Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018 21.07.2003 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.07.2003 йилдаги 320-сон
Date of entry into force
21.07.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мавжуд сув хўжалиги ташкилотлари ва хизматлари тузилмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика минтақаларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига 1-иловага мувофиқ биркитиб қўйилишига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;

ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика сув хўжалигини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бўлинмалари рўйхати ва улар аппарати ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Магистрал каналлар бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмалари 4,ва -иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом, шунингдек Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисидаги Намунавий низомлар 5, ва-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан танлов асосида лавозимга тайинланади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини ташкил этишни тугалласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларининг, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг, шунингдек уларга қарашли сув хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари, лимитлари, моддий-техника ресурслари, механизмлари, автотранспорти, ходимлар штатлари, бюджет маблағлари янги ташкил этилган Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига белгиланган тартибда берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мазкур қарорга мувофиқ янги ташкил этилган тузилмаларининг штат жадвалларини ва харажатлар сметаларини 2003 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ресурсларидан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари, шунингдек вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияларининг белгиланган тартибда тегишли Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 21 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
320-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
1-ИЛОВА

Минтақаларни ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига биркитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
2-ИЛОВА

Сув хўжалигини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 558-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари рўйхати ва улар аппарати ходимларининг чекланган сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р ‎

Номи‎

Жойлашган жойи ‎

Маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сони‎

I. Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармаси

Фарғона шаҳри 18
1.‎ Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси‎ Фарғона шаҳри‎ 16‎
2.‎ Катта Андижон магистрал канали бошқармаси‎ Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчаси‎ 12‎
3.‎ Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармаси ‎ Қува тумани‎ 14‎
ЖАМИ‎ 60‎
II. НоринҚорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Андижон шаҳри ‎ 25‎
1.‎ Қорадарё—Майлисув ирригация тизими бошқармаси ‎ Избоскан тумани ‎ 12‎
2.‎ Улуғнор—Мазгил ирригация тизими бошқармаси‎ Бўз тумани‎ 19‎
3.‎ «Андижонсой» ирригация тизими бошқармаси ‎ Андижон тумани ‎ 14‎
4.‎ «Шаҳрихонсой» ирригация тизими бошқармаси‎ Асака шаҳри‎ 15‎
5.‎ «Шаҳрихонсой» ирригация тизими бошқармаси‎ Асака шаҳри‎ 15‎
ЖАМИ‎ 97‎
III. НоринСирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Наманган шаҳри‎ 25‎
1.‎ Катта Наманган магистрал канали бошқармаси‎ Наманган шаҳри ‎ 10‎
2.‎ Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси ‎ Наманган ‎ шаҳри 12‎
3.‎ «Норин—Ҳаққулобод» ирригация тизими бошқармаси‎ Учқўрғон тумани‎ 12‎
4.‎ «Норин—Наманган» ирригация тизими бошқармаси‎ Наманган тумани‎ 15‎
5.‎ «Подшоота—Чодак» ирригация тизими бошқармаси‎ Косонсой тумани‎ 25‎
6.‎ Охунбобоев номли ирригация тизими бошқармаси‎ Мингбулоқ тумани‎ 18‎
ЖАМИ‎ 117‎
IV. СирдарёСўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Фарғона шаҳри ‎ 28‎
1.‎ «Норин—Фарғона» ирригация тизими бошқармаси‎ Бағдод тумани ‎ 24‎
2.‎ «Исфайрам—Шоҳимардон» ирригация тизими бошқармаси‎ Фарғона шаҳри‎ 22‎
3.‎ «Сўх—Оқтепа» ирригация тизими бошқармаси‎ Қўқон шаҳри‎ 18‎
4.‎ «Исфара—Сирдарё» ирригация тизими бошқармаси‎ Фурқат тумани‎ 22‎
ЖАМИ‎ 114‎
V. ЧирчиқОҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Тошкент шаҳри ‎ 30‎
1.‎ Тошкент магистрал канали бошқармаси‎ Тошкент шаҳри, Бектемир тумани‎ 12‎
2.‎ «Бўзсув» ирригация тизими бошқармаси‎ Тошкент шаҳри ‎ 22‎
3.‎ «Паркент—Қорасув» ирригация тизими бошқармаси‎ Тошкент шаҳри, Бектемир тумани‎ 36‎
4.‎ «Оҳангарон—Далварзин» ирригация тизими бошқармаси‎ Пискент тумани‎ 32‎
ЖАМИ‎ 132‎
VI. Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Ш.Рашидов тумани Учтом шаҳарчаси ‎ 36‎
1.‎ Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармаси‎ Пахтакор шаҳри‎ 18‎
2.‎ «Шўрўзак—Сирдарё» ирригация тизими бошқармаси‎ Сайхунобод тумани‎ 26‎
3.‎ «Боёвут—Арнасой» ирригация тизими бошқармаси‎ Мирзачўл тумани‎ 40‎
4.‎ «Учтом» ирригация тизими бошқармаси‎ Дўстлик тумани‎ 12‎
5.‎ «Ховос—Зомин» ирригация тизими бошқармаси‎ Зарбдор тумани‎ 30‎
ЖАМИ‎ 162‎
VII. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Самарқанд шаҳри‎ 38‎
1.‎ «Зарафшон» магистрал тизими бошқармаси‎ Самарқанд шаҳри‎ 25‎
2.‎ «Туятортар—Қли» ирригация тизими бошқармаси‎ Бахмал тумани‎ 12‎
3.‎ «Мирза—Пай» ирригация тизими бошқармаси‎ Челак шаҳри ‎ 22‎
4.‎ «Дарғом» ирригация тизими бошқармаси‎ Тайлоқ тумани‎ 25‎
5.‎ «Эски Ангор» ирригация тизими бошқармаси‎ Чироқчи тумани‎ 21‎
6.‎ «Оқ—Қорадарё» ирригация тизими бошқармаси‎ Оқдарё тумани‎ 17‎
7.‎ «Мианкал—Тос» ирригация тизими бошқармаси‎ Каттақўрғон тумани‎ 12‎
8.‎ «Кармана—Конимех» ирригация тизими бошқармаси‎ Кармана шаҳри‎ 12‎
9.‎ «Нарпай—Навоий» ирригация тизими бошқармаси‎ Нарпай тумани‎ 17‎
ЖАМИ‎ 201‎
VIII. АмуСурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Термиз шаҳри‎ 26‎
1.‎ «Сурхондарё» магистрал тизими бошқармаси‎ Қумқўрғон тумани‎ 20‎
2.‎ «Тўпаланг—Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси‎ Денов шаҳри‎ 27‎
3.‎ «Сурхон—Шеробод» ирригация тизими бошқармаси‎ Шеробод тумани‎ 22‎
4.‎ «Аму—Занг» ирригация тизими бошқармаси‎ Жарқўрғон тумани‎ 27‎
ЖАМИ ‎ 122‎
IХ. АмуҚашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Қарши шаҳри‎ 30‎
1.‎ «Қашқадарё» магистрал тизими бошқармаси‎ Қамаши тумани‎ 18‎
2.‎ «Миришкор» ирригация тизими бошқармаси‎ Миришкор тумани‎ 25‎
3.‎ Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармаси‎ Қарши тумани ‎ 40‎
4.‎ «Оқсув» ирригация тизими бошқармаси‎ Шаҳрисабз шаҳри‎ 21‎
5.‎ «Яккабоғ—Гузор» ирригация тизими бошқармаси‎ Гузар тумани‎ 15‎
ЖАМИ‎ 149‎
Х. АмуБухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Бухоро шаҳри‎ 27‎
1.‎ «Аму—Қоракўл» ирригация тизими бошқармаси‎ Олот шаҳри‎ 19‎
2.‎ «Шоҳруд—Дўстлик» ирригация тизими бошқармаси‎ Когон шаҳри‎ 16‎
3.‎ «Хархур—Дуоба» ирригация тизими бошқармаси‎ Вобкент шаҳри‎ 17‎
4.‎ «Тошработ—Жилвон» ирригация тизими бошқармаси‎ Ғиждувон тумани‎ 14‎
5.‎ «Тошработ—Ўртачўл» ирригация тизими бошқармаси‎ Қизилтепа тумани‎ 12‎
ЖАМИ‎ 105‎
ХI. Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси‎ Тахиаташ шаҳри‎ 40‎
1.‎ «Тошсоқа» ирригация тизими бошқармаси‎ Боғот тумани‎ 16‎
2.‎ «Полвон—Ғазовот» ирригация тизими бошқармаси‎ Хонқа тумани‎ 15‎
3.‎ «Шовот—Кулават» ирригация тизими бошқармаси‎ Урганч шаҳри‎ 25‎
4.‎ «Карамази—Қиличбой» ирригация тизими бошқармаси‎ Гурлан тумани‎ 12‎
5.‎ «Манғит—Назархон» ирригация тизими бошқармаси‎ Амударё тумани‎ 12‎
6.‎ «Суэнли» ирригация тизими бошқармаси‎ Қонликўл тумани‎ 34‎
7.‎ «Пахтаарна—Найман» ирригация тизими бошқармаси‎ Бўстон шаҳри‎ 23‎
8.‎ «Қуванишжарма» ирригация тизими бошқармаси‎ Қораўзак тумани‎ 15‎
9.‎ «Қизкетган—Кегейли» ирригация тизими бошқармаси‎ Чимбой тумани‎ 19‎
10.‎ «Каттагар—Бўзатов» ирригация тизими бошқармаси‎ Нукус тумани‎ 12‎
11.‎ Оролбўйи дельта бошқармаси‎ Нукус шаҳри‎ 6‎
ЖАМИ‎ 229‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича
‎ҲАММАСИ‎
1488‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ҳавза бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари аппарати вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими сув хўжалиги хизматлари, Туманлараро каналлар бошқармалари, Зарафшон водийси сув хўжалиги бошқармаси, Катта Фарғона канали бошқармаси ва Вилоятлараро Мирзачўл канали бошқармаси негизида ташкил этилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 558-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Магистрал каналлар бошқармаси аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
4б-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Сув хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда матнда «Бош бошқарма» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бош бошқармага ер усти сувларидан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда республика иқтисодиёти ва аҳолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош бошқарма Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида ҳамда сув хўжалиги тизимининг бошқа корхоналари ва бирлашмаларида сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш, сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари ҳавзалари бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сув хўжалиги бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сув ресурсларини бошқариш ва улардан комплекс фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли прогнозлари умумлаштирилишини, сув ресурслари баланси ишлаб чиқилишини, сув олиш лимитлари ва ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари ва айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг сув олиш лимитлари белгиланишини таъминлайди;
(4-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида ҳавза принципи бўйича ер усти сув ресурсларини оқилона бошқаришни, сувдан фойдаланишда ва сув истеъмолида бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;
(4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастри юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда сув хўжалиги объектларининг қирғоқбўйи полосалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари аниқланишини таъминлайди, дарёлар ва бошқа сув объектларининг қирғоқбўйи полосалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилашда қатнашади;
(4-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳақидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш ташкил этилишини, шунингдек унинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемалари ишлаб чиқилишини, мелиорация ва сув хўжалиги ривожлантирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишни таъминлайди;
(4-банднинг «а» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳриририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатномалар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва материалларни тайёрлаш, шунингдек табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ва сув истеъмолига рухсатномалар бериш, шунингдек сув олиш тармоқларини рўйхатдан ўтказиш (коммунал-маиший соҳанинг фойдаланиш ташкилотлари сув хўжалиги объектларидан ва сув истеъмолчилари уюшмаларидан сув олиш тармоқлари бундан мустасно) ва фойдаланишни ҳисобга олишни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларига таклифлар киритиш;
(4-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмалари ва уларнинг бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда, шунингдек уларнинг хизмат кўрсатиш зонасида сув ҳисобини ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
(4-банднинг «а» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, сув хўжалигини ва ерларни мелиорациялаш бўйича давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда республика номидан иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансидаги сув хўжалиги объектлари комплекси (сув омборлари, ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр узатиш линиялари, алоқа линиялари ва ёрдамчи трансформатор станциялари ва бошқа объектлар) таъмирланиши, улардан ишончли фойдаланилиши ва такомиллаштирилиши ташкил этилишини, автоматика ва телемеханиканинг янги воситалари ва бошқа асбоб-ускуналар ва технологиялар такомиллаштирилиши ва жорий этилиши, сувни ҳисобга олиш воситаларини метрологик таъминлаш ишлари амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ҳар йили ҳисобга олиниши ва мониторинги олиб борилишини, мелиоратив кадастр тузилишини, янги ерларни ўзлаштириш ва илгаридан суғориб келинган ерларни реконструкция қилиш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта барпо этиш самарадорлиги баҳолаб борилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиорация тизимларини паспортлаштириш, давлат сув кадастрини юритиш ва шу асосда мелиорация тизимларининг техник даражасини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларнинг ишлаб чиқилишини, қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш тадбирлари бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув, энергетика ресурслари ва бошқа моддий-техника ресурсларини тежаш чоралари кўрилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) капитал қурилиш соҳасида самарали инвестиция сиёсатини ўтказади ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳамда корхоналарнинг ўз маблағларини мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидромелиоратив тизимларни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, илгаридан ҳайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш ҳамда янги ерларни ички контур бўйича ўзлаштириш, техник жиҳатдан мукаммал мелиоратив тизимларни ва иншоотларни, илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги, саноат-хўжалик мақсадидаги объектлар қурилиши, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудидаги, мансублиги ва маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, барча сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек мамлакатимизнинг республика чегарасидан ташқаридаги сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги бош бошқармаси тизимига кирувчи пудрат, лойиҳа-қидирув, саноат ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қурилиши норматив муддатларда прогнозлаштирилишини ва уларнинг ташкил этилишини, капитал қўйилмалардан оқилона фойдаланилишини ва улар самарадорлиги оширилишини, қурилиш қиймати пасайтирилишини, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлар ўз вақтида ишга туширилиши ва ўзлаштирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, қурилиш, ер қазиш техникаси ва бошқа техника, асбоб-ускуналар, материаллар, буюмлар ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестициялари жалб этилишини ташкил этади, Вазирлик мутахассисларининг чет элда ишлашини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида чет элда сув хўжалиги ишлари бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш халқаро битимлари, дастурлари доирасида Ўзбекистон томони мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ халқаро тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил қилади, хорижий шериклар билан сув муаммолари бўйича музокараларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош бошқарма ўз бошлиғи орқали Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссияда ва сув хўжалиги масалалари бўйича бошқа халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ишчи органи функцияси Сув хўжалигини ривожлантириш ва сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошқармасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бош бошқармага Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош бошқарма бошлиғи айни вақтда Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси, Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади.
(7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш, ерлар мелиорацияси, ирригация-мелиорация қурилиши масалалари, Бош бошқарма фаолиятининг бошқа муҳим йўналишлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош бошқарма давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соҳасидаги ҳудудий органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг қарорларига, Вазирликнинг буйруқлари ва қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси сув ҳавзасида сув ресурсларини тартибга солиш ва фойдаланишда ягона сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ҳавза бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ташкил этиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимидан ишончли фойдаланиш ва уни иш ҳолатида сақлаш учун уни тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг ишончли ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли прогнозларини умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига сув олиш лимитлари бўйича таклифлар киритади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавза бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган лимитлар асосида вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармаларининг таклифларини ҳисобга олиб иқтисодиёт тармоқлари, магистрал каналлар (тизимлар), айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, ирригация тизимлари, маъмурий вилоятлар ва туманлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди. Тизимлараро насос станциялари иш режимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман ҳавза ва ирригация тизимлари бўйича ер усти сув ресурсларини бошқаради, улардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавза сув хўжалиги тизимидан фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш ва уни ривожлантириш, ресурсларни тежайдиган технологияларни, сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг, шунингдек бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига таклифлар киритади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатнома беради, табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларига таклифлар киритади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавза бўйича белгиланган лимитларга риоя этилишини ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади, «Ўзсувназорат» инспекцияси хизматлари билан биргаликда сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман ҳавза, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, маъмурий вилоятлар ва туманлар, манбалар ҳамда алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича белгиланган тартибда сув бериш ва сув олиш ҳисобини, шунингдек ҳисоботини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурслари балансини тузади, умуман ҳавза, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, маъмурий вилоятлар, туманлар, манбалар ва айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича сув кадастрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сув хўжалиги тизимларини сув ўлчаш ва уни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни, сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этишни, шунингдек уларнинг метрологик таъминотини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим ирригация тизимларининг сув таъминотини ошириш, ирригация тизимлари ва иншоотларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлайди ва уларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман ҳавза бўйича сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш схемаларини тузиш, шунингдек инвестиция дастурларига киритиш учун ирригация тизимлари ва иншоотларини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, инвестиция лойиҳаларида қатнашади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўзига келишиш учун тақдим этилган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳақидаги қонун ҳужжатлари, сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш қоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимномалар бериш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари, жойлардаги бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан танлов асосида лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Танловни ўтказиш тартиби Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳавза бошқармаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан танлов асосида тайинланадиган икки нафаргача ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ҳамда Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари раҳбарлари лавозимига танлов асосида тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасига Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари номзодларини келишиш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма штат жадвали бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари аппарати штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма аппарати ходимларини танлов асосида лавозимга тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари ўринбосарларини танлов асосида тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилган қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.

11. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузурида Сув хўжалиги кенгаши ташкил этилади, унинг таркибига Бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг фаолият кўрсатиш ҳудудидаги вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқлари (ёки бошлиқларнинг ўринбосарлари), Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари ва бошқа тегишли сув хўжалиги ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек тажрибали ва юқори малакали ходимлар киради. Кенгашнинг шахсий таркиби ва Кенгаш тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 июлдаги 320-сон қарорига
5б-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Магистрал каналлар бошқармаси (кейинги ўринларда матнда Бошқарма деб юритилади) Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг тегишли магистрал канал (тизим)да сув ресурсларини тартибга солиш бўйича таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа қарор ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига, Вазирликнинг буйруқларига ва бошқа қарорларига, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси буйруқларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бошқарма тизимда сув ресурсларини тартибга солишда техника сиёсатини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал каналлар (тизимлар) ва иншоотлар сув ресурсларини оқилона бошқариш ва унинг тезкорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман магистрал канал (тизим) бўйича сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминлаш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал канални (тизимни) ишончли фойдаланиш учун тайёрлаш ва уни иш ҳолатида сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш ва сув бериш тўғрисида ишончли ҳисоб ва ҳисобот юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан мақсадли фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини бошқаришни ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан белгиланган лимитларга мувофиқ Ирригация тизимлари бошқармаларига сув беришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари ҳамда насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари билан сув бериш юзасидан шартномалар тузади, тизимнинг ички насос станциялари ва агрегатларидан фойдаланиш режимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда ирригация тизимларига сув бериш жадвалларига тузатишлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимнинг алоҳида каналлари сув таъминотини оширишга доир таклифларни тайёрлайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман тизим бўйича сув олиш ва сув бериш ҳисобини юритади, тизим бўйича сув ресурслари балансини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотлари бўйича сув ресурслари оқилона бошқарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман сув хўжалиги тизимидан ишончли фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимни сув ўлчаш қурилмалари билан зарур миқдорда таъминлайди, сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этади ҳамда уларни такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар тузади, ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш ишларини арзонлаштириш ва сифатини ошириш мақсадида, ресурсларни тежайдиган технологияларни, ишларни бажаришнинг мақбул шакл ва усулларини ишлаб чиқади ва жорий қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги каналлар тизимларида ишларни ташкил этишдаги илғор тажрибани, сув хўжалигига оид фан ютуқларини оммалаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари билан биргаликда инвестиция дастурларига киритиш учун тизимни ва иншоотларни замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, магистрал канал (тизим) бўйича инвестиция дастурлари бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман ирригация тизими бўйича сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш схемаларини тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бошқарманинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишиш учун ўзига тақдим этиладиган сув ресурсларини бошқариш бўйича қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа тизимларда ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш қоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимнома киритиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тасдиқланган сув ресурслари лимитларига вужудга келган сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз доирасида тузатиш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари жойлардаги бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошқармани танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради. Танлов Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошқармаси томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ ўринбосарлари лавозимга Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан танлов асосида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловларни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бошқарма бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган номзодларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма аппарати штатлар жадвали бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма аппарати ходимларини, шунингдек тасарруфидаги каналлар тизимлари раҳбарларини Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларини танлов асосида тайинлайди. Танловни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Гидроучасткалар ва гидроузеллар (юридик шахс мақомисиз) Бошқарманинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, улар ўз фаолиятини Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бюджетдан ажратмалар ҳамда хўжалик фаолиятидан ва сув истеъмолчиларига хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Бошқармани маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бошқарма фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 116-модда; 2006 й., 48-50-сон, 488-модда; 2009 й., 5-сон, 36-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2013 й., 42-сон, 558-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)