учун Агентлик тайёрланган ходимлар билан таъминланади. Ушбу ходимларнинг таълим даражаси ва махсус (техник) тайёргарлиги (малакалари) хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг инспекция қилинадиган ходимларидан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширадиган Агентлик ходимларининг меҳнат шароитлари ва ҳақ тўлаш даражаси уларнинг маълумоти, малакаси ва тажрибасига мос келиши, шунингдек, фаолияти назорат қилинаётган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимларининг ҳақ тўлаш шароитларига яқин бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Агентликнинг инспекторлар таркиби парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда фуқаро авиациясига тегишли ҳаво кемалари ва объектларга ҳамда ҳужжатларни текшириш учун авиация хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя қилган ҳолда тўсиқсиз кириш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларга кўрсатмалар бериш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи омиллар аниқланганда қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича текширилган хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро авиацияси мутахассисларининг ҳаракатлари ёки тайёргарлик даражаси парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларда, бу ҳақда уларнинг тўғридан-тўғри раҳбарлари ҳамда Агентлик раҳбариятини хабардор қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси мутахассислари гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво кемасига, унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ва парвозга яроқлилигини тасдиқловчи мажбурий борт ҳужжатларига қўйиладиган талаблар бузилган ҳолатларда ҳаво кемасининг парвозини кечиктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи номутаносибликлар аниқланган ҳолларда, белгиланган қонунчилик тартибида Агентлик томонидан берилган амалдаги сертификатлар (гувоҳномалар)нинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик мансабдор шахсларининг қонуний талаблари текширилаётган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг айрим йўналишларидаги фаолияти бўйича инспекция натижалари тегишли ҳисоботлар (маълумотномалар)да қайд этилади, улар асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотни текширишнинг якуний далолатномаси расмийлаштирилади. Расмийлаштириладиган ҳисоботлар (маълумотномалар) ва далолатномалар шакли Агентлик томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар инспекция ва текширувлар давомида Агентликнинг инспекторлар таркибига ходимларнинг шахсий иш ҳужжатлари, ҳаво кемалари, воситалар ва хизматларга, шунингдек, тегишли ҳисобот ҳужжатларига кириш учун зарур шароитларни яратиб беради ҳамда текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришда кўмак кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўз ташкилотида парвозлар хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш бўйича ички тизимни ишлаб чиқади ва жорий этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар парвозлар хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) раҳбарият томонидан ташкилотнинг кундалик фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган барча соҳаларда кундалик фаолиятни мунтазам инспекция текширувларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) парвозлар хавфсизлиги соҳасида сўровлар ўтказиш орқали авиация ходимларининг фикрларини танловли равишда ўрганиш (ҳам парвозлар хавфсизлигининг умумий ҳолати, ҳам алоҳида жиҳатлари бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кундалик фаолиятнинг аниқ натижаларини акс эттирувчи маълумотларни тизимли равишда тўплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) парвозлар хавфсизлиги соҳасида аниқланган муаммолар ҳақидаги барча маълумотларни тизимли равишда таҳлил қилиш ва тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) парвозлар хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилиш (парвозлар хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) хавфсизликнинг турли жиҳатларини қамраб олган доимий тезкор текширувлар дастурини амалга ошириш (ички ва ташқи текширувларни ўз ичига олган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) барча манфаатдор авиация ходимларини парвозлар хавфсизлиги кўрсаткичлари тўғрисида хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан боғлиқ авиация ҳодисалари ва инцидентлари ҳақида мажбурий маълумот тақдим этиш (ҳисобот бериш) тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 87-моддаси ва АҲИТҚ талаблари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авиация ҳодисаси ёки инцидентини, шунингдек, унга оид маълумотларни қасддан яширган ёки маълумотларни бузиб кўрсатган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Авиация ҳодисалари ва инцидентлари тўғрисидаги хабарномалар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мансабдор шахслари ва авиация ходимлари томонидан АҲИТҚда белгиланган тартиб ва муддатларда, энг содда ва самарали алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ҳаво кемалари экипажлари томонидан берилган мажбурий хабарномалар борт журналларида қайд этилади, шунингдек, Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган махсус хабарнома ва ҳисоботлар орқали расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво кемалари экипажлари томонидан парвоздаги махсус ҳолатлар ҳақидаги мажбурий хабарнома шакллари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) авиация инциденти тўғрисидаги хабарнома шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳаводаги ҳаракат билан боғлиқ инцидент тўғрисидаги хабарнома шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қушлар билан тўқнашув ҳақидаги хабар бериш шакли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Мажбурий маълумот тақдим этиш тизими доирасида ҳар доим ҳам қайд этилмайдиган маълумотларни йиғишга кўмаклашиш мақсадида, Агентлик ихтиёрий равишда инцидентлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тизимини яратади. Инцидентлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ва шакли Агентлик томонидан белгиланади ва Агентликнинг расмий веб-сайти www.uzcaa.uz орқали эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиёрий равишда инцидентлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тизими фақат авиация инцидентлари ҳақидаги маълумотлар билан чекланиб қолмаслиги керак. У шунингдек, инцидентларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли омиллар ёки хавфсиз бўлмаган шароитлар ҳақида маълумотларни йиғишни ҳам назарда тутиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ихтиёрий равишда инцидентлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тизими жазо қўлламаслик тамойилига асосланади ва маълумот манбаларини ҳимоя қилишни назарда тутади. Ихтиёрий хабар беришда жазо қўлланмаслик мазкур тизимнинг, шу жумладан, инцидентлар ва хавфли омиллар тўғрисидаги маълумотларни йиғишнинг асосий тамойили ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Парвозлар хавфсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш таҳлил қилиш ва алмашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Агентлик авиация инцидентлари ва хавфли омиллар тўғрисида тақдим этилган хабарномалар ва ихтиёрий хабарларни йиғиш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни амалга оширади. Мажбурий тарзда текширилиши лозим бўлган ҳодисалар рўйхатига кирувчи хавфли омиллар бўйича Агентлик Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда уларни текширишни ташкил қилади. Бошқа хавфли омиллар юзасидан эса уларни бартараф этиш учун профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Парвозлар хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилиш авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш натижалари ҳамда уларнинг маълумотлар базаси, хавфли омилларни аниқлаш бўйича турли дастурларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат қилишга асосланади. Бу таҳлил парвозлар хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш ва олдиндан профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Агентлик ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар парвозлар хавфсизлиги ҳолатини объектив ва сифатли таҳлил қилиш ҳамда профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун парвозлар хавфсизлиги бўйича комиссиялар тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агентлик Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозлар хавфсизлиги ҳолати бўйича ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик таҳлилларни тайёрлайди ва чоп этади. Парвозлар хавфсизлиги ҳолати таҳлиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Транспорт вазирлигига ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Парвозлар хавфсизлиги бўйича таҳлилларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар парвозлар хавфсизлиги ҳолати бўйича ярим йиллик ва йиллик таҳлилларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тайёрланган парвозлар хавфсизлиги ҳолати таҳлиллари умумлаштириш ва фуқаро авиациясида хавфсизлик даражасини ошириш учун профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Агентликка тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Парвозлар хавфсизлиги бўйича таҳлилларни тайёрлаш методикаси ва уларни хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тақдим этиш муддатлари Агентлик томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Авиация ҳодисаларини олдини олиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларга тизимли ёндашувни таъминлаш мақсадида парвозлар хавфсизлиги кунлари жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Парвозлар хавфсизлиги кунлари хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ҳар ойда камида бир марта, Агентликда эса йилда бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Парвозлар хавфсизлиги куни натижаларига кўра, иш фаолиятини такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозлар хавфсизлигининг ҳисобот йилидаги ҳолати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекс мажлисида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Парвозлар хавфсизлиги маълумотлари асосида назоратни энг муаммоли соҳаларга йўналтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Агентлик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар шу жумладан, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари эксплуатация қилувчилар парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимида (ПХБТ) номутаносибликлар аниқланган ҳолларда, парвозлар хавфсизлиги нуқтаи назаридан энг муаммоли ёки қўшимча текширув талаб этувчи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти соҳаларида навбатдан ташқари инспекциялар, текширувлар ва таҳлиллар ўтказади. Бундай соҳалар хавфлар, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига таъсири ва парвозлар хавфсизлигига бўлган хатарларни баҳолаш натижалари таҳлили орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Ички ва ташқи кадрлар тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Агентлик инспекторлар таркибини дастлабки тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва махсус (техник) тайёрлаш тизимини ишлаб чиқади ва жорий этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Дававианазорат парвозлар хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширадиган ходимлари учун сертификатланган ўқув муассасаларида, жумладан, халқаро ўқув марказларида ўқув курсларини ўтказади. Бу тадбирлар ходимларнинг парвозлар хавфсизлиги устидан назорат қилиш учун зарур бўлган профессионал билим даражасини олиш, сақлаш ва ошириш мақсадида амалга оширилади.