Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025 05.01.1999 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.1999 йилдаги 2-сон
Date of entry into force
05.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025
Ҳужжат 15.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш, бозорга тушаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида давлат томонидан назоратни ва тартибга солишни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетларга даромадлар тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга — хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулот сарфланишининг ва сақланишининг, уларнинг ишлаб чиқарилишини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлиги, шунингдек акциз маркаларисиз алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 дан 500 бараваригача миқдорида жарима солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотларни, уларни акциз маркаларисиз ва сохта акциз маркалари билан сотаётган юридик шахсларга, алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 дан 200 бараваригача миқдорида жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима маблағлари тегишли солиқ органлари томонидан ундирилади ва давлат бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси 1999 йилдан бошлаб:
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминласин, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензияларга эга бўлган барча корхоналар томонидан озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш, спиртни ва тайёр алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳажмларини акс эттирувчи статистика ҳисоботи шаклини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 4-иловага мувофиқ корхоналарда 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими қўшимча жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналарга алкоголли маҳсулотларни алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда бериладиган юридик шахсларгагина сотишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар йили белгиланган тартибда ўзгартириладиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ва «Ўзқурилишматериаллари» компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда қайта фойдаланиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун шиша идишлар, шу жумладан ностандарт шиша идишлар қабул қилиш пунктларини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни, алкоголли маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва дизайни бўйича ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи этикетка ва тиқинлар тайёрлаш мақсадида, мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда техник спиртдан фойдаланишга барҳам бериш учун унда органик люминофорларни қўллаш ҳақидаги таклифни 1999 йил 1 мартгача ишлаб чиқсин ва киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 5 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 январдаги 2-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия инспекторлари лавозими киритиладиган корхоналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎

Корхоналар номи‎

Инспекторлар сони‎

Жиззах вилояти‎

1.‎ «Бахмал-шароб» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎

Наманган вилояти‎

2.‎ «Янгиқўрғонвино» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, «Янис-ЖВ» қўшма корхонаси‎ 1‎
Сурхондарё вилояти‎
3.‎ «САВБ» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎
4.‎ «Орзу» фирмаси‎ 1‎

Тошкент вилояти‎

5.‎ «Болгария-шароб» қўшма корхонаси‎ 1‎
6.‎ «Фаровон» фирмаси‎ 1‎
7.‎ «ФАР-ВАБ» қўшма корхонаси‎ 1‎
8.‎ «ДОЗ-ТУР» қўшма корхонаси‎ 1‎
9.‎ «КОМСАР» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎
10.‎ «Тошкент шампани» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎

1‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг 16 корхонасида Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими киритилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)