Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 18.04.2014 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.04.2014 йилдаги 97-сон
Date of entry into force
28.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўмитанинг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ходимлар сони 3 нафар бўлган Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 апрелдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори билан ташкил этилган Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотларининг доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлигини, ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада қурилиш-пудрат ишлари ва хизматлари бозорида ташкилотларнинг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тизимли жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга йўналтириладиган марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари муддатлари ва сифатига риоя қилиш тўғрисидаги ахборотни кузатиб бориш имкониятларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатга бардошли қурилиш-пудрат ташкилотларини рағбатлантириш ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори билан белгиланган солиқ, божхона имтиёзларидан ва бошқа имтиёзлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Реестрни шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш бўлими (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими деб аталади) томонидан ҳудудий ишчи органлар тақдим этадиган материаллар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кейинчалик Реестрни шакллантириш ва юритиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, дастлабки кўриб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиш, шунингдек «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлимига киритиш бўйича ишларнинг барча турларини бажарадиган «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи органлар деб аталади) Реестрни юритиш бўйича ҳудудий ишчи органлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Реестрга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларини бажарувчи, ушбу Низомда назарда тутилган энг кам талабларга жавоб берувчи юридик шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ариза асосида ихтиёрий амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Реестр вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган (жойлаштирилган) ҳолда электрон маълумотлар базаси шаклида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Реестрнинг шакли ва мазмуни Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Реестр бир йилда камида бир марта янгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Реестр иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви бўйича шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви уларда улар томонидан ариза берилган фаолият йўналишлари, бош пудратчи ёки субпудрат ташкилот сифатида шунга ўхшаш объектлардаги иш тажрибаси мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек уларнинг моддий-техник таъминланганлиги ва кадрлар салоҳиятига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ишлаб чиқариш-кадрлар салоҳияти ва иш тажрибаси мавжуд бўлган тақдирда қурилиш-пудрат ташкилотлари бир вақтнинг ўзида бир нечта ихтисослашувга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Реестрга киритишда ёки уни янгилашда ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилотига нисбатан қуйидаги маълумотлар ва кўрсаткичлар акс эттирилади (янгиланади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотларининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотининг асосий коди (КТУТ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий тузилмани аниқлаш тизимининг коди (МҲОБТ), қурилиш-пудрат ташкилоти жойлашган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотининг ихтисослашуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий ходимлар, шу жумладан муҳандис-техник ходимлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машиналар ва механизмлар, кичик механизация воситалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик кўрсаткичи (коэффициент шаклида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловга қодирлик кўрсаткичи (коэффициент шаклида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа қилиш воситалари (телефон, факс, электрон почта ва шу кабилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (агар илгари шундай бўлган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, қурилишнинг буюртмачиси ва фойдаланиш ташкилотининг хулосалари билан тасдиқланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, белгиланган муддатларга риоя қилиш ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрда қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан ихтиёрий равишда ҳудудий ишчи органга тақдим этилган қурилиш-пудрат ташкилоти тўғрисидаги бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрга киритилиши керак бўлган маълумотларнинг ўзгариши тўғрисида бундай ўзгаришлар пайдо бўлган пайтдан бошлаб 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ҳудудий ишчи органни хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Реестрдаги мавжуд маълумотлар умумнинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, қурилиш-пудрат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинган сана қурилиш-пудрат ташкилоти Реестрга киритилган ёхуд у Реестрдан чиқарилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Реестрдан қоғозга босилган архив нусха тамом бўлган йилнинг 31 декабридаги ҳолати бўйича шакллантирилади, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг муҳри билан тасдиқланади ва ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун уларга қўйиладиган энг кам талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талаблар «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилоти ҳудудий ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш учун унинг энг кам талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий ишловчи ходимлар борлиги ва уларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар, мутахассислиги, маълумоти, иш стажи кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз асосий воситалари, шу жумладан бинолар ва иншоотлар, ишлаб турган қурилиш техникаси, шунингдек тегишли қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган кичик механизация воситалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотининг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги, шу жумладан айланма маблағлар билан таъминланганлиги, тўловга қодирлиги ва шу кабилар бўйича аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўз кучлари билан ва субпудрат ташкилотларни жалб этган ҳолда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати акс эттирилган ҳолда бош пудрат ва субпудрат билан қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал ва жорий таъмирланиши тугалланган объектлар номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, белгиланган тартибда объектларнинг буюртмачилари ва фойдаланиш ташкилотларининг ёзма хулосалари (фикр-мулоҳазалари) билан тасдиқланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, белгиланган муддатларга ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича талабларга риоя қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қурилиш-пудрат ташкилотидаги сифатни бошқариш тизими ва ички ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими томонидан қурилиш-пудрат ташкилотининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Ҳудудий ишчи орган Реестрга киритиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш учун унинг талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мазмуни пудрат ишлари бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тўлдириладиган ҳужжатларнинг стандарт шакллари ва намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қурилиш-пудрат ташкилотларидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳужжатлар қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан улар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тегишли ҳудудий ишчи органга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар Интернет тармоғи орқали электрон шаклда ҳам юборилиши мумкин, ушбу ҳолатда ҳужжатлар электрон-рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун қурилиш-пудрат ташкилотининг раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг нусхалари имзо чекканларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва имзоланган сана кўрсатилган ҳолда раҳбарнинг имзоси ва қурилиш-пудрат ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларда тузатишларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи органнинг ваколатли ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг иккинчи нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ва (ёки) ушбу Низомнинг 26-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда ҳудудий ишчи орган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотига ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳудудий ишчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиш асоссиз равишда рад этилган ҳолларда қурилиш-пудрат ташкилоти зарур ҳужжатларни ва ҳудудий ишчи органнинг хатини илова қилган ҳолда бевосита «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлимига ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган қарордан қатъи назар, ўн беш йил мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими архивида сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳудудий ишчи орган берилган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилганидан кейин зарурият бўлганда тегишли статистика, солиқ органларини ва бошқа органларни жалб этган ҳолда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади, Реестрга киритиш учун мурожаат қилган қурилиш-пудрат ташкилоти бўйича ҳужжатлар туркумини тайёрлайди ва уларни хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳужжатлар туркуми бўйича ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш тармоғига мутасаддилик қилувчи ўринбосарларининг ёзма хулосаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқиш, ҳужжатлар туркумини тайёрлаш ва улар бўйича хулоса олиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун ҳужжатлар туркуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хулосалари илова қилинган ҳолда ҳудудий ишчи орган томонидан уч кун мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлимига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими томонидан Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлардан тушган маблағ «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан Реестрнинг электрон маълумотлар базасини сақлаш ҳамда ҳудудий ишчи органлар ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси Бўлимининг моддий-техника базасини яхшилаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилоти йиғим тўлангандан кейин берилган аризани рад этган тақдирда, шунингдек Ишчи гуруҳ томонидан уни Реестрга киритиш рад этиш ёки чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарордан қатъи назар, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилганлиги учун, шунингдек Реестр янгиланганда Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалар ва вилоятлар бўйича Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бўйича материалларни умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳудудий ишчи органлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилоти бўйича Реестрга киритиш ёхуд унга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар туркумини тайёрлайди ва уларни Ишчи гуруҳнинг кўриб чиқиши учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ишчи гуруҳ бир ойда бир марта «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими томонидан тақдим этилган материаллар туркумларини кўриб чиқади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида протокол қарорини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳнинг қарори қарор қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга қурилиш-пудрат ташкилоти тўғрисидаги маълумотни киритиш билан бир вақтда ҳудудий ишчи орган қурилиш-пудрат ташкилотларига ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга қурилиш-пудрат ташкилоти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қурилиш-пудрат ташкилотининг зарур кўрсаткичлари Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талабларга номувофиқлиги Ишчи гуруҳнинг қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда қурилиш-пудрат ташкилотига юборилади (вакилига топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритишни рад этиш унинг ушбу мақсадларда ҳудудий ишчи органга такроран мурожаат қилиши учун тўсиқ ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрдан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қурилиш-пудрат ташкилотлари қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) улар томонидан ҳудудий ишчи органга Реестрдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик шахснинг тугатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) улар зарур кўрсаткичларининг кейинчалик Реестрни ҳал йили янгилашда Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талабларга номувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш талабларига риоя этиш устидан мониторинг олиб бориш давомида ҳудудий ишчи органлар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик, санитария нормалари ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати қоидаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг белгиланган муддатларини (ишларни бажаришда асоссиз аралашиш мавжуд бўлмаган тақдирда) мунтазам равишда бузиш ҳолатлари аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳудудий ишчи органлар ва буюртмачиларнинг қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги таклифи «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Бўлими томонидан кўриб чиқилади ва келишиш учун Ишчи гуруҳга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қурилиш-пудрат ташкилоти ишчи гуруҳнинг қарори асосида Реестрдан чиқарилади, бу ҳақда Реестрга етти кун мобайнида тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш талабларига риоя этиш устидан мониторинг олиб бориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотининг талабларга риоя этиши устидан мониторинг олиб бориш (кейинги ўринларда мониторинг олиб бориш деб аталади) ҳудудий ишчи органлар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мониторинг қуйидаги мақсадларда олиб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қурилиш объектларининг хавфсизлиги ва конструктив мустаҳкамлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотлари ёки улар мутахассисларининг кўрсатиладиган пудрат хизматлари сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ноҳалол хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатлари ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва мутахассислари томонидан лавозим йўриқномаларида ва бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган талаблар ва қоидалар бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрнинг электрон маълумотлар базасини тизимли янгилаш ишларини бажаришда Реестрга киритиладиган рақамлар, далиллар ва шу кабилар бўйича тўғри маълумотлар олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мониторинг объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан қурилишнинг буюртмачилари, лойиҳа, қурилиш-пудрат ва фойдаланиш ташкилотларидан сўраб чиқиш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ўзининг бевосита функциялари ва вазифаларини бажаришда Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекциялари томонидан ўтказиладиган назорат текширишлари натижалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Реестрни юритишда ва ахборотни тақдим этишда давлат бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Реестрни юритишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва ўзаро ахборот алмашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш уларга Реестрдан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолда (зарурият бўлганда) бепул асосда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган Реестрнинг умумнинг фойдаланиши учун очиқ бўлган маълумотлари фойдаланувчиларга бепул асосда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш тўғрисида Реестрдан кўчирма фойдаланувчиларга «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайти орқали бирор-бир чеклашсиз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларига қўйиладиган энг кам талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Қурилиш-пудрат ташкилотлари

Ходимларнинг доимий энг кам сони (киши), шу жумладан:

Ўзининг ишлаб турган машиналари ва механизмлари мавжудлиги,

шу жумладан*:

Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэффициенти — Кпл**

Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти — Кос***

Ишлаб чиқариш ходимлари

Маъмурий бошқарув ходимлари

қурилиш транспорти (та)

экскаватор (V чўмичли — 0,5 — 1,5 м3) (та)

10 — 25 тонна юк кўтарадиган автокран (та)

минорали кран (та)

кичик механизация воситалари (та)

ишлаб чиқариш базаси мавжудлиги

(+, –)

1.

Комплекс

500

30

40

6

5

2

30

+

1,25 дан кам бўлмаган

0,2 дан кам бўлмаган

2.

Ихтисослаштирилган

70

20

15

3

2

20

+

3.

Кичик

10

2

1

1

1

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Ишчи гуруҳнинг қарорига кўра ушбу кўрсаткичларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Кўрсаткичлар ўзгарганда янгиланган Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларига қўйиладиган энг кам талаблар тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**Қоплаш коэффициенти (тўловга қодирлик) корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларининг тўлов имкониятларини кўрсатади, у фақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай сотиш шартлари билангина эмас, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементлари билан баҳоланади. Коэффициентнинг камайиши корхонанинг имкониятлари пасайганлигидан далолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кпл =

Жорий (айланма) активлар

=

А2

, бунда:

Жорий мажбуриятлар

П2 – ДО

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарз ва шу кабилар), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
П2 — мажбуриятлар, баланс активининг II бўлими, 770-сатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДО — узоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия балансининг 490-сатри).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тўловга қодирлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 1,25дан паст қийматга эга бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича тўловга қодир эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти корхонанинг молиявий барқарорлиги учун зарур бўлган унинг ўз айланма маблағлари мавжудлигини, корхона мулкдорлари ва кредиторлар манфаатларининг нисбатини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кос =

(П1 + Дзк2) – А1

, бунда:

А2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А1 — узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва шу кабилар), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
П1 — ўз манбалари маблағлари (устав капитали, захира капитал, қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва шу кабилар), баланс пассивининг I бўлимининг якуни, 480-сатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дзк2 — узоқ муддатли активларни сотиб олишга йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрларидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу кассирнинг сурати корхона ўз маблағларининг қанча суммаси айланмага йўналтирилганлигини, махраж — барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳисобот даври охирида ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ушбу кўрсаткич бўйича ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎(чиқувчи рақам ва сана кўрсатилган
‎ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотининг
‎бланкасида)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

‎‎АРИЗА ________________________________________________________________________ (қурилиш-пудрат ташкилотининг тўлиқ номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига асосан бизнинг ташкилотимизни Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритишни илтимос қиламиз.

‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.‎

Ариза берувчининг маълумотнома варағи‎ ____‎ варақ‎

2.‎

Доимий ишловчи ходимлар борлиги ва уларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар, мутахассислиги, маълумоти, меҳнат стажи ва сони кўрсатилади ‎‎

____‎ варақ‎

3.‎

Ўз айланма маблағлари мавжудлиги, шу жумладан бинолар ва иншоотлар, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар тўғрисидаги маълумотлар‎

____‎ варақ‎

4.‎

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш буюртмачисининг хулосалари (фикр-мулоҳазалари) билан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган муддатларга ва сифат бўйича талабларга риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотлар ‎‎

____‎ варақ‎

5.‎

Сифатни бошқариш тизими ва ички ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги маълумотлар‎‎

____‎ варақ‎

6.‎

Қурилиш-пудрат ташкилотининг ташкилий тузилмаси‎‎

____‎ варақ‎

7.‎

Юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар рўйхати (мавжуд бўлганда).‎‎

____‎ варақ‎

‎‎

‎‎Шунингдек Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом билан танишганлигимизни тасдиқлаймиз ва тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

____________________‎‎ ____________________‎‎ ____________________‎‎

‎‎(ташкилотнинг раҳбари)

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотининг уни Реестрга киритиш тўғрисидаги аризасига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА ВАРАҒИ

‎‎Қурилиш-пудрат ташкилоти

_____________________________________‎‎

‎‎(ташкилотнинг тўлиқ номи)

_______________________________________________________________

‎‎(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

‎Ташкилот жойлашган жой _____________________________________‎‎
‎‎Телефонлар‎ _____________________‎‎‎

‎‎Факс

_____________________
‎‎‎‎‎‎

‎‎Электрон почта (мавжуд бўлса)

_____________________‎‎

‎‎КТУТ коди ‎‎
‎‎СТИР коди ‎‎
‎‎20__ йил «___» _________даги ҳолати бўйича молиявий аҳволи
‎‎‎Молиявий натижа __________

‎‎млн сўм;

‎‎Айланма маблағлар ___________

‎‎млн сўм;

Т/р‎‎

Ташкилот қурилишида охирги 3 йилда қатнашган объектларнинг номи‎‎ Нима сифатида қатнашган‎‎ Ишланган йил‎‎ Контракт суммаси
‎(млн сўм) ‎‎

‎‎1.

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎2.
‎‎3.
‎‎4.
‎‎... ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига мавжуд лицензия:
‎Лицензияловчи органнинг номи: ________________________________________
‎лицензияланадиган фаолият тури: ____________________________________________
‎лицензия рақами: № ___________ берилган вақти: 20__ йил «___» _________;
‎лицензиянинг амал қилиши тамом бўлиши санаси: 20__ йил «___» _________

_____________________________‎‎‎

____________‎‎

____________‎‎

‎‎(раҳбарнинг лавозими)

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎М.Ў.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар мавжуд бўлган тақдирда, шакл ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-пудрат ташкилотларини Қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 17-сон, 191-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда)