29.09.2012 йилдаги 1113-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимнинг қарори, 29.09.2012 йилдаги 1113-сон
Date of entry into force
29.09.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан 2013 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотларда 2013 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида иш ўринларининг энг кам сони 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ногирон болалари бор бўлган кўп болали ота-оналар учун –– болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун –– уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун –– уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар учун –– меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун –– махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун –– уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса –– махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолганда бу ҳақда ташкилот 10 кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида хабардор этиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилот раҳбарлари ушбу Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини белгиланган сони ҳисобида йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай 25 фоиз, қолган қисмини банд қилиб қўйишни календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ушбу тоифадаги шахсларни ишга жойлаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда 2-иловага* мувофиқ ахборот тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман «Шарқ тонги» газетаси (Т. Назаров)га мазкур қарор моҳияти ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар юзасидан тарғибот ишларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳоким Ў. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зомин ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1113-сон