Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022 29.08.2014 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.2014 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
02.09.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-меҳнат экспертиза хизматини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, сифатли тиббий текширишдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари иши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий — меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, зарурат бўлганда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг врачлари ва тиббиёт ҳамширалари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий тиббиёт таълим муассасалари, шунингдек Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ва унинг минтақалардаги филиаллари базасида бепул асосда малака ошириш курсларидан ўтишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон 47-модда), шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони — 14 нафар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу жумладан бошқарув ходимлари — 3,5 нафар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

1. Врач-экспертлардан бири бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раисининг ўринбосари этиб тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кадрлар бўйича инспекторга кассирнинг функционал вазифалари юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Алоҳида бино мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда қоровул лавозими киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 445-модда; 2017 й., 37-сон, 997-модда)