28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2564
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 28.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2564
Date of entry into force
03.03.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2564]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217-модда) мувофиқ тузилган суғурталовчиларнинг йиллик молиявий ҳисобот шакллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»да (рўйхат рақами 3544, 2024 йил 6 август) белгиланган талабларга мувофиқ равишда тузилган, суғурталовчи фаолиятининг якуний натижаларига ҳисобот йилида таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-3, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузилган аудиторлик хулосаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботни тузувчи суғурталовчи, уни Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин эълон қилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-3, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғурталовчи қўшимча равишда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ахборотни ҳам эълон қилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғурталовчи йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий аудиторлик текшируви якунланганидан кейин ўн беш кун ичида, лекин суғурталовчининг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, ўзининг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғурталовчи ўзи томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботдаги маълумотлар ўзгарган тақдирда беш иш куни ичида ўзгартирилган маълумотлар, ўзгартириш сабаблари ҳамда олдин эълон қилинган ахборотни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда кўрсатган ҳолда ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ўзи томонидан йиллик молиявий ҳисобот (ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисобот) эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигини хабардор қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Суғурталовчи ўзи томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда; 2016 й., 9-сон, 96-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)