27.10.2014 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.10.2014 йилдаги 295-сон
Date of entry into force
03.11.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 27 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
295-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ ишларни олиб бориш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини юритувчи давлат органларининг фаолияти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши фаолияти чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиш, қайта ишлаш, утиллаштириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятларини бажаришида уларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, утиллаштирилиши, сақланиши, кўмилиши ва улардан фойдаланилиши, шунингдек уларни иккиламчи хом ашё сифатида хўжалик ишларига жалб этилиши ҳақидаги маълумотларни тўплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг ифлосланишига ва аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳалокатли вазиятларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва унга барҳам бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ҳисоби ва назоратини амалга оширишда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токсик чиқиндилар — улар билан ишлаш жараёнида бўлгани каби, ҳаётининг алоҳида даврларида ва кейинги авлодларида ҳам, инсон организми билан бевосита ёки билвосита алоқада бўлганда касалликларни ёки соғлиқда, шунингдек атроф муҳитда салбий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин бўлган, таркибида зарарли моддалар бўлган чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотоксик чиқиндилар — таркибида организмнинг физиологик функциялари бузилиши ва атроф муҳит учун салбий оқибатларни келтириб чиқаришга қодир моддалари бўлмаган чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи қайта ишланиши лозим бўлган чиқиндилар — иккиламчи хом ашё сифатида, улардан такроран фойдаланиш мақсадида, саноат йўли билан қайта ишлашга яроқли бўлган чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи қайта ишлаб бўлмайдиган чиқиндилар — таркибида қимматли компонентлари бўлмаган ва саноат йўли билан қайта ишлашга яроқсиз чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш — чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари — чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати объектлари — чиқиндиларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ва ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар) чиқиндиларини жойлаштириш, утиллаштириш, сақлаш, кўмиш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга оширувчи, чиқиндиларнинг мулкдорлари ёхуд эгалари бўлган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни жойлаштириш объекти — чиқиндиларни сақлаш ҳамда кўмиб ташлаш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни сақлаш — кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунгача уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни вақтинча жойлаштириш — чиқиндиларни хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудида ушбу мақсадлар учун махсус жиҳозланган ёки бошқа майдонларда, улардан кейинчалик технологик жараёнда фойдаланиш ёки қайта ишлашга, утиллаштириш ёки чиқиндиларни доимий жойлаштириш объектига жўнатиш пайтигача сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган корхоналар — фаолияти чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва утиллаштириш билан боғлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати субъектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тегишли ваколатларга эга бўлган давлат ҳисоби ва назоратини олиб борувчи субъектлар ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Чиқиндиларнинг эгалари бўлган юридик шахслар ва ихтисослаштирилган корхоналар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳисобини юритиш, белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни тўлиқ утиллаштириш, уларни бошқа ихтисослаштирилган корхоналарга сотиш ёки бериш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида ушбу Низом талабларига мувофиқ ички тартибни ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг идоравий ва ҳудудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назоратни олиб бориш субъектлари ҳисобот йили якунига кўра, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, улардан фойдаланилиши ёки уларни ихтисослаштирилган корхоналарга қайта ишлаш, утиллаштириш, кўмиш учун берилиши ҳақидаги давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган шаклларга мувофиқ белгиланган тартибда тақдим этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика ҳисоботи электрон шаклда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилгандан сўнг, ҳудудий статистика органларига юборилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари томонидан электрон шаклда тақдим этиладиган статистика ҳисоботлари кўриб чиқилиши ва келишилишини уч кун муддатда таъминлайдилар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси белгиланган тартибда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ҳисоботларини умумлаштиради ва чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, утиллаштирилиши ва улар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилишини таҳлил ва назорат қилиш ҳамда маълумотларнинг электрон базасини яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат ҳисоби ва назорати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат ҳисоби қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик тартибни, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш участкалари бўйича алоҳида — рўйхатга олиш ҳужжатларини, хом ашё ресурслари ҳаракатининг моддий балансини ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, зарарсизлантириш ва утиллаштиришнинг шартномавий муносабатларни ўз ичига олувчи дастлабки ҳужжатларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни паспортлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойларининг давлат кадастрини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ давлат статистика ҳисоботини юритиш.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат ҳисоби токсик ва нотоксик чиқиндилар, шу жумладан мазкур Низомга 2 ва 3-иловалардаги рўйхатларга мувофиқ, қайта ишланиши лозим бўлган чиқиндилар бўйича ҳам юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ва 3-иловаларда келтирилган Чиқиндилар рўйхатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат назорати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан атроф муҳит муҳофазаси қонунчилигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги талабларига риоя этилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектлар томонидан тақдим этиладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат бўйича статистика ҳисоботини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг мослигини аниқлаш мақсадида, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг номувофиқлиги аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари қуйидаги чораларни кўрадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга мониторинг ўтказиш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун бузилишларининг юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан мониторинг натижаларига кўра фақат далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки юридик шахснинг мурожаатига кўра — белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар (бир вақтнинг ўзида бир нечта қонун бузилишлари бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган ҳолларда мажбурий кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш мажбурий кўрсатмаларнинг сўнги муддати тугаганидан сўнг бир марта амалга оширилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бажарилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жазо қўллайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, унинг қонунчиликка мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар.
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Махсус ваколатли давлат органларининг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати бўйича вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчиликка мувофиқ, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан, уларнинг ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш идоравий ва ҳудудий дастурларини келишадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқариш, идоравий, ҳудудий дастурларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токсик ва нотоксик, шу жумладан иккиламчи қайта ишланиши, утиллаштирилиши ва кўмилиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка амал қилиниши юзасидан назоратни амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни тўплаш ва утиллаштириш корхоналарини ташкил этишда кўмаклашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Маълумотлар базасидаги умумлаштирилган тарздаги маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан — чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан — атроф муҳитнинг кимёвий ва бактериологик ифлосланиши, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда белгиланган санитария меъёр ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан — кончилик саноатида ва кон қазилмаларини қайта ишлаш корхоналарида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида назорат учун;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан — моддий балансларни шакллантиришда;
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан — чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги умумдавлат дастурлари чора-тадбирлари бажарилишини таъминлаш, тегишли ҳудудда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини жойлаштириш масалаларини ҳал этиш учун фойдаланишга мўлжалланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Токсик ва нотоксик, шу жумладан иккиламчи қайта ишланиши, утиллаштирилиши ва кўмилиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларнинг электрон базаси чиқиндиларни қайта ишлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун очиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда, маълумотлар базасидан умумлаштирилган тарздаги ахборотни ҳар йили, ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган вазирликлар ва идораларга юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Токсик чиқиндилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

т/р

Чиқиндилар номи

Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:

1.

Хлорорганик моддалар

2.

Олти валентли хром

3.

Куб(нил) қолдиқлари

4.

Маргимуш

5.

Сульфат кислота

6.

Асбест

7.

Фтор

8.

Фосфор

9.

Тери чанги (уни)

10.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари

11.

Асбест ва асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари

12.

Асбоцемент, асбест чанги ва толаси

Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:

1.

Таркибида симоб бўлган чиқиндилар

2.

Ишлатилган нефть маҳсулотлари

3.

Нефть шламлари

4.

Қўрғошин

5.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқаришда ускуналарни ювишда ҳосил бўладиган ёғсимон эмульсиялар

6.

Мис

7.

Рух

8.

Тери орқасидаги эт қатлами (мездра), хромланган тери чиқиндилари, терини сайқаллашда ҳосил бўладиган шламлар

9.

Қора металларни силлиқлашда ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50 % дан кам)

10.

Мазут, бензин ёки мой билан ифлосланган қум (таркибида мазут, бензин ёки мой 15 % ва ундан ортиқ)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотоксик чиқиндилар

Т/р

Чиқиндилар номи

Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:

1.

Дон чанги

2.

Қаҳва, чой, зираворлар чанги (кукуни)

3.

Кондицияланмаган қаҳва, чой, хушбўй қилиш учун овқатга солинадиган дориворлар (зираворлар) донлари

4.

Нон пишириш ва пиво ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ачитқилар

5.

Ишлатилган ўсимлик мойлари

6.

Ишлов берилмаган, кондицияланмаган терилар, шунингдек уларнинг қолдиқлари ва қийқиндилари; хромсиз ошланган чарм чиқитлари; пойабзал ишлаб чиқаришда қаттиқ чарм товарлари қийқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган иш чарм пойабзали

7.

Ишлатиб бўлинган ва брак қилинган, антисептик воситалар шимдирилган темир йўл ёғоч шпаллари; минерал мойлар ва бензин билан ифлосланган ёғоч қипиқлари ва қириндилари (таркибида мойлар ва бензин 15 % ва ундан кўп)

8.

Лок сурилган қоғоз; елимланадиган лента қоғозлар, фотоқоғоз чиқитлари

9.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари

10.

Фойдаланилмаган кварц тигелларининг синган парчалари

11.

Алюминий ишлаб чиқаришда ишлатилган футеровкалашнинг синиқ парчалари

12.

Ёғоч ва сомон кули

13.

Шиша толаси чиқиндилари

14.

Қуймачилик ишлаб чиқаришининг горн қуми; тозалаш ва қумпуркагич қурилмаларидаги қум қолдиқлари (металлургия соҳасида)

15.

Керамзитнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари

16.

Керамзит чанги

17.

Кулолчилик(керамика)нинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган кулолчилик буюмлари

18.

Кулолчилик чанги

19.

Шиша чанги

20.

Асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари

21.

Асбоцемент чанги

22.

Чиқиндилар; шлаквата чанги; базальтли ўта ингичка тола қолдиқлари

23.

Асфальтбетон ва/ёки асфальтбетон аралашмасининг чанг ёки бўлак шаклидаги чиқиндилари

24.

Асбестнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари; асбест қоғоз чиқиндилари; асбест ушоқлари чиқиндилари

25.

Асбест чанги ва тола

26.

Ишлатиб бўлинган чарх абразив айланмалар, силлиқлашдан қоладиган, қозонхона қайнаганда қоладиган чиқиндилар

27.

5 мм дан катта бўлмаган майда кокс бўлаклари

28.

Кокс чанги

29.

Бўлак-бўлак шаклдаги цемент чиқиндилари

30.

Сир (эмал) чанги

31.

Ҳаво ва газларни қуритишда ишлатилган цеолит, алюмогель, силикагель

32.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори — камида 15%), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

33.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори — камида 15% ва ундан кўп), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

34.

Шакар ишлаб чиқаришда қўлланилган лавлаги шарбатини тозалашдаги ишқор шламлари; сабзавотлар (лавлаги, картошка) ювилгандан кейинги шламлар; шакар ишлаб чиқаришдаги фильтрлаш қолдиқлари; кремний ишлаб чиқаришда газ тозалашдан қолган минерал шламлар

35.

Автомобилларнинг ўт олдирувчи свечаларининг ишлатиб бўлинганлари

36.

Қора металли керамикалар бўлаклари ва чиқиндилари

37.

Ишлатилган тормоз колодкалари

38.

Металл заки, металл ўқлар билан ишлов берилган шлак қобиғи аралашган металл; таркибида металл 50% ва ундан кўп бўлган қора металларни силлиқлашдан чиққан чанг ёки кукун

39.

Силлиқланган материаллар ишлаб чиқаришдаги ферропрасли суюқ металл қаттиқ минерал бўлаклари

40.

Таркибида симоб бўлган (истеъмолга яроқсиз ҳолга келган анжомлар, қурилмалар, жиҳозлар) барча чиқиндилар, люминесцент лампалардан ташқари

41.

Мис қотишмаси, бронза ва жез ломлари, қотишмалар; қипиқлар, мис қуйиш, бронза ва ифлосланмаган қириндилари

42.

Мис қотишмаси, бронза ва ифлосланмаган жез чанглари

43.

Мис қотишмаси, бронза, жезнинг аралашган ёки ифлосланган лом ва чиқиндилари

44.

Мис қотишмаси, бронза ва жезни силлиқлашда чиқадиган, таркибида металл 50 % ва ундан кўп бўлган чанг (кукун)

45.

Ишқорнинг қаттиқ ҳолдаги чиқиндилари

46.

Қаттиқ ҳолатдаги қўрғошин тузи, мис хлориди чиқиндилари; мисга ишлов беришда ишлатилган аммиакли эритмалар; таркибида фтор тузи бўлган чиқиндилар; алюминий ишлаб чиқаришда электролит эритмаси

47.

Маргимуш тузларининг қаттиқ ҳолатдаги чиқиндилари

48.

Сульфат кислота электролити шлами

49.

Ишлатилган аккумулятор сульфат кислотаси

50.

рН = 9,0 — 10,0 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари

51.

рН = 10,1 — 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари

52.

рН > 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди қолдиқлари; ишлатилган аккумулятор ишқорлари

53.

Нефттутқичлар (бензинтутқичлар)дан қалқиб чиқувчи плёнка, нефть ажратувчи қурилмалар шлами, таркибида мой бўлган силлиқловчи шлам, қувурлар ва нефтдан чиққан смола, кислотали катрон идишларини (бочкалар, контейнерлар, цистерналар, гудронаторларни) тозалаш учун шламлар чиқиндилари

54.

Қаттиқ холдаги битум ва асфальт чиқиндилари

55.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15 % дан кам мой бўлган) тозаловчи материал

56.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15 % дан кўп мой бўлган) тозаловчи материал

57.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15 % дан кам мой бўлган) сальникли тиқма

58.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15 % дан кўп мой бўлган) сальникли тиқма

59.

Ацетон қолдиқлари, истеъмол хоссасини йўқотган этилацетат, этиленгликол, бензол, диэтил эфири, пиридин, сульфат углерод, толуол, ксилол чиқиндилари

60.

Истеъмол хоссасини йўқотган крезол қолдиқлари; таркибида суюлтирилгичлар бўлган шламлар чиқиндилари

61.

Қаттиқ мураккаб полиэфирлар чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган синтетик шнурлар; қолипли қотиб қолган оғирликлар (иссиқлик реактив пластмассалар) чиқиндилари; қаттиқ полистирол кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; тўқима ва қоғоз асосда клёнка чиқиндилари; қотиб қолган полиуретан кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; котиб қолган полиамидлар, поливинилацетат, қаттиқ пенопласт (поливинилхлоридлисидан ташқари) поливинил спирти чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган пластмасса шланглар; қотиб қолган полиакрилат, поликарбонат, органик шиша чиқиндилари; поливинилацетат чиқиндилари; ичимлик сувини юмшатиш учун истеъмол хоссасини йўқотган сув тайёрлаш учун ион алмашиниш смолалари; имидофлекс чиқиндилари; шишаслюдопласт чиқиндилари; қотиб қолган бирикма, қотиб қолган этрол (целлюлоза эфири асосидаги пластмасса) чиқиндилари; қаттиқ акрилонитрилбутадиенстирол (пластик АБС), целлулоид, целлофан, полиэтлентерефталат (жумладан унинг асосидаги плёнкалар) чиқиндилари

62.

Плёнкали-синтетик картон, плёнкали-асбестли картон чиқиндилари; фото ва киноплёнка, рентген плёнкаси чиқиндилари; қотган поливинилхлорид ва унинг негизидаги пенопласт чиқиндилари; шишали-лакли мато чиқиндилари; қотган ҳар хил пластмассалар аралашмаси чиқиндилари

63.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма; аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; кигиз ва намат қийқимлари; полиэфир, полиакрил тола ва иплари чиқиндилари; целлюлоза толаси чиқиндилари

64.

Полихлорланган дифенил ва терфениллар, полибромланган дифениллар чиқиндилари, шунингдек улардан иборат бўлган модда ва маҳсулотлар чиқиндилари (синтетик ва минерал мойлар чиқиндиларидан ташқари); таркибига трихлордифенил, пентохлордифенил кирувчи ишлатиб бўлинган конденсаторлар; пентохлордифенилли ишлатиб бўлинган трансформаторлар

65.

Ишлатиб бўлинган ва брак электр қиздириш лампалари

Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:

1.

Донни механик тозалашдаги чиқинди, хамир, кепак чиқиндилари

2.

Сабзавот ва меваларни қайта ишлаш чиқиндилари

3.

Омихта ем чанги

4.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг чириган гўнги, товуқ тухуми пўчоғи; парранда, ҳайвонлар гўштини ишлатишдан қолган чиқиндилар

5.

Чўчқанинг янги гўнги, товуқ, ўрдак чиқиндилари

6.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг янги гўнги, чўчқаларнинг чириган гўнги; товуқ, ўрдакнинг чириган чиқиндилари, пат ва пар чиқиндилари

7.

Кўмирни (Ангрен кўмирини) ёқишдан чиққан кул-шлаклар

8.

Таркибида ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғлари бўлган эмульсия ва аралашмалар

9.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш чиқиндилари

10.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш шламлари

11.

Мойли уруғлар, кунгабоқар кунжараси пўчоғи чиқиндилари

12.

Чигит кунжараси

13.

Таркибида мой бўлган гилни оқартирувчи чиқиндилар

14.

Ишлатилган ўсимлик ёғи

15.

Пахта тахтакунжараси

16.

Ишлов берилган ва қайта ишланган ёғоч чиқиндилари

17.

Ёғоч кесиш ва тайёрлаш чиқиндилари

18.

Солод ва қулмоқ чиқиндилари

19.

Солод чанги

20.

Целлюлоза ишлаб чиқариш чиқиндилари

21.

Целлюлозани қайта ишлаш чиқиндилари

22.

Майда тамаки қолдиқлари

23.

Тамаки чанги

24.

Печка синиқлари, металлургия ва қуйиш шағаллари

25.

Металлургия шлаклари, чанг ва тўзонлари

26.

Ёндириш ускуналаридан ҳосил бўладиган кул ва чанг

27.

Минерал шламлари

28.

Қора металлни силлиқлашдан ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50 % дан кам)

29.

Кўмир чанги

30.

Мазут, бензин ёки ёғ (таркибида мазут, бензин ёки ёғ камида 15% ва ундан кўп) билан ифлосланган қум

31.

Нефть ва газ қазиб олишдаги чиқиндилар

32.

Кўмир ва ёнувчи сланецлар қазиб олиш чиқиндилари

33.

Металл шламлари

34.

Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндилари

35.

Гальваник шламлар

36.

Ҳайвонлар ва қушлар гўштларини қайта ишлаш чиқиндилари

37.

Пар ва патлар чиқиндилари

38.

Хом тери

39.

Тери қипиғи (уни)

40.

Таркибида симоб бўлган барча чиқиндилар (истеъмол хоссасини йўқотган буюмлар, қурилмалар, асбоблар)

41.

Ишлатилган, механик ишлов бериш учун мотор, автомобиль, дизель, авиация, индустрия, трансмиссия, компрессор, турбина, силикон, мойлаш-совутиш мойлари

42.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлмаган трансформатор, полихлорланган дифениллар ва терфиниллар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлмаган гидравлик моддалар чиқиндилари

43.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлган трансформатор ва иссиқлик берувчи мойлар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлган гидравлик мойлар чиқиндилари

44.

Ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган трансформатор мойлари; ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган, ишлатилган мойлар ва уларнинг қолдиқлари

45.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари

46.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% ва ундан кўп мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари

47.

Истеъмол хоссаларини йўқотган ифлосланмаган резина маҳсулотлари

48.

Резина увоқлари, резинали скрап

49.

Резина қийқимлари

50.

Резина-металл чиқиндилар

51.

Ишлатиб бўлинган пневматик шиналар; ишлатиб бўлинган пневматик камералар; ишлатиб бўлинган покришкалар; ишлатиб бўлинган мато кордли покришкалар; ишлатиб бўлинган металл кордли покришкалар

52.

Истеъмол хоссаларини йўқотган гранулаланган полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид, терефталат

53.

Брак қилинган полимер буюмлар

54.

Плёнкали ва енг полимер қийқимлари

55.

Яроқсиз ҳолга келган полимер идишлар

56.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма, аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; полиэфир, полиакрил тола ва иплар чиқиндилари

57.

Пахта чанги

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 535-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 03.10.2018 й., 09/18/787/1989-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)