Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.12.2003 йилдаги 567-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2003 йилдаги 567-сон
Date of entry into force
25.12.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2004 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2003 йил 11 декабрдаги 553-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2004 йилги Давлат бюджети таҳчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети таҳчиллигини молиялаштириш фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар, ўрта муддатли давлат пул мажбуриятлари ва хориждан маблағ жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ 2004 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан даромад (фойда) солиғи ставкалари 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан солиқ ставкалари 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари 5-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгиланган солиқлар ставкалари ҳамда уларга тузатувчи коэффициентлар 8 ва 9-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхат бўйича ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 10-1, 10-2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 12-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 13-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 14-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғи ставкалари 15-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган тўловчилар учун ер солиғи ставкалари 16-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 17-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2004 йил 1 январдан бошлаб автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташувчи жисмоний шахслар учун белгиланган чекланган солиқ жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини ижарага бериш, шу жумладан бирлашмалар, уюшмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага беришдан оладиган даромадларига жорий этилсин, улар тегишли равишда ижара тўлови суммасидан даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликлари 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашга ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2004 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тажриба тариқасида, 18-иловага* мувофиқ ставкалар бўйича ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2004 йил 1 апрелгача Самарқанд ва Тошкент вилоятлари барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаш ишларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг қайта баҳоланган норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини қайта баҳолаш натижаларига кўра, зарурият бўлганда, ягона ер солиғининг белгиланган ставкаларига тузатишлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2004 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи бўйича аванс тўловлари бекор қилинсин, ушбу солиқни амалдаги айланма бўйича ҳар ойда бир марта тўлаш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган автомобилларни республикадан олиб кетувчи жисмоний ва юридик шахслардан йиғим бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2004 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш билан бирга ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар тўлаш ўрнига, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 19-иловага* мувофиқ миқдорда ягона ижтимоий тўлов жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ягона ижтимоий тўлов давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижтимоий суғуртага мажбурий бадалларни амалдаги ставкалар бўйича тўлашнинг амалдаги тартиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлаётган ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари ижтимоий суғуртага меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоиз миқдорида бадал тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2004 йилда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш (товар айланмаси) ҳажмидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 0,7 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг иш ҳақидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 20, 21-иловаларга* мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини кучайтириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология солиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларини амалга оширишдан оладиган даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар (этил спиртидан ташқари), пиво, ўсимлик ёғи, кир совун ва атир совунга акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 2004 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 22-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар нормативлари 23-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса нақд пул маблағининг энг кам зарур миқдорлари 24-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетларнинг биринчи навбатдаги харажатларининг (устамалари билан иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аҳолини иссиқлик энергияси билан кафолатли таъминлаш, коммунал хўжалиги қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларининг куз-қиш даврида узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида 2004 йилдан бошлаб уларни мукаммал таъмирлаш учун мақсадли маблағлар назарда тутилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли даражадаги бюджетларни шакллантиришда ҳар йили қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш учун маблағларни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира фондлари миқдорлари 25-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳукуматнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, шу жумладан Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлар ҳажми 2004 йилда давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш (асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлар) бўйича харажатлар ҳажмида чеклаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси таҳлили натижалари бўйича, зарурият бўлганда, Давлат бюджетининг белгиланган таҳчиллиги доирасида Давлат бюджетининг асосий параметрларини аниқлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 молия йилидан бошлаб ялпи ички маҳсулот ўртача муддатли прогнози, бюджет таҳчиллигининг, давлатнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқликда 3 йилга бюджет даромадлари ва харажатлари параметрларининг мақсадли йўналишларини белгилашни назарда тутувчи солиқ-бюджет сиёсатининг ўртача муддатли стратегияси юзасидан 2004 йил 1 апрелгача таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг харажатлар бўйича параметрларини тасдиқланган 2492,5 млрд сўмга ўрнига 2385,6 млрд сўмгача миқдорда аниқлаштирган ҳамда бюджет таҳчиллигини (ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан тасдиқланган 2,0 фоиз ўрнига) ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,7 фоизгача камайтирган ҳолда 2003 йилги давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2004 йил январь ойида 2003 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, 2003 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йилги Давлат бюджети таҳчиллиги фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар ҳамда давлат бюджетининг 2003 йил бошидаги қолдиғи ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари кўрсаткичларини айрим манбалар ва мамлакат минтақалари бўйича 2003 йилга тасдиқланган даромадлар ҳажми доирасида аниқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 27-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—9 ва 10-1-25-иловалар рус тилидаги матнда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
567-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига
10-1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СТАВКАЛАРИ

Товарлар номи

Солиқ ставкаси‎‎‎

акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархларида товарлар қийматига нисбатан фоизларда‎

бир ўлчов бирлиги сўмларда‎

1. Ароқ ва ҳажмий таркибида этил спирти 30 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)‎ 2660*‎
2. Коньяк (бренди) (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)‎ 4000*‎
3. Кучли винолар ва ҳажмий таркибида 10%дан 30%гача бўлган узум ва мева-сабзавотдан тайёрланган ҳамда бошқа алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)‎ 1312,5*‎
4. Ҳажмий таркибида спирт 10 фоизгача бўлган кучсиз алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1)‎ 1860*‎
5. Қуруқ винолар (1 литр тайёр маҳсулот учун)(1)‎ 273,9*‎
6. Шампан виноси (1 шишаси учун)(1)‎ 182*‎
7. Этил спирти, шу жумладан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК корхоналари хусусий истеъмол учун 1 дал.га ишлаб чиқарган этил спирти‎ 8510‎
8. Винобоп материаллар (1 литр тайёр маҳсулот учун):‎
қуруқ оқ‎ 110‎‎
қуруқ қизил‎ 130‎
кучли‎ 100‎
9. Пиво, таркибида фоизларда ҳажмий улушда этил спирти (алкоголь) бор (1 литр маҳсулот учун)(1):‎
4,5 гача (ҳисобга олинади)‎ 80‎
4,5 дан юқори - 6,0 гача (ҳисобга олинади)‎ 100
6,0 дан юқори‎ 170‎‎
10. Ўсимлик ёғи (пахта):‎ 79**‎‎
озиқ-овқат (саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари)‎
техник (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори озиқ-овқат маҳсулот таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)‎ 67‎‎
11. Гуруч ёрмаси (2)‎ 20‎
12. Кирсовун ва атирсовун‎ 20‎
13. Фильтрли сигареталар:‎
юмшоқ ўрамда‎ 45‎
қаттиқ ўрамда‎ 38‎
14. Фильтрсиз сигареталар, папирослар‎ 32‎
15. Заргарлик буюмлари (3)‎
16. Пахта толаси (3)‎
17. «ЎзДЭУавто» АЖ автомобиллари (2)‎ 22,5***‎
18. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари‎ 10***‎
19. Нефть маҳсулотлари (4):‎
бензин А-72, А-76‎ 45‎
бензин Аи-91, А-92, Аи-93, Аи-95‎ 45‎
дизель ёқилғиси‎ 40‎
авиакеросин‎ 20‎
20. Табиий газ, бундан аҳолига сотиладигани мустасно (4)‎ 40‎
21. Нефть ва газ конденсати‎ 25‎
22. Гиламлар ва гилам маҳсулотлари‎ 5***‎
23. Биллур буюмлар, шу жумладан биллур ёритиш асбоблари‎ 5***‎
24. Мебель (халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари учун махсус мебеллар бундан мустасно)‎ 5***‎
25. Видео- ва аудиоаппаратура‎ 5***‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда, акциз солиғи суммаси қуйидаги миқдорларда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК махсус ҳисобрақамига йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳажмий таркибида этил спирти 10%гача, 10%дан 30%гача, 30% ва ундан ортиқ бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, шунингдек сув қўшилмаган бир литр этил спиртига ундириладиган, коньяк (бренди)га белгиланган ставкадан 60 сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— 1 шиша шампан виноси ва 1 литр қуруқ вино учун белгиланган ставкадан 12 сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда акциз солиғи Давлат бюджетига 77% ставка бўйича, 2% эса - «Ёқмойтамакисаноат» уюшмасининг махсус ҳисобрақамига ҳисоблаб ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 390-сон қарорига мувофиқ бўш қолган маблағларни ишлаб чиқаришни ўстириш, ассортиментни кенгайтириш ва ишлаб чиқариладиган истеъмол товарларининг рақобатбардошлигини оширишга йўналтириш мақсадида акциз солиғи суммаси корхона ихтиёрида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

1) қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг ўзгариши ҳамда сотиладиган маҳсулот ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бир йил ичида қайта кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) гуруч ёрмаси, «ЎзДЭУавто» АЖ автомобилларига акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартибини Молия вазирлиги ЎзР Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) пахта толаси, заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкалари ҳамда акциз солиғини тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ставкалар ўртача ҳисобланган миқдорда келтирилган. Акциз солиғини тўловчиларга доир ставкаларнинг аниқ ҳажми ва тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросинга акциз солиғи суммасини ҳисоблашда нефть ва газ конденсати бўйича ҳисобланган акциз солиғи суммаси ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига
26-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТАДИГАН ҚАРОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда; 1994 й., 1-сон, 1-модда) 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорининг 3-банди, 8-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда қарорга 3-20-иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илова 4-бандининг иккинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига
27-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илованинг II, III бўлимлари ва IV бўлимнинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Божлар, йиғимлар ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банддаги «хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитация қилишга» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низом 9-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «хўжалик субъектларидан» сўзларидан кейин «0,07 фоиз миқдорида» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 40-модда) 1-бандидаги «1998 йилда сақлаб қолинсин» сўзлари «белгилансин» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–244-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Магнум» ҳайдов тракторларини жиҳозлаш учун плуглар харид қилиш тўғрисида» 1998 йил 31 июлдаги 326-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда; 2003 й., 6-сон, 44-модда, 45-модда; 10-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1.15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1.15. Ижарага берганлик, хизматлар кўрсатилганлиги, маълумотлар узатилганлиги учун алоқа узелларига тўлов (кўчма, йўлдош, пейжинг алоқаси, радиочастоталар ижараси, ажратилган каналлар, маълумотларни узатишнинг симли ва симсиз тармоқлари), АТС ва Интернетдан ташқари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 1.21-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1.21-1. Ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тааллуқли бўлмаган атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва унга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча компенсация тўловлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва ҳайдов агрегатларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 152-сон қарорининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Кейс» дон ўриш-йиғиш комбайнларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 12 майдаги 235-сон қарорининг 4-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хат бошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқариш синовлари учун шудгорлаш агрегатлари харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 19 июлдаги 351-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банддаги «Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловадаги «Қашқадарё вилоятининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 сентябрдаги 431-ф-сон фармойишининг 4-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кирган ёки Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига чиққан ҳолда олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган ҳолда бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бўлимлари томонидан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Туркманистоннинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва транзит ҳаракатланганлиги учун йўл йиғимлари жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 28 сентябрдаги 447-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 59-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилаб қўйилсинки, Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан йиғим ундириш олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган ҳолда бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бўлимлари томонидан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 72-модда; 2000 й., 2-сон, 8-модда, 10-сон, 65-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қирғизистон Республикаси юк автотранспорти воситалари ва автобусларидан тўловлар бевосита божхона постларида ундирилади, олинган маблағлар тижорат банклари бўлимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг амал қилиши 1991 йилгача қурилган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган турар жойларнинг аниқ рўйхатлари асосида бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини ва турар жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал таъмирлашга жорий этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва эҳтиёт қисмлар харид қилиш тўғрисида» 2000 йил 12 майдаги 186-сон қарорининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтганлиги учун йиғимларни бирхиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 8 январдаги 11-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 3-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилаб қўйилсинки, Тожикистоннинг автотранспорт воситаларидан йиғим ундириш олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган ҳолда бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бўлимлари томонидан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган 2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-бўлимнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дастурнинг асосий бўлимларини молиялаштириш учун маблағларни хорижий банклар, операторлар, провайдерларнинг кредитлари, шунингдек ички ва ташқи инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига жалб этиш мўлжалланмоқда. Бунда коллежлар, лицейлар ва умумтаълим мактабларини компьютерлар билан жиҳозлаш харажатларини (камида бир мингта компьютер синфлари ташкил этиш бўйича ҳар йилги эҳтиёжни қондиришни ҳисобга олган ҳолда): харажатларнинг 30 фоизини – беғараз грантларни босқичма-босқич жалб этиш ҳисобига ва 70 фоизгачасини ушбу мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланмоқда, олий ўқув юртлари бўйича эса асосан беғараз грантлар ва олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-иловадаги изоҳ**га «асосан беғараз грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланадиган олий ўқув юртларидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 апрелдаги 217-ф-сон фармойиши 3-бандининг иккинчи хат бошидан «божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой ўтгандан кейин акциз солиғи тўлаган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг бир неча турлари билан шуғулланcа, у ҳолда у алоҳида ҳисоб юритиши ва тўловларни фаолиятнинг ушбу турлари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирда харид қилинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган енгил автомобиль ёки бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ушбу маблағларнинг харидорлари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғимлар бевосита харидорлар (фойдаланувчилар) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғарманинг автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг тегишли банкларда очилган тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларини сотиб олишга ёки қайта сотишга ва вақтинча олиб чиқиб кетишга йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат кўрсатилмасдан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиладиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар суммаси тўловчи (фойдаланувчи) корхоналар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса – таъминот сарф-харажатлари сметасига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ж» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва худди шу ойнинг 20-кунигача тўланиши керак бўлган тўловларни Жамғармага ўтказадилар. Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича, тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан тўловчига қайтарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирадиган, юридик шахслар бўлмаган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни туман (шаҳар)лар солиқ инспекцияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказадилар, уларга бюджетга ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 29-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 30-банднинг учинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошига «шунингдек ҳадя шартномаси асосида яқин қариндошлардан (ота-оналар, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр, хотин) автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобиль олган юридик шахслар - болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, кексалар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек давлат бюджетидан таъминланадиган тиббиёт муассасалари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«автотранспорт воситалари балансдан балансга беғараз берилган ҳолларда юридик шахслар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2004 й., 17-сон, 197-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 52-сон, 386-модда; 2006 й., 48-50-сон, 486-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; 2017 й., 31-сон, 780-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)