Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999 19.04.1991 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.1991 йилдаги 107-сон
Date of entry into force
19.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги Фармонини бажариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кескин кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш ва бозор муносабатларига кириш даврида деҳқонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЎзССЖ Молия вазирлиги (ўртоқ Муротов) 1991 йилда жумҳурият Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг уюшмасига қишлоқни янгилаш жамғармаси маблағларидан бир миллиард сўм, шундан II кварталда 250 млн сўм, III кварталда 250 млн сўм ва IV кварталда 500 млн сўм пул ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмага шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармасини ташкил этиш учун ажратиладиган маблағлар, биринчи навбатда, ўз моддий-техника базасини ривожлантиришга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар қурилишига, шунингдек деҳқон хўжаликлари эҳтиёжларини ҳисобга олиб, уларга қарз беришга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Уюшманинг мадад жамғармаси маблағлари фойдаланиш йўналишлари бўйича 1-иловага мувофиқ суммаларда тақсимлансин, улардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) моддий-техник базани яратиш ва мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларга хизмат кўрсатишга — 500 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўйича 2-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) корхоналар ва ташкилотларнинг ўз оборот маблағларини ташкил этишга — 200 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўйича 3-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) шахсий ёрдамчи хўжалиги бўлган деҳқонларга қарз беришга — 200 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўйича 4-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга мадад жамғармасининг мақоми ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят уюшмалари мадад жамғармаси маблағларини ноҳиялар бўйича, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг миқдоридан келиб чиқиб тақсимласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Уюшмага ва унинг вилоятлар, ноҳиялар, қишлоқлар, овуллар ва посёлкалардаги органларига мадад жамғармасидан ажратиладиган маблағлардан маъмурий-бошқарув ходимларига ҳақ тўлашда, асбоб-ускуналар, идора буюмлари, хўжалик моллари ва бошқа нарсаларни сотиб олишда, шунингдек бошқарув фаолияти билан боғлиқ харажатлар учун фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Бошқарув аппаратига ҳақ тўлаш ва уни сақлаш бўйича бошқа харажатлар шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг кириш ва аъзолик бадаллари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жумҳурият уюшмасига ҳар бир минтақанинг жорий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мадад жамғармасидан ажратилган маблағларни вилоятлар ўртасида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Аҳадов) банкнинг жумҳурият, вилоят ва ноҳия муассасаларида уларнинг маблағларини ҳисобга ўтказиш, сақлаш ва сарфлаш учун уюшманинг, унинг вилоят ва ноҳия муассасаларининг ҳисоб-китоб счётларини очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, вилоят ва ноҳия уюшмалари мадад жамғармасидан ажратиладиган маблағларни бевосита шахсий ёрдамчи хўжаликлар ўртасида тақсимловчилар ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига посёлка, қишлоқ (овул) Советларининг кафолати билан ва аниқ бир шахснинг белгиланган тартибдаги кафиллиги билан қарз берилади. Қарз миқдори оиланинг иқтисодий аҳволини, меҳнатга лаёқатли оила аъзоси қанча эканлигини, ем-хашак ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминланганлигини ҳамда қарзларни қайтариш бўйича шартномаларнинг расмийлаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий бойликлар, қарз олувчининг етиштирган маҳсулоти ва мол-мулки Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларида белгиланган тартибда берилган қарз бўйича гаров сифатида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари олинган қарзларни ўз вақтида қайтаришмаган тақдирда қарз қишлоқ, овул ва посёлка Советларининг счётларидан муқаррар тартибда ундириб олинади ёки кафилликка олувчи қарзни тўлаш юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Аҳадов) зиммасига шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни, шу жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган йўналишлар бўйича фойдаланишни назорат қилиш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшманинг мадад жамғармасидан фойдаланишга доир барча банк операциялари фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан бажарилади, счётларни тўлаш ноҳия ва вилоят уюшмаларининг тақдимномалари бўйича амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки муассасалари юқорида кўрсатилган жамғарма маблағлари мақсадсиз сарфланган ҳар бир ҳол учун тўла жавобгардирлар. Мадад жамғармаси маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлик борасидаги ҳар бир ҳолат Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки муассасалари даромадлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳар кварталдаги ҳисобот белгиланган тартибда банкнинг ноҳия муассасалари томонидан вилоят бошқармаларига тақдим этилади, вилоят бошқармалари эса уни Жумҳурият деҳқончилик-саноат банкига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасининг мадад жамғармаси маблағлари қандай сарфланаётгани тўғрисида ҳар кварталда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Уюшмага ва унинг жойлардаги бўлинмаларига шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ортиқчасини сотиб олиш ва сотишда воситачилик қилиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уюшманинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларига «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ тўғрисида» Ўзбекистон ССЖ Қонунининг 6-моддаси 5-пунктининг «б» бандида кўзда тутилган солиқ бўйича имтиёзлар берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон ССЖ Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ белгилаб қўйилсинки, уюшма хусусий соҳа учун моддий-техника ресурсларининг фонд сақловчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Ўзглавлегснабсбит», «Ўзплодоовошчвинпром» ва «Ўзпишчепром» концернлари, «Сортсемовошч» ва «Ўзагрострой» бирлашмалари ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмалари учун алоҳида сатрда тегишли номенклатурага мувофиқ моддий-техника ресурслари ажратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, смета қиймати 100 минг сўмгача бўлган кичик цехлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш учун техника ҳужжатларини ноҳия уюшмаси, смета қиймати 500 минг сўмгача бўлганини вилоят уюшмаси, 500 минг сўмдан ортиқ бўлганини уюшманинг Жумҳурият кенгаши тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзгипрозем», «Ўзгипросельстрой», «ЎзНИПградостроительства», «Ўзгипроводхоз», «Ўзгипросельхозводоснабжение», «Ўзмежколхозпроект», «Средазгипроагропромстройиндустрия», «Ўзгипроплодоовошч» институтлари ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаси иншоотларини устувор тарзда лойиҳалашни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзагрострой» жумҳурият давлат-кооператив бирлашмаси ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасининг буюртмалари асосида кичик корхоналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланадиган базалар, шунингдек бинокорлик материаллари ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда бошқа иншоотлар қурилишини биринчи навбатда амалга оширишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Аҳадов)га 1991-1992 йиллар учун капитал маблағлар умумий ҳажми доирасида алоҳида лойиҳалар ва сметалар бўйича ишлар ҳажмини амалда бажариш юзасидан, уюшманинг ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш мақсадида. истисно тариқасида маблағ билан имтиёзли равишда таъминлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишнинг боришини ва муддатларини, моддий ва пул маблағларидан шартнома асосида мақсадли фойдаланишни назорат қилишни Жумҳурият деҳқончилик-саноат банки муассасалари амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Уюшмага унинг Уставига мувофиқ аппарат структурасини ва лавозим окладларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Исломов) ва ЎзССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси 1991 йилда ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасига унинг вилоят ва ноҳия бўлинмалари учун 15 та ИЖ 21-15 ва УАЗ-452 автомашиналари ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар. Кейинги йилларда шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари қишлоқ (овул) уюшмаларига ана шундай маркали машиналар ва биттадан кажавали мотоцикл ажратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) раҳбариятга хизмат кўрсатиш учун уюшмага шартнома асосида қўшимча равишда битта ГАЗ-2410 енгил автомашинаси ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий ёрдам бериш жамғармасини фойдаланиш йўналишлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(млн сўм)‎

‎‏
Ҳаммаси‎‏

‎‎Шу жумладан

II кв.‎ III кв.‎ IV кв.‎

Моддий-техник базани яратиш ва мустаҳкамлаш ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларга хизмат кўрсатиш‎

500‎ 125‎ 125‎ 250‎

Уюшма корхоналари ва ташкилотларининг ўз оборот маблағларини шакллантириш ‎

200‎ 50‎ 50‎ 100‎

Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига имтиёзли шартлар билан қарз бериш ‎

200‎ 50‎ 50‎ 100‎

Жумҳурият уюшмасининг резерв жамғармаси‎

100‎ 25‎ 25‎ 50‎

ЖАМИ‎

1000‎ 250‎ 250‎ 500‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий ёрдам бериш жамғармасини шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(млн сўм)‎

‎‏
Ҳаммаси‎‏

Шу жумладан‎‎

II кв.‎

III кв.‎ IV кв.‎
Қорақалпоғистон МССЖ‎ 38‎ 9‎ 10‎ 19‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 55‎ 14‎ 13‎ 28‎
Бухоро ‎ 42‎ 10‎ 11‎ 21‎
Жиззах‎ 22‎ 5‎ 6‎ 11‎
Қашқадарё‎ 40‎ 10‎ 10‎ 20‎
Наманган‎ 45‎ 12‎ 11‎ 22‎
Самарқанд‎ 61‎ 15‎ 15‎ 31‎
Сурхондарё‎ 40‎ 10‎ 10‎ 20‎
Сирдарё‎ 14‎ 4‎ 3‎ 7‎
Тошкент‎ 50‎ 12‎ 13‎ 25‎
Фарғона‎ 69‎ 18‎ 17‎ 34‎
Хоразм‎ 24‎ 6‎ 6‎ 12‎
ЎзССЖ бўйича жами‎ 500‎ 125‎ 125‎ 250‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий ёрдам бериш жамғармасини корхоналар ва ташкилотларнинг ўз оборот маблағларини шакллантириш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(млн сўм)‎

‎‏
Ҳаммаси‎‏

Шу жумладан‎‎

II кв.‎

III кв.‎ IV кв.‎
Қорақалпоғистон МССЖ‎ 15 4 3 8

вилоятлар:‎

Андижон‎ 22 5 6 11
Бухоро ‎ 17 4 4‎ 9‎
Жиззах‎ 9 2 3‎ 4‎
Қашқадарё‎ 16 4 4 8
Наманган‎ 18 5 4 9
Самарқанд‎ 24 6 6 12
Сурхондарё‎ 16 4 4 8
Сирдарё‎ 6 1 2 3
Тошкент‎ 20 5 5 10
Фарғона‎ 28 7 7 14
Хоразм‎ 9 3 2 4
ЎзССЖ бўйича жами‎ 200 50 50 100
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий ёрдам бериш жамғармасини шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга имтиёзли шартлар бўйича қарз бериш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(млн сўм)‎

‎‏
Ҳаммаси‎‏

Шу жумладан‎‎

II кв.‎

III кв.‎ IV кв.‎
Қорақалпоғистон МССЖ‎ 15 4 3 8

вилоятлар:‎

Андижон‎ 22 5 6 11
Бухоро ‎ 17 4 4 9
Жиззах‎ 9 2 3 4
Қашқадарё‎ 16 4 4 8
Наманган‎ 18 5 4 9
Самарқанд‎ 24 6 6 12
Сурхондарё‎ 16 4 4 8
Сирдарё‎ 6 1 2 3
Тошкент‎ 20 5 5 10
Фарғона‎ 28 7 7 14
Хоразм‎ 9 3 2 4
ЎзССЖ бўйича жами‎ 200 50 50 100
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 107-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга мадад жамғармаси ва ундан фойдаланиш мақоми тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармонига мувофиқ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасига шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга ёрдам бериш жамғармасини ташкил этиш учун ажратилган 1 миллиард сўм пул қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Уюшмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларга хизмат кўрсатишга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган маблағлардан моддий-техника ресурсларини сотиб олишда, шахсий ёрдамчи хўжаликлар етиштираётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналарни, бинокорлик материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни, шахсий ёрдамчи хўжаликлар маҳсулотини сотишда фойдаланиладиган омборхоналар, бошқа объектлар (магазинлар ва дўконлар)ни лойиҳалаш ва қуришда, деҳқон хўжаликларига агротехника ва зооветеринария хизматини ташкил этишда, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёсини қайта ишловчи, маҳсулотлар учун идишбоп материалларни ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар қуришда ва ташкил этишда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Корхоналар ва ташкилотларнинг ўз оборот маблағларини ташкил этишга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма қайта ишловчи корхоналар, маҳсулот билан таъминлаш-сотиш, тайёрлов, савдо, автотранспорт, қурилиш ва бошқа ташкилотларнинг ишлаши учун зарур бўлган энг кам ишлаб чиқариш ресурслари ва хом ашёларни ғамлаб қўйиш мақсадида уларга ўз оборот маблағларини ташкил этиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига имтиёзли шартларда қарз беришга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарзлар оиланинг иқтисодий аҳволи, оилада меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг сони, ер участкасининг ҳажми, ем-хашак ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминланганлиги, шунингдек, хўжаликнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз шартномаси тузилади ва унда аниқ бир шахснинг белгиланган тартибдаги кафиллиги, халқ депутатлари қишлоқ (овул), посёлка Советининг кафолати ва қарз олувчининг қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш бўйича мажбурияти, объектни қуриш муддатлари ҳамда ишлаб чиқариш ва даромад олиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда қарздан фойдаланиш, Ўзбекистон ССЖ қонунларига мувофиқ бойликларни гаровга қўйиш бўйича мажбурияти назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қисқа муддатли қарзлар тупроқнинг унумдорлигини ошириш, ерларни режалаштириш, суғориш учун сув етказиб бериш бўйича жорий ишлаб чиқариш харажатларини амалга ошириш, уруғлик, кўчатлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш, идишбоп материалларни, ем-хашак ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун, бошқа ресурслар сотиб олиш учун 12 ойгача бўлган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ муддатли қарз имтиёзли шартларда ссуда олингандан кейинги иккинчи йилдан бошлаб қарзни уза бошлаш шарти билан мол ва парранда харид қилиш ҳамда асалари оиласи сотиб олиш учун 3 йилгача муддатга; ссуда олингандан кейин тўртинчи йилдан бошлаб қарзни уза бошлаш шарти билан ишлаб чиқариш объектлари қуриш, кенгайтириш ва қайта қуриш, асосий фондларни ташкил этиш (сотиб олиш) ва ремонт қилиш учун 10 йилгача муддатга; ссуда олингандан кейин учинчи йилдан бошлаб қарзни уза бошлаш шарти билан қишлоқ хўжалиги техникаси, транспорт воситалари ва ускуналари сотиб олиш учун 7 йилгача муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бериладиган ссуда шахсий ёрдамчи хўжалик эгасининг банкда очиладиган ҳисоб-китоб счётига ўтказилади. Товар-материал бойликлар сотиб олиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ҳисоб-китоб чеклари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг ҳисоб-китоб счётларидаги пул қолдиқлари бўйича шартнома асосида фоизлар қўшилади. Фоизлар қўшиш ҳар кварталда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўзбекистон Жумҳурият тижорат-акционерлик деҳқончилик-саноат банкини таъсис этишга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон жумҳурият тижорат-акционерлик деҳқончилик-саноат банкининг таъсисчиси бўлади, тижорат асосида унинг депозит счётларига вақтинча бўш маблағларни қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолияти жараёнида уюшмада хўжалик ҳисобидаги даромад ташкил этилади, ундан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар, ватанимиз ва чет эл тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги уй-жойларнинг, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг энг яхши ҳолати ва самарали юритилиши, якка тартибдаги уй-жойларнинг энг яхши лойиҳалари бўйича танловлар ташкил қилиш, тарғибот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида назорат ва бошқа функцияларни бажарганлик учун Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банкига ва бошқа ташкилотларга комиссион мукофотлар бериш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмага ҳамда унинг вилоятлар, ноҳиялар, қишлоқлар, овуллар ва посёлкалардаги бўлинмаларига ажратиладиган мадад жамғармаси маблағларидан маъмурий-бошқарув ходимларига ҳақ тўлаш, ускуналар, шунингдек бошқарув фаолияти билан боғлиқ харажатлар учун фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юклатилган функцияларни амалга ошириш учун қишлоқ (овул), посёлка, ноҳия (шаҳар), Қорақалпоғистон жумҳурият ва вилоят уюшмалари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ (овул) ва посёлка уюшмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг моддий-техника ресурсларига, қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган материалларни ўз хулосалари билан ноҳия (шаҳар) уюшмасига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олиш учун шартномани расмийлаштиришда шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига ёрдам кўрсатадилар, шунингдек ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ноҳия (шаҳар) уюшмалари олинган материални умумлаштириб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон жумҳурият, вилоят уюшмаларига қарзлар ва моддий-техника ресурслари ажратиш тўғрисида буюртма берадилар, уларни сотиб олиш учун зарур бўлган маблағларга эҳтиёжни аниқлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг ўз оборот маблағларига эҳтиёжининг тақдим этилган ҳисоб-китобларини текширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг олинган қарзларни ўз вақтида қайтаришларини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета қиймати 100 минг сўмгача бўлган объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича техникавий ҳужжатларни кўриб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон МССЖ уюшмаси ва вилоят уюшмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника ресурслари ва қарз олишга бўлган эҳтиёж ҳақида ноҳия (шаҳар) уюшмаларидан олинган материалларни (талабномаларни) кўриб чиқадилар ва умумлаштирадилар ҳамда уларни жумҳурият уюшмасига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноҳия (шаҳар) уюшмаларининг ҳисоб-китобларини текширадилар ва Қорақалпоғистон МССЖ (вилоятлар) бўйича жумҳурият уюшмасига юбориладиган ўз оборот маблағларига бўлган умумий эҳтиёжни аниқлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета қиймати 500 минг сўмгача бўлган объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича техникавий ҳужжатларни кўриб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг жумҳурият уюшмаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон жумҳурият ва вилоятлар уюшмаларининг моддий-техника ресурслари, қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар олиш, ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги объектларни лойиҳалаш ва қуриш учун берилган талабномаларини кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қанча хўжалик борлиги ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга ёрдам бериш жамғармаси маблағларини фойдаланиш йўналишлари ва вилоятлар бўйича тақсимлайди ва зарурият бўлганда қайта тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета қиймати 500 минг сўмдан ортиқ бўлган объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича техникавий ҳужжатларни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга ёрдам бериш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом шартларига риоя этилишини назорат қилиш ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаси зиммасига юклатилади.