Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2021 09.12.2014 йилдаги 338-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.12.2014 йилдаги 338-сон
Date of entry into force
22.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар бериш тартибига, трансфертларни ажратиш жараёни босқичларининг аниқ муддатларини белгилашни назарда тутган ҳолда, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда юритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
338-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида турар жойнинг сақлаб турилиши юзасидан назоратни амалга оширади ва турар жойларнинг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспортининг нусхаси, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда (боланинг ота-онаси ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онаси мавжуд бўлса уларда) туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонасининг мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги маълумотномаси».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Тақдимнома туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) масъул котиби томонидан юритиладиган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги тақдимномаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур дафтарнинг саҳифалари рақамланади, ип билан тикилади, комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тақдимноманинг келиб тушган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тақдимнома ким томонидан ва қачон юборилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) Ф.И.Ш.;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) туғилган йили, ойи, куни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳужжат мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Комиссия хулосасининг қисқача мазмуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилган тақдимнома рўйхатга олингандан сўнг комиссия томонидан олдиндан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби — раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6 — 8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими — Комиссия раиси, ҳокимнинг ижтимоий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари — Комиссия раисининг ўринбосари, ҳокимликнинг масъул ходими — Комиссия котиби этиб тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи, молия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмалари (мавжуд бўлган ҳудудларда) вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой шароитларини ва тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, Комиссия васийлик ва ҳомийлик органи ёки бошқа тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни талаб қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш далолатномасига ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади, у туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 311-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«311. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кейинги йилнинг 17 январигача ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кейинги йилнинг 22 январигача тақдим этилиши лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Турар жойни ижарага бериш шартномаси Комиссия хулосасига асосан янги муддатга тузилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар фуқаро (шахс) ижарага берилган турар жойда шартнома тузилган муддатда доимий равишда истиқомат қилмаса, турар жойдан мақсадли фойдаланмаса, ҳуқуқбузарликлар содир этса, шунингдек коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда турар жойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилишига йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тўртинчи хатбошидаги «Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясига» ва «Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси» сўзлари тегишли равишда «Комиссияга» ва «Комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агарда турар жойнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижарага берилгунга қадар бўлган давр учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки бошқа бошқарувчи ташкилотдан ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилардан қарздорлиги мавжуд бўлса, барча турдаги қарздорлик тўловлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда жавобгарликка тортилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 604-модда)