14.10.2014 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.10.2014 йилдаги 287-сон
Date of entry into force
20.10.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникаларини 2-иловага мувофиқ Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шу жумладан илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар бўйича ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат стоматология институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти филиаллари ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқласин ва ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент давлат стоматология институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳалаш ташкилоти этиб — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудратчи ташкилот этиб — танлов савдолари асосидаги ташкилот белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда Тошкент давлат стоматология институти янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашнинг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга жорий йилда маблағ ажратиш тўғрисида таклиф киритсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат стоматология институтининг ўқув биноларини ва талабалар яшаш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар киритилишини назарда тутсинлар.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзметкомбинат» ОАЖ буюртмачи ва лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича Тошкент давлат стоматология институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этишни ҳисобга олган ҳолда стоматология соҳасидаги амалдаги стандартлар ва клиник протоколларни танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда стоматологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни кейинчалик республикада маҳаллийлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 14 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
287-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 октябрдаги 287-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларига клиник базалар сифатида белгиланаётган стоматологик поликлиникалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Факультет номи

Факультетларга клиник базалар сифатида белгиланаётган стоматология поликлиникалари номи

Поликлиникалар манзили

1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультети

Республика болалар стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, Шамуратов кўчаси, 88-уй

Республика стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, К. Айымбетов кўчаси, 33-уй

2.

Андижон тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 87-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Байналминал кўчаси, 1-уй

3.

Бухоро тиббиёт институти стоматология факультети

Бухоро тиббиёт институти ҳузуридаги стоматология илмий-амалий ўқув маркази

Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси, 7-уй

2-сон вилоят стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 18-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 17/1-уй

4.

Самарқанд тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Озод Шарқ кўчаси, 10-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 5/4-уй

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 522-модда; 2017 й., 4-сон, 55-модда, 38-сон, 1049-модда)