18.03.2014 йилдаги Х-285/3-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг қарори, 18.03.2014 йилдаги Х-285/3-сон
Date of entry into force
18.03.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Туманда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 19 ноябрдаги Х-342/11-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қарши туман комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қарши туман комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни атрофлича ўрганиш, таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан ном беришга ёки қайта номлашга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида географик объектларга бир хил номлар берилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари зиммасига географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юкланганлиги инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида»ги низом 8-банди «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказади, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини амалга оширади. Географик объектлар номлари давлат реестрини юритади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман ҳокимининг 2012 йил 27 октябрдаги Х-782/10-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Темиров зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳоким Ж. БОБОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бешкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х-285/3-сон

Туман ҳокимининг 2014 йил 18 мартдаги Х-285/3-сон қарорига
1-ИЛОВА

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қарши тумани комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қарши туман комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларини кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг таркиби манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, мутахассислардан ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзоларининг шахсий таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишини олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашда ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этади ҳамда тегишли хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ўз ваколати доирасида аҳоли пунктларини таркибий қисмларини (маҳаллалар, шох кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар) номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссия ўзига юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Комиссиянинг фаолиятини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган туман ҳокими бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларни бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссиянинг аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари комиссиядаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кун тартибидаги масалалар бўйича комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойи, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини комиссия раиси билан келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Комиссия раиси томонидан комиссия аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар баён этилиши лозим бўлган ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссиянинг мажлисини унинг раиси олиб боради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлис ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг узил-кесил қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган экспертиза хулосаси инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссиянинг раиси қарорларини тезкор қабул қилиш мақсадида комиссиянинг қарорларини унинг аъзолари билан сўров ўтказиш йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича тасдиқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссиянинг қарорлари комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг протоколига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, уни котиб имзолайди, комиссиянинг раиси тасдиқлайди ва у бир ҳафта муддатда комиссиянинг аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишли равишда туман ҳокимлигининг девонхона бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия котиби комиссия аъзолари ёрдамида комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боради, зарурат бўлганда комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссиянинг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент комиссия томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Комиссиянинг атрибутлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Комиссия белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади ва тегишли равишда туман ҳокимлигининг муҳридан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ҳокимининг 2014 йил 18 мартдаги Х-285/3-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қарши туман комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркиби

1.‎ Ж. Бобоев‎ —‎ Туман ҳокими, Туман комиссияси раиси‎
2.‎ Н. Темиров‎ —‎‎ туман ҳокими ўринбосари, Туман комиссияси раисининг ўринбосари‎
3.‎ Ф. Фармонов‎ —‎‎ туман ҳокимлиги бош мутахассиси, Туман комиссияси котиби‎
4.‎ Р. Бозоров‎ —‎‎ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ‎
5.‎ Ф. Ахмедов‎ —‎‎ хўжалик ҳисобидаги туман ер тузиш ва кўчмас мулк хизмати давлат унитар корхонаси бошлиғи‎
6.‎ Х. Турдиев‎ —‎‎ туман молия бўлими бошлиғи‎
7.‎ Н. Ғаниева‎ —‎‎ туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи‎
8.‎ Ж. Ғаниев‎ —‎‎ Туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи в. в. б.‎
9.‎ С. Нишонов‎ —‎‎ туман статистика бўлими бошлиғи‎
10.‎ А. Ахмедов‎ —‎‎ туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи‎
11.‎ М. Орзиқулова‎ —‎‎ Маънавият тарғиботи маркази туман бўлими раҳбари‎
12.‎ М. Туропов‎ —‎‎ «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси‎
13.‎ Э. Эргашев‎ —‎‎ Тарих ва адабиёт йўналишлари бўйича тадқиқотчи‎
14.‎ Р. Очилов‎ —‎‎ Халқаро инженерлик академиясининг мухбир аъзоси, техника фанлар номзоди‎
15.‎ Г. Туропова‎ —‎‎ тумандаги 10-ихтисослаштирилган мактабнинг олий тоифали тарих фани ўқитувчиси‎
16.‎ Х. Алиқулов‎ —‎‎ Олий тоифали ўқитувчи. Потрон қишлоғи фуқароси, тарих йўналиши бўйича тадқиқотчи‎
17.‎ Қ. Мажидов‎ —‎‎ «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси ‎
18.‎ Б. Холмуродов‎ —‎‎ Туман бош имом хатиби‎
19.‎ У. Худойқулов‎ —‎‎ Давлат архиви директори‎
20.‎ М. Мухаммадиев‎ —‎‎ Хўжалик ҳисобидаги архив директори‎
21.‎ Р. Акбаров‎ —‎‎ Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят бўлими ахборот бўлими бошлиғи, тарих бўйича тадқиқотчи‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки улар зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.