03.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2558
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 03.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2558
Date of entry into force
10.02.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2558]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 30 майдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2558-2, 14.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 10/23/2558-2/0368-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 30 майдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2558-2, 14.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 10/23/2558-2/0368-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши билан боғлиқ авариялар техник жиҳатдан текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аварияни техник жиҳатдан текшириш унинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш, авария оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ташкилотларда шунга ўхшаш авариялар юз беришининг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда, ундан фойдаланувчи ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан текшириш бошлангунга қадар авария юз берган жойдаги дастлабки ҳолатни сақлаб туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини, саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини (Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармалари, вилоятлар фавқулодда вазиятлар бошқармалари, қутқарув хизматлари ва бошқалар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва ҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли ҳолатда сақлаб туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ҳисобини олиб бориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Авария тўғрисидаги тезкор хабарда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария юз берган сана, вақт ва жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг қисқача тафсилоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авария тўғрисидаги тезкор хабар ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Аварияни техник жиҳатдан текширишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган ва Қўмита ёки Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси вакили бошчилик қиладиган Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 1 декабрдаги 27-сонли қарори (рўйхат рақами 2558-4, 11.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2025 й., 10/25/2558-4/1159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи вакили;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг касаба уюшмаси раиси (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг юқори турувчи органи вакили (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Авария натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга асосан текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аварияни техник жиҳатдан текшириш муддати хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича тегишли буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан ошмаслиги лозим. Юз берган аварияни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда, техник жиҳатдан текшириш муддати Комиссия раисининг асослантирилган ёзма мурожаатига асосан тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан текшириш муддати қўшимча равишда 15 кунгача узайтирилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 1 декабрдаги 27-сонли қарори (рўйхат рақами 2558-4, 11.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2025 й., 10/25/2558-4/1159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия томонидан аварияни техник жиҳатдан текширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объекти кўздан кечирилади, бунда кўздан кечириш натижалари юзасидан баённома тузилади, объектнинг чизмаси чизилади, объект суратга олинади, зарур ҳолларда, видеотасвирга туширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юз берган авариядан жабрланганлар, жароҳат олганлар, гувоҳлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг мансабдор шахслари билан сўров ўтказилади ва улардан ёзма равишда тушунтириш олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг авариянинг юз бериш сабаблари бўйича ёзма хулосалари олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли қутқарув хизматининг хулосаси олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараёнларнинг бузилиш сабаблари ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини эксплуатация қилиш шароитлари аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш назорати фаолияти таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг юз беришига йўл қўйган ходимлар аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги технологик жараёнларнинг лойиҳавий ечимларга ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларга мувофиқлиги ўрганилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларининг тўғри қўлланилиши ўрганилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг мутахассислиги ва малакаси уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ўрганилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарликнинг мажбурий суғурта қилинганлиги ўрганилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария натижасида етказилган тахминий зарар ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Авариянинг юз бериш сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия томонидан авария ривожланиш сценарийси акс эттирилган маълумотнома тузилади. Бунда мазкур маълумотномада юз берган аварияни бартараф этиш ва бундай аварияларнинг такроран юз беришининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг мансабдор шахслари авария юзасидан зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни Комиссияга тақдим этиши шарт. Бунда сўралган ҳужжатлар асл нусхада Комиссияга тақдим этилиши лозим. Зарур ҳолларда, Комиссия томонидан ҳужжатлардан нусха олиниши мумкин. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги ёзувларни ўчириш ва унга тузатишлар киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Юз берган авария оқибатида етказилган иқтисодий зарар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан ҳисоблаб чиқилади ва ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Аварияларни техник жиҳатдан текшириш натижаларини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хавфли ишлаб чиқариш объектида юз берган аварияни техник жиҳатдан текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
далолатнома тузилган сана ва жой номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), телефон ва факс рақамлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 30 майдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2558-2, 14.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 10/23/2558-2/0368-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария юз берган хавфли ишлаб чиқариш объектининг умумий тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг юз беришининг техник ва ташкилий сабаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг юз беришида айбдор бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юз берган аварияни бартараф этиш ва бундай аварияларнинг такроран юз беришининг олдини олиш бўйича тавсиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аварияни техник жиҳатдан текшириш давомида аниқланган бошқа муҳим маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аварияни техник жиҳатдан текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномани имзолашдан бош тортган Комиссия аъзоси ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиши лозим. Бунда Комиссия аъзосининг ёзма равишда тақдим қилган фикри далолатномага илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аварияни техник жиҳатдан текшириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда кетма-кетликда акс эттирилади. Мазкур ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг юз бериш сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш юзасидан тузилган баённомалар, чизмалар ва уларга илова қилинган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юз берган авариядан жабрланганлар, жароҳат олганлар, гувоҳлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот мансабдор шахслари томонидан берилган ёзма тушунтиришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раисининг эксперт ва мутахассисларни жалб этиш тўғрисидаги қарорлари (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг юз берган авария бўйича ёзма хулосалари (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли қутқарув хизматининг хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараёнларнинг бузилиш сабаблари ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини эксплуатация қилиш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш назорати фаолиятининг ёзма таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариянинг юз беришига йўл қўйган ходимлар ҳамда уларнинг мутахассислиги ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги технологик жараёнларнинг лойиҳавий ечимларга ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларга мувофиқлиги ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарликнинг мажбурий суғурта қилинганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария натижасида етказилган тахминий зарар акс эттирилган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар;
(18-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аварияни техник жиҳатдан текшириш давомида расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аварияни техник жиҳатдан текшириш далолатномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аварияни техник жиҳатдан текшириш далолатномаси Комиссия аъзоларининг ҳар бирига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аварияни техник жиҳатдан текшириш якунлангандан сўнг, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан уч иш куни ичида Комиссия хулосасига асосан юз берган авария оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади ҳамда авариянинг юзага келишида айбдор бўлган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича буйруқ чиқарилади. Бунда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ва буйруқнинг нусхаси уч кун ичида Комиссия раисига тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилот томонидан юз берган ҳар бир авария мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги журналда ҳисобга олиниши ҳамда юз берган авариялар сабаблари таҳлил қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Юз берган аварияларни ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур журнал ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «Ўзқурилишматериаллари» АК билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 7 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 6 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 11 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 18 декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 10 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 2 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 24 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Р. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 27 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқаруви раиси Х. ШЕРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Бош директори К. САНАҚУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ Бош директори А. ФАРМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 16 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтегаз» МХК бошқаруви раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 13 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқурилишматериаллари» АК бошқаруви раиси Э. АКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 18 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юз берган аварияларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ

Т/р‎ Ташкилот номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли‎ Хавфли ишлаб чиқариш объектининг тури‎ Авария юз берган вақт ва сана‎ Авариянинг қисқача тавсифи Авариядан кўрилган иқтисодий зарар (сўм)‎ Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш тўхтатиб турилган вақт (соат, сутка)‎ Авариянинг юз беришида айбдор бўлган ходимлар ва уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо ‎ Комиссия хулосасига асосан юз берган авария оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ‎ Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида маълумотлар‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 69-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 10/19/2558-1/3903-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.06.2023 й., 10/23/2558-2/0368-сон, 19.07.2025 й., 10/25/2558-3/0631-сон; 13.12.2025 й., 10/25/2558-4/1159-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)