Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018 04.01.2000 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.01.2000 йилдаги 1-сон
Date of entry into force
04.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — доимий ишловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан таъминланади.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика Ҳукумати кафолати остида хорижий сармоя жалб қилинган объектлар қурилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Идоралараро кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 4 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)