Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.1993 19.04.1991 йилдаги 108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.1991 йилдаги 108-сон
Date of entry into force
19.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.1993
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 январдаги 21-сонли «Ўзбекистон Автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисидаги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Автомобиль транспорти министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1989 йил 3 ноябрдаги 359-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 11-сон, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон ССЖнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортига раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади, унинг ишини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлайди, юкларни ташишни, шу жумладан, шаҳарлараро юкларни ташишни, шаҳарларда, шаҳарлар ўртасида, бошқа аҳоли пунктларида ва қишлоқларда юк ташишни, йўловчилар ташишни, халқаро юк ташиш ва аҳолига, халқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларига транспорт-экспедиция хизмати кўрсатишни ташкил этади ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўзига бўйсунувчи ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, концернлар, корхоналар, «Ўзавтоқурилиш» трести, малака ошириш бош институти, «Мадина» реклама-ахборот фирмаси ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар (бундан кейин матн бўйича «бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар») билан биргаликда вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз ваколати доирасида ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятида қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ хўжалиги ва аҳолининг автомобилларда юк ташишга бўлган эҳтиёжларини энг тўла қондириш учун умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини бутун чоралар билан ривожлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятларининг бажарилишини ва давлат интизомини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаларининг ташаббус ва омилкорлик кўрсатишларини, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик жиҳатдан мустақилликларини ривожлантириш, хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан бутун чоралар билан фойдаланиш учун шароитлар яратишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчиликнинг турли кўринишларига асосланган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг илғор шаклларини ривожлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ишлаб чиқариш фондлари ва оборот маблағларидан, шунингдек, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарув, иш ҳақи, хўжалик ҳисобининг асосий элементларидан бири бўлган рағбатлантириш тизимидан самарали фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқнинг йирик муаммоларини ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини устун даражада ривожлантиришни таъминловчи илмий асосланган инвестиция сиёсатини ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш ва тармоқ фанининг самарадорлигини оширишни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг юқори бўлишини ва рақобат қила олишини таъминловчи янги техникани, юқори самарали технологияни, материаллар ва бошқа техника янгиликларини ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ даражасида ижтимоий ҳимояланганлик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни ва амалга оширишни, тармоқ ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашни, уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш масалаларини комплекс равишда ҳал қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспортда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларининг сифат жиҳатдан янги босқичига ўтишни ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни иложи борича камайтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигини юқори даражада тутишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар учун фаол кадрлар сиёсати олиб борилишини, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини қўллашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий бойликларни тежаб-тергаб сарфлаш, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ресурсларни тежаш юзасидан катта ишлар олиб бориш ва иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланишни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тармоқ корхоналарининг мол-мулкини бошқарувчи, давлат томонидан вакил қилинган орган ҳисобланади, у Ўзбекистон ССЖда автомобилда юк ва йўловчилар ташиш учун лицензиялар бериш ҳуқуқига эга, белгиланган тартибда мулкчиликнинг турли шакллари асосида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, бунда вазирлик уларнинг «Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни билан берилган ҳуқуқларига қатъий риоя қилган ҳолда давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги бозор иқтисодига ва фондсиз савдо қилишга тўлиқ ўтгунга қадар давлат буюртмаларига марказлаштирилган тартибда сотиб олинган ишлаб чиқариш-техника ресурслари бўйича фонд эгаси ҳисобланади ва уларни тақсимлаш масалаларини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техникаларни, мотор ёқилғиси ва тўғридан-тўғри алоқалар бўйича бошқа ресурсларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ тармоқ бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари билан тузилган бевосита шартномалар асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини юқори даражада ривожлантиришни ва унинг ишини бошқа турдаги транспортларнинг иши билан мувофиқлаштиришни ҳисобга олиб тармоқни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини, корхоналарни оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг янги илғор шаклларини ривожлантиради, тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг бошқа мамлакатлар корхоналари ва ташкилотлари билан бевосита ишлаб чиқариш ва илмий-техника алоқаларини ўрнатишга фаол кўмаклашади. Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси билан келишган ҳолда қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни ташкил этади ва уларнинг иш фаолиятини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлардаги илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, фан-техника тараққиёти ютуқларини ҳамда илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини ташкилий жиҳатдан бошқаришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, моддий ва меҳнат ресурсларини сарфлашнинг самарали нормаларини ва нормативларини қўлланишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа вазирликлар ва идораларга нисбатан уларни жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи замонавий автотранспорт техникаси билан таъминлаш бўйича тармоқ бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари манфаатларини кўзловчи вакил сифатида иш кўради, бунда бозор муносабатлари шароитларида корхоналар ва ташкилотларнинг самарали ишлашларини таъминлаш мақсадида нархлар ҳосил қилиш сиёсатини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органлари ва бошқа органларда бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан чиқарилган ва тармоқларда фойдаланиладиган техникани танлашни амалга оширади, иссиқ иқлим талабларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги моделларнинг бош буюртмачиси ва ишлаб чиқувчиси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналарини, фирмаларни, ташкилотларни, шу жумладан, кичикларини ҳам, белгиланган тартибда тузади, қайта тузади ва тугатади, улар тўғрисидаги уставларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш базаларини ривожлантиришда ёрдам кўрсатади, уларнинг илтимосларига кўра ишлаб чиқариш ва яшаш учун мўлжалланмаган хоналарни, қурилиши тўхтатиб қўйилган, чала ва фойдаланилмаётган объектлар ва иншоотларни, шунингдек, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарни беради, моддий-техника ва ахборот жиҳатидан таъминлашни, консультациялар беришни, кадрлар тайёрлашни ва ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатишни ташкил этишда барча чоралар билан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини ёллаш ҳамда ишдан озод қилиш тўғрисида контрактлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг раҳбарларини мулкчининг олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини характерловчи уларнинг меҳнат ҳақлари ва кўрсаткичлари миқдорлари ўртасида бевосита алоқа ўрнатган ҳолда хўжалик фаолиятининг узоқ муддатли натижалари ютуқларига қараб моддий таъминот ва рағбатлантириш тизимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўзда тутилмаган ва фавқулодда ҳоллардаги харажатларни ҳамда тадбирларни, барқарорлаштириш ва тармоқ фондларини пул билан таъминлашнинг мақсадли фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар кенгашлари (бошқарувлари)га вакиллар тайинлайди ёки уларни бирлашмаларга, концернларга вакил қилиб юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор муносабатлари шароитларида тармоқ ишини регламентловчи норматив ҳужжатлар ва қонунчилик актларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси МҚ билан бирга бирлашмалар ва корхоналарнинг фаолиятлари натижаларини якунлайди ва ғолиб жамоаларга кўчма Қизил байроқлар, пул мукофотлари беради, меҳнатнинг илғор усулларини ўрганишни, умумлаштиришни ва ёйишни ташкил этади, белгиланган тартибда ходимларни фахрий ёрлиқлар, кўкракка тақиладиган нишонлар билан мукофотлайди, рағбатлантиришнинг бошқа шаклларини қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз ишини умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортига раҳбарлик қилишнинг барча масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этишда коллегиаллик, ошкораликнинг демократик принципларини бирга қўшиб олиб бориш асосида ташкил этади, мансабдор шахсларга топширилган участкалардаги ишнинг аҳволи ва алоҳида топшириқларнинг бажарилиши учун уларнинг масъулиятини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президенти фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, ушбу актларда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Вазирлик системасида амалдаги қонуннинг қўлланилишини таъминлайди, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқишни ташкил этади, уларда қўйилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади, шунингдек, меҳнаткашларнинг хатларида хабар қилинган қонун бузишларни, Вазирлик тизимидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармони билан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида Вазир (раис), лавозимлари бўйича Вазир ўринбосарлари ва бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда коллегия тузилади. Вазирликнинг коллегия аъзолари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирлик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг фаолияти учун Вазир ўринбосарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири амалдаги қонун асосида ва уни ижро этиш мақсадида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда Вазирлик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари ва идораларининг раҳбарлари билан бирга қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги коллегияси автомобиль транспортига раҳбарлик қилиш, ижрони текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланишнинг асосий масалаларини, муҳим буйруқлар ва йўриқномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади, Вазирлик аппарати функционал хизматлари ва идоравий бўйсунувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади. Коллегиянинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир билан коллегия ўртасида келишмовчиликлар чиққан тақдирда Вазир рўй берган келишмовчилик тўғрисида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига хабар қилиб ўз қарорини амалга ошираверади, коллегия аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин. Коллегия тармоқ ишларининг самарадорлиги ва пировард натижалари учун масъулдир, у қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқда ягона техника сиёсатини белгилаш, фан ва техника тараққиётининг энг янги ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш учун ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторлари, шунингдек, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат техника-иқтисодиёт кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техника-иқтисодиёт кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тармоқ ишларининг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида кенгаш тузилади. Кенгашга коллегия аъзолари, Ўзбекистон ССЖ автотранспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси МҚ вакиллари, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, илғор ҳайдовчилар ва ишчилар кирадилар. Кенгаш, асосан, тармоққа ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш-техник стратегик раҳбарлик қилиш вазифасини бажаради, мақсадли ва тармоқ фондлари, харажатлар сметаларини аниқлайди ва тасдиқлайди, уларнинг ижросини назорат қилади, шунингдек, бутун тармоқ фаолиятига баҳо беради. Кенгаш мажлислари, одатда, йилига бир марта ўтказилади. Кенгаш таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 январдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги марказий аппаратни, унинг ишини янги функционал йўналишларга жамлаш, бошқарувнинг устун даражадаги иқтисодий усулларидан фойдаланиш мақсадида қайта қуриш ва такомиллаштиришни амалга оширади. Вазирликнинг марказий аппарати структураси, штат жадвали, шунингдек, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва уларни рағбатлантириш тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати ходимларининг сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигининг фаолияти йилига камида бир марта белгиланган тартибда тафтиш қилинади. Қонун актлари билан Вазирлик фаолиятининг айрим томонларини текшириш вазифаси юклатилган солиқ солиш ва бошқа давлат органлари заруратга қараб ва қатъий ўз компетенцияси доираларида бундай текширишларни ўтказишлари мумкин. Вазирлик бундай органларнинг уларнинг компетенциясига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва уларни назорат қилишга тааллуқли бўлмаган материаллар билан таништирмаслик ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ҳамда рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.