Ҳужжат кучини йўқотган 04.07.2018 04.03.2014 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2014 йилдаги 47-сон
Date of entry into force
10.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 04.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 497-сонли «Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролар ва уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллигини, аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлигини ошириш, уларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги иштироки ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг лавозим маошларига тенг миқдорда лавозим маошлари белгиланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ички ишлар вазирлиги «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда бир ой муддатда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарига бериладиган гувоҳнома ва кўкрак нишонининг намунавий шакллари ҳамда уларни бериш тартиби тўғрисида таклиф киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 апрелдаги 180-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 4 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 47-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик тузилмаси деб аталади) асосий вазифаларини, унинг фаолиятини ташкил этиш, Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамоатчилик тузилмаси мамлакатимизда тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларда огоҳлик ва фаолликни ошириш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида барча фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамоатчилик тузилмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига тегишли фуқаролар йиғини раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади ҳамда уларнинг таъминоти учун зарур бўлган маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фуқаролар йиғини раиси ва ички ишлар органларининг ҳудудий профилактика инспектори Жамоатчилик тузилмаси фаолиятига умумий раҳбарликни ўзаро ҳамкорликда амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг қуйи тизимлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқаролар фаоллигини ошириш ишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолида, биринчи навбатда, ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролар йиғинларида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини тизимли амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимиз маънавиятига зид бўлган турли салбий таъсирларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш ва ўтказишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда қарор топган тинчлик, осойишталик ва барқарорлик натижасида аҳоли фаровонлиги таъминланаётганлиги, бу борада ўзининг фаол иштироки билан муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик ва фуқаролик бурчи эканлигини тушунтиришда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини ҳудудидаги экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари талаблари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва ушбу жараёнда кенг жамоатчилик кўмагини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамоатчилик тузилмаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қуйидаги йўналишлардаги фаолиятида бевосита иштирок этади ва ёрдам кўрсатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада аҳоли билан турли профилактика тадбирлари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар томонидан паспорт тизими, санитария, экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ҳудудда тушунтириш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка ружу қўйганларни, оила-турмуш доирасида мунтазам ҳуқуқбузарликлар содир этувчиларни, ўзларининг жамиятга зид хатти-ҳаракатлари билан фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни, нотинч оилаларни, вояга етмаганларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга ундовчи шахсларни, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли диний экстремистик ғоялар таъсирига олиш мақсадида бундай ташкилотларга аъзо бўлишга даъват этувчи, турли ноқонуний тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борувчи шахсларни, ўсмирларга қонунга хилоф равишда диний таълим берувчиларни, конституциявий тизимга қарши турли ахборотларни тарқатувчи шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик-тарбиявий ишлар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддам судланган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 805-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/805/0073-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамоатчилик тузилмаси ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари билан яқиндан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамоатчилик тузилмаси табиий офатлар, оммавий тартиббузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлашда, фавқулодда вазият хавфи туғилганда аҳолини ўз вақтида хабардор этишда, аҳоли ўртасида бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни тарғиб қилишда ва ушбу ҳолатларни бартараф этишда тегишли давлат органларига яқиндан ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамоатчилик тузилмасини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамоатчилик тузилмаси фуқаролар йиғини кенгаши томонидан фуқаролар йиғини раисининг тақдимномасига асосан ҳудудий ички ишлар органларининг профилактика инспектори билан келишган ҳолда ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ихтиёрий равишда ёрдам бериш истагини билдирган фуқаролардан иборат таркибда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамоатчилик тузилмаси аъзолари сони тегишли ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий, демографик, криминоген хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органларининг профилактика инспектори билан келишган ҳолда, фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига мувофиқ белгиланади ва ўзгартирилади. Жамоатчилик тузилмаси аъзолари сони 6 — 16 нафар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Жамоатчилик тузилмасининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамоатчилик тузилмаси учун фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда алоҳида хоналар ажратилади. Ажратилган хоналарнинг моддий-техника таъминотини яхшилашда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ёрдам кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир профилактика тадбирларида ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган, жисмоний ва маънавий соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қиладиган, юксак инсоний ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамоатчилик тузилмасига ўз турмуш тарзи билан фуқаролар йиғини аъзолари ўртасида салбий тавсифланганлар, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзоднинг ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва тегишли ҳудуддаги ички ишлар органларининг профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Фуқаролар йиғини раиси ва ҳудуддаги ички ишлар органларининг профилактика инспектори томонидан фуқароларни Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқаришни қайд этиш бўйича махсус дафтар юритилади ҳамда аъзолар фаолияти мониторинги олиб борилади. Ушбу дафтар тегишли ҳудуддаги ички ишлар органлари таянч пунктида сақланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўз вазифасини бажармаган, фаолияти салбий баҳоланган, қонунга зид хатти-ҳаракатлар қилган шахсларни Жамоатчилик тузилмаси аъзолари сафидан чиқариш фуқаролар йиғини раиси ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг профилактика инспектори тавсиясига асосан фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 805-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/805/0073-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарини тайинлаш тартиби, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотли, бевосита тайинлангунгача камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида, таълим муассасаларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимига фуқаролар йиғини раиси ва ҳудудий ички ишлар органининг профилактика инспектори тавсияномаси асосида 3 нафардан кам бўлмаган номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши ва ҳудудий ички ишлар органи раҳбари билан келишиш учун тақдим этилади. Келишилган номзодлар орасидан фуқаролар йиғини кенгаши томонидан Жамоатчилик тузилмаси раҳбари танланади ва кенгаш қарорига асосан лавозимга тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 805-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/805/0073-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан тайинланган жамоатчилик тузилмаси раҳбари билан меҳнат шартномаси тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига, белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси аъзоларидан ўзларига юкланган вазифаларни бажаришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларни бажармаётган жамоатчилик тузилмаси аъзоларини аъзоликдан чиқариш юзасидан фуқаролар йиғини раисига таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ҳамда фуқаролар йиғини раисидан Жамоатчилик тузилмаси аъзоларини ушбу Низомда кўрсатилмаган вазифалар ва топшириқларни бажаришга жалб этмасликни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг Жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил этишдаги мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасининг тегишли ҳужжатларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси ишини режалаштириш, аъзоларини тегишли ҳудуд ва йўналишлар бўйича тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилнинг ҳар чорагида ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан фуқаролар йиғинига (вакиллар йиғилишига) ҳисобот бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси аъзолари билан уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича машғулотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг белгиланган тартибда бажарилиши ҳолатини назорат қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига вазифаларни бажаришга жалб этишдан олдин қонунийликка ва шахсий хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифаларни Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига ўз вақтида етказиш ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда Жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жамоатчилик тузилмаси аъзолари тегишли ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тегишли ҳудудда қонун устуворлигини ва осойишталикни таъминлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя қилинишини, ҳудудда тартиб ўрнатишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари ҳисобида турувчи, тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан аниқ мақсадли профилактика тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар томонидан паспорт тизими, санитария, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ҳудудда тушунтириш ишларини олиб боришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, жиноят содир бўлганда айбдор шахсларни аниқлаш тадбирларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конституциявий тизимга қарши турли ахборотларни тарқатувчи шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик-тарбиявий ишлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда ноқонуний истиқомат қилаётган, узоқ муддатдан буён уйига келмаётган шахслар ҳамда ўзларига маълум бўлган, содир этиш учун тайёргарлик кўрилаётган жиноятлар тўғрисида тузилма раҳбарини ва ички ишлар органларининг ҳудудий профилактика инспекторини ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасига юклатилган бошқа вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жамоатчилик тузилмаси аъзолари ўзларига юкланган вазифаларни бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартиби, хавфсизлик, жамиятда юриш-туриш ва ахлоқ-одоб ҳамда паспорт тизими, санитария ва экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига фуқаролар томонидан риоя қилинмаган ҳолларда тегишли органлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни фуқаролардан талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги турли низоларни ҳал этишда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни муҳокама қилишда, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил шахслар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа профилактика чора-тадбирларида бевосита иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик тузилмаси раҳбари, ички ишлар органларининг профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раисидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун шарт-шароит яратишни ҳамда амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қуйидагилар Жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришдаги мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар билан муносабатда оғир, вазмин ва хушмуомала бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг умумий дунёқарашини, хусусан, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ёки бахтсиз ҳодисалар содир этилганда бу ҳақда зудлик билан Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига, ички ишлар органларига ва бошқа тегишли ташкилотларга хабар бериш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари келгунга қадар жиноят содир этилган жойларга бошқа шахсларнинг кирмаслиги, жиноят излари ва жиноятга алоқадор бўлган барча ашёвий далилларнинг йўқолмаслиги чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ушбу Низомда кўрсатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашиш ва уларнинг қонуний талабларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти ҳақида Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига, фуқаролар йиғини раисига ва ички ишлар органларининг профилактика инспекторига ҳисобот бериш ҳамда ахборот тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига ўзларига юкланган вазифаларни бажариш вақтида спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар истеъмол қилиш, қурол ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хизмат фаолияти давомида фойдаланиладиган бошқа махсус воситаларни ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарини ва аъзоларини рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ўз тизимидаги органларда хизмат қилишга номзодларни Жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда раҳбарлари орасидан танлашга ва қабул қилишга алоҳида эътибор қаратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Жиноятчиликнинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда, жамоат тартибини сақлашда, шунингдек жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлашда ҳамда ўзига юкланган бошқа вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмалар фаолиятида намуна ва ибрат кўрсатаётган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларини, ҳомийларни жалб қилган ҳолда, моддий-маънавий рағбатлантириб боришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII1. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарларини ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари фуқаролар йиғини раиси ва ҳудудий ички ишлар органининг профилактика инспектори тавсияномасига асосан ички ишлар органлари томонидан кадрлар захирасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322. Ички ишлар органлари кадрлар захирасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмаси сафида камида бир йил мобайнида раҳбарлик қилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 ёшдан ошмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган Жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари лавозимида фаолият олиб бораётган шахслар киритилади.
(VII1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 805-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/805/0073-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Жамоатчилик тузилмаси билан ишлаш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тегишли ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва ушбу ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга доир вазифаларни амалга ошириш, фуқаролар билан муомала маданияти, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга қаратилган ва бошқа масалалар юзасидан ҳар бир ички ишлар органининг профилактика инспектори Жамоатчилик тузилмаси билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ички ишлар органларининг профилактика инспектори Жамоатчилик тузилмаси билан биргаликда тегишли ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликка, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя этиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда ва жамоат тартибини сақлашда Жамоатчилик тузилмасига ёрдам беришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ички ишлар органларининг профилактика инспектори фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасига юкланган вазифаларни бажариш тартиби тўғрисида аниқ кўрсатмалар беради, ўзаро алоқа ва ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасининг олиб бораётган ишларини, берилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатларини мунтазам назорат қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасидан олинган маълумотлар асосида қарор қабул қилишда ушбу маълумотларнинг тўғрилигини текшириб кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, унинг фаолиятини такомиллаштириш ва уни рағбатлантириш ҳақидаги масалалар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий кенгашлари томонидан ҳар йили камида бир марта муҳокама этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Жамоатчилик тузилмаси ёрдамидан фақат ушбу Низомда белгиланган вазифалар доирасида, ички ишлар органларининг профилактика инспектори, фуқаролар йиғини раиси, Жамоатчилик тузилмаси раҳбари билан келишган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик тузилмасини ушбу Низомда кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Жамоатчилик тузилмасига қонунга хилоф топшириқларни бериш, таркибида жиноят аломатлари бўлган ёки жиноятга алоқадор маълумотлар бўлган ҳамда бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишни топшириш, уларни давлат ва хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 106-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/805/0073-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)