02.04.2014 йилдаги 78-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.2014 йилдаги 78-сон
Date of entry into force
07.04.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 2 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 апрелдаги 78-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатига йўловчилар транспортида бепул юриш хизмати кўрсатиш тартибини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ташувлар учун транспорт ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати ўзи депутат бўлган тегишли вилоят, туман ҳудудида йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспортидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати бепул чиптани расмийлаштириш учун белгиланган намунадаги депутат гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Гувоҳнома чиптани олиш пайтида ҳам, депутатни транспортда олиб юриш вақтида ҳам ҳақиқий бўлиши керак. Амал қилиш муддати ўтган гувоҳнома асосида бепул чипталарни расмийлаштиришга ва транспортда олиб юриш хизматлари кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати темир йўл вокзаллари ва станциялари, автовокзаллар (автостанциялар) ёки транспорт ташкилотлари ваколатли агентликларининг чипта кассаларида депутат гувоҳномасини кўрсатган тақдирда муайян рейсга чиптани ўз номига навбатдан ташқари расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатини транспортда бепул олиб юриш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари (молия йили бошидаги бўш қолдиқлар, даромадлар прогнозини ошириб бажариш маблағлари, тежаш натижасида бўшаб қолган бюджет маблағлари) ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Депутатнинг темир йўл транспортида бепул юриши тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатига «Ўзтемирйўлйўловчи» очиқ акциядорлик жамиятининг чипта кассаларида (транспортда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш агентликларида) депутатнинг айни бир вақтда депутатлик гувоҳномаси ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати — паспорти кўрсатилган тақдирда хизмат кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тегишли вилоят, туман ҳудудида шаҳар атрофида қатновчи темир йўл транспортида юриш ҳужжатини (чиптасини) расмийлаштиришда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг гувоҳномаси тартиб рақами, минтақа коди шаҳар атрофида юриш чиптаси корешогининг орқа томонида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Ўзтемирйўлйўловчи» очиқ акциядорлик жамияти ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига олдинги ойдаги бажарилган ташувлар бўйича счёт-фактурани, ташувларнинг жами суммасини кўрсатган ва транспортда юриш ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Ўзтемирйўлйўловчи» очиқ акциядорлик жамияти харажатларини қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қарорлари бўйича, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Депутатнинг йўловчилар автомобиль транспортида бепул юриши тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати тегишли вилоят ва туман ҳудуди доирасида автовокзаллар (автостанциялар) кассаларида депутат гувоҳномасини ва ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланган намунадаги автомобиль транспортида бепул юриш учун бир марталик талонни (кейинги ўринларда бир марталик талон деб аталади) кўрсатган ҳолда транспортда юриш чиптасини навбатдан ташқари олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сўралаётган рейсга бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати кейинги рейсда жўнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Автовокзал (автостанция) кассири кўрсатилган депутат гувоҳномаси асосида бир марталик талонга депутатнинг фамилияси, исми, отасининг исмини, гувоҳномасининг тартиб рақамини, қатнов зонасини, йўналишини, ташувчининг номини, автомобиль транспортида юриш қийматини, санасини, шунингдек ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини киритиши ҳамда келгусида автотранспорт ташкилотлари томонидан бажарилган ташувларнинг жами қийматини ҳисобга олиш учун ўз имзоси билан тасдиқлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг транспортда оралиқ тўхташ жойлари орқали юриши депутат гувоҳномасини ва бир марталик талонни кўрсатиш йўли билан амалга оширилади, бир марталик талонда олдиндан депутатнинг ўзи томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, депутат гувоҳномасининг тартиб рақами, қатнов зонаси, йўналиши, санаси кўрсатилади. Ҳайдовчи, депутат гувоҳномасини текшириб кўриб, бир марталик талонда ташувчининг номини, келгусида автотранспорт ташкилоти томонидан бажарилган ташувларнинг жами қийматини ҳисобга олиш учун автомобиль транспортида юриш қийматини кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бир марталик талонлар бланкалари халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши буюртманомаси бўйича тайёрланади ҳамда депутатларга хизмат заруриятига кўра берилади. Бир марталик талонлар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгиланган нормадан ортиқча олиб юриладиган багаж учун халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари томонидан, стандарт намунадаги ҳисоб-китоб ҳужжатини расмийлаштирган ҳолда, умумий асосларда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатини транспортда олиб юриш учун ушбу Низомга мувофиқ олинган йўл чипталарини расмийлаштириш, қайтариб бериш ва қайта расмийлаштиришда кўрсатиб ўтилган хизматлар учун йиғимлар ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ташувчилар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига олдинги ойда бажарилган ташувлар бўйича счёт- фактурани, жами чипталар қийматини кўрсатган ва бир марталик талонларни илова қилган ҳолда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ташувчиларнинг харажатларини қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қарорлари бўйича, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар автомобиль транспортида бепул юриши учун бир марталик талон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_________________________________________________депутатининг
(халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши)‎

йўловчилар автомобиль транспортида бепул юриши учун бир марталик талон

‎OʼzR АТ № 0000000‎ ‎

Ф.И.О._________________________________________________________‎
Депутат гувоҳномасининг №______________________________________‎
Қатнов зонаси__________________________________________________‎
Қатнов йўналиши‎_______________________________________________
Ташувчининг номи______________________________________________‎
Транспортда юриш қиймати______________________________________‎
Фойдаланиш санаси_____________________________________________‎
Кассир (ҳайдовчи)нинг Ф.И.О.____________________________________‎
Кассир (ҳайдовчи)нинг имзоси____________________________________‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 157-модда)