Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.05.1994 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.1994 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
06.05.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги маданият, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия, туризм ва спорт соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1994 йил 23 майдан 27 майгача Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари ўтказилиши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоғистон Республикаси Кунларининг тантанали очилиши «Туркистон» саройида ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилот қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот қўмитаси Қозоғистон вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 5 кун муддатда Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид дастур ва тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида ташкилот қўмитаси томонидан тасдиқланган Қозоғистон Республикаси Кунларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқармаси ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси Тошкент шаҳрига келадиган Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини «Дўрмон» ҳамда «Ўзбекистон» меҳмонхоналарига жойлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари меҳмонхоналарни белгиласинлар ва Қозоғистон Республикасидан келадиган меҳмонларнинг жойлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларининг меҳмонхонада яшаганликлари учун тўловларни сўм-купонларда ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда қабул қилишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларининг республикамиз ичкарисида ҳаракат қилишларида, тўловларни сўм-купонларда қабул қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси республикамиз ички ҳаво йўлларида, зарурият бўлганда, қўшимча қатновлар жорий этишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини ташкилот қўмитаси ва ҳокимликларнинг буюртманомалари бўйича автомобиль транспорти билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон Республикаси Кунларини ўтказиш дастурига мувофиқ спорт тадбирларини ўтказиш учун отчопарнинг тайёр қилиб қўйилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини сифатли овқатлантириш масалалари ҳал этилишини, миллий эсдалик совғалари, маиший буюмлар ва товарларнинг хилма-хил турлари билан савдо қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси бир ҳафта муддатда ташкилот қўмитасининг буюртманомаси бўйича зарур реклама материаллари, проспектлар ва таклифномаларни тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Маҳаллий саноат» давлат уюшмаси ташкилот қўмитасининг буюртмаси бўйича эсдалик совғалари ва нишонларини тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарнинг байрамона безатилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирлар ўтказиладиган жойларда зарур ободонлаштириш ишларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларни, уларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон Республикаси Кунлари дастури бўйича ўтказиладиган концертлар, спектакллар ва спорт мусобақаларида томоша ўринлари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, газета ва журналларнинг таҳририятлари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг тарихан шаклланган дўстона ва маданий алоқаларини, Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўришнинг бориши ва унинг ўтишини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг буюртманомаси бўйича эшиттиришлар трансляция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари тўғрисида ҳужжатли филм яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари тадбирлари ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ва қатнашчиларга хизмат қилувчи транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзэкспомарказ» савдо-кўргазма маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоғистон Республикасидан келадиган техника гуруҳи аъзоларини меҳмонхонага жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси, Қозоғистоннинг конверсия технологиялари ва саноат корхоналарининг ташкил этиладиган кўргазмаларини зарур экспозиция майдонлари ва ускуналар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, саноат уюшмалари, концернлар, бирлашмалар ва корхоналар тажриба алмашиш, илмий ва ижодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда уларни чуқурлаштириш учун республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг олимлари, муҳандислари ва мутахассисларини Қозоғистон Республикасининг илм-фан ва конверсия технологиялари ютуқлари кўргазмаси билан кенг таништиришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 241-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилот қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
И.Ҳ. Жўрабеков‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилот қўмитаси раиси‎
Э.Ҳ. Халилов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари‎
М.Б. Умурзоқов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари‎
М.Қ. Қорабоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари‎
М.3. Усмонов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Ю.Ш. Шодиметов‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири, ташкилот қўмитасининг масъул котиби‎

‎‎Ташкилот қўмитаси аъзолари

Х.Р. Жўраев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси‎
Ш.Ҳ. Абдулазизов‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири‎
Б.А. Абдуғаниев‎ —‎ Ўзбекбирлашув Бошқаруви раиси‎
П. Абдураҳмонов‎ —‎ Самарқанд вилояти ҳокими‎
А.А. Айдарқулов‎ —‎ Навоий вилояти ҳокими‎
3.А. Алматов‎ —‎ Ички ишлар вазири‎
Л.А. Аҳметов‎ —‎ «Ўзавтотранс» корпорацияси раиси‎
С.А. Аҳроров‎ —‎ «Ўздавкинокомпания» раисининг биринчи ўринбосари‎
Т.Н. Гуськова‎ —‎ Молия вазирининг биринчи ўринбосари‎
В.М. Желтоухов‎ —‎ «Ўрта Осиё Темир йўл» бошқармаси бошлиғи‎
Жамол Камол‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси‎
М.Ю. Исломов‎ —‎ Фарғона вилояти ҳокими‎
М.Б. Икромов‎ —‎ Тошкент вилояти ҳокими‎
А.К. Комилов‎ —‎ Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари‎
Ш.И. Каримов‎ —‎ Соғлиқни сақлаш вазири‎
Б.П. Қаюмов‎ —‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
В.К. Михайлов‎ —‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазири‎
Р.Р. Муҳамедов‎ —‎ Президент Аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари‎
А. Орипов‎ —‎ шоир‎
Қ.Ғ. Обидов‎ —‎ Андижон вилояти ҳокими‎
Ғ.М. Рафиқов‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
Б.Р. Рапигалиев‎ —‎ Наманган вилояти ҳокими‎
К.Р. Раҳимов‎ —‎ Алоқа вазири‎
М.Р. Раҳмонов‎ —‎ Бухоро вилояти ҳокими‎
К.Р. Расулов‎ —‎ Миллий маданий марказ директори‎
С.С. Рўзиев‎ —‎ Давлат спорт қўмитаси раиси‎
О.У. Салимов‎ —‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
М.С. Салоҳиддинов‎ —‎ Фанлар академиясининг Президенти‎
А.Х. Тошкенбоев‎ —‎ Жиззах вилояти ҳокими‎
А.Т. Тешабоев‎ —‎ Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи МҚ биринчи котиби‎
О.К. Укубоев‎ —‎ Президент Аппаратининг етакчи консультанти‎
А.И. Фозилбеков‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
3.А. Файзиев‎ —‎ «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раиси‎
Р. Файзуллаев‎ —‎ «Ташшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси раиси‎
Э.Қ. Ҳаитбоев‎ —‎ Маданият ишлари вазири‎
М.Ҳ. Ҳазратқулов‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Ғ.Б. Ҳасанов‎ —‎ Сирдарё вилояти ҳокими‎
Р.Ш. Шоғуломов‎ —‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Р.Й. Йўлдошев‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси‎
Ж.Г. Йўлдошев‎ —‎ Халқ таълими вазири‎
Н.Р. Юсупбеков‎ —‎ Фан ва техника давлат қўмитаси раиси‎
Ш.Г. Яҳёев‎ —‎ «Ўздавтелерадио» компанияси раиси‎
Н.Н. Ёқубов‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси‎
О.О. Ёқубов‎ —‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎