16.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2585
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 16.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2585
Date of entry into force
19.05.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 16 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2585]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101-сон

Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2014 йил 28 апрелдаги 101-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 24 июндаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2585-1, 24.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 10/24/2585-1/0550-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслчилик хўжалиги — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 24 июндаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2585-1, 24.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 10/24/2585-1/0550-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
класс — қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини баҳолаш натижаси билан белгиланадиган тоифа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лактация даври — қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг сут бериш даври;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерьер — ҳайвоннинг ташқи тана тузилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Зотини такрор кўпайтириш учун танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар авлодининг сифати ва ўз маҳсулдорлиги бўйича текширилиши ҳамда баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш наслчилик хўжалигида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган эркак ҳайвонни аниқлаш ва ундан селекция-наслчилик ишларида фойдаланиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш наслчилик хўжаликлари томонидан наслдор ҳайвонларнинг белгиланган маҳсулдорлик даражасига қараб ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳар бир наслчилик хўжалигида камида учта эркак ҳайвон текшириш ва баҳолаш учун танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Текшириш ва баҳолаш учун танлаб олинган ҳар бир эркак ҳайвон учун у билан жуфтлаштириладиган урғочи ҳайвонлар ҳам танлаб олинади. Урғочи ҳайвонлар наслчилик хўжалигининг ўзидан, шунингдек келишув асосида бошқа наслчилик хўжаликлари ёки наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлмаган хўжаликлардан танланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жуфтлаштириш учун урғочи ҳайвонларни танлашда қуйидагиларга риоя қилиш зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир эркак ҳайвон билан жуфтлаштириладиган урғочи ҳайвонлар сони 60 бошдан, шу жумладан ёш урғочи ҳайвонлар сони 20 бошдан кўп бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жуфтлаштиришни 2 — 4 ой ичида амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота ёки она авлоди бўйича яқин қариндошларни жуфтлаштиришга йўл қўйилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танланган урғочи ҳайвонларнинг келиб чиқиши бўйича камида учта бўғин эркак аждоди маълум бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳар бир наслдор эркак ҳайвоннинг камида 25 нафар эркак ва 25 нафар урғочи болаларида текшириш олиб борилади ҳамда уларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича олинган натижаларнинг ўртача кўрсаткичи аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Наслдор ҳайвонлар насл қиймати, маҳсулдорлиги, насл сифати бўйича текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашда наслчилик хўжаликлари қуйидаги талабларга риоя қилишлари зарур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятида наслчилик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиши;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор ҳайвонларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини мақбул шароитда сақлаши, парваришлаши ва озиқлантириши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Наслдор эркак ҳайвонларни авлодларининг сифати бўйича баҳолашда қуйидагилар инобатга олиниши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслчилик хўжалигининг жойлашган манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвонларнинг сони ва сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урғочи ҳайвонлар сони ва сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урғочи ҳайвонларни сунъий уруғлантириш ва улардан насл олиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган ёш авлодларни ўстириш ва сақлаш шароитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авлодларини бошқа эркак ҳайвонлар авлодлари билан таққослаш натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Наслдор эркак ҳайвонлар авлодларининг кунлик ўсиш тезлиги ўсиш даврида олинган тирик вазннинг озуқа билан қопланиши ва ушбу авлоднинг маҳсулдорлиги бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Текширилаётган наслдор эркак ҳайвонларнинг авлодларини таққослаш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвоннинг урғочи болаларини бошқа наслдор эркак ҳайвонларнинг урғочи болалари билан таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини оналарининг маҳсулдорлиги билан таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларини уларнинг тенгдошлари билан таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини наслчилик хўжалигининг кўрсаткичлари билан таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини тегишли зот бўйича минимал кўрсаткичлар билан таққослаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар текшириш ва баҳолаш якунида подани яхшиловчи, нейтраллаштирувчи ва ёмонлаштирувчи турларга ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Подани нейтраллаштирувчи ва подани ёмонлаштирувчи деб топилган эркак ҳайвонлардан селекция-наслчилик ишларида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашнинг хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Наслдор буқаларни текшириш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Наслчилик хўжалигида текшириш ва баҳолаш учун авлодларининг сифати бўйича баҳоланмаган 12 — 14 ойликдаги наслдор буқалар танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Наслдор буқаларни авлодларининг сифати бўйича текширишда улардан доимий равишда уруғ олиш ва уларни узоқ муддат сақлаш учун музлатиб қўйиш талаб этилади. Музлатилган уруғлардан қандай мақсадда фойдаланиш буқаларни баҳолаш якунлангандан кейин аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Наслдор буқа авлодларининг сифати бўйича текширилаётганда унинг урғочи болалари туғилган пайтидан бошлаб яхши шароитда сақланиши ва озиқлантирилиши, уларнинг тирик вазни Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) мувофиқ, тегишли зот бўйича I классни баҳолашда қўйиладиган минимал кўрсаткичлардан 10 — 20 фоиз юқори бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Наслдор буқа авлодларининг тирик вазни туғилган пайтида, 8, 12, 15, 18 ойлигида текширилади ва туғилган пайтдан 18 ойлик бўлгунга қадар уларнинг кунлик ўсиши кузатиб борилади, экстерьери ва гавда тузилиши комплекс баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сигирлар сут бериш даврининг иккинчи ойида сунъий қочирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги тўлиқ — 305 кунлик ёки қисқа — 200 кунлик лактация даври маълумотлари асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Сут йўналишидаги сигирларда биринчи туғишидан бошлаб сутни кўпайтириш усули қўлланилади. Уларнинг сут маҳсулдорлиги 90 — 100 кунлик лактация даври маълумотлари асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги тўлиқ ёки қисқа лактация даврида ҳар ойда назорат соғими ўтказиш ҳамда соғилган сут миқдори, унинг таркибида ёғ ва оқсилнинг улушини аниқлаш орқали баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лактация даврининг 2-3 ойида сигирларнинг тирик вазни, олдинги елин палласининг ривожланиш индекси ва сут бериш тезлиги аниқланади, шунингдек уларнинг экстерьери ва гавда тузилиши баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Наслдор буқа баҳолаш якуни бўйича подани яхшиловчи деб топилган тақдирда, унинг авлодлари соғилган сут миқдори, сут таркибида ёғ ва оқсилнинг улуши бўйича тоифаларга ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Наслдор отларни текшириш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Наслдор отлар ва уларнинг авлодлари экстерьери, гавда тузилиши, иш қобилияти ҳамда ҳаракат сифати бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Наслдор айғирлардан селекция-наслчилик ишларида 5 ёшга тўлгандан бошлаб фойдаланилади. Наслдор биялар 3 ёшга тўлгандан кейин қочирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Наслдор қўчқор ва такаларни текшириш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Наслдор қўчқорлар ва такаларни текшириш ва баҳолашда Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) асосан, тегишли зот бўйича I классни баҳолашда қўйиладиган минимал кўрсаткичларга мувофиқ бўлган ҳамда бир хил ёшдаги урғочи қўй ва эчкилар танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қоракўлчиликда наслдор қўчқорларни текшириш ва баҳолаш учун урғочи қўйларни танлашда уларнинг тери бериш хусусиятига кўра бир хил рангли тери берувчи типга ёки ҳар хил рангли тери берувчи типга мансуб эканлиги инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари 15 — 20 кунликда ҳамда онасидан ажратилган пайтда — 3,5 — 4,0 ойликда қайта сараланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қўчқорча ва такачалар 8-9-ойлигидан бошлаб текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари эгизак туғилганда, уларни баҳолаш натижаларига 1,12 тўғрилаш коэффициенти қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари 4 ойликдан 7 ойликкача бўлган даврда боқувга қўйиб семиртирилади ҳамда олинган тирик вазннинг озуқа билан қопланиши аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қўчқорлар ва такаларнинг наслдорлигини баҳолашда қўшимча равишда қуйидагилар инобатга олиниши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
она томондан қариндош бўлган урғочи авлодларнинг насл бериш хусусияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урғочи қўй ва эчкиларни қочириш сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган наслнинг ҳаётчанлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авлодларининг онасидан ажратиш пайтидаги тирик вазни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Наслдор хўрозларни текшириш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Наслдор хўрозларни текшириш ва баҳолашда ёш хўрозчалар олдиндан танлаб олинади. Улар ҳар 10 — 12 кунда жуфтлаштириладиган паррандалар яшайдиган бир уядан бошқа уяга ўтказиб турилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Наслдор хўрозлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандаларни уруғлантириш хусусияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урғочи болаларининг биринчи 4 ойида тухум бериш маҳсулдорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тухум вазни, тухумлардан жўжалар чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жўжаларнинг тирик вазни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Наслдор хўрозлардан 2,5 — 3,0 йил фойдаланилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Наслдор эркак ҳайвонларни баҳолаш ва текшириш натижалари уларнинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини тасдиқловчи ҳужжатларга киритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Баҳолаш ва текшириш натижаларига мувофиқ подани яхшиловчи деб топилган наслдор эркак ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар Давлат наслдор ҳайвонлар китобларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 24 июндаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2585-1, 24.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 10/24/2585-1/0550-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 241-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 25.07.2024 й., 10/24/2585-1/0550-сон)