Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005 05.05.1995 йилдаги 50-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарори , 05.05.1995 йилдаги 50-I-сон
Date of entry into force
15.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 200-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 5 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ Олий Мажлис қонун лойиҳалари тайёрлаш ишларини олиб бориш, Олий Мажлис муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, қонунларнинг ва Олий Мажлис қарорларининг ижросини назорат қилиб туриш учун депутатлар орасидан қўмиталар ва комиссияларни сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари Ўзбекистон Республикаси олий давлат ҳокимият вакиллик органи бўлмиш Олий Мажлиснинг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Олий Мажлис қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис тасарруфидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қабул қилган қарорлар ижроси устидан назорат қилиш, шунингдек уларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат;
(2-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис томонидан Олий Мажлиснинг ваколат муддати даврига тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг рўйхати ва миқдор таркиби Олий Мажлис томонидан белгиланади. Олий Мажлис ваколат муддати давомида, зарурат бўлган ҳолларда, янги қўмиталар ва комиссиялар тузиши ҳамда сайлаши, илгари тузилган қўмиталар ва комиссияларни тугатиши ва қайта ташкил этиши, қўмиталар ва комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис томонидан раис ва аъзолардан иборат таркибда очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. Қўмитанинг, комиссиянинг раис ўринбосари ва котиби қўмита, комиссия раисининг тақдимига мувофиқ тегишли қўмита, комиссия аъзолари орасидан Олий Мажлис Раиси томонидан Олий Мажлис Кенгаши билан келишилган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар, комиссияларнинг (муваққатларидан ташқари) раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари ўз фаолиятларини, қоида тариқасида, доимий асосда амалга оширадилар ва ўз ваколатлари даврида ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир лавозимни эгаллашлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларни тузиш чоғида депутатларнинг касбий ва бошқа хил қизиқишлари, уларнинг ишлаб чиқаришга оид ва ҳаётий тажрибалари, эркин билдирган хоҳиш-истаклари инобатга олинади. Қўмиталар ва комиссиялар таркибида, қоида тариқасида, фракциялар ва блоклардан вакил депутатлар бўлиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис депутати, қоида тариқасида, Олий Мажлиснинг фақат битта қўмитаси ёки комиссиясининг аъзоси этиб сайланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг Раиси ва унинг ўринбосарлари қўмиталар ва комиссиялар таркибига сайланишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия таркибига сайланмаган Олий Мажлис депутати улар ишида маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатларнинг қўмиталар ва комиссиялардаги ваколатлари уларнинг илтимосига кўра, шунингдек уларнинг ўз вазифаларини бажаришига имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан аввал тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар раисларининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис Раиси қўмиталар ва комиссияларнинг таркибини ўзгартириб, сўнгра бу ўзгартишларни Олий Мажлис тасдиғига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис олдида масъул ва унга ҳисобдордирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ҚЎМИТАЛАР ВА КОМИССИЯЛАРНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ишни ўз режаларига, Олий Мажлис, унинг Раиси ва Олий Мажлис Кенгаши топшириқларига ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг фаолиятини Олий Мажлис Раиси мувофиқлаштириб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда қўмиталар ва комиссиялар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ишининг асосий ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг мажлислари заруратга қараб чақирилади ва Олий Мажлиснинг мажлислари оралиғида ҳам, сессиялар оралиғидаги даврда ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда қўмита ёки комиссия таркибининг камида ярми ҳозир бўлса ваколатли ҳисобланади. Мажлисга келиш имкони бўлмаган тақдирда қўмита ёки комиссия аъзоси бу ҳақда қўмита ёки комиссия раисини олдиндан хабардор қилиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ўтказилади. Мажлисларга давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар таклиф этилиши мумкин, улар мажлисларда маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлган ҳолларда қўмита ёки комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар масалаларни тайёрлаш ҳамда уларни пухта ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлари тузишга ҳақлидирлар. Ишчи гуруҳлари таркибига Олий Мажлис депутатлари билан бирга вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, олимлар, мутахассислар кириши мумкин. Қўмиталар ва комиссиялар қўшма ишчи гуруҳлари тузишлари ҳам мумкин. Ишчи гуруҳлари таркибида ишлаш даврида мутахассислар ва олимларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўз ваколатларига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш чоғида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда бир хил даражада бурчлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг аъзолари қўмиталар ва комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини амалга оширишга кўмаклашишлари, қўмиталар ва комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссиянинг аъзоси масалаларни кўриб чиқиш пайтида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек Олий Мажлиснинг, қўмита ёки комиссиянинг қарорларини бажаришни ташкил этишда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия аъзосига қўмита ёки комиссия кўриб чиқаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол қатнашиш учун шароит яратиб берилади, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа материаллар унга олдиндан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг аъзолари қўмиталар ва комиссияларнинг топшириғига биноан ҳамда ўз ташаббуси билан ваколатлари доирасидаги масалаларни жойларда ўрганадилар, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг, шунингдек фуқароларнинг таклифларини умумлаштирадилар ҳамда қўмиталар ёки комиссияларга ўз хулосалари ва таклифларини маълум қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг ёки бир неча қўмита ва комиссиянинг тасарруфидаги масалалар қўмиталар ва комиссиялар томонидан ҳамкорликда тайёрланиши ҳамда кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг қўшма мажлисларини уларнинг раислари ўзаро келишган ҳолда бошқарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия ўзи кўриб чиқаётган масалалар юзасидан бошқа қўмиталар ва комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти қўмита ёки комиссиялар кўриб чиқиш учун ўзларига топширилган масала бошқа қўмита ёки комиссияга ҳам дахлдор деб ҳисоблашса ёхуд бошқа қўмита ёки комиссия кўриб чиқаётган масала юзасидан ўз фикрини билдиришни зарур деб топишса Олий Мажлис Раисига ёки Олий Мажлис Кенгашига тегишли таклиф киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа қўмиталар ва комиссияларнинг илтимосига биноан қўмита ёки комиссия ўз вазифалари доирасидаги масалалар бўйича мазкур қўмиталар ёки комиссиялар кўриб чиқаётган масалаларни тайёрлашда қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни бир масала бўйича қўмиталарнинг, комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Шу мақсадда мазкур қўмиталар ва комиссиялар таркибига кирувчи депутатлар орасидан муросага келтирувчи гуруҳлар тузилиши мумкин. Агар муросага келинмаса улар ўз таклифларини Олий Мажлиснинг Раиси эътиборига ҳавола этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмиталар ва комиссия тавсия тарзида қарорлар қабул қиладилар ёки хулосалар берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг қўмиталари ва комиссияларида барча масалалар қўмита ёки комиссия аъзолари умумий таркибининг оддий кўпчилик овози билан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ёки комиссияларнинг қарорлари, хулосалари ва баёнларини қўмита ёки комиссия раиси имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ёки комиссиялар қабул қилган қўшма қарорларни, улар томонидан ҳамкорликда тайёрланган хулосаларни, шунингдек қўшма мажлисларнинг баёнларини уларнинг раислари имзолайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар қабул қилган қарорлар тегишли давлат органларига, жамоат бирлашмаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан қабул қилинган бўлса, ўша давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида қўмиталар ёки комиссияларга, башарти улар бошқа муддат белгиламаган бўлса, узоғи билан бир ой муддат ичида хабар қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ҚЎМИТАЛАР ВА КОМИССИЯЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис, унинг Раиси, Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуслари билан вазифалари доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси янги қонунларининг ва Олий Мажлис қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқадилар, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни тайёрлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис сессиялари кун тартибига доир таклифларни тайёрлашда иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўзлари Олий Мажлисга киритган масалалар бўйича ёхуд дастлабки тарзда ёки қўшимча равишда кўриб чиқиш учун қўмиталар ёки комиссияларга берилган масалалар бўйича ўзларининг асосий ёки қўшимча маърузачиларни белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биргаликда тайёрланган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида бош қўмита ёки комиссия Олий Мажлиснинг сессиясида маъруза қилади. Бошқа қўмиталар ёки комиссиялар эса қўшимча маъруза қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўз вазифалари доирасидаги масалалар бўйича давлат органлари ва жамоат бирлашмаларидан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, ёзма хулосаларни, ҳисобот маълумотларини ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлган ҳолларда қонун лойиҳалари илмий экспертизага юборилади, улар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг хулосалари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, жамоат бирлашмаларининг, шунингдек олимлар ва мутахассисларнинг фикри сўраб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари, бошқа мансабдор шахслар Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларига нотўғри ахборот берганликлари ёхуд ахборотни атайин яширганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиш ва уларнинг қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа ҳужжатлари, қўмиталар ва комиссияларнинг тавсиялари қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборотларини эшитиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар тегишли органлар ҳамда ташкилотларни кўриб чиқиладиган масалалар хусусида олдиндан хабардор қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган қонун лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари юзасидан Олий Мажлис Кенгашига ўз хулосаларини тақдим этадилар. Хулосаларда қонун лойиҳасини Олий Мажлиснинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш ёки қонун лойиҳаси устида ишлашни давом эттириш тўғрисидаги таклиф бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмиталар ва комиссиялар ўзларига Олий Мажлиснинг Раиси ёки Олий Мажлиснинг Кенгаши йўллаган республика бюджетининг лойиҳаларини, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, стратегик давлат дастурлари лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар, шунингдек ана шу лойиҳалар ва тегишли қонунлар ҳамда қарорларнинг лойиҳалари юзасидан ўз хулосаларини тайёрлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг, унинг Раиси, Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан, қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис депутатлари билдирган таклиф, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, қўмитанинг ёки комиссиянинг мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга Қўмита ёки комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссия аъзоларини ишчи гуруҳларининг ишида қатнашиш учун, шунингдек қўмита ёки комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш учун таклиф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг вакилларини, мутахассислар ва олимларни қўмита ёки комиссия ишида қатнашишга таклиф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис сессияларида, Олий Мажлис Кенгашининг мажлисларида, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари билан бўладиган муносабатларда қўмита ёки комиссия номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссия томонидан амалга оширилган иш тўғрисида ҳар йили Олий Мажлис Кенгашига ҳисобот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссия қарорларини бажариш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлисга, унинг Раисига, Кенгашига уларнинг топшириқларини бажариш юзасидан ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссиянинг қарорлари бажарилганлиги ва унинг тавсиялари қараб чиқилганлиги ҳақида қўмита ёки комиссия аъзоларига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия раисининг ўринбосари раисини топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолларда раис вазифасини бажариб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ёки комиссия котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг бажарилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссиянинг иш қоғозларини юритиш учун жавобгар;
(39-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмита ёки комиссиянинг раиси, раис ўринбосари берган бошқа топшириқларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг қўмиталари ва комиссиялари ўз фаолиятларини ошкора амалга оширадилар, фаолиятлари ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қиладилар. Қўмиталар, комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг мажлисларига оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хил хизматлар кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Котибияти таъминлайди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 98-модда; 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)