04.12.2014 йилдаги ПҚ-2269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.12.2014 йилдаги ПҚ-2269-сон
Date of entry into force
22.12.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари, конвейер ленталари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва шунинг асосида республиканинг юқори технологияли саноат корхоналарини рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг «Резинотехника буюмлари заводи қурилиши дирекцияси» МЧЖ ҳамда «Poly Technologies Inc.» (ХХР) компанияси ўртасида қиймати 183,96 млн АҚШ долларига тенг бўлган бир йилда 100 минг погон метр конвейер ленталари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 3 000 минг дона автомобиль шиналари ишлаб чиқарадиган заводни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тўғрисида шартнома тузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтосаноат» АК «Дженерал Моторс» (АҚШ) компанияси билан «Джи Эм Узбекистан» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларни ўзимизда ишлаб чиқариладиган автомобиль шиналари билан бутлаш тўғрисида келишувга эришганлиги, бунда ушбу маҳсулот «Дженерал Моторс» компаниясининг халқаро стандартлари ва талабларига мувофиқ сертификация ва лаборатория синовларидан муваффақиятли тарзда ўтиши шартлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзавтосаноат» АК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда «Навоий КМК» ДКнинг Дирекция устав фондини қиймати 30 млн АҚШ долларига эквивалент бўлган миқдоргача ошириш, унда «Ўзкимёсаноат» ДАК 50 фоизли, «Ўзавтосаноат» АК 30 фоизли, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДК 10 фоизли улушлар билан қатнашиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Куйидагилар «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекцияга шартнома қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўловларини тўлаш учун «Асака» ДАТБ томонидан қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли давр билан; йиллик 2,25 фоиз ставкали, қайта молиялаштирадиган банкнинг йиллик 0,25 фоизли маржасини ҳам ҳисобга олган ҳолда ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 27,60 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома қийматининг 85 фоиз тўловларини тўлаш учун «Асака» ДАТБ томонидан қайта молиялаштириладиган банкнинг йиллик 0,25 фоиз маржасини ҳам ҳисобга олган ҳолда 156,36 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли узоқ муддатли хорижий кредитлар маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли узоқ муддатли хорижий кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда «Асака» ДАТБ кредитларига хизмат кўрсатиш бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш, шунингдек бирламчи айланма капиталини шакллантириш, лойиҳа-қидирув ишларини олиб бориш, техник кузатиб бориш, экспертиза ва дирекциянинг таъминоти учун ишлатиладиган Дирекция таъсисчиларининг 30,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Асака» ДАТБ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» ДАК билан бирга бир ой муддатда хорижий банклар ва бошқа молия институтлари билан мазкур лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун имтиёзли узоқ муддатли кредитларни жалб этишни ўрганиб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» ДАК қарз ва кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани ўз вақтида амалга оширишга масъул ижрочи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» ДАКнинг «Резинотехника буюмлари заводи қурилиши дирекцияси» МЧЖ лойиҳа доирасида жалб этилаётган кредитлар бўйича қарз олувчи ҳисобланади ҳамда асосий қарзни қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва қарз бўйича бошқа харажатларни ўз маблағлари ҳамда «Ўзкимёсаноат» ДАК ҳузуридаги Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасидан жалб этилган маблағлар ҳисобидан қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳамда хорижий банкларнинг жалб этилаётган валюта кредитлари юзасидан Дирекция мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатини беришга вакил этиб тайинлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Дирекция билан «Poly Technologies Inc.» компанияси ўртасида музокаралар якунларига кўра шакллантирилган қиймат асосида имзоланган шартнома бўйича хулосалар беришни таъминласин, бунда ортиб жўнатишдан олдинги инспекция ва нарх-наво экспертизаси механизмини қўллаган ҳолда лойиҳанинг амалга ошириб борилишига қараб ускуналар ва материалларни деталлаштириш ва спецификациясини экспертизадан ўтказиш шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида «Резинотехника буюмлари заводи қурилиши дирекцияси» МЧЖ ва «Ўзкимёсаноат» ДАКга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Poly Technologies Inc.» компанияси билан биргаликда 2016 йилнинг 1 январигача қурилиш ишларини лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб боришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конкурс танловлари асосида лойиҳа ечимларининг объектлар ишончлилиги ва хавфсизлиги, шунингдек техник назорати бўйича халқаро стандартларга ва «Дженерал Моторс» компаниясининг талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун мустақил халқаро маслаҳатчиларни жалб этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Асака» ДАТБ билан биргаликда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида экспертизадан ўтган импорт шартномалари, шунингдек маҳаллий пудратчи ва таъминотчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқлангунга қадар молиялаштиришни очишга рухсат берилсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзкимёсаноат» ДАК лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ваколатли экспертиза органлари билан келишиб олинишини ва 2015 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси амалга оширилишини таъминлаб, қурилиш ишларининг бажарилиш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюм ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар, технологик жиҳозлар, шунингдек «Poly Technologies Inc.» компанияси ва унинг ёрдамчи пудратчи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб келадиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва металл прокат учун 2020 йилнинг 1 январига қадар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилнинг 1 январигача Дирекция ва «Poly Technologies Inc.» компанияси ҳамда унинг ёрдамчи пудратчи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида ўзларининг доимий муассасалари орқали вақтинча олиб келадиган ускуналар, махсус техника, машина ва механизмлар учун даврий тўланадиган бож тўловларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи пудратчи транспорт компаниялари — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириш йиғимини тўлашдан ва Ўзбекистон Республикасининг умум фойдаланадиган автомобиль йўлларидан оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган иш (хизмат)лар, шунингдек маҳаллий таъминотчи ва ёрдамчи пудратчи ташкилотларнинг «Poly Technologies Inc.» компаниясига амалда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилмасдан сотадиган товар (иш, хизмат)лар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Poly Technologies Inc.» компанияси ва унинг ёрдамчи пудратчи ташкилотлари, чет эл молия институтлари ва консалтинг компаниялари, шунингдек уларнинг доимий муассасалари — Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан тўланиши лозим бўлган барча солиқлардан (шу жумладан тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғини тўлашдан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган жисмоний шахслар — лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган хизматлар, олиб келинаётган товарлар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюм ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё, материаллар ва технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ва сертификатлаш учун йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада тегишли аккредитация қилинган синов лабораториялари бўлмаган тақдирда, импорт қилинадиган ускуналар, асбоблар, хом ашё ва материаллар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаш жараёнидан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АК ва «Ўзбекнефтгаз» МХК мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзкимёсаноат» ДАКга тақдим этиладиган талабномалар бўйича «Poly Technologies Inc» компаниясига тўғридан-тўғри шартномалар асосида, эркин алмаштириладиган валютага, тартибга солинадиган нархда — цемент, келишилган нархда — металл прокати, биржа котировкасининг ўртача меъёрдаги нархларида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ажратилишини ва сотилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ангрен» ЭИЗ Маъмурий кенгашининг қарорига асосан резинотехника буюмлар заводининг қурилиши учун ер участкалари ажратиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун иловага мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳи ташкил этилсин, унинг зиммасига лойиҳани, шунингдек ушбу қарор талабларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар комплексини ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш учун вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (муддатини узайтиришни) таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 4 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2269-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Р.С. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Г.И. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Н.С. Ибрагимов

«Ўзкимёсаноат» ДАК раиси

Б. А. Ходжаев

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Б.М. Юсупов

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.А. Туляганов

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари

Т.А. Жалилов

«Ўзавтосаноат» АК раисининг ўринбосари

Р.А. Гулямов

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори

Ж.Т. Мирзамахмудов

«Ўзкимёсаноат» ДАК раисининг ўринбосари

Б.Я. Раимов

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

М.И. Шодиев

«Давархитектқурилиш» раиси ўринбосари

Д.А. Исакулов

«Ўзбекэнерго» ДАК раисининг биринчи ўринбосари

А.С. Султанов

«Ўзбекнефтгаз» МХК раисининг биринчи ўринбосари

Ш.Ш. Исматуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раиси ўринбосари

А.Т. Усманов

Тошкент вилояти ҳокими

С.И. Саифназаров

«Ангрен» ЭИЗ дирекцияси директори

лавозимига кўра

«ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори

М.К. Тураев

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» институти директори

Р.M. Мамадалиев

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири, ишчи гуруҳи котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 602-модда; 2017 й., 12-сон, 182-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 21.10.2017 й., 07/17/3343/0151)