20.06.2014 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 20.06.2014 йилдаги 261-сон
Date of entry into force
20.06.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий судларда ишларни кўришда экспертизани тайинлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий судлар суд экспертизаси (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) тайинлаш масаласини ҳал этиш, суд эксперти хулосасини текшириш ва унга баҳо беришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги намунавий низом (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади), шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қонуннинг 3-моддасига кўра, экспертиза деганда суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд экспертининг хулосаси деганда суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси томонидан тузиладиган ва суд-эксперт текширишларининг олиб борилишини ва натижаларини акс эттирадиган ёзма ҳужжат тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларга тушунтирилсинки, экспертиза иш ҳолатларини атрофлича ва ҳар томонлама, объектив ўрганиш ҳамда фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволларга тушунтириш бериш мақсадида тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза ишда иштирок этувчи шахснинг ёзма ёки оғзаки илтимосига кўра ёки розилиги билан тайинланиши мумкин. Агар экспертиза тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экспертиза муассасасида экспертизанинг қуйидаги турлари ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-экологик экспертизаси, суд-автотехника экспертизаси, транспорт воситаларини ва уларнинг қисмларини баҳолаш экспертизаси, ёнғин-техникавий экспертиза, суд-иқтисодий экспертиза, суд-товаршунослик экспертизаси, суд қурилиш-техникавий экспертизаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг экспертизаси ва ихтисослигидан келиб чиқиб, бошқа турдаги экспертизалар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-хатшунослик экспертизаси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа экспертиза муассасаларида экспертиза уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ўтказилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ИПКнинг 55-моддаси ва Қонуннинг 10 ва 11-моддалари мазмунига кўра, эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд эксперти сифатида олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта-махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, экспертизанинг тегишли соҳаси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва суд эксперти малакасига эга бўлган давлат суд-экспертиза муассасасининг ходими (давлат суд-эксперти), суд томонидан жалб этилган бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими (суд-экспертлик ихтисосига эга бўлмаган) ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар суд эксперти сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар назарда тутишлари керакки, қонун ҳужжатларида экспертиза муассасасининг ихтисослиги ёки экспертизанинг туридан келиб чиқиб, суд экспертининг номзодига нисбатан бошқа талаблар ва чекловлар ҳам белгиланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, биринчи инстанция суди нафақат иқтисодий ишни кўришда, балки ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг илтимоси бўлган тақдирда, экспертиза тайинлаш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолда экспертиза тайинлаш масаласи даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ҳал этилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судларга тушунтирилсинки, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ишни мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далиллар бўйича қайта кўриши сабабли, ушбу суд инстанцияси ҳам мазкур қарор 3-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда экспертиза тайинлашга ҳақли.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суднинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажрими асослантирилган ҳамда ИПКнинг 80, 82 ва 85-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Ажримда экспертиза тайинлаш учун асос бўлган ҳолатлар, тарафнинг айнан қайси важи ёки ишнинг айнан қайси ҳолати текширилиши кераклиги ва ушбу ҳолатни текшириш учун қайси соҳадаги мутахассис фикри зарурлиги кўрсатилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.1. Суднинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) экспертиза тайинлаган иқтисодий суднинг номи, ишнинг тартиб рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой, суд таркиби, суд мажлиси котиби, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;
(8.1-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) низо предмети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) иш ҳолатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) экспертиза тайинлаш асослари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) экспертиза ўтказиш юклатилган муассасанинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси олдига қўйилган саволлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) экспертиза ўтказиш учун тақдим этилган текшириш объектлари, шу жумладан ашёвий далиллар, текшириш учун намуналар, ҳужжатлар, иш материаллари ва ҳоказолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) экспертизани ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.2. Экспертиза суд экспертлари комиссияси томонидан ўтказилиши лозим деб топилганда, ажримда текширув қайси ихтисосдаги экспертлар томонидан ўтказилиши кераклиги, экспертлар комиссияси фаолиятини ташкил қилиш қайси эксперт муассасасига юклатилганлиги, текширилиши лозим бўлган объектлар ва бошқа материаллар қайси экспертиза муассасасига юборилаётганлиги ҳам кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ажрим нусхалари комиссияда вакили эксперт сифатида иштирок этаётган ҳар бир экспертиза муассасасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.3. ИПК 80-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ишда иштирок этувчи шахслар судга эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган саволларни тақдим этишга ва ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб этиш ёки экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган саволлар рад этилган тақдирда, суд рад этиш сабабларини ажримда асослантириб бериши шарт.
(8.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар инобатга олишлари лозимки, тушунтириш бериш учун суд эксперти олдига низони тўғри ҳал қилишга қаратилган, экспертнинг ваколат доирасига кирадиган ҳамда фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволлар қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертизани такроран ўтказмаслик мақсадида суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси олдига қўйилаётган саволлар экспертизани тўлиқ ўтказиш учун етарли даражада бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилиниши суднинг ваколатига кирадиган ҳуқуқ тўғрисидаги саволлар эксперт олдига қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.4. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримнинг факсимил ва ёруғ сезгир қоғозга кўчирилган нусхасини юборишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ИПК 102-моддасининг 1-бандига мувофиқ экспертиза тайинланган ҳолларда иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли. Бу ҳақда алоҳида чиқарилган ажримда ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) назарда тутилмаганлиги муносабати билан судлар шуни инобатга олиши лозимки, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳам кўрсатилган бўлиб, ушбу ажрим устидан шикоят берилган (протест келтирилган) бўлса, шикоят (протест)нинг фақат иш юритишни тўхтатиб туришга оид қисми кўриб чиқилади. Агар шикоят (протест) суд ажримининг экспертизани тайинлашга оид қисми устидан берилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ёки 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ёхуд 316-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади. Агар ариза (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 3242-модда биринчи қисмининг 2-бандига асосан, шикоят (протест) кўриб чиқилаётган суд инстанциясида тугатилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Суд эксперти ёки суд экспертлари комиссиясига экспертиза тайинлаш ҳақидаги суднинг ажрими ҳамда текшириш объекти, экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар акс этган бошқа ҳужжатлар (суд мажлиси баённомаси, шартномалар, юк хатлари, счёт-фактуралар, бухгалтерия ҳужжатлари, маълумотномалар, кўчирмалар, фотосуратлар ва ҳ.к.лар) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертизага тақдим этилиши керак, текшириш объектлари экспертизани тайинлаган суднинг ваколатли ходими томонидан шахсан топширилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агар экспертга ҳужжатнинг ксеронусхаси юборилаётган бўлса, унга ҳужжатнинг аслига мослиги ҳақида судья томонидан белги қўйилади, нусхаси судья томонидан имзоланади ва суднинг муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш объектини суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси ихтиёрига юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда (бино, иншоот, катта ҳажмдаги предметлар ва бошқалар) уни кўздан кечириш ва текшириш объект жойлашган жойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Судлар текшириш объектларини расмийлаштириш ва суд эксперти ёки суд экспертлари комиссиясига тақдим этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу тартибга риоя этмаслик экспертиза ўтказилишига тўсқинлик қилса, экспертиза муассасаси раҳбари экспертизани тайинлаган судга ёзма шаклда хабар беришга ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур бўлган чораларни кўришни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган камчиликлар ўттиз кун ичида ёки экспертиза муассасаси раҳбарининг хатида кўрсатилган бошқа муддат ичида бартараф қилинмаса, экспертиза муассасаси раҳбари текшириш объектлари ва бошқа материалларни судга ижросиз қайтариши мумкин. Шу боис бундай талаб билдирилган тақдирда, судлар мурожаатда кўрсатилган камчиликларни дарҳол бартараф этиш чораларини кўришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тадқиқот ўтказиш учун тақдим этилган материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда, суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси экспертиза муассасаси раҳбари орқали экспертизани тайинлаган судга қўшимча материалларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча материаллар мурожаатда кўрсатилган муддатда, муддат кўрсатилмаган тақдирда — дарҳол тақдим қилиниши шарт. Агар мурожаатда сўралаётган қўшимча материаллар бошқа шахсларда сақланаётган бўлса, суд уларни ИПКнинг 69-моддасига мувофиқ талаб қилиб олиш ва экспертиза муассасасига юбориш чораларини кўради.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судларга тушунтирилсинки, экспертиза муассасаси томонидан экспертизани ўтказиш унинг ваколатига кирмаслиги, муассасада тегишли мутахассис мавжуд эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра экспертизани ўтказиш имконияти йўқлиги важ қилиниб, текшириш объекти ва бошқа материаллар хулоса берилмасдан судга қайтарилган ҳолларда, экспертиза ўтказишни бошқа экспертиза муассасасига юклаш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ИПК ва Қонунга мувофиқ қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертиза ҳам тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча экспертизани ўтказиш дастлабки экспертизани ўтказган суд эксперти (суд экспертлари комиссияси) ёки бошқа суд эксперти (суд экспертлари комиссияси) томонидан, қайта экспертизани ўтказиш эса ҳар қандай ҳолда бошқа суд эксперт (ёки суд экспертлари комиссияси) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги турли бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади. Бу ерда бўшлиқлар деганда, эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасининг тўлиқ ва аниқ эмаслиги, хулосадаги камчиликларни эксперт (экспертлар комиссияси аъзолари)ни сўроқ қилиш йўли билан ҳам бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаганлиги ва шу каби ҳолатлар тушунилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 82-моддасининг иккинчи қисмида эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиявий экспертиза бир хил ихтисосликдаги, комплекс экспертиза эса турли ихтисосликдаги икки ёки ундан ортиқ суд экспертлари томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертизалар фақат ИПК ва Қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда тайинланади ва бошқа асослар бўйича бундай экспертизаларни тайинлашга йўл қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Эксперт хулосаси судга ёзма шаклда тақдим этилади ва у иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд эксперти хулосасининг мазмуни ва шакли бўйича қўйиладиган талаблар ИПКнинг 86-моддаси ва Қонуннинг 23-моддасида кўрсатилган. Агар суд экспертининг хулосаси ушбу талабларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган бўлса, суд ушбу хулосани ишнинг ҳолатларини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилмайди. Шу билан бирга суд эксперт (суд экспертлари комиссияси)дан хулосани қонун талабларига мос ҳолда расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақли.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар эксперт хулосасини баҳолашда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари (имзо ёки ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши ва ҳ.к.) мавжудлиги аниқланса, суд ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хусусий ажрим юбориши керак. Хусусий ажримга экспертиза хулосасининг асл нусхаси илова қилинади, хулосанинг кўчирма нусхаси эса иқтисодий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ИПК 56-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. Шу муносабат билан суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади ва бу ҳақда суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, эксперт хулосаси тушунарли бўлмаган тақдирда, ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши, ўзи берган хулосани тушунтириши, қўшимча саволларга жавоб бериши учун суд экспертни суд мажлисига чақиришга ҳақли.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд эксперти хулосаси суд томонидан бошқа далиллар билан бир қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳоланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт хулосасини баҳолашда суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари)нинг малакаси, тарафларнинг манфаатларига риоя қилинганлиги, тадқиқотда қўлланилган усулларнинг ишончлилиги, суд томонидан қўйилган саволларга берилган жавобларнинг асослантирилганлиги ҳисобга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертнинг хулосаси ноаниқ бўлган, шунингдек у тахминларга асосланган тақдирда, хулоса суд томонидан далил сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда суд ҳал қилув қарори (қарор, ажрим)да хулосанинг далил сифатида қабул қилмаганлиги сабабларини асослаб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Судларга тушунтирилсинки, илгари кўрилган бошқа иш бўйича берилган экспертиза хулосаси кўриб чиқилаётган иш бўйича экспертиза хулосаси сифатида тан олинмайди. Лекин экспертиза хулосаси кўрилаётган ишга бевосита алоқадор бўлса, у бошқа далиллар билан бир қаторда далил сифатида баҳоланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий низомнинг 8-бандига кўра, экспертизани тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) асосида тадқиқотларни ўтказиш муддатлари суд экспертизаларининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади. Суд экспертизаси турларининг мураккаблик даражаси экспертиза ташкилотининг юқори турувчи идораси, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари учун Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадқиқотларни ўтказишни 30 кун мобайнида бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, экспертиза ташкилоти раҳбари муддат ўтишидан 3 иш куни олдин асосланган ҳолда экспертиза тайинлаган ваколатли орган (шахс)га ёзма ёки электрон равишда хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар инобатга олишлари лозимки, Намунавий низомнинг 9-бандига кўра, экспертиза тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) бўйича тадқиқотлар ўтказиш муддатлари иш материаллари экспертиза ташкилотига тушган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади ва суд эксперти хулосаси экспертиза тайинлаган ваколатли орган (шахс)га юборилган кунда тугайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 117-моддаси мазмунига кўра экспертиза ўтказиш учун тўланиши лозим бўлган сумма экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилган ишда иштирок этувчи шахс томонидан, агар иккала томон бундай илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса, ушбу сумма уларнинг ҳар иккаласи томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан тенг миқдорда ўтказилиши керак.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказиладиган сумманинг тахминий миқдори суд томонидан аниқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно. Тўланадиган узил-кесил сумма хулоса судга тақдим этилгандан сўнг аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Пленум қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда суднинг ташаббуси билан экспертиза тайинланган тақдирда, уни ўтказиш учун тўланадиган сумма суднинг депозит ҳисобварағидан ўтказилиб, у ишни кўриш натижалари бўйича тарафлар ўртасида ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ тақсимланади ва ундирилади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судларга тушунтирилсинки, Намунавий низом 10-бандининг олтинчи хатбошисига кўра экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги материалларни экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос бўлади. Шу боис экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги сабабли тегишли материаллар экспертиза ўтказилмасдан судга қайтарилган тақдирда, суд экспертиза ўтказиш бўйича харажатларнинг тўланганлик ёки тўланмаганлик ҳолатини текшириши лозим. Бундай харажатлар тўланмаган ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг уларни тўлашга имкони бўлмаган тақдирда, низо ишдаги мавжуд далиллар асосида кўриб чиқилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий хўжалик суди судьяси К. ДАВЛЕТОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261-сон