10.03.2014 йилдаги 57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.03.2014 йилдаги 57-сон
Date of entry into force
17.03.2014
Ҳужжат 23.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ҳамда тартиботларни янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, айниқса давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий кўмагига зарурият бўлган соҳалардаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда самарали иштирок этишига йўналтирилган фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашишга ва қўллаб-қувватлашга доир ишларнинг ҳолатини ҳар йилги мажлисларда мунтазам равишда муҳокама қилинишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларни амалда рўёбга чиқариш масалалари бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ва эшитувларини мунтазам равишда ўтказиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш амалиётини кенг қўлласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат дастурларини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, уларни бажариш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш, кўрсатиб ўтилган давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг бориши юзасидан жамоатчилик назорати натижалари тўғрисида хулосалар ва ахборотлар тақдим этиш имкониятини берган ҳолда, уларни катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат дастурларининг бажарилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишига жалб этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида жамоатчилик муҳокамаларини, эшитувларини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш йўли билан норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш механизмларидан кенг фойдалансинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда турли нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини бирлаштирувчи бошқа жамоат ташкилотларининг уставларидаги вазифаларни амалга оширишда, ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш дастурларини ҳал этишда улар билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 10 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
1-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларини (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) (кейинги ўринларда алоҳида бўлинмалар деб аталади), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, айни бир вақтда уларни давлат солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом талаблари диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ННТ — фаолиятини унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган ННТ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлараро ННТ — фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда ҳудудий субъектлар деб аталади) ҳудудида олиб борадиган ННТ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш — юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинманинг тегишли ҳудуддаги ваколатларини адлия органлари томонидан алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотларни Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш йўли билан расмий равишда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхонаси — бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ННТ — фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ННТ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ННТнинг филиали — бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг барча функцияларини (ёки уларнинг бир қисмини) амалга оширадиган, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро, республика, вилоятлараро ННТни, халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТни, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида бўлинмаларни, шу жумладан халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уларнинг туридан қатъи назар, айнан бир номдаги ННТни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушган ҳолларда бошқалардан олдинроқ ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

6. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва вилоятлараро ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб икки ой мобайнида, жамоат бирлашмаси учун — бир ой мобайнида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза раҳбар органнинг камида уч нафар аъзоси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таъсис шартномаси — ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сиёсий партиялардан ташқари, ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларда жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун — номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ташаббускор фуқаролар рўйхати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида уч минг кишининг рўйхати — касаба уюшмалари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида ўн кишининг рўйхати — бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — сиёсий партиялар учун, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий партиянинг дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — алоҳида бўлинмалар учун;
(13-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) — жамоат фондлари учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) нотариал тасдиқланган васиятноманинг нусхаси — васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун;
(13-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) белгиланган миқдорда давлат божининг тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низомнинг 13-банди «е» кичик бандида назарда тутилган рўйхатларда, имзолардан ташқари, имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи кўрсатилади. Имзолар ва маълумотлар имзолаган шахснинг яшаш, иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бирлаштириш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган ННТлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (бирлаштиришда ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлинишда ва ажралиб чиқишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (бирлаштиришда, ажралиб чиқишда ва ўзгартиришда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларни давлат рўйхатидан ўтказишда, ННТлар бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомни ёхуд бош ташкилотнинг алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартибини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи устави нусхасини тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўз фаолиятини турли ҳудудларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ёки ундан ортиқ чет эл давлати ҳудудида — халқаро ННТлар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида учта ҳудудий субъектларда — республика ННТлари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўпи билан иккита ҳудудий субъектларда — вилоятлараро ННТлар учун амалга оширувчи ННТлар уставларида алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Алоҳида бўлинмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берилади, аризага бош ташкилотнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисида бош ташкилотнинг қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиални ташкил этишга), унинг низомини (уставини) тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ваколатхона ва филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича декларация.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилигини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни олган ташкилот йигирма кун мобайнида ўз хулосасини тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар хулосада ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикр мавжуд бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу Низом 24-бандининг иккинчи — ўнинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади, у тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган ННТ устави берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга Давлат солиқ қўмитасининг ва Давлат статистика қўмитасининг аниқ вақт режимида Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтлардан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва КТУТ кодларини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Рўйхатдан ўтказиш тартиботлари (статистика кодларини, СТИРни бериш) тугаллангандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ННТ тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли равишда ушбу Низомга 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрига, Юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига ёки Халқаро ва хорижий ННТларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар устав қабул қилинган вақтдан бошлаб икки ой муддат (жамоат бирлашмаси учун — бир ой муддат) ўтгандан кейин тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ айнан шу ном билан илгари рўйхатдан ўтказилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилганда ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга номувофиқ бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги аниқланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг номи ёки рамзи фуқароларнинг ахлоқига, миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг таъсис ҳужжатлари ҳарбийлаштирилган бирлашмалар тузишни назарда тутганда рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига зид бўлган қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда ҳам рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ННТни тузишнинг мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этишнинг асослари бартараф этилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишга ҳужжатларни такроран бериш учун тўсиқ бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади. Ариза берувчига давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд уч ой, сиёсий партиялар учун эса — бир ой муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, сиёсий партиялар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. ННТлар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ННТнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ ваколатли раҳбар органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори (бош ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган қарори (баённомаси) – халқаро ва хорижий ННТларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчи(лар) томонидан вакил қилинган шахснинг имзоси билан тасдиқланган икки нусхада — таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси — номи ўзгарган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган миқдорда давлат божи тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ННТ ажралиб чиқиш ва қўшилиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълум бўлган барча қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг кредиторлари ёзма шаклда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган тақсимлаш баланси (ажралиб чиқишда) ёки топшириш ҳужжати (қўшилишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳрини ва штампини йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотномаси (қўшилишда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши муносабати билан ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ННТ ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар билан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади, у ННТни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари пакетини сўраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. ННТнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчиларга «рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳририни беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг номи ёхуд ННТни рўйхатдан ўтказган орган ўзгарган тақдирда ҳам ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади. Бунда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномада қўшимча маълумотлар сифатида ННТ тўғрисидаги олдинги маълумотлар, шу жумладан номи, рўйхатдан ўтказувчи орган, рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда янгидан рўйхатдан ўтказган адлия органи бу тўғрида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органини, тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилади. Олинган маълумотлар асосида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органи бу тўғрида давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда давлат солиқ хизмати органларини ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Почта манзили, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда ННТ бир ой муддатда бу тўғрида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда ННТнинг аризасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дубликат олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«топилмалар столи»дан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳнома дубликати берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда ёхуд яроқсиз ҳолга келганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда алоҳида бўлинмага раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс тегишли адлия органига ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризада ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом. Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
(38-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 апрелдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳисобга қўйилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳисобга қўйилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ, Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказувчи органга берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва ННТ устави талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган ҳужжатларсиз ёки зарур даражада бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган бу тўғрида асослантирилган қарор чиқаради ва уч кун мобайнида бу ҳақда ариза берувчига ёзма шаклда хабар қилади. Ариза берувчига, шунингдек камчиликлар бартараф этилгандан кейин алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Алоҳида бўлинмага тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган ННТни қайта рўйхатдан ўтказишда ННТ бевосита ёки алоҳида бўлинма орқали алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — номи ўзгарган тақдирда.
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчига «ҳисобга қўйилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини ёки низомнинг янги таҳририни, шунингдек зарурат бўлганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳномани беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома, шунингдек ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбоши асосида адлия органига алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом ёки низомнинг янги таҳрири тақдим этилмаган тақдирда ҳам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестри, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларининг давлат реестри, Халқаро ва хорижий ННТлар ваколатхоналари ва филиалларининг давлат реестри ҳамда Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг реестри умумий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат реестридан ННТ тўғрисидаги маълумотларни ННТ жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистика органларига тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТни ҳисобга қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ, ННТни жалб этмасдан, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 февралгача — ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун тақдим этишлари шарт. ННТ тадбирларини келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ ва алоҳида бўлинмалар фаолиятининг уставдаги вазифаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини назорат қилади, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини текширади. Назоратни амалга оширишда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТдан қўшимча ахборотларни ҳамда ННТ, алоҳида бўлинмалар раҳбарларидан ва масъул шахсларидан тушунтиришлар олишга, раҳбар органлар қарорларини сўраб олишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масалалари бўйича ННТ ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолиятини, зарурат бўлганда, мутахассисларни жалб этган ҳолда текшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

АРИЗА‎‎

(нодавлат нотижорат ташкилотларини
‎давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун

‎‎_______________________________________________________________________
‎‎(ННТ раҳбар органи аъзолари — фуқароларнинг исми, фамилияси, отасининг исми)
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________‎‎

‎‎_______________________ни давлат рўйхатидан ўтказишга (қайта рўйхатданўтказишга)
(ННТнинг номи)‎
‎тақдим этадилар.
_______________________________________________________________________‎‎
ННТ уставдаги фаолиятининг асосий мақсадлари _______________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎

(қисқача баён қилинади)‎‎

ННТ раҳбар органининг номи ва почта манзили ________________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎
_______________________________________________________________________‎‎
Раҳбар орган аъзоларининг (ариза берувчиларнинг) Ф.И.О. ‎‎ Туғилган йили ва жойи‎‎ Ҳар бирининг яшаш жойи(манзили)‎‎ Имзо‎лари‎‎
________________________________ ___________ ______________ _______
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
____________________________‎ ___________‎ ______________‎ _______‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

(халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун ‎‎

‎‎___________________________________________________________________________

(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали бош ташкилотининг номи )

___________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎______________ ни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ‎учун тақдим этади.
(ННТнинг номи)‎
__________________________________________________________________‎

Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали уставдаги фаолиятининг асосий мақсадлари‎‎

___________________________________________________________________________‎‎

(қисқача баён қилинади)‎‎

___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎

‎‎Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиалининг почта манзили _________________
___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎
Ваколатли шахс (ариза берувчи)нинг Ф.И.О. ‎ Туғилган йили
‎ва жойи‎
Ҳар бирининг яшаш жойи (манзили) ‎ Имзолар‎
‎______________________________ ‎_________________ ‎__________________ ‎_________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎‎Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида

‎‎‎‎ДЕКЛАРАЦИЯ

‎‎‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиалининг номи )

‎‎‎‎201_ — 201_ йиллар учун‎

1.‎‎ Таъсисчилар томонидан ажратилаётган сумма: ‎‎201__йилда ____________________‎

‎‎(ваколатхона ва филиал раҳбарининг имзоси)‎

‎‎___________________________________________________________________________
‎‎2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари________________________________________________________________
3. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар__________________________________‎‎
4. Бошқа даромадлар__________________________________________________________‎‎
‎‎5. Банкдаги нақд маблағлар:
‎‎ҳисоб рақами № ______________________________________________
‎‎валюта ҳисоб рақами № ________________________________________
‎‎6. Ушбу декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман‎
‎‎201 __ йил «____» ______________ ‎ _____________________________‎

‎‎(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали раҳбарининг имзоси )‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири‎‎

‎‎_______________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎‎Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

‎‎‎ГУВОҲНОМА‎‎

_______-сон‎‎20___ йил «____» _________________

‎‎ННТнинг номи _______________________________________________________________
____________________________________________________________________________‎‎
Фаолияти ҳудуди ______________________________________________________________‎‎

(ННТ фаолияти татбиқ этиладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва овул)‎‎

Ташкилий-ҳуқуқий шакли _______________________________________________________‎‎

‎‎(ННТнинг жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассасаси, ассоциацияси (уюшмаси) ва бошқалар)

КТУТ коди: ___________________________;‎‎
‎‎СТИР коди: ___________________________;‎
Фаолиятининг асосий мақсадлари ________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
‎‎Қўшимча маълумотлар:‎‎ ________________________________________________________

________________‎______________________

‎‏М.Ў.

______________‎

_________________‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг лавозими)‎

(имзо) ‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ*

Реестр тартиб рақами‎ Давлат рўйхатидан ўтказилган сана‎ Номи‎ Ташкилий-ҳуқуқий шакли ‎ ННТ фаолият ҳудуди (ННТ фаолияти татбиқ этиладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва овул)‎ Фаолиятининг асосий мақсадлари ва вазифалари ‎ Фаолият соҳаси‎ Муассислар тўғрисида ахборот (юридик шахснинг номи ёхуд жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ) ‎
‎1 ‎2 ‎3 ‎4 ‎5 ‎6 ‎7 ‎8
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар органнинг номи ва почта манзили, телефони‎ Раҳбар орган сайланган (тайинланган) сана (кун, ой, йил)‎ Таъсис ҳужжатлари қабул қилинган сана (кун, ой, йил)‎ Реестрга ёзув киритадиган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси‎ Қайта рўйхатдан ўтказиш санаси‎ Ваколатли шахснинг гувоҳнома олганлик тўғрисидаги имзоси‎ Реестрдан чиқарилган сана‎ Реестрдан чиқариш асоси‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу реестрга халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)нинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр тартиб рақами‎ Давлат рўйхатидан ўтказилган сана‎ Алоҳида бўлинманинг номи ‎ Бош нодавлат нотижорат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли‎ Бош ННТ фаолияти ҳудуди (ННТ фаолияти татбиқ этилган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва овул)‎ Алоҳида бўлинманинг асосий мақсадлари ва вазифалари‎ Фаолият соҳаси ‎ Раҳбар органнинг номи ва почта манзили, телефони‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар орган сайланган (тайинланган) сана (кун, ой, йил)‎ Таъсис ҳужжатлари қабул қилинган сана (кун, ой, йил)‎ Реестрга ёзув киритадиган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси‎ Қайта рўйхатдан ўтказиш санаси‎ Ваколатли шахснинг гувоҳнома олганлик тўғрисидаги имзоси‎ Реестрдан чиқарилган сана‎ Реестрдан чиқариш асоси‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр тартиб рақами‎ Давлат рўйхатидан ўтказилган сана‎ Ваколатхона ва филиалнинг номи ‎ Ваколатхона ва филиалнинг почта манзили‎ Бош ташкилотининг номи‎ Муассиснинг почта манзили ‎ Ваколатхона ва филиал фаолиятининг асосий мақсадлари ва вазифалари‎ Фаолиятининг муддати ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиялаштириш манбаи‎ Раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, у тайинланган ёхуд сайланган сана, фуқаролиги, яшаш жойи (манзили) ва телефон рақами‎ Реестрга ёзув киритадиган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси Қайта рўйхатдан ўтказиш санаси Ваколатли шахснинг гувоҳнома олганлик тўғрисидаги имзоси Реестрдан чиқарилган сана‎ Реестрдан чиқариш асоси‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири‎‎

‎‎__________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎‎Нодавлат нотижорат ташкилотнининг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисида

‎‎
ГУВОҲНОМА‎‎

‎‎_______-сон 20___ йил «____» ___________________

‎‎Нодавлат нотижорат ташкилоти алоҳида бўлинмасининг номи __________________________
____________________________________________________________________________‎‎
Бош нодавлат нотижорат ташкилотининг
‎ташкилий-ҳуқуқий шакли
_______________________________________________________‎‎

(нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассасаси, ассоциацияси (уюшмаси) ва бошқалар)‎‎

СТИР: _______________________________‎‎
Фаолиятининг асосий мақсадлари
‎____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
‎‎Қўшимча маълумотлар:‎‎ ________________________________________________________
____________________________________________________________________________‎‎

_________________________________________

‎‏М.Ў.

__________‎

_________________‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган ‎раҳбарининг‎ лавозими)‎

(имзо) ‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.) ‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр тартиб рақами‎ Алоҳида бўлинманинг номи‎ Ҳисобга қўйиш санаси ‎ Бош ННТ фаолияти ҳудуди (ННТ фаолияти татбиқ этиладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва овул)‎ Бош нодавлат нотижорат ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли‎ Алоҳида бўлинманинг асосий мақсадлари ва вазифалари‎ Фаолият соҳаси ‎ Алоҳида бўлинманинг почта манзили ва телефони‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида бўлинманинг раҳбар органи сайланган (тайинланган) сана (кун, ой, йил) Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом қабул қилинган сана (кун, ой, йил) Реестрга ёзув киритадиган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси Реестрдан чиқарилган сана Реестрдан чиқариш асоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилган ҳолларда бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ННТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият олиб борадиган ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, вилоятлараро ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болаларнинг жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғим ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза рамз ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ННТнинг раҳбар органи томонидан бунга ваколат берилган шахс(лар) томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки нусхада рамзнинг намунаси ва тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилигини уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурият бўлганда, ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни тегишли ташкилотларга юборишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни олган ташкилот ўз хулосасини йигирма кун мобайнида тақдим этиши шарт.

Агар хулосада ННТнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикр ифодаланса, у ҳолда ташкилот ўз хулосасини ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолатлар доирасида асослаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади, ушбу қарор тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган бир нусхадан рамз намунаси ва унинг тавсифи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ННТ рамзи тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ННТ рамзларининг давлат реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларни емиришни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний душманликни авж олдиришни, қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамз диний хусусиятга эга бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Рамзнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли уни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма равишда маълум қилинади. Ариза берувчиларга уларнинг уч ой муддатда йиғимни қайтариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ёхуд рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқи тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилинганда умумий асосларда давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш ва рамзлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ННТ раҳбар органи томонидан ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, шунингдек ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилганда ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш учун бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки нусхада ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишдаги каби тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида ННТ рамзларининг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва ариза берувчига бир нусхадан «рўйхатдан ўтказилган» белгиси қўйилган ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган рамзнинг янги намунаси ва унинг тавсифи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар рамз тавсифига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада назарда тутилган қисқача тавсифнинг ўзгаришига олиб келса, ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилганда ҳам ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. Бошқа ҳолларда ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ННТнинг аризаси бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дубликат олиш учун берилган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«топилмалар столи»дан маълумотнома (ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (улар яроқсиз ҳолга келганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқолган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дубликат берилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзларининг намунаси ва уларнинг тавсифи дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ННТ рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

АРИЗА‎

‎‎(нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун

__________________________________________________________________‎

(ННТнинг раҳбар органи томонидан бунга ваколат берилган шахс(лар)нинг Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
‎‎___________________________________________________________________ томонидан

(рамзни тасдиқлаган органнинг номи)

_______________________________________________________________ да тасдиқланган
‎‎(рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана – йил, кун, ой)
________________________________________________________________нинг рамзини
(ННТ номи)‎
‎‎давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этади.
‎‎Рамзнинг қисқача тавсифи ______________________________________________________
____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎

‎‎Ушбу рамз учинчи шахсларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқини бузмаслигини тасдиқлайман(миз) ____________________________________________________________

___________________________________________________________________________‎‎
________________________‎ ________________________‎

‎Ф.И.О.‎

(сана)‎

(имзо)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири‎‎

‎‎__________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎‎Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

‎‎‎ГУВОҲНОМА‎‎

‎‎_______-сон 20___ йил «____» ___________________

‎‎Нодавлат нотижорат ташкилотининг номи __________________________________________
____________________________________________________________________________‎‎
Рамзнинг қисқача тавсифи ______________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
____________________________________________________________________________‎‎
‎‎Қўшимча маълумотлар:‎‎ ________________________________________________________
____________________________________________________________________________‎‎
__________‎‎__________________________________________________________________

____________________‎_____________________

‎‏М.Ў.

_____________‎ _______________‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг лавозими)‎

(имзо) ‎

(Ф.И.О.)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр тартиб рақами‎ Рамз давлат рўйхатидан ўтказилган сана‎ ННТ номи‎ ННТ раҳбар органи томонидан рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана‎ Рамзнинг қисқача тавсифи‎ Реестрга ёзувни ёзган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва имзоси ‎ Қайта рўйхатдан ўтказилган сана‎ Изоҳ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ чет эл фуқаролари бўлган ходимларининг ота-онаси, эри/хотини, улар билан бирга яшайдиган болалари уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Чет эл фуқароларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган йиғим ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ННТнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс томонидан имзоланган ариза берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;

хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза Адлия вазирлиги томонидан, ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, аризани қўшимча ўрганиш учун тегишли ташкилотларга юборишга ҳақлидир, шу муносабат билан аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бу муддат ўн беш кундан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни олган ташкилот ўз хулосасини йигирма кун мобайнида тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациядан ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда чет эл фуқаросига аккредитация карточкаси берилади, у чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради. Аккредитация карточкасининг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 ёшга тўлмаган болаларни аккредитациядан ўтказиш паспортга ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатга ота-оналардан биттасининг аккредитация тартиб рақами остига штамп қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация карточкаси ННТнинг чет эл ходимига меҳнат фаолиятини фақат қабул қилган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аккредитация карточкаси олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади. Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар ННТнинг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролари, шунингдек улар оилаларининг аъзолари реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш кўпи билан ўн икки ой муддатга амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда Адлия вазирлиги қарор қабул қилади ва бу тўғрида ННТни уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилади. Бу ҳолда Адлия вазирлиги қабул қилинган қарорни изоҳламаслик ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чет эл фуқаросининг аккредитацияси муддатини узайтириш учун ННТ аккредитация муддати ўтгунгача қирқ беш кундан кечикмай Адлия вазирлигига ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аккредитация карточкаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда аккредитация карточкасининг эгаси уч иш кунидан кечикмай бу тўғрида ННТни ва Адлия вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун Адлия вазирлигига ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«топилмалар столи»дан маълумотнома (аккредитация карточкаси йўқолганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқолган аккредитация карточкасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида даврий матбуот нашридаги эълон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация карточкасининг асл нусхаси (аккредитация карточкаси яроқсиз ҳолга келганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкаси берилиши учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади ва ушбу маълумотлар Реестрга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аккредитация карточкасини олган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари уларнинг аккредитацияси амал қиладиган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитациядан ўтказилган чет эл фуқароларини вақтинча прописка қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аккредитация карточкаси эгаси, Ўзбекистон Республикасида бўлишининг мақомидан қатъи назар, қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТнинг хонаси ва бошқа мулкидан фақат уставдаги мақсадлар ва вазифаларни бажариш мақсадларида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида яшаётган халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароларини қабул қилган ННТ улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аккредитациянинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек меҳнат фаолияти тўхтаганда ва чет эл фуқаролари узил-кесил жўнаб кетаётганда аккредитация карточкалари Адлия вазирлигига қайтариб берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация карточкаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ННТ фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек чет эл фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузиш аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келади, бу чет эл фуқароларининг бундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши мумкин эмаслигини билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнаб кетиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

‎‎1-шакл

‎‎Form № 1‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

‎‎MINISTRY OF JUSTICE ОF TНE

‎‎АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

‎‎REPUBLIC OF UZBEKISTAN

‎‎ШАХСИЙ ВАРАҚА/PERSONAL APPLICATION

1.‎

‎‎‎Ташкилотнинг номи __________________________________‎__
‎‎Name of organization

РАСМ
‎PHOTO

‎‎тайинланиши

аppointment
‎‎муддати узайтирилиши

‎‎extensions
‎‎ўзгартиришлар киритилиши

‎‎change of circumstances

2.‎

‎‎‎Фамилияси _______________________ исми _______________________________
‎‎Family name‎ ‎‎given name(s)

3.‎

‎‎Оилавий аҳволи _______________________________________________________
‎‎Marital status

4.‎

‎‎Эгаллаб турган лавозими ________________________________________________
‎‎Position held

5.‎

‎‎Қандай имтиёзлар берилган ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки битимга асосан
‎‎Privileges, if any. If yes, mention concerned legal document or international agreement
____________________________________________________________________‎‎

6.‎

‎‎Маълумоти ва мутахассислиги ___________________________________________
‎‎Education and major

7.‎

‎‎Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот (меҳнат фаолиятини бошлаган кундан бошлаб, шу кунга қадар) / Data on Employment
Т/р‎ ‎‎‎Қайси ташкилотларда ишлаган/ previous employers ‎‎Қайси лавозимларда /Positions ‎ ‎‎Меҳнат фаолиятини амалга оширган муддатлари /employment period ‎ Идораларнинг жойлашган жойи, манзили/ employerʼs legal address

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

8.‎

‎‎Туғилган вақти: куни куни‎ ______ ойи‎ ______ йили‎ ______
‎‎Date of birth ‎ day‎ month‎ year‎

9.‎

‎‎Туғилган жойи‎ ‎‎мамлакат‎‎_____________‎ ‎‎шаҳар________________
‎‎Place of birth ‎‎country‎ city‎

10.‎

Фуқаролиги ____________ илгаригиси ___________ иккинчи фуқаролиги _______
‎‎Nationality‎ ‎‎previous nationalities, if any ‎‎other nationalities, if any

11.‎

‎‎Миллати ______________________________
‎‎Ethnic‎

12.‎

‎‎Миллий паспорти _____________________________________________________
‎‎National Passport ‎
‎‎Рақами _______________ ‎‎санаси _______________ ‎‎муддати ______________
‎‎number‎ ‎‎issue date‎ ‎‎validity term‎

13.‎

‎‎Ўзбекистонга келган санаси _____________________________________________
‎‎Date of arrival to Uzbekistan

14.‎

‎‎Ўзбекистондаги яшаш жойи ҳақида маълумот _______________________________
‎‎Information about residence in Uzbekistan ___________________________________

15.‎

Ўзи билан келган оила аъзолари тўғрисида маълумот
‎‎Accompanied by the following member of the family

Т/р‎

‎‎Ф.И.О./Name

‎‎Қариндошлик даражаси / relationship

1‎ 2‎‎ 3
‎‎ ‎‎

16.‎

‎‎Аввал берилган карточканинг рақами _____________________________________
‎‎Number of the last card

17.‎

‎‎Аризачининг имзоси __________ ‎‎ташкилот раҳбари ______________________
‎‎Applicantʼs signature ‎‎head of the organization
Муҳр‎ сана: 20____ «___» _____________
Seal‎ date‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитациядан ўтказилган шахснинг Ф.И.О.‎ Туғилган санаси (кун, ой, йил) ва жойи‎ Фуқаролиги ва миллати‎ Маълумоти, мутахассислиги ‎ Оилавий аҳволи‎ Оила аъзолари сони ва қариндошлик даражаси‎ Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ва филиалининг тўлиқ номи‎ Аккредитация қилинган шахснинг лавозими‎ Ўзбекистонга келган санаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда яшаш жойи‎ Паспорт маълумотлари‎ Аккредитация муддати ва карточканинг рақами‎ Шахснинг фотосурати ‎ Аккредитация карточкаси олган шахснинг имзоси‎ Аккредитация қилинган шахснинг қонун ҳужжатларини ва устав (низом) талабларини бузганлиги тўғрисидаги маълумотлар‎ Аккредитация қилинган шахсга нисбатан кўрилган чоралар‎ Аккредитация карточкасини бекор қилиш қарори ва санаси‎ Аккредитация карточкасини қайтарганлик тўғрисида маълумотлар ва сана‎ Аккредитация қилинган шахснинг визасини бекор қилиш ва фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги маълумотлар‎
11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи‎

Муддати‎ Масъул бажарувчилар‎
1.‎

Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг алоҳида бўлинмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.‎

2014 йил апрель‎ Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар ‎
2.‎

Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат фондларининг дастлабки маблағларини шакллантириш ва уларнинг тижорат ташкилотлари фаолиятидаги иштироки масалалари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.‎

2014 йил май‎ Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ‎
3.‎

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар тақдим этиш тартибини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган тартибни такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.‎

2014 йил июнь‎ Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ‎
4.‎

Амалдаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида соғлиқни сақлаш, таълим, бандликни таъминлаш, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида ижтимоий, гуманитар ривожланишнинг кўрсатиб ўтилган соҳалари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.‎

2014 йил июнь‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ‎
5.‎

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан хайрия фаолиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали фаолиятида аҳоли, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.‎

2014 йил октябрь‎ Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси‎
6.‎

Адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминлаш. ‎

2014 йил мобайнида‎ Адлия вазирлиги ‎
7.‎

2014 йилда, энг аввало, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этишнинг самарадорлиги мониторингини олиб бориш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек катта ижтимоий аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммоларни ҳал этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ННТ билан ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. ‎

тасдиқлаш — 2014 йил апрель

‎амалга ошириш — жадвалга мувофиқ ‎
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги ‎
8.‎

Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат ва ижтимоий қурилиш соҳасида уларнинг ролини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. ‎

тасдиқлаш — 2014 йил апрель

‎амалга ошириш — жадвалга мувофиқ ‎
Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси кўмагида‎
9.‎

Долзарб ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишда, жамоатчилик назоратини амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда, жумладан ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва иштирокини кучайтиришда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклигини янада ривожлантиришни назарда тутувчи 2014 йилда демократик ислоҳотларни амалга оширишга, давлат ва жамият ишларини бошқаришда, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширишда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини оширишга йўналтирилган мамлакатда амалга оширилаётган кўламли ишларни ёритиш жадвалини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.‎

тасдиқлаш — 2014 йил апрель

‎амалга ошириш — жадвалга мувофиқ‎
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Журналистларнинг ижодий уюшмаси, Матбуот маркази, «Жаҳон» АА ‎
10.‎

2014 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа фуқаролик институтларининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада оширишга, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига» тамойилини изчил, босқичма-босқич амалга оширишга, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини кенг ривожлантиришга, уларни ташкил этиш ва улар фаолияти билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва тартиботларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга йўналтирилган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари туркумлари режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш. ‎

тасдиқлаш — 2014 йил апрель

‎амалга ошириш — жадвалга мувофиқ ‎
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ‎
11.‎

Қуйидагиларни:
‎ННТ фаолиятини самарали ташкил этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда уларнинг фаол иштирок этиши бўйича ННТ раҳбарлари ва фаоллари учун методик қўлланмаларни;
‎ННТ фаолияти масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламларини тайёрлаш ва нашр этиш. ‎

2014 йил мобайнида‎ Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ‎
12.‎

ННТ секторини ривожлантириш ҳолати устидан давлат статистика кузатишлари методикасини ишлаб чиқиш, шу асосда ҳар йили тасдиқланадиган давлат статистика ишлари дастури доирасида ННТ секторини ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда тўплаш. ‎

2014 йил мобайнида‎ Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 12-банди «Шакллантириш манбаи» устунининг бешинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги масалалари» тўғрисида 1991 йил 18 февралдаги 40-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 10-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда) илованинг 3, 4-бандлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 декабрдаги 543-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ–1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 126-модда; 2015 й., 15-сон, 181-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)