15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон
Date of entry into force
16.04.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турларини 1- ва 1-а иловаларга мувофиқ бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорларини 2- ва 3-иловаларга мувофиқ қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда «бир дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этишни 5-иловага мувофиқ таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни 2014 йилнинг охиригача тамомласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тадбиркорлик субъектлари учун устувор интерактив хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятларини назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус «тадбиркорлик субъектининг кабинети» ишлашини таъминласин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича электрон шаклда қуйидаги жараёнларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига тақдим этиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни икки ой муддатда белгиланган тартибда киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритиш юзасидан ҳар бир ҳудудда тадбирлар ўтказсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар ва лицензияларни бериш тартиботларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 2014 йил 1 июнгача тегишли ўзгартишлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 15 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2164-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида бекор қилинадиган рухсат бериш тартиботлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари номи

Рухсат бериш тартиботини ўрнатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1.

Ер участкаси танлашни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори

2.

Фойдали қазилмалар (кенг тарқалганларидан ташқари) жойлашган майдонларда иморат қуришга рухсат бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори

3.

Фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуришга рухсат бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори

4.

Дастурий-аппарат мажмуининг техник топшириғида белгиланган дастурий аппарат мажмуининг функционал имкониятларига ва талабларига мос келиши юзасидан техник хулоса бериш

Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом

(2010 йил 21 апрелда 2099-сон рақами билан рўйхатдан ўтказилган)

5.

Табиий монополия субъектига қиймати ўз капиталининг ўн фоизидан ортадиган асосий воситаларга нисбатан мулк ёки эгалик ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш, бериш бўйича битимлар тузишга рухсат бериш

Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни

6.

Истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмлар (Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари — ТИФ ТН — 84 — 89 гуруҳлари бўйича) экспорти имкониятлари тўғрисида хулоса бериш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 мартдаги ПҚ–26-сон қарори

7

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги таклифни келишиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори

8.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўлини қуришга рухсат бериш

Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллар тўғрисида»ги Қонуни

9.

Сўйиш корхонаси (пункти, майдони)нинг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида санитария хулосаси

Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва моллари сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат гувоҳномалари бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом

(2006 йил 10 августда 1611-сон рақами билан рўйхатдан ўтказилган)

10.

Ҳаво кемаси турининг сертификати

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси

11.

Ҳаво кемаларини ва учувчи ўзга аппаратларнинг сертификатланган турларини ишлаб чиқариш учун шаҳодатнома

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси

12.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлашга рухсат бериш

Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни

13.

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш имконияти тўғрисида хулоса бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 353-сон қарори

14.

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисида гувоҳнома бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 353-сон қарори

15.

Портловчи моддаларни ташиш йўналишини келишиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарори

16.

Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни сотиб олиш, сақлаш ва ташишга рухсат бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 1 июндан бошлаб бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият ва рухсат этувчи ҳужжатлар турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Бекор қилинаётган лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиботлари турларининг номи

Т/р

Бирлаштирилган фаолият тури ва рухсат бериш тартиботи номи

Лицензия ва рухсат этувчи ҳужжатлар берувчи ваколатли орган

I. Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари

1.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш

1.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси

2.

Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш

II. Рухсат этувчи ҳужжатлар

3.

Умумий темир йўл тармоғига темир йўл йўлакларини туташтиришга рухсат бериш

1.

Темир йўл йўлакларини, шунингдек, вагонлар ҳамда контейнерларни юклаш, тушириш ва тозалашга мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК

4.

Темир йўлга тегишли бўлган, мавжуд темир йўл йўлакларига қўшимча темир йўл йўлакларини қуриш лойиҳасини келишиш

5.

Мавжуд темир йўл йўлакларига янгидан қурилаётган темир йўл йўлакларини туташтиришга рухсат бериш

6.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш

2.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

7.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича ер усти сув ресурслари мавжудлиги тўғрисида хулоса бериш

8.

Марказий банк талабларига мувофиқ мўлжалланаётган бино, асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш

3.

Бино, асбоб-ускуналар, касса узелининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш

Марказий банк

9.

Марказий банк талабларига мувофиқ янги бино, асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва банк филиалининг дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш

10.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекцияларини

умумий фойдаланиш учун белгиланган меъёрдан ошиб кетувчи миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат бериш

4.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат бериш

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

11.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат бериш

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмийлаштириш муддатлари қисқартирилаётган фаолиятнинг лицензияланадиган турлари ва рухсат этиш характерига эга тартиботлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат этиш характерига эга тартиботларнинг номланиши

Лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бериш бўйича ваколатли орган

Кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари

I. Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари

1.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланмаси соҳасидаги фаолият

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

20 кун

2.

Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15 кун

3.

Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20 кун

4.

Телекоммуникация тармоқларини қуриш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20 кун

5.

Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20 кун

6.

Телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20 кун

7.

Суғурта қилувчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти

Молия вазирлиги

20 кун

II. Рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар

8.

Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари ва лойиҳаларининг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ

15 иш куни

9.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш бўйича техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ

5 иш куни

10.

Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

Дававианазорат

10 кун

11.

Фуқаро ҳаво кемаларининг шовқин даражаси бўйича сертификати

Дававианазорат

10 кун

12.

Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари сертификати

Дававианазорат

10 кун

13.

Ветеринария сертификати (гувоҳномаси)

Давлат ветеринария қўмитаси

4 соат

14.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор

Давлат геология қўмитаси

30 кун

15.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

Давлат геология қўмитаси

70 кун

16.

Сув чиқариш мақсадида қудуқларни бурғулашга рухсат бериш

Давлат геология қўмитаси

10 кун

17.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсат бериш

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

7 кун

19.

Портловчи материалларни харид қилиш гувоҳномаси

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

5 иш куни

20.

Портловчи материалларни сақлаш жойларидан фойдаланиш гувоҳномаси

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

5 иш куни

21.

Янги хавфли портловчи технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга рухсатнома

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

20 кун

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмийлаштиришдаги йиғимлар камайтириладиган лицензияланадиган фаолият турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лицензияланадиган фаолият турлари номланиши

Лицензияловчи орган

Ўрнатилаётган йиғим миқдори

1.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ

1 ЭКИҲ*

3.

Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1 ЭКИҲ

4.

Телекоммуникация тармоқларини қуриш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1 ЭКИҲ

5.

Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1 ЭКИҲ

6.

Телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1 ЭКИҲ

10.

Товар-хомашё биржалари фаолияти

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Бепул

11.

Кредит бюролари фаолияти

Марказий банк

1 ЭКИҲ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ЭКИҲ — энг кам ойлик иш ҳақи.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лицензияланадиган фаолият тури ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг номланиши

Лицензия бериш ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бериш бўйича ваколатли орган

Тартиботларни қисқартириш ва соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар

I. Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари

1.

Ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг айланмаси соҳасидаги фаолият

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

Ҳужжатларни Фанлар академияси билан келишиш тартибини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини 7 тадан 6 тагача қисқартириш.

2.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш

Вазирлар Маҳкамаси

«Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишиш тартибини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини 11 тадан 10 тагача қисқартириш.

3.

Ветеринария фаолияти

Давлат ветеринария қўмитаси

1. Ариза берувчидан қуйидагиларни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 8 тадан 5 тагача қисқартириш:

давлат ветеринария хизмати ҳудудий органларининг бино ва ускуналар ветеринария талабларига мувофиқлигиҳамда ветеринария фаолиятининг лицензияланган турини амалга оширишга шарт-шароитлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси;

юридик шахсларнинг ветеринар мутахассис ходимлари малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (нотариал тасдиқланган диплом нусхаси, малака оширганлиги, ихтисослашувдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчаси);

юридик шахслар учун — ветеринария муассасаси раҳбарининг нотариал тасдиқланган меҳнат дафтарчаси, ветеринария бўйича олий маълумоти тўғрисидаги дипломи ва унинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.

2. Лицензия талабгорига транспорт воситаси мавжуд бўлиши тўғрисидаги шартни бекор қилиш орқали ортиқча талабларни олиб ташлаш.

4.

Тиббий фаолият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Ариза берувчидан қуйидагиларни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 9 тадан 6 тагача қисқартириш:

аризада кўрсатилган муассаса тури, ихтисослик тури ва тиббий хизматлар ҳажми бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ветеринария хизмати ҳудудий органининг хулосаси

«Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки «Ўзстандарт» агентлигидан аккредитациядан ўтган ва тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи бўлган метрологик хизматлар томонидан тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик норма ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида берадиган хулосаси;

тиббий олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва малака оширганлиги ва ихтисослашувдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари.

2. Лицензия талабгорига транспорт воситаси бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш орқали (тез тиббий ёрдам муассасаларидан ташқари) ортиқча талабларни чиқариб ташлаш.

5.

Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ариза берувчидан қуйидагиларни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 6 тадан 4 тагача қисқартириш:

Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органларининг биноларнинг санитария меъёрлари ва талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг фармацевтика фаолияти турлари табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари.

6.

Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ариза берувчидан оммавий ахборот воситасини ЎзМААда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 7 тадан 6 тагача қисқартириш.

7.

Телекоммуникация тармоқларини қуриш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

Телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш

Вазирлар Маҳкамаси

1. «Ўзбекнефтгаз» МХК билан ҳужжатларни келишиш тартибларини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини 11 тадан 10 тагача қисқартириш.

2. Ариза берувчидан метрологик жиҳатдан таъминланганлик тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг стандартлаштириш ва метрология ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган хулосани тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 10 дан 9 тагача қисқартириш.

11.

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш

Вазирлар Маҳкамаси

Лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишдаги талабларга мувофиқлиги юзасидан «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология давлат қўмитаси хулосаларини аризачи томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 10 тадан 7 тагача қисқартириш.

12.

Нефть маҳсулотларини сотиш (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка ёқилғиси, нефтбитум ҳамда техник мойлар ва мойлаш материаллари), заводда қадоқланган маҳсулотлар бундан мустасно

Вазирлар Маҳкамаси

Ариза берувчидан метрологик жиҳатдан таъминланганлик тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг стандартлаштириш ва метрология ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган хулосани тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 9 тадан 8 тагача қисқартириш.

13.

Банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижий валютада амалиётлар ўтказиш

Марказий банк

Лицензияланадиган фаолият номидаги «бошқа юридик ва жисмоний шахслар» сўзларини чиқариб ташлаш.

14.

Қимматбаҳо қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш

Қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Қимматбаҳо қоғозлар бозорида:

1. Инвестициялар бўйича консультант;

2. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси

(ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг вазифаларини қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларига, қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топшириш) сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензиялар бериш талабларини бекор қилиш.

15.

Божхона омборини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

Ариза берувчидан аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 12 тадан 11 тагача қисқартириш.

16.

Бож олинмайдиган савдо дўконини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

Ариза берувчидан аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 11 тадан 10 тагача қисқартириш.

17.

Божхона режимида эркин омбор — омборини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

18.

Тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш

Вазирлар Маҳкамаси

Ариза берувчидан ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органлари хулосасини тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 10 тадан 9 тагача қисқартириш.

II. Рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар

19.

Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари ва лойиҳаларининг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ

Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талабини, уларнинг тавсифини техник лойиҳада кўрсатган ҳолда, бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 9 дан 3 тагача қисқартириш:

- темир йўл транспортида объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун техник тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларда назарда тутилган ижро ҳужжатлари;

- ишларни бажариш технологияси талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкилот ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, мутахассислиги ва иш стажи кўрсатилган рўйхат;

- ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режаси;

- ишларни бажаришнинг ишлаб чиқилган технологияси ва маҳсулотни қабул қилиш сифатига риоя қилиш бўйича масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;

- ишлаб чиқилган методология билан белгиланадиган ишларни бажариш учун зарур бўлган ташкилотда лавозимлари ва мутахассисликлари рўйхати;

- белгиланган ишлаб чиқариш ҳажми учун техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқаришни жиҳозлаш табелига мос келиши лозим бўлган асбоблар, мосламалар ва ускуналар рўйхати.

20.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК

Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талабини бекор қилиш орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 5 тадан дан 2 тагача қисқартириш:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

заводда берилган рақам, ишлаб чиқарилган йили ва охирги ўтказилган таъмирлаш санаси кўрсатилган ҳамда белгиланган хизмат муддати тугаган ёки тугаётган темир йўл ҳаракатланувчи таркиби тўғрисидаги маълумот, ҳар бир таркибнинг техник паспортлари ва формулярларини ўз ичига олган маълумотномалар;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ темир йўл ҳаракатланувчи таркибнинг хизмат муддатини узайтириш учун зарур бўлган гувоҳномалар ва сертификатлар.

22.

Автогаз тўлдириш компрессор станциялари ва автогаз тўлдириш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш

Давархитектқурилиш, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, ИИВ

Ҳужжатларни «Саноатгеоконтехназорат» ДИ билан келишиш тартибини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини 4 тадан 3 тагача қисқартириш.

23.

Божхона ҳудудида товарларни қайта ишлашнинг техник-иқтисодий асосини келишиш бўйича хулоса бериш

ТИАИСВ

Товарларни божхона ҳудудида/ундан ташқарида қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосини келишиш бўйича хулоса олиш зарурлигига доир талабни фақат устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун сақлаб қолиш.

24.

Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосини келишиш ва товарларнинг божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишланиши Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги бўйича хулоса

ТИАИСВ

25.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор

Давлат геология қўмитаси

Зарур ҳужжатларни «Саноатгеоконтехназорат» ДИ билан келишиш тартибини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини 6 тадан 5 тагача қисқартириш

27.

Махсус киритиладиган биологик фаол моддаларни қўллашга рухсат бериш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Рухсат бериш тартиботи ва уни қўллаш соҳаси номини «Махсус киритиладиган биологик фаол моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсат бериш» деб ўзгартириш

28.

Янги озуқавий қўшимчалар ва истеъмол хомашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини қўллашга рухсат бериш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Рухсат бериш тартиботи ва уни қўллаш соҳаси номини «Янги озуқавий қўшимчалар олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун хулоса» деб ўзгартириш

29.

Сўйиш корхонасининг (пункти, майдони) ветеринария-санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида ветеринария-санитария хулосаси

Давлат ветеринария қўмитаси

Ариза берувчидан қуйидагиларни тақдим этиш талабларини бекор қилиш ҳисобига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан 1 тагача қисқартириш:

сўйиш корхонаси (пункти, майдони)нинг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг хулосаси;

тиббий дафтарчада ишлашга рухсат берилганлигини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқаришга жалб қилинадиган шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.

30.

Ноширлик корхонасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Ноширлик корхонасини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талабини бекор қилиш.

31.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва ишлатиш учун рухсатнома

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

Зарур ҳужжатларни «Ўздавтемирйўлназорат» ДИ билан келишиш жараёнини бекор қилиш ҳисобига келишиладиган органлар сонини қисқартириш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бир дарча» тамойили бўйича расмийлаштириш жорий этилаётган фаолиятнинг лицензияланадиган турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лицензия номи

Лицензияловчи орган

1.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (чиқариш), тарқатиш, ташиш, ишлаб чиқиш ва етиштириш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни илмий ва ўқув мақсадларда, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш ҳамда наркотик мавжуд бўлган ўсимликларни етиштириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Тиббий фаолият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.

Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш

Вазирлар Маҳкамаси

5.

Қимматбаҳо қоғозлар бланкларини ишлаб чиқариш

Марказий банк

6.

Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Телекоммуникация тармоқларини қуриш

8.

Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

9.

Телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш

10.

Ветеринария фаолияти

Давлат ветеринария қўмитаси

11.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш ва таъмирлаш

Вазирлар Маҳкамаси

12.

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш

Вазирлар Маҳкамаси

13.

Нефть маҳсулотларини сотиш (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғи, авиакеросин, мазут, печка ёқилғиси, нефтбитум ҳамда техник мойлар ва мойлаш материаллари) заводда қадоқланган маҳсулотлар бундан мустасно

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Божхона омборини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

15.

Бож олинмайдиган савдо дўконини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

16.

Божхона режимида эркин омбор — омборини таъсис этиш

Давлат божхона қўмитаси

17.

Аудиовизуал асарларни, фонограмма ва ЭҲМ дастурларини тайёрлаш, сотиш, ижарага бериш

Вазирлар Маҳкамаси

18.

Фонограммалар тайёрлаш

19.

Аудиовизуал асарлар тайёрлаш, кўпайтириш ва экранда намойиш қилиш

Вазирлар Маҳкамаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тадбиркорлик субъектлари учун устувор интерактив хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хизмат номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул органлар

1.

Назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозлаш учун электрон буюртма бериш.

Тегишли тижорат банклари томонидан буюртмаларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг марказлашган мониторинги ва назоратини олиб бориш ҳамда кўрсатилган хизматдан қаноатланганликни баҳолаш имкониятини

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил III чорак

Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

2.

Белгиланган тартиб-таомиллар бузилганлиги, мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш ва уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилиш, шу жумладан меҳнат ресурслари ва ҳомийликка мажбуран жалб қилиш устидан электрон шикоятлар бериш.

Шикоятларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил II чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,ССП, вазирлик ва идоралар

3.

Буюртмачиларни мобил телефон рақами орқали идентификация қилган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш имконини яратиш.

Интерактив хизматни модернизация қилиш

2014 йил III чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ССП

4.

Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти тармоғи, канализация, электр, газ таъминоти тармоқларига улаш бўйича электрон ариза бериш.

Аризаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил III чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий фойдаланиш ташкилотлари

5.

Тадбиркорлик субъектининг уй-жой коммунал хизматларни кўрсатишдаги муаммолар бўйича электрон шикоятлар бериши.

Шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил II чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий фойдаланиш ташкилотлари

6.

Тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари учун маҳаллий автотранспорт воситаларини харид қилиш учун электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

«Ўзавтосаноат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

7.

Тадбиркорлик субъектларининг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ва бошқа жиддий ташкилий ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш имкониятини яратиш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

8.

Электрон бўлмаган кўринишда кўрсатилаётган давлат, тармоқ ва банк хизматлари сифатини баҳолаш имкониятини яратиш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ССП

9.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризаларни расмийлаштириш.

Аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил II чорак

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Давархитектқурилиш, Давлат солиқ қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

10.

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек, рухсат этувчи ҳужжатларнинг берилишини расмийлаштириш учун электрон аризалар бериш.

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек, қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимини жорий этиш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил IV чорак

Давархитектқурилиш, Давергеодезкадастр қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

11.

Республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида сертификатлашдан ўтказишга электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2015 йил IV чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, сертификатлаш органлари

12.

Турли манбаларга ҳамда ўзи ёпиштириладиган ёзув ва ёрлиқлардаги штрих кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш учун электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, ССП, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

13.

Ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил II чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

14.

Норматив ҳужжатларни экспертиза қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014–2015 йй.

«Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказган ҳолда стандарт намуналарини аттестациядан ўтказиш учун электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2015 йил IV чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

16.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ўлчовларни бажариш методикаси давлат реестрида рўйхатдан ўтказган ҳолда ўлчовларни бажариш методикасини аттестациядан ўтказиш учун электрон ариза бериш.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш устидан марказлашган мониторинг ва назорат олиб бориш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2015 йил IV чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш соҳасида юридик шахсларни аккредитациядан ўтказишга электрон ариза бериш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

18.

Сифатни бошқариш тизимини сертификациялаш соҳасида юридик шахсларни аккредитациядан ўтказишга электрон ариза бериш.

Интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил III чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

19.

Тиббий фаолият олиб бориш учун лицензия олишга электрон ариза бериш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

20.

Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) учун рухсатнома олишга электрон ариза бериш.

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил IV чорак

Давлат божхона қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

21.

Товарларни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2014 йил IV чорак

Давлат божхона қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

22.

Қуввати 10 кВт дан юқори бўлган истеъмол объектларининг электр таъминоти лойиҳаларини келишиш учун электрон ариза бериш

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2015 йил IV чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» ДИ, «Ўзбекэнерго» ДАК

23.

Истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция қилинган электр ускуналарини ишга туширишга рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш

Интерактив хизматни жорий этиш ва ахборот тизимини яратиш

2015 йил IV чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» ДИ, «Ўзбекэнерго» ДАК

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 178-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 06/18/5459/1374-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон, 11.09.2018 й., 07/18/3936/1863-сон, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)