Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
06.09.2025
28.07.2021
28.09.2020
07.04.2014
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг — тўлов тизими иштирокчиларининг пулга доир ўзаро талаблари ва мажбуриятларини йиғиш, таққослаш ҳамда ҳисобга ўтказиш жараёни;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг сессияси — Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний ҳисоб-китоб — тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни тўловчи, шунингдек биллинг тизими операторлари ва маблағларни олувчилар;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов — Клиринг тизими орқали нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов бўйича хабар — Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соф позиция — Клиринг тизими иштирокчисининг клиринг сессияси даврида тўловлар бўйича мажбуриятлар ва талабларнинг фарқи (иштирокчининг бошқа барча иштирокчилардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу иштирокчининг бошқа барча иштирокчиларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биллинг тизими — истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биллинг тизими оператори — биллинг тизими фаолият юритиши учун жавобгар бўлган, биллинг тизимининг Клиринг тизими билан ўзаро маълумот алмашинувини шартнома (бош келишув) ва техник ҳужжатлар талаблари асосида ташкил қилишга масъул бўлган ташкилот.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Клиринг тизимининг мақсади — электрон тўлов ҳужжатлари (бундан буён матнда ЭТҲ деб юритилади) ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларни бартараф этилишини таъминлашдан иборат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими иштирокчилари ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) асосан 4-банд иккинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 6 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Клиринг тизимига уланиш учун биллинг тизими оператори (бундан буён матнда БТО деб юритилади) ушбу Низомнинг иловасида келтирилган шакл асосида тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТО ва Марказий банк ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. БТОнинг аризаси Марказий банк томонидан ўн банк иш куни ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТОнинг аризасини ўрганиш жараёнида Клиринг тизимига уланишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, АБМ БТОнинг аризасида келтирилган маълумотлар асосида Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун ушбу БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳасини тайёрлайди ва Марказий банкка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар БТОнинг Клиринг тизимига уланиш ҳақидаги аризасини рад этиш асослари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларни қабул қилишнинг қонунчилик ҳужжатларига зид эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) БТОнинг аризасида кўрсатилган маълумотлар асосида Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини таъминлашнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларнинг амалга оширилиши банкларнинг ликвидлигига жиддий салбий таъсир этиши ёки молиявий хавф-хатарларни юзага келтириши мумкинлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТОнинг аризасида келтирилган маълумотларнинг ва БТОнинг биллинг тизими орқали тўловларни амалга оширишнинг қонунчиликка мувофиқлиги БТО зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. БТОнинг Клиринг тизимига уланишини рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан БТОга қуйидаги ҳужжатлар юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Клиринг тизими ва БТО биллинг тизими ўртасида маълумот алмашинувини амалга ошириш тартиби белгиланган техник ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Клиринг тизимига БТО биллинг тизимининг уланиши, ушбу биллинг тизими орқали тўловлар амалга оширилиши шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўз ичига оладиган шартнома (бош келишув) лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. БТО Марказий банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни олганидан кейин ўзининг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида алоқани таъминлашга хизмат қилувчи маълумотларни Марказий банкка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТОнинг биллинг тизими ишлашга тайёр бўлганда, БТО Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини бошлаш санаси ҳақида Марказий банкни камида беш банк иш куни олдин хабардор қилади.
(41 — 44-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Клиринг тизими иштирокчилари ва БТОлар Клиринг тизими орқали маълумот алмашинуви шартлари белгиланган шартномани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим иштирокчилигидан чиқишлари ва (ёки) тўловларни ўтказиш бўйича маълумот алмашинувини якунлашлари мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Клиринг тизими иштирокчилари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунчиликда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Клиринг тизими иштирокчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Клиринг тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларида турган пул маблағларини мустақил тасарруф этишга ва ўз ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборот олишга ҳақлидир.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) асосан 81-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 6 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Клиринг тизими фойдаланувчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизимининг қоидалари билан белгиланган ахборотни муҳофаза қилиш тартибига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов воситаларининг ва идентификация маълумотларининг сақланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизимининг иштирокчисига электрон тўлов воситалари ёки идентификация маълумотлари йўқолганлиги тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда хабар қилиши шарт.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Клиринг тизими фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатация хизматларини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизимининг узлуксиз ишлаши, ЭТҲ ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилиши, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш АБМ зиммасига юклатилади. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими иштирокчиларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. АБМ, Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатлар тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизими қоидалари Марказий банк томонидан АБМ билан келишилган ҳолда белгиланади.
(10 ва 11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Клиринг тизимига уланган банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаса ёки ликвидлилик кўрсаткичининг кескин тушиб кетиши кузатилса, АБМ Марказий банкнинг кўрсатмасига асосан мазкур банк ва ушбу банк орқали якуний ҳисоб-китобни амалга оширадиган тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишини камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилишга тааллуқли техник ҳужжат ёки дастурий таъминотга ўзгартириш киритилса, Клиринг тизими фойдаланувчилари бу ҳақда уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
(111 ва 112-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, ЭТҲ ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. АБМ Клиринг маркази ва Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари ўртасидаги алоқа Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк телекоммуникация тармоғи орқали таъминланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. АБМ Клиринг маркази Клиринг тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш, ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни марказлашган тарзда йиғиш ва ишлов бериш, соф позицияларни ҳисоблаш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатиш бўйича функцияларни амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Клиринг тизимида электрон тўловлар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун (24/7) режимида онлайн тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими иштирокчисининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши шарт. Банклар Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўз вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Клиринг тизимида тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида ЭТҲга ўзгартириш киритиш учун тизим иштирокчилари ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин.
(18 — 20-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида келтирилган тўлов хизматларини етказиб берувчилар тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитлари тўғрисидаги Клиринг тизими орқали олинган маълумотларнинг ЭТҲда тўлиқ акс эттирилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Клиринг тизими иштирокчилари томонидан тўловларни амалга ошириш мақсадида узатиладиган ЭТҲ Марказий банкдан олинган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун шакллантирилган ЭТҲнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тўлов амалга оширилган сана ва вақт (соат, дақиқа, сония);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ЭТҲ рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) тўловчининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) тўловчининг банк ҳисобварағига оид маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) электрон тўлов бланкасининг тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) тўловнинг Клиринг тизимидаги тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ЭТҲга Клиринг тизими аъзосининг (тўлов хизматларини кўрсатувчининг) ахборот тизимида бириктирилган рўйхат рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) тўлов суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) олувчининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) олувчининг ҳисобварағига оид маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) тўлов мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) хизматлар етказиб берувчи фойдасига қабул қилинадиган тўлов тури коди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Клиринг тизими фойдаланувчилари – маблағларни олувчилар фойдасига шакллантириладиган ЭТҲ реквизитлари таркибига тегишли маблағ олувчи билан келишилган ҳолда қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Клиринг тизими орқали тўловни амалга ошириш истагида бўлган жисмоний шахслар Клиринг тизими иштирокчиларига тўловни амалга ошириш учун керак бўладиган, маблағларни олувчи томонидан берилган реквизитларни бевосита мурожаат қилганда қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон шаклда тақдим қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида, ЭТҲнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси тўловчига тақдим этилиши ёҳуд ЭТҲнинг реквизитларига оид маълумотлар мижоз тақдим этган ҳужжатга чоп этиб берилиши шарт.
(201 — 206-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Банк амалиёт куни давомида клиринг тизимида бир неча марта клиринг сессиялари амалга оширилиши мумкин. Банк амалиёт кунидаги сўнгги клиринг сессиясидан кейин ЭТҲ бўйича якуний ҳисоб-китоблар кейинги банк амалиёт кунининг дастлабки клиринг сессиясида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. АБМ Клиринг маркази томонидан ЭТҲ ва хабарлари бўйича тасдиқнома юборилади. Тасдиқнома олинган вақтдан бошлаб, тўлов якуний ва чақирилмас ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Клиринг тизимида белгиланган техник талабларга мос келмаган электрон тўловлар рад этилади ва ишловга қабул қилинмайди. Бунда тўловларни рад этиш сабаблари код орқали Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Соф позиция маълумотлари АБМ Клиринг маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Банк амалиёт куни давомида амалга оширилган клиринг сессиялари якунлари бўйича шакллантирилган ҳисоботлар Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими иштирокчилари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-2, 04.06.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 сентябрь)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон)