Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 24.10.2003 йилдаги 463-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.10.2003 йилдаги 463-сон
Date of entry into force
24.10.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СМЕТА-НОРМАТИВ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида ҳамда уни бажариш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида қайд этилганидек, эскирган ва замонавий талабларга мувофиқ бўлмаган амалдаги смета нормалари ва қоидалари тизими ва унинг асосида қурилиш смета қийматининг ошиб кетишига олиб келувчи расценкаларни ишлаб чиқиш қурилиш-технология жараёнини ва умуман қурилиш комплексининг самарали ишлашини мақбуллаштириш йўлидаги, пировард натижада қурилишда лойиҳалаштириш, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашдаги бош тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан зарур даражадаги назорат ўрнатилмаганлиги ҳозирги вақтда жуда кўплаб якка тартибдаги ва идоравий смета нормаларининг амалда бўлишига олиб келди, улар кўп ҳолларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси тасдиқлаган смета нормативларига зиддир ҳамда уларнинг ўрнини босмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини тартибга солиш ва янгилаш, объектлар қурилиши қийматини жорий шартномавий нархларда белгилаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, жорий шартномавий нархларни белгилаш учун идоравий смета нормалари фақат улар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан белгиланган тартибда мажбурий равишда келишиб олинган тақдирда кучга эга бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун ҳудудлар, тармоқ вазирликлари ва идоралари бўйича қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар нархи, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қиймати, транспорт харажатлари, қурувчи ишчиларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот банкини белгиланган тартибда ташкил этсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни тўплашда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига кўмаклашсинлар.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2004 йил ва кейинги йиллар Давлат бюджети лойиҳаларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, бюджет маблағлари билан бир қаторда, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари маблағларини жалб этган ҳолда, Дастурни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш қийматини 1991 йил нархлари даражасидаги янги смета нормативлари негизида «ресурс усули» асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 306-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 24 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
463-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 195-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)