1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни самарали ташкил этиш, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2003 йил баҳорги чақирувдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар йигирма етти ёшгача сафарбарлик чақируви резерви хизматида бўладилар ва уни ўтагандан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сони ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарорига асосан учта хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадиган фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул бадаллари ўтказиш шартлари Қуролли Кучларда ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ даврида улар томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузиладиган шартномада белгиланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида Давлат-тижорат Халқ банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ҳудудий принцип асосида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамини очсин, маблағларни мазкур ҳисоб рақамида жамлаш ва улардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 апрелгача Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларга хизмат кўрсатувчи банкларда Махсус ҳисоб рақами маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун зарур бўлган талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари очсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 июнгача Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритсин, уларда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини ва жорий таъминотини ошириш чора-тадбирларини назарда тутсин. Ҳар йили 15 мартгача муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар келгуси молия йилининг 25 декабригача Махсус ҳисоб рақами маблағларидан тўланадиган харажатларнинг вақтинчалик сметаларини рўйхатга олиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Махсус ҳисоб рақами балансини тасдиқлаш вақтида Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сонига иш ҳақи тўлаш назарда тутилсин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган чақирилувчилар тоифалари аниқлаштирилишини ҳамда уларнинг рўйхати тузилишини 2003 йил 25 мартгача таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматга тест синовлари ва профессионал танловнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва ақлий жиҳатдан энг яхши тайёргарлик кўрган чақирилувчилар танлаб олинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 апрелгача Қуролли Кучларга баҳорги чақириқ даврида сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган шахслар билан шартномаларни тайёрлаш ва тузишга доир комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг амалга оширилиши назорат қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар Махсус ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари таъминотини яхшилаш, уларни буюмлар билан таъминлаш, қўшилмалар ва қисмларни спорт анжомлари ва тренажёрлар, замонавий компьютер техникаси, ўқув материаллари, кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат — муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган шахслар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ва уни ўташ тартиби
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича белгиланган наряд бажарилгандан кейин жисмоний ва ақлий жиҳатдан энг яхши тайёрланган чақирилувчиларни танлаш йўли билан қолган чақирилувчиларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома шартлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига бадаллар тўлаш муддатлари, миқдори ва тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган шахсларнинг бутун хизмат даври мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни виждонан бажариш мажбуриятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқарога сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини, хизмат тамом бўлгандан кейин эса уни Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказишни таъминлаш мажбуриятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс (кафил) томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан тегишли молиявий мажбуриятлар зарур тарзда бажарилиши кафолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани тўхтатиш шартларини назарда тутади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада қуйидагилар кўрсатилади: сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг ва унинг кафилининг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортига оид маълумотлар; Мудофаа вазирлиги номидан шартномани имзолаган мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ҳарбий унвони, фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари; шартнома имзоланган сана.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг рўйхати тузилади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган шартномалар билан биргаликда мудофаа ишлари бўлимида сақланади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ёки унинг кафили (юридик ва жисмоний шахс) томонидан Давлат-тижорат Халқ банкининг филиал тармоғи орқали тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет маблағлари ҳисобига пул бадали тўлаш қатъиян тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул бадали тўланганлиги тўғрисида Халқ банки филиалининг белгиси қўйилган квитанция нусхасини (агар бадал нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўланса электрон тўлов кўчирмаси) сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс уни шахсий ҳисобга қўйиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига тақдим этади. Квитанция мудофаа ишлари бўлимида имзоланган шартномада илова сифатида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул бадалини тўлиқ миқдорда тўлаган шахсларга сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматда бўлганликлари тўғрисида белги қўйилган ҳарбий гувоҳномалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахс кейинчалик тинч даврда ҳарбий хизматга яроқсиз ёки уруш даврида чекланган даражада яроқли деб топилган тақдирда у захирага ўтказилиши керак, у томонидан пул бадаллари тўлаш эса тўхтатилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. ТМЭК томонидан I, II ёки III гуруҳ ногирони (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг лаёқатсиз деб топилган ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТМЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 497-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 666-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига ортиқча тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган ва ортиқча тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсни хабардор қилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказади — пул бадаллари Махсус ҳисоб рақамига жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими, уч иш куни мобайнида, квитанциянинг (тўлов топшириқномасининг) рақами ва санасини кўрсатган ҳолда пул бадалларининг ариза берган шахсга тўланганлиги (ўтказилганлиги) ҳақида белгиланган тартибда мудофаа ишлари бошқармасига хабар қилади ҳамда ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини янглишиб ўтказган жисмоний (юридик) шахс, ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияни (тўлов топшириқномасини) илова қилган ҳолда, янглишиб ўтказган пул маблағларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатиб) тегишли мудофаа ишлари бўлим бошлиғи номига ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослаб кўради (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотларининг ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсга хабар қилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими, аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг, уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бошқармаси, мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги илтимосномани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги, мудофаа ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига транзит ҳисоб рақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.
(91-93-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган ва яшаш жойини ўзгартирган фуқаролар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйилади ва ундан чиқарилади. Бунда пул бадалининг қолган қисмини тўлаш унинг томонидан янги яшаш жойи бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётган фуқаролар доимий яшаш учун чет элга кетган тақдирда, фақат махсус ҳисоб рақамига пул бадалининг тўлиқ суммаси тўлангандан кейин ҳарбий ҳисобдан чиқариладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига хизматга олинган, ҳарбий-ҳисобга олиш бўйича турдош мутахассисликка эга бўлган, махсус ҳисоб рақамига пул бадалини тўлиқ ҳажмда тўлаган ва ойлик йиғинлардан ўтган шахслар контракт бўйича ҳарбий хизматга ихтиёрий тартибда қабул қилиниши, шунингдек Мудофаа вазирлигининг сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга юборилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан чақирилувчилар билан Мудофаа вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай келишмовчиликлар қонунга мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан пул бадали тўлиқ ҳажмда тўланмаган ёки унинг бир қисми тўланмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ, тўланмаган сумма (муддатида тўланмаган қисми) фуқародан суд тартибида ундириб олинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадалнинг тўлиқ суммаси шартномада белгиланган муддатда тўланмаганда ёки белгиланган тўлов олти ойдан ортиқ муддатга кечиктирилганда фуқаро муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда унинг томонидан бадал суммасининг тўланган қисми қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома тузишдан бош тортилган тақдирда махсус ҳисоб рақамига тўланиши керак бўлган пул бадаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва белгиланган бадални Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига тўлиқ ҳажмда тўлаган шахслар ойлик ўқув йиғинларига жалб этилиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йиғинларга жалб этиладиган шахсларни танлаш туман чақирув комиссиялари томонидан амалга оширилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, маълумоти даражаси ва уларнинг мутахассислиги, қўшинларнинг тегишли ҳарбий-ҳисобга олиш мутахассисликларига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ва фуқароларнинг тегишли қўшилмалар ва қисмларнинг ҳарбий шаҳарчаларда яшаши шарти билан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари кадрлари бўлинмалари негизида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғи томонидан тасдиқланадиган сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарлик дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий тайёргарликка юборилаётган фуқароларнинг сони, йиғинларни ўтказиш муддатлари, шунингдек йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирлар кўрсатилган ҳолда негизида ҳарбий йиғинлар ташкил этадиган ҳарбий қисмлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режаси Мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан амалга жорий этилади. Режадан кўчирмалар ижро этиш учун ҳарбий округларга, мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро ўзгарувчан таркиб рўйхатига олинган кун ҳарбий йиғинлар бошланган кун, ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро қисмнинг ўзгарувчан таркиби рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий йиғинлар тамом бўлган кун деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий бошқарув органларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш бўйича функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этишга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади. Унга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш бўйича фаолиятни ва фуқароларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ва у тамом бўлгандан кейин Қуролли Кучлар захирасига ўтказишнинг самарали тизимини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадалларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини, шунингдек Мудофаа вазирлигининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олишни амалга оширадиган таркибий бўлинмаларини тайёргарлик кўрган ҳарбий хизматчилар билан бутлаш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлиги юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳарбий округларнинг қўмондонликларига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига ўз вақтида олиниши, махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тушишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлигига бевосита раҳбарлик қилиш, унинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ҳарбий тайёргарлигининг ўқув моддий-техника базасини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни белгиланган тартибда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларни ҳисобга олишни ва ҳарбий йиғинларга жўнатишни, йиғинлар тамом бўлгандан кейин эса — йиғиш пунктигача қайтариб олиб келишни ташкил этиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш туманлар (шаҳарлар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади, бўлимларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар орасида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган фуқаролар билан шартномалар тузиш, бадаллар тушуми суммаларини Давлат-тижорат Халқ банки бўлимлари билан ҳар ойда таққослаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва ҳарбий тайёргарлик йиғинларига жалб этиладиган шахсларни йиғиш пунктларига жўнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда эса — тўловларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиб олиниши чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармасига фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тўланиши ва ҳарбий йиғинлардан ўтганлар сони тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармасига сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни тамомлаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан тегишли йўриқномаларни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда Махсус ҳисоб рақами деб аталади) маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тегишли туман транзит ҳисоб рақамларига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ёки уларнинг кафиллари томонидан (юридик шахслардан ташқари) фақат Давлат-тижорат Халқ банкининг филиаллари орқали, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ёзиладиган, юқорида кўрсатиб ўтилган транзит ҳисоб рақамлари реквизитлари қўйилган квитанциялар бланкалари асосида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадаллар бошқа туманлар (шаҳарлар)нинг халқ банклари туман (шаҳар) филиаллари орқали тўланган тақдирда Халқ банкининг ушбу филиаллари тушган маблағларни кейинги иш кунидан кечикмай сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалларида очилган мудофаа ишлари тегишли бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига кўрсатиб ўтилган реквизитларга мувофиқ ўтказадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган кафиллари пул бадалларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банклари орқали тўлов топшириқномалари билан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пул бадалини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг кафиллари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш (тўлаш) қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари тўланган бадаллар суммасини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги 21512 «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисоб рақамига кейинги иш кунидан кечикмай ўтказишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Махсус ҳисоб рақамига маблағлар тушиши ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Халқ банкининг мудофаа ишлари тегишли бўлимларига хизмат кўрсатувчи туман (шаҳар) филиаллари транзит ҳисоб рақами бўйича операциялар тугаллангандан сўнг кейинги иш кунида уларга белгиланган тартибда кўчирмалар тақдим этишади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари банк кўчирмаларига мувофиқ тушган бадаллар суммасини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисоб рақамларида акс эттирилган сумма билан бадал тўланганлиги тўғрисида улар томонидан тақдим этилган квитанциялар нусхалари асосида таққослайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими пул маблағлари тушиши тўғрисида Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳар ойлик ҳисобот тузади ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали билан келишилгандан кейин уни ҳисобот даври тугагандан сўнг 3 иш куни мобайнида мудофаа ишларининг тегишли бошқармаларига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлимларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва Халқ банкининг вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар) бошқармаси билан келишилгандан кейин ҳисобот даври тугагандан сўнг беш иш кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига йиғма ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва Республика Давлат-тижорат Халқ банки билан келишилгандан кейин ҳисобот даври тугагандан сўнг ўн иш кунидан кечикмай Молия вазирлигига йиғма ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Молия вазирлиги ҳар йили 15 мартгача, Махсус ҳисоб рақамига пул бадали тушумларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига маблағлардан фойдаланиш бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ва асослашлар билан бирга таклифлар киритади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Молия вазирлиги харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш учун назорат рақамларини Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Давлат чегараларини қўриқловчи қўмитага, Миллий хавфсизлик хизматига ҳамда муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идораларга етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Махсус ҳисоб рақамидан вазирликларга, давлат қўмиталарига ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларга, ҳарбий округларга, ҳарбий қисмларга ва муассасаларга тушган маблағларнинг сарфланишини ҳисобга олиш учун уларга хизмат кўрсатувчи банкларда:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш натижасида олинган даромадлар Махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Махсус ҳисоб рақами маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг ҳисобот йили охиридаги қолдиқлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Махсус ҳисоб рақамига маблағларни ҳисоблаш ва ўтказиш бўйича банк хизматлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Махсус ҳисоб рақамининг маблағларидан фойдаланиш ҳисоби ва ҳисоботи
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлиги ўтказиладиган ҳарбий қисмлар қилинган сарф-харажатлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8- кунидан кечикмай ҳарбий округларга «Сафарбарлик чақируви резерви бўйича харажатлар сметасининг ижроси тўғрисида ҳисобот» 2-шакли бўйича ҳисобот тақдим этишади. Ҳисоботда қилинган сарф-харажатларнинг ҳаммаси моддалар бўйича акс эттирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳарбий округлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай йиғма ҳисоботлар тақдим этишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар (Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини қўриқловчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқалар) ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Молия вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Махсус ҳисоб рақамига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг мақсадли молиялаштирилиши ва фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Тўловлар Чақирилувчи ёки Кафил томонидан Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари орқали «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига шахсан тўланиши керак.
2.2. Бадал хизматга қабул қилингандан кейин бир мобайнида қуйидаги шартларда тўланади (шартнома томонлари қуйидаги вариантлардан бирини танлайди):
а) бирйўла, тўлиқ ҳажмда 200 йил ___________дан кеч бўлмаган муддатда;
б) ҳар чоракда тенг улушларда;
в) бошқа шартларда: ____________________________________________________ (томонларнинг келишувига кўра белгиланади)
2.3. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси Чақирилувчи томонидан туман мудофаа ишлари бўлимига тўлов тўлангандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.
2.4. Бадал суммаси шартнома имзоланган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асосида белгиланади.
(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кафиллик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Кафил Чақирилувчи томонидан Мудофаа вазирлиги олдидаги мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилиши мажбуриятини олади.
3.2. Чақирилувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда Кафил Мудофаа вазирлиги олдида Чақирилувчи молиявий мажбуриятларининг бажарилмаган қисми бўйича тўлиқ жавоб беради ҳамда Чақирилувчи томонидан тўланмаган суммани қоплаш мажбуриятини олади.
3.3. Кафилнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигининг мазкур шартномада назарда тутилмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик шартномамини тартибга солувчи нормалари билан регламентланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан шартнома шартларига кўра пул бадали тўланмаган тақдирда, тўланмаган сумма Чақирилувчидан суд орқали ундириб олинади.
4.2. Бадалнинг тўлиқ миқдори мазкур шартномада белгиланган муддатда тўланмаган ва тўлов олти ойдан кечиктириб юборилган тақдирда чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда бадалнинг тўланган қисми қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан, уч
нусхада тузилган.
______________________
(нотариал идора реквизитлари)
да сақланади.
5.2. Шартнома тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва Чақирилувчи сафарбарлик чақируви резерви сафида хизматда бўлган бутун даврда амал қилади.
5.3. Шартнома Чақирилувчи томонидан пул бадалларининг тўлиқ суммаси 2.2-бандда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда Мудофаа вазирлиги ташаббуси бекор бекор қилиниши мумкин.
5.4. Мазкур шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
5.5. Шартномани бажариш жараёнида, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан пайдо бўладиган барча низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Томонларнинг имзолари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан