14.10.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2621
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 14.10.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2621
Date of entry into force
20.10.2014
Ҳужжат 20.10.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2621]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2014 йил 28 август,

20 қ/қ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 28 августдаги 20 қ/қ, 16 ва 51-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, корхона, ташкилот ва муассасалар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканларининг (бундан буён матнда дам олиш маскани деб юритилади) мақсади ва вазифаларини ҳамда улар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2572, 2014 йил 7 апрель) мувофиқ, оромгоҳ ўз базасида дам олиш масканини ташкил этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Намунавий низом касаба уюшмалари, давлат органлари ва улар тизимидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган оромгоҳлар, шунингдек касаба уюшмалари маблағлари йўналтириладиган бошқа оромгоҳлар базасида қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган дам олиш масканларига нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дам олиш маскани доимий равишда фаолият кўрсатади, дам олиш масканининг ўз фаолиятини болаларни соғломлаштириш мавсумида (июнь — август ойларида) вақтинча тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Касаба уюшмалари, давлат органлари ва улар тизимидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган оромгоҳлар, шунингдек касаба уюшмалари маблағлари йўналтириладиган бошқа оромгоҳлар базасида қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ушбу Намунавий низом асосида ишлаб чиқилган низомга эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дам олиш маскани ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Намунавий низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дам олиш маскани ташкилот маъмурияти раҳбарлигида фаолият кўрсатади. Ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси дам олиш масканининг ишини ташкил этишда фаол иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси дам олиш масканининг фаолияти ҳамда дам олувчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати устидан назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Дам олиш масканининг мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Дам олиш масканининг мақсади дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатишни самарали ташкил этиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар дам олиш масканининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларни ўзбек халқининг тарихий ва миллий анъаналари ҳамда маънавий қадриятлари билан таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дам олиш маскани қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Дам олиш масканининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дам олиш маскани раҳбари ташкилот маъмурияти томонидан тайинланади ва озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дам олиш маскани раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш маскани фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва уларни дам олиш масканининг ички тартиб қоидалари билан таништириш бўйича ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш маскани фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади ҳамда дам олиш масканига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш маскани ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботларининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканининг фаолият юритиши учун уни зарур бўлган жиҳозлар, техник воситалар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларнинг мурожаатларини дарҳол кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканидаги мол-мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди ва уларнинг сақланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларини тегишли санитария, гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш маскани ходимлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Дам олиш масканида мазкур Намунавий низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби ҳамда 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларга кўрсатилган тиббий ёрдамни қайд этиш китоби бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Китоблар рақамланган, тикилган ҳамда дам олиш маскани раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Дам олиш масканига келган дам олувчи дам олиш масканининг қабул қилаётган ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва йўлланмасини тақдим этиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Дам олиш маскани раҳбари дам олувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари ва саломатликларини мустаҳкамлашлари учун уларнинг ёши ва соғлиғини инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароит яратади, соғломлаштириш, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этади ва саёҳатлар уюштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Дам олиш масканининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Дам олиш маскани қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканининг ички тартиб қоидаларини бузган дам олувчини дам олиш масканидан четлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчилар улар томонидан дам олиш масканининг мол-мулкига ва бошқа моддий бойликларига етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Дам олиш маскани қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларининг тегишли санитария, гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олиш масканини хўжалик, маданий ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дам олиш маскани қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Дам олиш масканининг йўлланмаларини тайёрлаш ва сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дам олиш масканининг йўлланмаси дам олиш маскани томонидан мазкур Намунавий низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Дам олиш масканининг йўлланмалари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Дам олиш масканининг йўлланмалари 12 кунга келиш-кетиш жадвалига мувофиқ берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дам олиш ва байрам кунлари учун 1 — 3 кунлик йўлланмалар ҳам берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Йўлланмалар шахснинг ўз ҳисобидан, ташкилот ёки касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Дам олувчи томонидан йўлланмадан фойдаланиш имкони бўлмаса, йўлланма дам олиш муддати бошланишидан камида 3 кун олдин тегишли ташкилотга қайтарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Дам олиш масканининг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Дам олиш масканларини сақлаб туриш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлланмаларни сотишдан тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дам олувчиларга кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Дам олиш масканининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Дам олиш масканининг молиявий-хўжалик фаолияти мунтазам равишда, лекин йилига камида бир марта ўзи тасарруфида бўлган ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Намунавий низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Дам олиш масканини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 25 август

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 25 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низомга
1-ИЛОВА

Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИТОБИ

Т/р Дам олувчининг Ф.И.О‎‏. Туғилган йили‎‏ Иш жойи, лавозими‎‏ Шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари
(серияси, рақами, қачон, ким томонидан берилган) ‎‏
Йўлланмасининг серияси ва рақами ‎‏ Йўлланмада кўрсатилган муддат Дам олган куни‎‎‎ Эслатма‎‏
дан‎ гача‎ дан‎ гача‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7 8‎‎‎ 9‎
‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎Ташкилот маъмурияти‎

‎__________________________________
‎(Ф.И.О. ва лавозими)‎

‎Касаба уюшмаси қўмитаси:‎

‎__________________________________
‎(Ф.И.О. ва лавозими) ‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА

Дам олиш масканларида дам олувчиларга кўрсатилган тиббий ёрдамни қайд этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИТОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Тиббий ёрдам кўрсатилган сана‎ Тиббий ёрдам кўрсатилган дам олувчининг Ф.И.О.‎ Туғилган йили‎ Кўрсатилган тиббий ёрдам‎ Ташхис‎ Тиббий ёрдам кўрсатган тиббиёт ходимининг Ф.И.О‎. Тиббиёт ходимининг имзоси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎Ташкилот маъмурияти‎

‎__________________________________
‎(Ф.И.О. ва лавозими)‎

‎Касаба уюшмаси қўмитаси:‎

‎__________________________________
‎(Ф.И.О. ва лавозими) ‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 523-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)