24.03.2014 йилдаги ПҚ-2155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.03.2014 йилдаги ПҚ-2155-сон
Date of entry into force
24.03.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро стандартлар даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инха Университети (Корея Республикаси)нинг Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг асосий фаолият йўналиши этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос юқори малакали мутахассисларни, биринчи навбатда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш, илмий тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқариш корхоналари, саноат ва инфратузилма тармоқлари ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари ўртасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи халқаро стандартларга мос мақсадли таълим дастурларини ташкил этиш учун шароит яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университети алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлган, ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва мулки билан жавоб берувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги Рақамли технологиялар вазирлиги таъсисчилигидаги олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Бунда, Рақамли технологиялар вазирлигига унинг тизим ташкилотларини университет уставини шакллантиришга жалб этишга рухсат этилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 06/25/189/0978-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 06/25/189/0978-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-услубий раҳбарлик ва таълим жараёнини амалга ошириш Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан илғор педагогик ва ахборот технологиялари қўлланган ҳолда тузиладиган битимлар асосида таъминланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни ўқитиш инглиз тилида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг Инха университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларига белгиланган намунадаги Инха университети (Корея Республикаси) дипломини ҳамда Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университетига абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетга Корея Республикасидаги Инха университети дастурлари билан бир қаторда, бошқа етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳам қўшма дастурларни йўлга қўйишга ҳамда битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом ва қўшимча равишда ҳамкор университетлар дипломларини беришга рухсат этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 06/25/189/0978-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг юқори бошқарув органи этиб 2-иловага мувофиқ таркибдаги Васийлик кенгаши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар икки ой муддатда Инха Университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университети учун биноларни олиш ва реконструкция қилиш, қуриш, зарурат бўлганда янги бинолар қуриш, шунингдек бинолар, ўқув аудиториялари, электрон кутубхона, тадқиқот лабораториялари ва университетнинг бошқа иншоотларини замонавий ўқув-лаборатория анжоми, жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув техника воситалари билан жиҳозлаш харажатлари таъсисчилар ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, етмаган қисми эса Инвестицион дастурда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг жорий фаолияти харажатлари талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9 Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент шаҳридаги Инха Университетига баҳолаш қиймати бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 13а-уй манзилида жойлашган тугалланмаган қурилиш объектини, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда реализация қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Тошкент шаҳридаги Инха Университети таъсисчиларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонаси биносидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган объектларни 2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар реализация қилинган биноларни реконструкция қилиш ва университетни замонавий талабларга мувофиқ зарур мебеллар, инвентарлар, ўқув ва лаборатория анжомлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозлаш ишларини тугатишни таъминлаш шарти билан сотишни назарда тутадиган Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш бўйича қарор қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонасини замонавий ускуналар билан қайта жиҳозлаш ва биргаликда фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек унда университетнинг электрон кутубхонасини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2019 йилнинг 1 январигача:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университети барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университетини қуриш ва реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган асбоб-ускуна, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедия маҳсулоти, қурилиш материаллари, инвентар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича университетни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишида иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон;)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2155-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха Университети муассислари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Ўзбекнефтгаз» МХК

3. «Ўзбекэнерго» АЖ

4. «Ўзкимёсаноат» АЖ

5. «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК

6. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

8. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

9. «Ўзбектелеком» АЖ

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Инха университетининг Васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ш.X. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири, Васийлик кенгаши раиси

К.Х. Каримов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

А.Р. Каримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Р.О. Каримжонов

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари

Ш.Ш. Усманов

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси директори

Н.Н. Хасанов

«Ўзбектелеком» АК бошқаруви раиси

М.М. Джалалов

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар кенгаш таркибига киритилади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/243/0529-сон)