05.03.2014 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.2014 йилдаги 50-сон
Date of entry into force
10.03.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, қишлоқ врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларининг масъулиятини ва касб фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган мослаштирилган биноларда жойлаштирилган ҳамда фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 1-иловага* мувофиқ 243 та кам қувватли ва самарасиз ишлаётган қишлоқ врачлик пунктларини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минтақалари бўйича қишлоқ врачлик пунктлари тармоқларини 2-иловага* мувофиқ мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий туман кўп тармоқли поликлиникаларида ходимларнинг умумий сони доирасида поликлиника мудирининг ўринбосари — қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи лавозимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқдаги, бориш қийин бўлган ва чўлдаги аҳоли пунктларида жойлашган 3-иловага* мувофиқ қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачларига меҳнатнинг алоҳида шарт-шароитлари учун тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорида махсус ойлик устамалар жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устаманинг энг кўп миқдорини тариф ставкасининг 20 фоизидан 40 фоизигача ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги қишлоқ врачлик пунктларининг янги штат нормативларини ишлаб чиқсин ҳамда 2014 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритсин, уларда бириктирилган ҳар бир оиланинг қишлоқ врачлик пунктига келиши учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширасига юкламанинг амалдаги нормаларини камайтиришни, шунингдек ҳамширалик иши ташкил этилиши, дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва уларни тўғри сарфлаш учун масъул бўлган катта тиббиёт ҳамшираси лавозимини жорий этишни назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг Бўстонлиқ, Ўзбекистон, Шаҳрисабз, Хива ва Жомбой туманларида эксперимент тартибида қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги – аёллар ва болаларни уйда патронаж тартибида бориб кўриш, врачнинг кўрсатмаларини бажариш, аҳолининг санитария-эпидемия бўйича хотиржамлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни, санитария-гигиена жиҳатидан тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятининг сифати ва пировард натижалари — профилактика эмлашлари, флюорографик текширишлар билан қамраб олиш, касалликка чалинишни пасайтириш, болалар ва оналар ўлими мавжуд эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 1 ноябргача эксперимент натижалари умумлаштирилсин ва Вазирлар Маҳкамасига иш самарадорлигини баҳолаш тизимини республиканинг барча минтақаларида қишлоқ врачлик пунктларининг бошқа тиббиёт ходимларига татбиқ этиш ҳамда умуман қишлоқ врачлик пунктлари томонидан кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тўлиқлиги ва сифатини баҳолаш тизимини, уни жорий этиш бўйича ишларга ташкилий-методик раҳбарликни таъминлаган ҳолда жорий этиш юзасидан таклифлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги танқидий таҳлил қилиш асосида икки ой муддатда қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачлари ва тиббиёт ҳамшираларининг малакасини ошириш ҳамда касбий даражасини такомиллаштиришнинг мукаммаллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига оладиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт олий таълим муассасалари ҳузуридаги умумий амалиёт врачларини тайёрлаш кафедралари ҳамда Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш марказининг вилоят филиаллари моддий-техника базасини янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари негизида тармоқли компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозланган таълим бериш синфларини ташкил этган ҳолда жойларда умумий амалиёт врачларини масофадан ўқитиш ва билимларини баҳолашни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгиланган «Умумий амалиёт врачи» қўлланмасини нашр этиш ва улар билан ҳар бир қишлоқ врачлик пунктини таъминлаш ҳамда йилнинг ҳар чорагида нашр этиладиган «Ўзбекистон умумий амалиёт врачлари ахборотномаси» журнали тиражини кўпайтириш, бир вақтнинг ўзида махсус веб-сайтларда журнал сонларининг электрон версияси нашр этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини мақбуллаштириш ва қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт ходимларининг айрим лавозимлари юкламалари нормаларини тартибга солиш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар умумий амалиёт врачлари малакасини ва касбий даражасини ошириш тизимини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширишга ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори-дармонлари, реактивлар, инвентарь ва сарфлаш материаллари билан таъминланганлигини яхшилашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тугатиладиган қишлоқ врачлик пунктлари томонидан илгари хизмат кўрсатиб келинган аҳолини соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг яқин жойлашган муассасасига бириктириш чора-тадбирлари комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан бириктириладиган аҳоли контингенти учун врачлар томонидан малакали тиббий ёрдами кўрсатилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган қишлоқ врачлик пунктларининг тиббий ускуналари ва бошқа мол-мулки сақланишини, берилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган қишлоқ врачлик пунктлари ходимларини ишга жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча равишда бириктириладиган аҳоли контингентини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларини ўз вақтида молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 24-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) врачларига ва патронаж тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори врачлар учун — 50 фоиз, патронаж тиббиёт ҳамширалари учун эса — 40 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
поликлиникаларнинг ҳудудий участкалари участка терапевтларига, ўсмирлар врачларига, участка педиатрларига ва участка тиббиёт ҳамшираларига, поликлиникалардаги терапия ва педиатрия бўлимлари мудирларига, оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт врачларига, умумий амалиёт тиббиёт ҳамшираларига ҳамда бўлимлари мудирларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 40 фоиз».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низомга қуйидаги мазмундаги 241-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241. Қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачларига — тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 108-модда)