12.05.2014 йилдаги 119-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.05.2014 йилдаги 119-сон
Date of entry into force
19.05.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва ер қаъри мониторингини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 12 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 майдаги 119-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъри мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ер қаъри мониторинги (кейинги ўринларда мониторинг деб аталади) мунтазам кузатишларни, ахборотни йиғиш, тўплаш ва уни қайта ишлашни, геологик муҳит ҳолатини таҳлил қилиш ва чамалашни, табиий ҳолдаги табиий ва техноген омиллар, ер қаъридан фойдаланиш ва фаолиятнинг бошқа турлари таъсири остида ер қаърининг ўзгаришлари прогнозини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мониторинг атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг маълумотларидан давлат маърузалари ва материалларни расман эълон қилиш, шунингдек белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражаларда ахборот айирбошлаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Мониторингнинг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер қаърининг ҳолатини чамалаш, табиий ва техноген омиллар таъсирида ер қаъридаги хўжалик фаолиятига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ўзгаришлар билан боғлиқ вазиятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш мониторингнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий шароитлардаги ва геологик муҳитга техноген таъсир ривожланиши ҳудудларида ер қаърининг ҳолатини мунтазам кузатишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърининг ҳолати ўзгаришларини прогнозлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланишда юз берадиган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри бойликлари мониторингининг ахборот-таҳлил тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ер қаъри ҳолатининг ва атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ўзгаришлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторингнинг бошқа тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Экзоген ва эндоген жараёнлар, ер ости сувлари (шу жумладан термал ва минерал сувлар), фойдали қазилмалар барча турларининг истиқболли участкалари ва конлари, сейсмик фаол минтақалар ва экзоген геологик жараёнлар ривожланадиган ҳудудлар мониторинг объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Амалда мониторингни амалга ошириш ер қаърининг ҳолати устидан махсус ташкил этилган мунтазам кузатишларни (кузатув пунктлари, суратга олиш, текшириш, қидириш ва масофадан кузатишларни), ўзгаришларни аниқлашни, уларни чамалашни ва:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърининг ўзгариши ҳолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърига таъсир кўрсатиш манбаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва техноген жараёнлар ва ер қаърига таъсир кўрсатиш омилларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геологик муҳит ифлосланиши даражаси ҳолати прогнозини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Мониторингнинг тузилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мониторинг тизимининг таркиби қуйидаги кичик тизимлардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли экзоген геологик жараёнлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндоген геологик жараёнлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ер ости сувлари мониторинги сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича уларнинг ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни, шу жумладан ер ости сувларининг фойдаланилаётган конлари ўзгаришларини прогноз қилиш, ер ости сувларининг прогноз ресурслари ва захираларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, ер ости сувлари давлат кадастрларига киритиш учун ахборот тайёрлаш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги экзоген геологик жараёнларни кузатиш, табиий ва техноген омилларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳудудий тарқалишини аниқлаш, шу жумладан хавфли экзоген геологик жараёнлар пайдо бўлиши ва ривожланишини ўз вақтида огоҳлантириш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Эндоген геологик жараёнлар мониторинги сейсмик фаол зоналарнинг тоғ жинслари кескин деформацияга учраши ўзгаришларини тезкор чамалаш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг истиқболли участкалари ва конлари мониторинги улардаги мавжуд фойдали қазилмаларнинг жорий ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни прогнозлаштириш, шу жумладан тоғ жинслари массиви, ер ости сувлари, геологик жараёнлар ва ер қаъри участкасидаги атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ҳолати устидан кузатиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Углеводород хом ашё конлари мониторинги нефть ва газнинг ишга тушириладиган конларининг жорий ҳолатини чамалаш ва ушбу ҳолатнинг ўзгаришларини, шу жумладан ер қаърининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини, атроф табиий муҳитнинг динамик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларига таъсирни прогнозлаштириш; углеводородларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаъридан фойдаланиш объектлари бўйича ер қаъри участкаларининг ҳолатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари мониторинги ер қаърининг ҳолатини чамалаш ва тоғ жинслари қатламларида нефть ва газ сақланадиган жойларни қуриш ва улардан фойдаланишда, ер ости горизонтларида радиоактив ва хавфли моддаларни кўмишда, шунингдек саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндиларни ер қаърига жойлаштиришда ўзгаришларни прогноз қилиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Мониторинг олиб бориш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мониторинг ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мониторинг қуйидаги даражаларда олиб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий даражада (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чекланган ҳудудни қамраб олади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий (ишлаб чиқариш) мониторинг (муайян табиий-техноген ва ландшафт-экологик комплекслар ҳудудини қамраб олади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика ва минтақавий мониторинг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари, экзоген-геологик жараёнлар, қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг минтақавий станциялари томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Республика ва минтақавий мониторинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таянч кузатув тармоғи, шу жумладан табиий ва техноген бузилган майдонларда жойлаштириладиган кузатув пунктлари (қудуқлар, участкалар, полигонлар)нинг маълумотлари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-таҳлилий материаллар асосида миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳудудий даражалардаги бўлинмаларда шакллантириладиган маълумотлар банклари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шу жумладан тақдим этиладиган ахборотнинг муддатлари ва шаклларини назарда тутадиган мониторинг олиб бориш методикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг Сейсмология институти қарорлари билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Республика ва минтақавий даражаларда мониторинг олиб бориш билан боғлиқ ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган дастурлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шарт-шароитларига, конларни ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларида геологик муҳит кузатувлари маълумотлари асосида, фойдаланиш учун белгиланган тартибда берилган контурлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ишлаб чиқариш мониторинги билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мониторинг давомида олинган ахборотда геологик муҳитдаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли участкаларда ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобга олиш, умумлаштириш, сақлаш ва белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва тавсиялар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мониторинг давомида олинган ахборот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва Давлат сув кадастрида ҳисобга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экзоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва юқори табиий хавф зоналарининг Давлат кадастрида ҳисобга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институтида умумлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурслари давлат балансларида ҳисобга олинади;
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида умумлаштирилади.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мониторинг давомида олинган ахборот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экзоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ҳамда маҳаллий ҳокимияти органларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилади.
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мониторинг давомида олинган ахборот тегишли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлаш учун бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Геологик муҳит ҳолати ўзгаришларининг алоҳида хавфли ва чекланган йўл қўйиладиган жараёнлари аниқланиши тўғрисида ахборот олинган тақдирда ушбу ахборот тезкорлик билан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган давлат органларига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат сири мавжуд бўлган махфий ва ёпиқ ахборотни умумлаштириш ва бериш тартиби ва шартлари тегишли қонунчиликда белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мониторингнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш ёхуд ўзга шахсларга бериш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Давлат органлари ва юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар мониторинг натижалари бўйича тақдим этиладиган ахборотнинг тўғрилиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини
олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ер қаъри мониторингини олиб бориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 225-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)