Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2015 03.10.2014 йилдаги 17/266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарори, 03.10.2014 йилдаги 17/266-сон
Date of entry into force
03.10.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу Қонун ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судлар акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар иштирокидаги ишларни кўришда шуни инобатга олишлари лозимки, бундай жамиятларнинг тузилиши, фаолияти ва тугатилиши, шунингдек акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда жамият деб юритилади) иштирокидаги ишларни кўришда судлар Қонун Ўзбекистон Республикасида тузилган ёки тузиладиган барча жамиятларга нисбатан татбиқ этилишини назарда тутишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳаларида, шунингдек давлат ташкилотларини хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини ташкил этишнинг ва улар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Қонуннинг 2-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, арз қилинган талабнинг умумий юрисдикция суди ёки хўжалик суди судловига тааллуқлилиги масаласи ушбу судларнинг Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ва Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)да белгиланган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ, акциядорлар ўртасида, акциядор билан жамият ўртасида жамият фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар, меҳнатга оид низолардан ташқари, хўжалик судларига тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Судлар ушбу тоифадаги ишлар бўйича даъво аризаларини иш юритишга қабул қилишда низо қачон вужудга келганлигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низо жамият давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс мақомига эга бўлганидан сўнг вужудга келган ҳамда уларнинг фаолиятидан келиб чиққан бўлса, иш хўжалик судлари судловига, аксинча низо жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар вужудга келган ва иштирокчиларидан бири сифатида жисмоний шахс қатнашган ёки меҳнатга оид бўлса, умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Судлар, жамият фаолиятидан келиб чиққан, баъзилари хўжалик судига, баъзилари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган ўзаро боғлиқ бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, иш умумий юрисдикция суди судловига тааллуқли бўлишини назарда тутишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низо жамият фаолиятидан келиб чиққан бўлсада, ундаги тараф (жисмоний шахс) мазкур жамиятнинг акциядори бўлмаса, шунингдек собиқ акциядори бўлса, бундай низолар хўжалик суди судловига эмас, балки умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли, бундан акцияларни бегоналаштириш ва бундай ҳаракатнинг оқибати билан боғлиқ низолар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, акциядор ҳисобланган жисмоний шахс билан жамият ўртасида вужудга келган, жамият фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат қонунчилигининг қўлланилиши ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган шартлар юзасидан келиб чиққан низолар умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, судларга жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг, ишончли бошқарувчининг Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда муддатли меҳнат шартномасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек Қонун 79-моддасининг саккизинчи қисмига асосан тузилган шартномалар бўйича юзага келадиган низолар умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли эканлиги тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонуннинг 3-моддасига кўра устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ФК 58-моддасининг тўртинчи қисми ва Қонун 11-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг муассислари бўлиши мумкин. Жамиятни тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда иштирок этмаган шахслар унинг муассиси деб аталиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни таъсис этиш йўли билан ташкил этиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига кўра амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамият бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, жамиятни таъсис этиш ҳақидаги қарор шу муассис томонидан якка тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассисларнинг овоз бериш натижаларини ҳамда жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш, жамиятнинг бошқарув органларини шакллантириш масалалари юзасидан муассислар қабул қилган қарорларни акс эттириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарорда Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган масалалар акс эттирилган бўлишига эътибор қаратишлари лозим. Бунда жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамиятнинг акциялари ҳақини тўлаш учун киритилаётган қимматли қоғозларнинг, ўзга мулкий ҳуқуқларнинг ёки пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган бошқа ҳуқуқларнинг пулда ифодаланган баҳосини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилаётганда жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият муассислари ва акциядорларининг сони чекланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судлар шуни эътиборда тутишлари лозимки, Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ жамиятнинг таъсис ҳужжати унинг устави ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, жамият уставида Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Агар жамият уставида бартараф этиладиган бузилишлар мавжуд бўлса, бу ҳолат акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ва уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади. Бартараф этилмайдиган бузилишлар мавжуд бўлганда эса бу ҳолат ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисига асосан жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият уставига нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатларининг битимни ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ нормалари қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамият муассислари жамиятни ташкил этилиши билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар солидар жавобгар бўлади. Жамият муассисларнинг жамиятни ташкил этиш билан боғлик мажбуриятлари юзасидан муассисларнинг ҳаракатлари кейинчалик акциядорларнинг умумий йиғилишида маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциялар ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ФКнинг 67 ва 68-моддаларига, Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни шуъба жамият мажбуриятлари (қарзлари) бўйича жавобгарлиги билан боғлиқ низоларни кўришда, судлар ФКнинг 48 ва 67-моддалари, шунингдек Қонуннинг 8-моддаси талабларини эътиборга олишлари лозим. Мазкур нормаларга кўра шуъба жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлган асосий жамият, бу кўрсатмалар ижроси юзасидан шуъба жамият тузган битимлар бўйича у билан биргаликда солидар жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий жамият, агар унинг айби билан шуъба жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) юзага келса, шуъба жамият мажбуриятлари (қарзлари) бўйича субсидиар жавобгарликка тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамиятни тузиш пайтида устав фондини дастлабки шакллантириш ва акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар, жумладан муассис-акциядор таъсис йиғилиши томонидан белгиланган муддатда, аммо акциядорлик жамияти рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кўпи билан бир йил ичида акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўлаши шарт эканлигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акцияларни жойлаштириш ва қимматли қоғозлар муомаласига доир қонунчилик талабларига риоя қилинмаган ҳолда тузилган акцияларни жойлаштириш ва муомаласига оид битимлар суднинг қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қайта сотиш мақсадида жамият тасарруфига ўтган акциялар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 17-моддасида жамият устав фондининг энг кам миқдори белгиланган. Ушбу моддага кўра жамият устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамият устав фондини кўпайтириш акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Устав фондини бундай тарзда кўпайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд, агар жамият устави ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан бундай ҳуқуқ кузатув кенгашига берилган бўлса, кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади (Қонуннинг 18-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш акцияларнинг жамият устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акцияларнинг бир қисмини сотиб олиш ва бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини камайтиришга, бундай имконият акциядорлик жамияти уставида назарда тутилган ҳолдагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати бўйича умумий миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартириш киритиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан йўл қўйилади (Қонуннинг 19-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қонуннинг 20-моддасига кўра кредиторлар жамиятнинг устав фонди камайтирилганлиги тўғрисида ўзларига хабар юборилган кундан бошлаб кечи билан ўттиз кун ичида жамиятдан мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, белгиланган муддат бу талабнома юбориш муддати ҳисобланмайди. Бунда жамиятдан мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилиш кредиторнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Кредиторнинг Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаганлиги кейинчалик уни мажбуриятни муддатидан олдин бажаришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қонуннинг жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақидаги талаби жамият томонидан бажарилмаган тақдирда, жамият Қонун 32-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ акциядорлар, кредиторлар, шунингдек ваколатли давлат органларининг даъвоси асосида суд томонидан тугатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Судлар акцияларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан фақат овоз берувчи акцияга эга бўлган акциядорлар фақатгина Қонун 40-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларда мурожаат қилишга ҳақли эканлигини назарда тутишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга кўра, агарда акцияларини қайтариб сотиб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб қайд этилган масалалар бўйича ёқлаб овоз берган ёхуд овоз беришда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган овоз берувчи акцияга эга бўлган акциядор томонидан билдирилган бўлса, бундай талабни қаноатлантириш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвогарнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаганлиги сабабларини аниқлашда, судлар у йиғилишни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинганлигини текширишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талабни акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим қилишлари керак. Ушбу талаб ёзма шаклда берилиши ва унда акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ҳамда у қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши керак. Бунда қайд этилган ўттиз кунлик муддат низони судгача ҳал этиш муддати ҳисобланишини назарда тутиш лозим. Судлар бундай даъволарни кўриш жараёнида акциядор томонидан талабнома жамиятга қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юборилганлигини текширишлари лозим. Агар талабнома ушбу муддат ичида юборилган бўлмаса, даъво бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 8-бандига асосан тугатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.1. Қонун 41-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ўттиз кунлик муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан акцияларни ўн кун ичида сотиб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар эътиборга олишлари керакки, ўн кунлик муддатни ҳисоблаш акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ўтганидан сўнг бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда, суд муҳокамаси давомида мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган муддатлар ўтмаган бўлса, акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги даъво талаби жамият томонидан мажбуриятни бажариш муддати келмаганлиги сабабли рад этилади. Даъво аризани қаноатлантиришни қайд этилган асосга кўра рад этилиши мажбуриятни бажариш муддати юзага келгандан сўнг қайтадан судга мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.2. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда акцияларни сотиб олишга жамият томонидан ажратилган маблағларнинг суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабабчи бўлган акциядорлар умумий йиғилиши қарори қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, жамиятни ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги талабни кўришда судлар назарда тутишлари керакки, бундай даъво талаби фақат жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошмаган миқдорда қаноатлантирилиши мумкин, бундан жамиятни ўзгартириш ҳолатлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.3. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан ўттиз кун кечиктирилиб тақдим этилган тақдирда, жамият талаб қўйган акциядорларга қайтариб сотиб олишни рад этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.4. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони Қонун 41-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган чекловларни инобатга олган ҳолда қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда жамият томонидан акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.5. Қонуннинг 40-моддасига асосан жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида қийматнинг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиб олинадиган акцияларнинг бозор қийматини аниқлашда судлар Қонуннинг 24-моддаси талабларини ҳисобга олишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамият қайта ташкил этилган тақдирда жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият томонидан Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтариб сотиб олинган акциялар жамият тасарруфига ўтиб, улар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди ва бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қонун 38-моддаси иккинчи қисмига кўра Қонуннинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар жамият жойлаштирилган акцияларни олишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш, дивиденд олиш ва жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Судлар, агар жамиятга нисбатан «олтин акция»ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият акциядорларининг реестрига давлат вакили ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши лозим эканлигига эътибор қаратишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамият акциядорларининг реестрлари шакллантирилишини таъминлаш ва шакллантирилган реестрларни сақлаш мажбурияти Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади)га юклатилган. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш бўйича Марказий депозитарий билан шартнома тузилмаган тақдирда, рад жавобини олган томон жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бир ойлик муддат ўтгач шартнома тузишга мажбурлаш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Судларга тушунтирилсинки, қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан мустасно равишда жамият акциядорларининг реестрини шакллантиришни асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди. Қонун 44-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш асоссиз рад этилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун акциядорни у томонидан жамият олдидаги мажбуриятлар бузилганлиги, унинг акциядорлар йиғилишига келмаслиги ёки унда қатнашишни рад этганлиги, акциядорлик жамияти билан узоқ вақт алоқада бўлмаганлиги каби асослар бўйича акциядорлар реестридан чиқариш имкониятини назарда тутмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судларга тушунтирилсинки, дивиденд тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби ҳақидаги қарор ҳар бир турдаги, шу жумладан, имтиёзли акциялар бўйича жамият кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Бундай қарор мавжуд бўлмаса, жамият дивидендларни тўлашга, акциядорлар эса уларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дивидендларни тўлашда биринчи навбатда имтиёзли, сўнгра оддий акциялар инобатга олиниши лозим. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этган тақдирда акциядорлар Қонун 51-моддасининг учинчи қисми асосида дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ишларни кўришда, дивидендларнинг миқдори Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмаслигига эътибор беришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Акция эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил мобайнида талаб қилинмаган ва Қонун 51-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ умумий йиғилиши қарорига асосан жамият ихтиёрида қолдирилган дивидентни ундириш бўйича даъво тақдим этилган тақдирда, судлар даъвони қаноатлантиришни рад этишлари лозим, бундан ФКнинг 159-моддасига асосан ўтказиб юборилган муддат тикланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Дивидендлар белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда акциядор, жамиятдан унга тегишли дивиденд суммасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган қайта молиялаш ставкалари бўйича пеня ундириш ҳақида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақли. Бунда пеня дивиденд тўлови кечиктирилган давр учун дивиденд тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд қарори билан ундирилган дивидендларни тўлаш жамият томонидан рад этилган тақдирда, акциядор ёки кредитор аризаси асосида жамият «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда акциядорлик жамияти мазкур ҳолатлар тугагунга қадар дивидендлар тўлаш бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қонун 82-моддасининг биринчи қисмига кўра миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларида миноритар акциядор деб ҳисобланиши учун акциядор қанча миқдордаги акцияга эга бўлиши кераклиги белгиланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга, лекин акциялари сони акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масала бўйича қарор қабул қилишга таъсир қилмайдиган даражада оз акцияга эга бўлган акция эгаси миноритар акциядор ҳисобланади, агарда қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорнинг миноритар акциядорлар қўмитасига аъзо бўлиши унинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқидан, шунингдек Қонуннинг 2628 моддаларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан маҳрум қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Жамият миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киради (Қонун 59-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунда миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асослар кўрсатилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун қўмита аъзоларининг ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликлари, қўмита аъзосининг бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган бошқа ҳолатлар асос бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қонун 82-моддасининг ўн учинчи қисмига кўра миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар назарда тутишлари лозимки, жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органи томонидан миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига аралашиш, қўмитанинг нормал фаолият юритиши учун тўсқинлик қилинган ҳолатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли орган миноритар акциядорлар манфаатида ушбу ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) ноқонуний деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай тоифадаги ишларда жавобгар сифатида жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органи эмас, жамият иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Жамиятнинг акциядорларига тегишли бўлган дивидендлар тўланмаган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур жамият акциядорининг ёки миноритар акциядорлари қўмитасининг мурожаати асосида судга жамиятнинг зиммасига ушбу жамият акциядорларига дивидендлар тўлаш мажбуриятини юклатиш тўғрисида даъво тақдим этишга ҳақли. (Қонун 113-моддасининг учинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларнинг, шунингдек давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар назарда тутишлари лозимки, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг даъво аризасида даъво кимнинг манфаатида берилаётганлиги албатта кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур жамият акциядорининг ёки миноритар акциядорлар қўмитасининг мурожаати асосида жамиятнинг зиммасига ушбу жамият акциядорларига дивидендлар тўлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво тақдим этиши акциядорнинг дивидендларни ундириш ҳақида судга алоҳида мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг (яккабошчилик ёки коллегиал) қарори устидан, қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда низолашилаётган қарор акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабига мос бўлмаса ва акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зид бўлган тақдирда, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво қилиш мумкин. Бундай иш бўйича акциядорлик жамияти жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволарни кўриб чиқишда даъвони қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин бўлган қонун бузилишларига, жумладан, қуйидагилар кириши ҳисобга олиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— умумий йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорни тегишли тарзда хабардор этмаслик (Қонун 62-моддасининг биринчиучинчи қисмлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— акциядорга йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга оид зарур ахборот (материаллар) билан танишишга имконият бермаслик (Қонун 62-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиши тартибини бузиш (Қонуннинг 67-моддаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овоз бериш учун бюллетенлар берилмаслиги (Қонуннинг 70-моддаси) ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ўринда шуни инобатга олиш лозимки, акциядорлар умумий йиғилиши қарорини қабул қилиш тартиби Қонуннинг 60-моддаси ва жамият устави билан белгиланади. Агар устав Қонунга мос бўлмаса, унинг Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори у қонун ҳужжатларига ёки жамият уставига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказилганда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай даъво билан ушбу қарорни қабул қилишда қарши овоз берган ёки акциядорларнинг умумий йиғилишида узрли сабабга кўра иштирок этмаган акциядор чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган низоларни ҳал этишда суд, ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, агар даъвогар-акциядорнинг овози овоз бериш натижаларига таъсир этмаса, йўл қўйилган камчиликлар жиддий бўлмаса ва қарор акциядорга зарар етишига олиб келмаган бўлса, шикоят қилинган қарорни кучида қолдиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар низони кўриб чиқишда суд тарафлар ўз талаб ва эътирозларини акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асос қилиб келтираётганликларини, чунончи, бу қарор умумий йиғилиш ваколати бузилиб, умумий йиғилиш ўтказиш учун кворум бўлмасдан ёки йиғилиш кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қабул қилинганлигини аниқласа, ушбу қарорнинг у ёки бу акциядор томонидан низолашилаётганлигидан қатъи назар, уни юридик кучга эга эмас деб баҳолаши ва низони Қонун нормаларига мувофиқ ҳал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда акциядорлар умумий йиғилиши, Қонун билан унинг ваколатига берилмаган ёхуд йиғилиш кун тартибига киритилмаган масалаларни кўриб чиқишга ва қарор қабул қилишга ёки кун тартибини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар Қонун 60-моддасининг саккизинчи қисми ва 78-моддасининг бешинчи қисмида акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вето қўйилган қарорлар ижро этилмаслиги белгиланганлигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Йирик битимлар билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик битимларга (битимнинг тегишли суммасида) талабдан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни ўтказиш, бошқа хўжалик жамияти устав фондига акцияларни тўлаш ҳисобига маблағ киритиш ва бошқа шартномаларни ҳам, агар уларни тузиш натижасида жамият мулкини тасарруфдан чиқариш имконияти юзага келса, киритиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик битим предмети бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати (миқдори) жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан олинаётган ёки тасарруфдан чиқарилаётган мол-мулкнинг баҳосидан келиб чиқиб аниқланади, бунда мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли тегишли тарафдан тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча ҳисоблашлар (неустойка, жарима ва пенялар) инобатга олинмайди. Мол-мулк тасарруфдан чиқарилган ёки тасарруфдан чиқариш имконияти юзага келган ҳолларда жамият активининг баланс қиймати билан бундай мол-мулкнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида аниқланган баҳоси, мол-мулк олинган ҳолларда эса унинг олиниш нархи таққосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Йирик битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда ФКнинг 116 ва 126-моддаларига риоя этиш лозим бўлиб, Қонун 84-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра, баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан ваколати муддатидан илгари тугатилган кузатув кенгаши аъзоси таркибдан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши томонидан йирик битим тузиш масаласи бўйича якдилликка эришилмаган тақдирда бу масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг жамият томонидан тузилиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар рўйхати ва уларни бундай шахслар деб топиш шартлари Қонуннинг 85-моддасида қайд этилганлигини инобатга олиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда битимни Қонуннинг 85-моддасида қайд этилган шахслар томонидан тузилган деб топиш учун тегишли шахснинг манфаатдорлиги ушбу битим тузилаётган вақтда мавжуд бўлганлигини аниқлаш ҳамда Қонун 91-моддасидаги битимлар тузишдаги истисноларни инобатга олиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Судларга тушунтирилсинки, Қонун 88-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига биноан, аффилланган шахс билан тузиладиган битим бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлган ҳолатларда эса, битим бўйича қарор Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамият тузилишидан манфаатдор бўлган битимни тузиш тўғрисида қабул қилинаётган қарорда: битимнинг тарафи (тарафлари), фойда олувчи (фойда олувчилари) ҳисобланган шахс (шахслар), битимнинг баҳоси, предмети ва бошқа муҳим шартлар кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, йирик битимлар ва тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар жамият ёки акциядор томонидан, Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Жамиятни қайта ташкил этиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шунга эътибор беришлари керакки, ФКнинг 49-моддаси ва Қонуннинг 92-моддасига кўра, жамиятни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар жамиятни қайта ташкил этишда тасдиқланган тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамият мажбуриятлари бўйича унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар (ФК 52-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тақсимлаш балансидан уни тасдиқлаш пайтида қайта ташкил этилаётган жамият активлари ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворислари ўртасида адолат тамойиллари бузилган ҳолда тақсимланганлиги ва бу ушбу жамият кредиторлари манфаатларининг яққол бузилишига олиб келганлиги кўриниб турган бўлса, қайта ташкил этиш натижасида тузилган жамиятлар (шу жумладан, янги жамият ажралиб чиққани) ҳам солидар жавобгарликка тортилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Судлар процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ (ХПКнинг 56-моддаси ва ФПКнинг 57-моддаси) мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тарафларга низони ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган қуйидаги далилларни судга тақдим этишни таклиф этишлари ёки уларни ўз ташаббуслари билан талаб қилиб олишлари лозим, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссия рисоласи, умумий йиғилишда қатнашган акциядорларнинг рўйхати, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлар реестри, депо ҳисобидан кўчирма, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати, саноқ комиссияси ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомалари, жамиятнинг йил якунлари бўйича тегишли давлат органларига тақдим этган молиявий ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 59-моддасида эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган, эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштириш муддати тугаган пайтдан эътиборан бир йилни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Судларга акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш ва суд хатоларини, шунингдек бундай низоларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Мазкур қарорнинг қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 31 мартдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 02/124–сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистор Республикаси Олий суди раиси Ш. ГАЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби в.б., Олий суд судьяси О. ХАЙИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий хўжалик суди судьяси К. ДАВЛЕТОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 3 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17/266-сон